Саналар
20.11.2024
Баннер
Нуҳ ибн Асад
PDF Босма E-mail

(? - 842)
(819-842)

Сомонийлардан бўлган Самарқанд ҳокими. Тоҳирийлардан Абдулла ибн Тоҳир билан бирга халифаликдан мустақил сиёсат юргазишга интилган, Истахрий ва Ибн Ҳавқалларнинг ёзишича, халифа Муътасим (833-842) бундан норози бўлиб Абдулла ибн Тоҳирга нома юбориб, уни койиган. Абдулла бу хатни Самарқандга жўнатган. Нуҳ ибн Асад ўзининг жавобида Мовароуннаҳрда 300 минг қишлоқ борлигини, ҳар бир қишлоқ битта сарбоз ва битта навкар беришга қодир эканлигини кўрсатиб ўтади. Бу билан у халифадан қўрқиш керак эмаслиги, чунки фақат Мовароуннаҳрнинг ўзигина 600 минг сарбоз ва навкардан иборат қўшин тўплай олишини билдирган. Бу даврда кўчманчи туркий қабилалар Шошга кўп ҳужум қилиб турарди. Шош Яҳъё ибн Асад ихтиёрида эди. Унинг илтимосига кўра, Нуҳ ибн Асад 840-йил Исфижобнинг туркий қабилаларидан бўлган ҳокимига қарши қўшин тортган. Бу уруш Нуҳ ибн Асаднинг ғалабаси билан тугаган. Балозурийнинг ёзишича, бу вақтда Нуҳ ибн Асад экинзорлар, токзорлар, боғлар, қишлоқлар ва шаҳарларни кўчманчиларнинг ҳужумидан сақлайдиган катта мустаҳкам девор қуришни буюрган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин