Саналар
21.12.2024
Баннер
Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомоний
PDF Босма E-mail

(? - 914)
(907-914)

Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган сомонийлар амири. Амири шаҳид. Унинг даврида бир қанча қўзғолонлар бўлиб ўтди. Хусусан амакиси Исъҳоқ ибн Аҳмад Самарқандда, Рай ва Сейистон ҳокимлари исён кўтардилар. Бу исёнлар шафқатсизлик билан бостирилди. Аҳмад узоқ вақт ҳукмронлик қилмади. Давлатни идора этишда араб тилини қайта тикланиши кўпгина маҳаллий зодагон ва Турк ғуломларининг норозилигини уйғотди. 914-йилда у Турк ғуломлари томонидан ўлдириди. Тахтга Аҳмаднинг 8 ёшли ўғли Наср ибн Аҳмад (914-943) ўтирди. Саройнинг рухсати билан давлат ишларини вазир Абдулло Жайҳоний бошқарган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин