Саналар
08.10.2024
Баннер
Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-давлат чегараланиши
PDF Босма E-mail

Большевиклар партияси бош бўлган совет ҳокимияти Туркистон мустақиллиги учун курашган ватанпарвар кучлар ҳаракатини даф этишга муваффақ бўлгач, эндиликда бу худудда узоққа мўлжалланган ўз маккорона режаларини амалга оширишга киришди.

 

Шу мақсадни кўзлаб у XX асрнинг 20-йиллари бошларидан бу заминда мустамлакачиларга хос «орани буз, ҳокимлик қил» қабилидаги ўз миллий сиёсатини ҳаётга ючил тадбиқ этшн йўлини тутди. Аслида советларнинг миллий сиёсати чоризмнинг кўп замонлар бу юртда юритиб келган шовинистик, улуғ давлатчилик сиёсатидан моҳият эътибори билан фарқ қилмасди. Фақат унинг шакли-шамойили ўзгарган эди, холос.
Гап шундаки, чоризм ҳукмронлиги даврида чекка ўлкалар халқлари очиқ-ошкора тарзда камситилар, уларнинг инсоний қадр-қиммати, ор-номуси, аслий миллий қадриятлари таҳқирланар эди. Совет мутасаддилари эса ўзларининг ниқобланган сохта ишлари, ёлғон-яшиқ ваъдалари билан мазлум миллат кишиларини ўз ҳукмларига бўйсундиришга интилдилар.
Туркистон халқлари ўз миллий давлатчилигини тиклаш ва ривожлантиришга интилди. 1920 йил январида бўлиб ўтган Туркистон Компартиясининг V ўлка конференциясида Туркистон АССР МИҚ раиси Т. Рисқулов сўзга чиқиб «Ягона Туркистон ғояси»ни илгари суради, асосан туркий халқлардан иборат Туркистон АССРни Турк Республикаси, Туркистон Компартиясини Турк компартияси, деб ўзгартиришни таклиф қилади. Бу таклифлар конференцияда, шунингдек, ўлка ижтимоий-сиёсий ҳаётида, РКП(б) Марказқўми, унинг Сиёсий бюроси, совет ҳокимияти доираларида турли баҳсларга сабаб бўлади. Т.Рисқулов таклифлари миллатчилик, отмачилик руҳидаги қарашлар деб баҳоланди.
Т.Рисқулов, Н.Хўжаев ва бошқалар таркибида тузилган делегация Москвага бориб, совет ҳукумати олдига Турккомиссияни тугатиш, Туркистонга ўз қуролли кучларига эга бўлиш хуқуқини бериш, Шарқ мамлакатлари билан алоқа ўрнатишда Туркистон хукуматига мустақиллик бериш каби талабларни қўйдилар. Шу боисдан «Туркистон масаласи» бир неча бор Марказда, РКП(б) Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросининг 1920 йил март-июнь ойларидаги мажлисларида муҳокама қилинди. Оқибатда натижа шундай бўлдики, мазлум халқлар «доҳийси» ва «нажоткори» Ленин, бу масалани 1920 йил 29 июлида кўрган РКП(б) Марказкўми Сиёсий бюроси туркистонлик делегация илтимосномасига ижобиий баҳо бермади. Бунинг аксича, Совет хукумати ва партия раҳбарияти ўлкадаги вазиятни тезликда бартараф этиш учун шошилинч тарзда «РКП(б)нинг Туркистондаги асосий вазифалари тўғрисида» деган ном остида бир неча қарорлар қабул қилди. Жумладан, ўлка ҳаёти устидан назоратни кучайтириш, совет ҳокимияти негизларини мустаҳкамлашга қаратилган «Туркистонда ҳокимиятни ташкил этиш тўғрисида» махсус қарор қабул қилинди. Унда Туркистонда Бутунроссия Марказий Ижроия Кўмитаси, РСФСР Халқ Комиссарлари Совети ва РКП(б) Марказий Қўмитасининг доимий ваколатхонаси бўлиши зарур деб кўрсатилди. Унда шунингдек, федерал хукумат билан Туркистонда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари доираси аниқ-равшан белгилаб қўйилди. Шундай қилиб, ўлка халкларининг ўз тақдирини ўзи белгилаш, ўз миллий давлатчилигини ўз хоҳишларича, хуқуқий асосда ташкил қилиш борасидаги яна бир уриниши барҳам топдирилди. Ҳамма гап шундаки, Россия Совет Федерацияси хукумати Туркистоннинг эмин-эркин ривожланиш йўлидан илгарилаб боришини эмас, балки уни доимий ўз назоратлари остида бўлишини хоҳлардилар. Ўлканиг меҳнатсевар, жафокаш халқи, унинг битмас-туганмас бойликлари, табиий ва минерал ресурслари Марказ фойдасига ишлаши уларнинг бирдан-бир муддаолари эди. Хукмрон Марказ ташаббуси билан ташкил этилган Турккомиссия, Ўрта Осиё Бюроси, Ўрта Осиё Иқгисодий Кенгаши сингари нуфузли органларнинг ўлка ҳаётининг барча жабаҳаларини ўз назоратига олиш, ўз юмларига бўйсиндириш йўлида ҳаракат этиб келганлигининг боиси ҳам мана шундадир.

Большевиклар бошлиқ советлар ҳокимияти собиқ чор империяси худудларида вужудга келган мустақил совет республикалари жиловини ўз қўлига олиш мақсадида совет республикалари итгафоқини тузишга, уларни РСФСР атрофига жипслаштиришга асосий эътибор қаратди. РСФСР хукумати 1918-1920 йилларда янги совет республикаларига дипломатик, сиёсий-иқтисодий, ҳарбий, молиявий таъсир ўтказиб борди.
Гарчи бўлажак итгафоқ совет республикаларининг дўстлик ва тенгликка асосланган ихтиёрий итгафоқи бўлади, дейилсада, бироқ узоқни кўра билган республикаларнинг қатор раҳбарлари бунга қарши эдилар. Масалан, Украинада УКП(б) Марказий Кўмитаси котиблари Х.Г.Раковский ва Д.Л.Пятаков ягона итгафоқ давлати ғоясига қарши чиқиб, умумиттифоқ ҳокимият органлари бўлмаган «конфедерация» тузишни ёқлаб чиқдилар. РКП(б) Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросида, большевиклар партиясининг съездлари ва пленумларида, шунингдек совет ташкилотларида бу масала кенг муҳокама қилинди.

Ниҳоят, РКП(б) раҳбарлигида жойларда узоқ вақт олиб борилган ташвиқот-тарғибот ишлари ва кўрсатилган тазйиқлар ўз натижасини берди. Украина, Белоруссия,    Закавказье    Федерацияси    Компартиялари,    бу   республикалар советларининг    съездлари    РКП(б)    Марказқўмининг    «СССРни     тузиш тўғрисида»ги таклифларини кўллаб-қувватлашларини баён қилдилар.
1922 йил 26 декабрда Бутунроссия Советларининг X съезди совет республикаларини ягона совет давлатига бирлаштиришни зарур деб топди. Съезд ўзи сайлаган делегацияга УССР, БССР ва ЗСФСР делегациялари билан биргаликда Совет Социалистик Республикалари Итгафоқини ташкил этиш тўғрисидаги Декларация лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Итгифоқ шаргаомасини тайёрлапши топширди.
1922 йил 29 декабрда Москвада тўрт республика ваколатли делегацияларининг конференцияси бўлиб ўтади. Конференция СССРни тузиш тўғрисида РКП(б) Марказий Қўмитаси пленуми тасдиқлаган Декларация ва Шаргаома лойиҳасини муҳокама қилиб, уни мақуллайди. 30 декабрда уни тўрт республикаларнинг ваколатли делегациялари имзолайдилар.
1922 йил 30 декабрда Москвада Бутунитгифоқ Советларининг I съезди ўз ишини бошлайди. Съезд РСФСР, УССР, ЗСФСР ва БССР Советлари съездлари сайлаган ваколатли делегатлари имзолаган СССРни тузиш тўғрисидаги Декларация лойиҳасини кўриб чиқиб, Декларация ва Иттафоқ Шартномасини тасдиқлайди.
Съезд янги итгафоқ - СССРнинг юқори ҳокимият органлари -Марказий Ижроия Қўмитасини ва хукуматшш тузди. СССР МИҚ 4 та раис (ҳар бир республикадан бштадан) - РСФСРдан М.И.Калинин, Украинадан Г.И Петровский, Белоруссиядан А.Г Червяков, ЗСФСР дан Н.Н.Наримановдан иборат МИҚ Раёсатини сайлади. В.И Ленин СССР хукумата - Халқ Комиссарлари Совети раиси этиб тасдиқланди. Шундай қилиб, 1922 йил 30 декабрда СССР тузилди.
Бу итгафоққа асос солган барча дастуриламал хужжатлар ва ғоялар қанчалик жимжимадор оҳангларда битилмасин ва улар тенглик, баробарлик, биродарлик тушунчаларини акс этгирмасин, бироқ амалда у хукумрон Марказ учун бутун-бутун халқларнинг тақдир-қисмати, инон-ихтиёрини тамомила ўз тасарруфига бўисундиришга хюмат қижан тузоқ ролини ўтаб келди.

 

Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши

Маълумки,     Ўрта    Осиё    ҳудудида қадим-қадимдан     тили,     дини,     тарихи, маданияти, анъаналари бир-бирига жуда яқин ва муштарак қардош ва қондош халқлар яшаб келганлар. Бу ерда истиқомат қилган ўзбеклар, туркманлар, тожиклар, қозоқлар, қирғизлар, қорақалпоқларнинг хўжалик ҳаёти, турмуш тарзи, удумлари ҳам ўхшаш бўлиб, шу муқаддас она заминни ўзларининг асл Ватанлари деб билганлар.
Бироқ, афсуслар бўлсинки, пихини ёрган Совет ҳокимияти арбоблари тарихан бир ягона ҳудудда яшаб келган биродар халқларни бир-биридан ажратиб ташлаш, уларнинг бирлашиб, ягона давлат тузишларига изн бермаслик учун бутун чораларни ишга солдилар. Бундан кузатилган бош   мақсад   -   ўлка   халқларининг   бирлашувига,   ўз   истиқлолини   ва истиқболини биргаликда бунёд этишига йўл қўймаслик ва шу асосда Марказнинг бу ердаги ҳукмронлигига, социалистик қайта қуриш жараёнининг авж олишига кенг майдон яратиш эди. Шу мақсадда Туркистонни миллий ўзига хослик, тил бирлиги асосида бўлиб ташлаш ғояси илгари сурилди. Марказ иродасини бажаришга даъват этилган Туркистон ишлари бўйича махсус комиссия - Турккомиссия зиммасига ўлкада миллий давлат чегараланишини ўтказиш ва шу асосда бу ҳудудда бир қатор совет миллий ва мухтор республикаларини ташкил қилиш вазифаси юкланган эди.

Марказ мўлжаллаётган миллий сиёсат мазмуни, моҳиятидан хабардор бўлган Туркистоннинг илғор зиёлилари, узоқни кўра билган донишманд арбоблари ўлка бирлиги, яхлитлигини, унинг қардош халқлари жипслигини зўр бериб ҳимоя қилишга уриндилар. Бироқ ўлка жиловини қўлда маҳкам тутган большевик мутассадилар уларнинг ҳаққоний фикрларини ҳисобга олмадилар. Бугина эмас, ягона ва мустақил Туркистон ғояси учун курашган ватанпарвар кучлар, миллий зиёлилар миллатчиликда, туркпарастликда ва совет ҳокимиятига қаршиликда айбландилар.

Шундай қилиб, Ўрта Осиёни миллий - худудий жиҳатдан алоҳида республикаларга бўлиб ташлаш масаласи бир неча бор Марказда, Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларида, уларнинг Компартиялари пленумларида, шунингдек уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи орган - РКП(б) МҚ Ўрта Осиё Бюроси Пленумида муҳокама этилиб, маҳаллий халққа кучли босим ўтказиб борилди.
Шу билан биргаликда 1922-1923 йилларда ерли миллатларнинг бир қатор раҳбар ходимлари совет ҳокимиятининг Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаларида олиб борилаётган миллий сиёсатига очиқдан-очиқ норозилик билдира бошладилар. Аммо уларнинг фикр-қарашлари нотўғри топилиб, ўзлари фаол сиёсий ҳаётдан четлатиб борилди. РКП(б) МҚ, унинг Ўрта Осиё Бюроси Туркистон, Бухоро ва Хоразм Компартиялари фаолиятига тазйиқ ўпсазиб, миллий - худудий чегаралаш ўпсазиш сиёсатини маъқуллаб, қарор қабул қилишларига эришиб борди.

Миллий-худудий чегараланиш масаласи 1924 йил 5 апрелда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюросида, 11 майда РКП(б) МҚ Ўрта Осиё Бюросида кўриб чиқилди. Унда Ўрта Осиё республикаларида миллий чегараланиш лойиҳасини тайёрловчи махсус комиссия тузилди. Лойиҳа РКП(б) Ўрта Осиё Бюросининг 1924 йил 2 июндаги йиғилишида муҳокама этилиб, асосан маъқулланди.
Бундан норози бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари, хусусан Хоразм республикасининг бир гуруҳ масъул ходимлари, чунончи, ХКП МҚ котиби Одинаев, ички ишлар нозири Абдусаломов, Туркистон ва Бухоро вакиллари: Хўжанов, Асфандиёров ва бошқалалар ягона Туркистонни бўлиб ташлаш мақсадга мувофиқ эмас, деб эътироз билдирдилар. Шунингдек, 1924 йил 8 майда РКП(б) Марказий Қўмитасига «Хоразмда миллий масалани ҳал этиш тўғрисида хат» келиб тушди. Бу хатда ҳам Хоразм республикасини бўлиб юбориш мақсадга мувофиқ эмас, дейилган эди. Ҳа, ўлка халқлари миллий чегараланиш сиёсатига қатьиян қарши эдилар, бироқ маҳаллий халқларнинг талаб ва таклифлари инобатга олинмади. Аксинча, 1924 йил 12 июлда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюроси «Ўрта Осиё республикаларида миллий чегараланиш тўғрисида»ги масалага яна қайтиб, уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1924 йил 25 сешябрда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюроси, 9 ва 11 октябрда РКП(б) Марказий Қўмитаси бу масалани кўриб чиқиб, миллий чегараланшшш расмийлаштиришни мақсадга мувофиқ деб топади. Бу қарор 14 октябрда СССР Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан ҳам маъқулланади. Шу тариқа, Совет хукумати, РКП(б) МҚ ва унинг жойлардаги маҳаллий ташкилотларининг 1920-1924 йиллар давомида Ўрта Осиёда олиб борган, халққа катга ваъдалар беришни кўзда тутган «ленинча миллий сиёсат»ни ҳаётга тадбиқ этиш бобидаги амалий ишлари якун топди. Ниҳоят, 1924 йилнинг 27 октябрида бўлиб ўтган СССР Марказий Ижроия Қўмитаси II-сессиясида Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши ўтказиш тадбирлари тўла маьқулланди.
Шундай қилиб, хукмрон Марказ саъй-ҳаракатлари орқасида Ўрта Осиёнинг сиёсий жуғрофияси сунъий равишда ўзгартирилди. Ўрта Осиё худудидаги Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикалари ўрнида олтита миллий давлат бирлашмалари ташкил этилди.

ЎзбекистонССР
Туркманистон ССР
Ўзбекистон ССР таркибида Тожикистон АССР
Қирғизлар яшаган худудлар РСФСР таркибида Қорақирғиз (Қирғизистон) мухтор вилояти
Қозоқлар яшайдиган туманлари РСФСР таркибида Қозоғистон АССР
Қорақалпоқлар   яшайдиган   худудлар   Қозоғистон   АССР   таркибида Қорақалпоқ мухтор вилояти
Натижада ягона Туркистон халқлари бир - биридан сунъий равишда узоқлаштирилди. Бу ҳол советларга ўлкада ўз ҳокимиятини  мустаҳкамлаш учун катга имкониятлар яратиб берди.

Ўзбекистон ССР Миллий чегараланиш натижасида Ўзбекистон ССР ташкил этилди. Ўзбекистон ССР худудида бутун ҳокимият Ўзбекистон ССР советларининг таъсис қурултойига қадар Муваққат инқилобий кўмита ихтиёрига берилди. Собиқ Бухоро республикаси хукумати раиси, таникди давлат арбоби Файзулла Хўжаев Узбекистон ССР Инқилобий кўмитаси раиси этиб тасдиқланди. Ўзбекистон ССР таркибига қуйидаги худудлар киритилди:
собиқ Туркистон АССР дан 9 та уъезд, 133 туман ва 7    қишлоқ округи;
собиқ Бухоро республикасининг 9 та тумани;
собиқ Хоразм республикасининг 23 та тумани.

Ўзбекистон ССР ташкил этилган пайтда унинг худуди 312394кв. км.ни, аҳолиси 4 млн. 447 минг 55 кишини ташкил этар эди. 1926 йил маълумотлари бўйича миллий таркибига кўра аҳолининг 74,2 фоизини ўзбеклар, қолганини эса бошқа халқлар вакиллари ташкил этар эди.

1924    йил 5 декабрида Инқилобий Қўмита бутун Ўзбекистон халқига муражаат   қилиб,   Ўзбекистон   ССР   тузилганлигини,   унинг   таркибига Тожикистон АССР кирганлигини маълум қилди. Миллий чегараланиш билан бир вақтда иқтисодий бўлиниш ҳам ўтказилди. Собиқ Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларига тегишли барча бойликлар янги миллий республикалар ўртасида қайта тақсимланди. Бу ишлар Совет хукумати томонидан махсус тузилган Ўрта Осиё тугатиш комиссияси бошчилигида амалга оширилди.

1925    йил 13 февралда Бухородаги «Халқ уйи»да Бутунўзбек советлари биринчи   қурултойи   очилди.   Қурултой   «Ўзбекистон   Совет   Социалистик Республикаси   тузилганлиги   тўғрисидаги   Декларация»ни   қабул   қилди. Қурултойда давлат ҳокимияти олий органлари тузилганлиги расмийлаштирилди.
Ўзбекистон ССР Советлари МИҚ Раиси лавозимига фарғоналик деҳқон, «Қўшчи» уюшмаси раҳбарларидан бири Йўлдош Охунбобоев сайланди. Ўзбекистон ССР хукумати - Халқ Комисарлари Кенгаши Раиси лавозимига Файзулла Хўжаев тасдиқланди. Самарқанд шаҳри  збекистон ССРнинг пойтахти этиб белгиланди. 1930 йилда пойтахт Тошкентга кўчирилган.

Миллий чегараланиш даврида Ўрта Осиёда фаолият кўрсатиб келган партия, комсомол ва хўжалик ташкилотларида ҳам бир қатор ташкилий ўзгаришлар амалга оширилди. Собиқ Туркистон, Бухоро ва Хоразм комунистик партиялари, комсомол, ва хўжалик ташкилотлари, касаба уюшмалари қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон компартияси 1 таъсис съезди 1925 йил 8 февралда Бухорода очилди. Съездда Ўзбекистон Комунистик (большевиклар) партияси ташкилий жиҳатдан расмийлашди. Унинг Марказқўми сайланди. В.И. Иванов ва А. Икромов (1927 йилдан биринчи котиб) Марказий Қўмитанинг масъул котиблари этиб сайландилар. Шу йили Ўзбекистон комсомоли (Ўз ЖСМ), республика касаба уюшмалари, уларнинг раҳбар органлари ҳам тузилди.

1925 йил майда Ўзбекистон СССР таркибига киритилди. СССР Конституцияси, унинг асосий қонун- қоидалари Ўзбекистон ССР худудида ишлайдиган бўлди. 1927 йилда қабул қилинган Ўзбекистон ССРнинг биринчи ва 1937 йилдаги Конституцияси ҳам амалда СССР Конституциясининг кўчирма нусхаси эди. Чунки Ўзбекистон қоғоздаги «суверен» республика бўлиб, амалда Марказга тобе бир ўлка эди, холос. У ўз халқининг миллий манфаатларига оид бирор-бир долзарб, ҳаётий аҳамиятга молик масалани итгафоқ хукуматидан холи, мустақил ҳал эта олмасди. Бинобарин, республиканинг ички ва ташқи сиёсатига дахлдор барча масалалар фақат Марказ хоҳиш-иродаси билангина ҳал этиларди. Ҳатто Ўзбекистоннинг маъмурий-худудий тузилишига оид масалалар ҳам итгафоқ хукумати тасарруфида эди. Масалан, 1929 йилда Тожикистон АССР Ўзбекистон ССР таркибидан чиқарилиб, Тожикистон ССРга айлантирилди ҳамда СССР таркибига олинди. Шунингдек, 1936 йилга келиб аввал Қозоғистон АССР, кейин РСФСР (1932-1936 йил) таркибида бўлган Қорақалпоғистон мухтор 
вилояти мухтор совет социалистик республикасига айлантирилиб, Ўзбекистон ССР таркибига киритилди. Шундай қилиб, қоғозда суверен республика сифатида шакплантирилган, хукмрон совет империяси таркибига кирган Ўзбекистон ССР амалда Марказга тўла бўйсунувчи, арзон хомашё маҳсулотлари етказиб берувчи ўлка бўлиб қолаверди.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин