ҚАТЛНОМА (Ҳужжатли қисса) | ||||
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИ кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун ҚАТЛ ҚИЛГАН ЭДИЛАР?..
Набижон Боқий «ҚАТЛНОМА» ҳужжатли қиссасида «мавзуни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кир, қора кунлари бўлган кейинги «хон замонлари»дан (А. Қодирий ибораси), яъни 37-йиллардаги қатлиом йилларидан — ер юзининг олтидан бир қисмида, жумладан, Ўзбекистонда Иосиф Сталин ва унинг каллакесарлари томонидан амалга оширилган «қизил қирғин» давридан белгилаган. Давлат Хавфсизлиги Қўмитасида сақланаётган ҳужжатлар асосида «Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар?..» каби саволларга тарихий манбалардан жавоб изланади; ошкоралик баҳори бошланганига қарамасдан ҳамон илондек «кулча» бўлиб ётган махфий ҳужжатлар — «тилсиз гувоҳлар» жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилади. * * * Таассуфки, Н. Охундийнинг ижодий фаолиятига доир маълумотлар кўчирмалар орасида ғарамга тушган нина каби йўқолиб қолди. Миллий кутубхонага яна-тағин фақат Охундийнинг китобларидан кўчирмалар олиш учун боргани эса эриндим. Эринмасдим-у, аммо муаллпфнинг ппчоққа илинадиган, ўқувчиии ўзига жалб этадиган бирорта ҳам асари йўқ экан. Эсимда борн шуки, урушдан кейинги нилларда Н. Охупдийпинг «Ишқингни авайла» деб номланган бнтта шеърий тўп-лами нашр этилган: шеърлар снйқа, туси йўқ. Лекин мавзулари бозоргир, арзон-гаров — ишқ-муҳаббат ҳа-қпда. «Ншқ-муҳаббат кўҳнадир, лекин уни ҳар бир юрак янгилайди», деган ҳикматли гап юради. Дарҳақиқат, муҳаббат кўҳна қўшиқ, лекин уни булбул ҳам куйлай-ди, қузғун ҳам.
«ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАГА Ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий (Жулқунбой) ва унинг асарлари ҳақида нималарни биласиз, деган саволингизга қуйидагича жавоб бераман: 1. 1925—1926 йилларда, мен биринчи марта Абдулла Қодирий билан учрашган кезларимда, у тарихий мавзуда ёзилган «Ўткан кунлар» романининг муаллифи бўлиб, китобхонлар ўртасида ниҳоятда машҳур эди. Лекин унинг ўқувчилари давраси унчалик катта эмасди, чунки роман араб имлосида чоп этилган эди. Аҳолининг кўпчилик қисми эндигина савод чиқарарди. Абдулла Қодирийнинг романи ўзбек адабиёти тарихида яратилган тўнғич (агар Ҳамзанииг «Миллий роман» уни ҳисобга олмасак) роман бўлгани учун мен унга қизиқиб қолдим: ўқидиму ўша пайтларда Тошкентда нашр этилаётган ВҚП(б) Марказий Қўмитаси Ўрта Осиё Бюросининг фикр тарқатувчиси бўлмиш «Фирқа учун» («За партню») жаридасига тақриз ёза бошладим. Ўшанда Абдулла Қодирий олдин боғбоннинг ўғли эканини, Тошкент шаҳрн чеккасидаги Самарқанд дарвозаси мавзеида томорқаси борлигини, ўзи Шўро мактабида муаллим эканини, муаллимлик маоши эвазига камтарона турмуш кечираётганини аниқлаган эдим. Абдулла Қодирий билан хизмат юзасидан «Шарқ ҳақиқати» рўзномаси идорасида уч-тўрт марта учрашганман. Бир марта ўртоқ Соцердотова бнлан Қодирийнинг уйига ҳам борганмиз: ўша кезлар ҳамроҳим «Ўткан кунлар»ни ўрис тилига таржима қилаётган эди; сал олдинроқ у «Обид кетмон» қиссасини ўрисчага ўгирганди. Биз ўша асарларга бирталай ўзгартиришлар киритиш хусусида суҳбатлашганмиз. Назаримда, бу мавзудаги суҳбат анча кейин, аниқроғи, ўттизинчи йилларнинг бошларида бўлган, шекилли. Суҳбат давомида иқрор бўлдимки, Абдулла Қодирий бениҳоя камсуқум инсон экан; у ўрис мумтоз адабиёти тўғрисида иззат-ҳурмат билан гапирарди. «Мен Л. Толстой, Н. Гогол, А. М. Горькийларга шогирдман», деган эди. Ўзбек ёшлари чаласавод бўлганликлари ту-файли ўрис ёзувчиларини яхши билмайдилар, деб афсусланарди боёқиш. Ушанда Абдулла Қодирий Шўро ёзувчиларидан Гладков, Шолохов, А. Толстой ва бошқаларнинг номларини тилга олган эди. «Мен вақтинча тарихин мавзуни бир четга қўйиб, Шўро қишлоқлари ҳақида катта роман ёзиш ниятида юрнбман. «Обпд кетмон» ҳали қиёмига етмаган асар», деган эди ўшанда Абдулла Қодирий. Кўп ўтмасдан, Абдулла Қодирий ўзининг янги романини — Қўқон хонлиги ҳукмрон бўлган сўнгги йиллар ҳақида ҳикоя қилувчи «Меҳробдан чаён»ни ёзиб тамомлади. Мен Абдулла Қодирийни ўз асарларида феодал тартибини, қолоқликни фош этишга ҳаракат қилаётган ва янги Шўро тузуми муваффақиятларини куйлаётган Шўро вакили сифатнда биларднм. Абдулла Қодирийнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган тафсилотлар менга номаълум, чунки камина ёзувчилар йиғилишида иштирок этмаганман. У пайтларда Шўро ёзувчилари уюшмасннинг аъзоси эмасдим, уюшманинг ички ҳаётини мутлақо билмасдим. Бундан ташқари, мен яна шуларни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчнман: биринчидан, ёзувчи Абдулла Қодирийга муносабатимни «Фирқа учун» жаридасида чоп этилган «Ўткан кунлар» ҳақидаги тақризимда атрофлича баён қилганман (янглишмасам, ўша тақриз 1927 йили босилган эди). Қолаверса, маҳаллий нашриётда ўрис тилида чоп этилган «Обид кетмон»га ёзган сўзбошймда ҳам ўз фикр-мулоҳазаларимни бнлдирганман. 2. Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи жиддий камчиликлардан холи бўлмаса-да, дастлаб нашр этилган пайтдан бошлаб ўқувчиларда жуда катта қизиқиш уйготган эди ва ҳозирги кунларга қадар ўша қизиқиш сўнгани нўқ. Ниҳоятда бой далолат асосида, ҳаққоний ёзилган бу роман китобхон кўз ўнгида бутун бошли жонлн ҳаётни намоён қилади; ўрис подшолиги томонидан забт этилиши арафасидаги Қўқон хонлигининг охирги йиллари ҳақида гап кетади. Тошкент билан Қўқон ҳаёти, халқнинг турмуш тарзи зўр маҳорат билан акс эттнрилади. Абдулла Қодирий хонликдаги жирканч тартибларни, хон амалдорларининг бебошлигию ваҳшийликларини, беклару уруғбошларнинг ўзаро қонли тўқнашувларини, жаҳолат қўйнидаги чиркин ҳа-ётпп тўғри тасвирлайди. Романдаги айрим ғоявий хатолар ҳақида ҳам гапириш мумкин. Лекин, фақат бир нарсанинг ўзиёқ, яъни Абдулла Қодирий ўз ватанининг феодал ўтмишини аёвсиз фош этгани, таъбир жоиз бўлса, «олижаноб қадим замон» юзидан кишида завқ уйғотадиган сирли пардани очиб ташлагани учун ҳам таҳсинга лойиқдир. Аб-дулла Қодирий романида эски турмушга, динга қатъиян ҳужум қилади, ўзбек хотин-қизларининг топталган ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиқади. Шубҳасизки, буларнинг бари «Ўткан кунлар» романининг ютуғи ҳисобланади. Қодирий романида ўша «Ўткан кунлар» мобайнида Қўқон хонлигида ҳар қандай жонли фикр, ҳар қан-дай дунёвий ҳис-туйғу, йилт этган ҳар қандай ҳур фикр қандай қилиб бўғиб ташланганини кўрсатиб беради. Роман қаҳрамони бўлмиш Отабек ўзининг илғор дунёқараши, бир қизни бениҳоя яхши кўриши билан дарров ўқувчи меҳрини қозонади. У минглаб тўсиққа дуч келади, хонликдаги бошбошдоқлик жабрини тортади, бир ўлимдан қолади. Охири муроду мақсадига етадию, асло бахтли бўлолмайди. Отабек суюклисига упланади, лекин ёш келин-куёв бахтига одат ва шариат, хурофий удумлар ва ислом ақидаларн чанг солади. Отабекнингоиласида фожиа содир бўлади. У нечоғли матонатли бўлмасин, барибир мағлубиятга учрайди — бахтидан айрилади. Отабек Шимол томонга йўл оладию «жиҳод» пайтида ҳаётдан кўз юмади, яъни босқинчиларга қарши урушда қурбон бўлади (муаллиф «ўрисларга» деган сўзнинг устига чизиқ тортиб ўчирган ва ўша сўзнинг устидан «босқинчиларга» деб дастхатда ёзиб қўйган экан: изоҳ бизники —Н. Б.). Роман қаҳрамони ҳали оддий халққа яқинлашмайди, унинг дунёқараши мавҳум, чалкаш, у бахтиқарс» халқнинг истикболини аниқ-равшан тасаввур этолмайди. Отабек бир неча марта ҳур (либерал) фикр баён қилади; мустабид подшони ағдариб ташлаш, маърифат ҳақида орзу қилади, ҳатто ҳурриятни қўмсайди, аммо унинг орзулари хомхаёл бўлиб қолаверади: у амалий фаолият билан шуғулланмайди. Қаҳрамон шунчаки хаёлпараст, сафсатабоз бўлиб қолади, холос. Эскилик сарқитию диний ақидага илк бора тўқнаш келган пайтдаёқ дархол паст келади: у бирор-бир инқилобий хаттиҳаракатга крдир эмас. Ҳаттоки эътироз (протест) билдиришга ҳам ярамайди. Романнинг асосий қиммати шундаки, у ўқувчи тасаввурини бойитади. Унда давр аниқ тасвирланган, хон ҳукмронлиги остида эзилиб ётган халқнинг азоб-уқубатлари ҳаққоний аксини топган. Роман ёшлар қалбида? хону бекларга, одату шариатга нисбатан нафрат уйғо-тади. Бош масалани ҳал этиш ваколати каминага боғлиқ эмаслигини эътироф этганнм ҳолда Қодириннинг «Ўткан кунлар» романи лозим бўлган айрим таҳрир ва зарурий сўзбоши билан ҳозир ҳам ўзбек ва ўрис тилларида нашр этилса, ўқувчилар уни жуда катта қизи-қиш билан кутиб оладилар, деб ҳисоблайман. 3. Абдулла Қодирийнинг иккинчи йирик романида—«Меҳробдан чаён»да хон замонларн янада ёрқин акс эттирилади. Абдулла Қодирий ўз асарида ўткир ҳажв тигини Қўқон хонлнгннинг ярамас тартибларию саройдаги ахлоқсизликка, айниқса, мусулмон руҳонийларига қарши йўналтиради. В. II. Ленин ибораси билан айтганда, «...дунёда мавжуд бўлган энг чиркин таълимотлардан бири бўлмиш дин»ни Абдулла Қодирий аёвсиз фош этади. Табиийки, Қодирий янги романида кўҳна Шарқ адабиёти анъаналаридан чекинади: энди унинг қаҳрамонлари йиғлоқи кайфиятдан холи, заминдан ажралмайдилар, уларда эътизор кайфияти мустаҳкамланган. Абдулла Қодирий «Меҳробдан чаён» романида гоявип жиҳатдан улғаяди: чиркинлик, эскилик сарқитларини фош этиш масаласини кескин тарзда қўяди. Роман сўсалистик реализм вазиятида туриб ёзилган. Агар «Ўткан кунлар»да биз қисман ўтмиш улуғланган ўринларни, аниқроғи, қаҳрамонлар табиатида ва турмушнинг айрим қирраларида баъзи бир фазилатни учратган бўлсак, ёзувчи «Меҳробдан чаён»да ўз халқининг ўтмишидан олинган барча ҳаётий-ашёвий далолатга танқидий кўз билан ёндошади ва баркамол санъаткор сифатида қалам тебратади. «Меҳробдан чаён» романи ҳозирги кунларда ҳам нашр этишга арзийдиган асар. Тегишли тузатишлардан сўнг нашр этилиши лозим, албатта. 4. Абдулла Қодирийшинг «Обид кетмон» қиссаси — бу пстеъдодли ёзувчининг замонавий Шўро ҳаёти томон юз бурганипн кўрсатадиган ёрқин мисолдир. Қодирий «Обид кетмон»да жамоа хўжалик аъзолари, Шўро кишиларининг далалардаги фидокорона меҳнати ҳақида ҳикоя қилади. Қисса бир маромда ёзилмаган; муаллиф яратган барча тимсол зўр чиққан, деб бўлманди. Аммо, ҳартугул, «Обид кетмон»да ёзувчи мамлакатимиздаги сўсалистик тузумни очиқ чеҳра билан кутиб олгани яққол кўринади. «Обид кетмон» Ўзбекистонда жамоа хўжаликлари ва Шўро ҳокимияти шарофати билан ўзбек қишлоқларида рўй бераётган улуғ ўзгаришлар тўғрисида яратилган дастлабки йирик асардир. Шубҳасизки, бу қпсса ҳам Абдулла Қодирийнинг бошқа асарлари (юқорида эслатиб ўтилган «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романлари назарда тутиляпти) каби бизнинг ўқувчилар учун қадр-қимматини йўқотган эмас. * * * Хулласи калом, Абдулла Қодирий ва унинг асарлари тўғрисида айтадиган гапларим мана шулардан иборат. Мен ўз вақтида «Фирқа учун» жаридасига ёзган тақризимда ва алоҳида китоб ҳолида чоп этилган «Обид кетмон»га ёзган сўзбошимда ҳам ана шу масалаларга атрофлича тўхталганман. Афсуски, ҳозир қўлимда ўша тақриз ҳам, сўзбоши ҳам йўқ. Шунинг учун батафсил хулоса ёзиб бериш имкониятига эга эмасман. Умуман яйтганда, баъзи арзимас таърифларни ҳисобга олмаганда, йигирма-ўттиз йил муқаддам Абдулла Қодирий ижоди ҳақида айтган гапларим ҳам шу бугун баён этаётган фикр-мулоҳазаларимдан деярли фарқ қилмайди. Менинг баҳоим, асосан, ижобийдир. Абдулла Қодирийнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларга ва ўзим таниш бўлган асарларига асосланиб айтишим мумкинки, у айрим камчиликларидан қатъи назар, сўсалистик реализм вазиятида турган истеъдодли ёзувчидир. Қодирий ўзбек Шўро адабиётининг ташкил топишига, тараққиётига муносиб ҳисса қўшган. 1956 й. 26 май Тошкент ш. М. Шевердин (имзо) Михаил Иванович ШЕВЕРДИН. 1899 йил тугилган. ШИҚФ аъзоси. Ёзувчи. Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмаси президиумининг аъзоси». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 87—91-саҳифалар) * * * Қадрли Михаил Иванович, Сиз ислом дини, Ватан тарихи масаласида устоз Қодирийга маломат қилибсиз: наинкн, «Ўткан кунлар» билан «Меҳробдан чаён»да ёзувчи «ўз ватанпнинг феодал ўтмиши»ю «чиркии... дин»ни аёвсиз фош этган бўлса?! Раббим, денг, Михаил Пванович, акс ҳолда, икковимизнинг ҳам оғзимнз қийшайиб, кўзимиз ғилайи-пб қоладн! Қолаверса, ҒОЯДОР киши қаланғи-қасанғи кўчирмаларни ўзлаштириб олгандан кўра, Ватан ўтмпши бнлан шартлн бадиий тўқиманинг ва дин билан диндорнинг фарқини билиб олса чакки бўлмасди. Яна қайдам, ўзингиз бнласиз — бу масалаларда Сизга кўрсатма берадиган кимсалар бор бўлса ксрак. Биласизми, бизни таажжублантнрган нарса нима? Негадир Сиз ўз ўтмншига ва ўз динига туфурган кимсаларни алоҳида қадрлар экансиз-а? Қизиқ, жуда ҳам қизиқ мезон топибсиз-ку! Бу «фирқа адабиёти ва фирқа ташкилоти»нинг хиёнатга, Павлик Мороз ўғлидан ўрнак олишга даъват этгувчи чақириғи эмасми?.. Битта дарахтнинг меваси бир-биридан узоққа тўкилмапди, деганлари шу бўлса керак, ҳойнаҳой. Айтмоқчи, ТуркҲЎ прокурорига ёзиб берган кўргазмангизда «ўрисларга» деган сўзни ўчириб, унинг устидан ўз қўлингиз билан «БОСҚИНЧИЛАРГА» деб ёзиб қўйибсиз. Уялмадингнзми? Наҳоткн, бир-биридан ер билан осмонча фарқ қиладиган мана шу пкки турдош отни тўғридан-тўғри айирбошлаш мумкин бўлса?.. Умуман, тафовут бобида Сиз «калтак»ни «алиф» деёлмас экансиз, бобоп! Бундан ташқари, қув экансиз, Пванич! «Умуман айтганда, баъзи арзимас таърифларни ҳисобга ол.маганда, йигирма-ўттнз йил муқаддам Абдулла Қодирий нжоди ҳақида айтган гапларим ҳам шу бугун баён этаётган фикр-мулоҳазаларпмдан деярли фарқ қил-мапди», дейсиз-у, лекин Қодирий айнан Сиз қолипини яратиб берган сиёсий андозаларга сиғмагани учун бадном қилингани ва отиб ташлангани тўғрисида миқ этманспз. Нима бало, хотира чатоқми? Даволансангиз бўлармиди... Майли, Сиз бамайлихотир ҳордиқ чиқаринг, итингиз билан Ннқилоб хиёбонида сайр қилинг. Гапнинг чаласини эса ўзимиз поёнига етказамиз. Михаил Иванович ТуркҲЎ прокуроридан қаттиқ илтимос қилганмикан ёки бошқа биз билмайдиган сабаб бонсми, ишқилиб, «Тафтиш ашёлари» жамғармасига 1935 йили «Обид кетмон»га ёзилган сўзбоши сиғнбди-ю, аммо «Фирқа учун» жаридасида эълон қилинган тақриз сиғмай қолибди. Устига устак, сўзбоши ҳам қисқарган ҳолда кўчирилган. Мана: ЎзСШЖДавлат нашриётида, Тошкент шаҳрида 1935 йили чоп этилган Абдулла Қодирийнинг «Обид кетмон» қиссасига ёзилган СУЗБОШИДАН Абдулла Қодирийнинг «Обид кетмон» қиссаси Ўзбекистонда жамоа хўжаликлари барпо этиш мавзусига бағишланган йирик асарлардан бири. Қиссада кўтарилган масала — жамоа хўжалигига ўртаҳол деҳқонни жалб қилишдир; унинг онгида рўй бераётган ўзгаришлар жараённ ўқувчида қизиқиш уйғотади. «Обид кетмон» яна шу жиҳати билан ҳам дикқатга сазоворки, бу Абдулла Қодирийдек йирик санъаткор ижодида олға ташланган қадам, албатта. Авваламбор, «Обид кетмон» қиссаси жадал суръат билан тўкин-сочин турмуш сари дадил бораётган тиришқоқ, ғайратлн ўзбек жамоа хўжаликларидан биттаси ҳақидаги бадиий асар ҳисобланади. Мих. ШЕВЕРДИН Кўчирма аслига тўгри: ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги ГРИШЧЕНКО (имзо) 1956 й. 22 июн». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 125-саҳифа) Мана, қишлоқ хўжалиги ходимлари қурултойида «сўзланган» нутқ! Майли, ўтган ишга саловат. С— 1153 «Ўткан кунлар»дан олинган айрим парчаларни ўқувчилар ҳукмига ҳавола этмасак инсофдан бўлмас, деган хаёлда тубандаги кўчирмани олдик. Марҳамат, танишинг! «ЎЗБЕКЛАРНИНГ БИРИНЧИ РОМАНИ (А. Қодирий. «Ўткан кунлар») Мусулмонқулнинг халққа (аслида, «аҳолига» — бундан кейинги изоҳлар ҳам бизники: Н. Б.) бўлган жабру зулми ҳаддан ташқари кетди. Агар унинг истнб-доди шаҳарларга («ўзга» сўзи таржима қилинмаган) унча сезилмаса ҳам, аммо халқни (аслида, «марказ — Қўқон одамларини») жуда тўйдирди. Унинг ўз кайфича («ойда эмас» бирикмаси тушиб қолган) ҳафтада солиб турган солиқлари халқнинг (аслида, «фуқаронинг») терисини шилса, бекларни остирди, кестирди (аслида, «арзимаган сабаблар билан қорачопонларни остириб, кестириб туриши хосни ҳам эсанкиратди»). ...магар уламо халқи ундан жуда рози, зероки, унинг суянчиғи эди. Иккинчи суянчиқ «қипчоқлар» эди (аслида, «биринчн суянчиғи ўзининг одамлари бўлса, иккинчисн уламолар эди»). У, уламо орқали ўз зулмини машруъ бир тусга қўйган, ўзи учун зарарли унсурларни йўқотишда уламолардан фатво (аслида, «улулъамирга боғийлиқ») олишни унутмаган эди. Уламонинг бу янглиғ истибдодни «фатво» ранги билан бўяб бериши мукофоти учун Қўқон ва Андижон («каби») шаҳарларга маълум мадрасалар бино қилган... Бу ҳақиқий мусулмон маданияти эди (афсуски, ҳо-зир биз фойдаланаётган «Ўткан кунлар» романи Сарвар АЗИМОВ таҳрири остида — 1974 й. Тошкент шаҳрида — босилгани учунмикан, ундан Михаил Иванович 1928 йили кўчирма келтирган парчалар олиб ташланган экан: изоҳ бизники — Н. Б.). Бу ерда хон мусулмон эди, беклар мусулмон эдилар ва қозилар мусулмон эдилар. Ўғриларнинг қўлини кесишарди... аёлларни эса миноралардан ташлаб юборишарди («Ўткан кунлар»нинг С.Азимов «таҳрири»га учрамаган нусхасида: «Фоҳишалар қопга солиниб, минорадан ташланарди», дейилади). Пиёнисталар қирқ дарра уриларди. Раис афанди ўз аъёнлари билан кўча айланарди ва калима қайтаришни билмайдиган кишиларни калтаклатарди. (Мих. Шевердин романдан олинган ушбу парчаларни ўрисча матнда асл маъкога тескари талқин қилади: изоҳ бизники — Н. Б.). «Одамлар ажали етгани учун эмас, хон одамлари қонсираб қолгани учун ўладилар», дерди фуқаро беклар тўғрисида. «Оқ от бўлмаса, қора ит ялоқ ялайди». (Кўчирма тамом) Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романидаги воқеалар мана шу жойдан бошланиши лозим эди. Аслини олганда, романдаги воқеалар замон ва макондан ташқарида рўй берадп. Талқпн қилннаётган тарихий воқеалар Отабек, Юсуф ҳожи ва бошқа қаҳрамонларга деярли таъсир кўрсатмайди. Ҳодисалар, ўрта асрлар даражасидаги Қўқон хонлигида ҳукм сурган жаҳолат шунчаки намойиш (декорация), холос: қаҳрамонлар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, улар ҳаётига дахл қилмайди... Қодирий Отабекни илғор фикрли киши, ҳатто салкам инқилобчи сифатида тақдим этишга уринади. Қаҳрамон Урисиянинг қайсндпр шаҳрнда бўладн, хусусан, Шамапдап қандайдир йўллар билан янги ғоялар олиб келади. Кейин Отабек мавжуд тузум ҳақида қатъий бир фикрга келади... Отабек кураш йўлини таклпф этади: «—Модомики, ўз ғарази йўлида истибдод орқали эл устига ҳукмрон бўлгувчилар йўқотилмас эканлар — нажот нўқдир, магар шундай ғаразчиларни, улар ким бўлсалар ҳам, иш бошидан қувлаш ва улар ўрнига яхши ва холис одамларни ўтқазиш нажотимизнинг йўлидир!» (Шу ўринда зарурий эскартиш: Михаил Иванович тақриз бошпда «Ўткан кунлар»ни Учннчи бўлимнинг биринчи фаслидан бошлаш керак эди, деб «маслаҳат» беради-ю, лекин ўзи Биринчи бўлнмнинг иккинчи фаслидан кўчирма келтириб, муаллифни мулзам қилмоқчи бўлади. Яъни, танқидчи ўз фикрпда муқнм турмайди — мунофиқлик қилади: изоҳ бизники — Н. Б.) Отабек эндигина қаддини ростлаб, ўзига йўл очаётган савдогарларнинг вакнли. Табиийки, у хон амалдорларидан норози бўлади... Бироқ, Қодирий тижоратчн буржуйлар қиёфасини фавқулодда улуғвор тарзда акс эттиради. Қаҳрамонлари ҳаёт ҳақиқатидан узоқ. «Ин-қилобчи» Отабек ҳар жойга бурнини тиқаверади. У фақат ёмон ҳукмдорлар ҳақида эмас, умуман тузумнинг ярамаслиги тўғрисида ҳам гапираверади. Ажабланарли жойи шундакн, тпнгловчилар Отабекнинг гапларини жўялик деб биладилар, маъқуллайдилар, қўллаб-қув-ватлайдилар. Кишида шундай таассурот қоладики, гўё Отабек ўтган асрнинг қирқинчи йилларида эмас, яқинда ўн беш-йпгирма йил муқаддам, биринчи ўрис ва форс инқилоби даврпда яшаб ўтгандек!.. Афтидан, муаллиф ҳам қаҳрамон дунёқарашидаги мантнқсизликни пайқаб қоладию сўнг хатосини тузатишга уриниб кўради. Отабек «инқилобий» назариясини ҳеч қаерда ҳаётга татбиқ этолмайди. «— Мамлакат мозористонга ўхшайди: менинг чақи-риқларимни ким ҳам эшитарди!» — денди Отабек ҳафсаласи пир бўлиб. (Яна бир зарурий эскартиш: аслида, «Дарҳақиқат, мозористонда «ҳап-ю алал фалоҳ» хитобини ким эши-тардн!» дейиладп. Михаил Иванович таржима жараёнида муаллиф ҳақига бир марта хиёнат қилган бўлса, кўчирмани Отабекнинг аввалги «монологи»дан кейин келтириб пкки марта хиёнат қилади: романда бу парча 19-саҳифада, «аввалгиси» эса 20-саҳифада келади ва зинҳор-базинҳор «муаллиф ҳам қаҳрамон дунёқарашидаги мантиқсизликни пайқаб қоладию сўнг ўз хатосини тузатишга уриниб кўради», деб маломат қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Хуллас, бу ўринда ҳам Мих. Шевердин қувлик қиляпти, холос: изоҳ биздан — Н. Б.) Шунинг учун бўлса керакки, бутун роман давомида Отабек ижтимоий масалаларга қизиқмайди, ўз қарашларини амалга ошириш учун ҳаракат қилмайди. Ўқувчи эса. мана шундай дабдабали нутқлару жимжимадор сўзлардан кейин инқилобий ҳаракат бошланишига умид қилади ва умид қилишга ҳақлидир. Афсус... Ҳаёт синовига ростакамига дуч келган пайтдаёқ Отабек енгилади. У ҳибсга олингач, қушбеги ҳузурида айтган сўзлари муросасозлик оҳангида янграйди... Ўша давр шароитида, яъни хон ва беклар ҳокимиятига қарши айтилган бир оғиз сўз учун ҳам одамлар қатл этилган кезларда Отабек «инқилобий» ҳаракат қилади, албатта. Бироқ, кейинги воқеалар биз хийла шошганимизни кўрсатадию дарҳол фикримизни ўзгартиришга мажбур бўламиз. Кўп ўтмасдан Отабек шахсий ҳаёт ташвишларига ўралашиб қолади. Кумушга бўлган ишқи туфайли у халқни ҳам, баландпарвоз гапларини ҳам унутиб юборади. Ҳатто Тошкентдаги қонли воқеларга, отаси билан оиласи бошидан кечираётган мусибатларгада парво қилмайди. (Эскартиш: Мих. Шевердин яна қувлик қиляпти Отабек тугул, ҳатто Қўқон хони ҳам Тошкентдаги воқелардан бехабар эканини, ўша воқеалар ҳақида Марғилонга кечикиб хабар берилганини инобатга олмаяпти ва атайлаб бош қаҳрамон устига мағзава ағдаряпти: изоҳ бизники — Н. Б.) Тошкент қамали авжига чиққан бир пайтда унинг тўйи бўлади (Марғилон билан Тошкент ўртасида қанча масофа бор? Н. Б.). Сўнгра Отабек ақл бовар қилмайдиган саргузаштларни бошидан кечиради. Қодирийнинг тасвирлашича, «қатьиятли ва хийла ғанратли» бу йигит арзимас «тақдир зарбаси» натижасида ўзини йўқотиб қўяди... У худди «Минг бир кеча» қаҳрамонлари каби жонидан тўяди, юм-юм йиғлайди. Ўша араб эртаклари қаҳрамонларидан фарқи шундаки, у «художўй» бўлишига қарамасдан ичкиликбозликка муккасидан кетади. Отабек куч-ғайратини, инқилоби жўшқинлигини ўзи жудаям яхши кўрадиган халқи учун курашга (таъкид бизники: Н. Б.) йўналтирмайди. Отабек давлатни янгилаш йўлидаги чинакам кураш жабҳасида эмас, хийла бачкана зидднятларда ҳақиқий қаҳрамон сифатида гавдаланади. У қайнотаси оиласинн ёвуз кишилардан ҳимоя қилиш паптида «қўрқув, юз-хотир нималигини билмайдиган фидокор»дек курашади. Айтиш мумкинки, ўша кураш манзаралари тасвирланган саҳифалар романнинг энг бўш ўринларидир. Муболаға бплан айтганда, қаҳрамон бнтта қўли бплан қароқчилардан қасос олади, душманларини қўйдек сўйиб ташлайди ва бу орада Ҳомидга қарата узундан-узун аччиқ-тирсиқ ваъз ўқишга ҳам улгуради. Хуллас, қаҳрамоннинг ҳар қадамида саргузашт ва олди-қочди рўн бераверади. Отабек ҳақида яна нима дейиш мумкин? Тошкентга қайтгач, қипчоқлар ваҳшиёна тарзда қириб ташланаётганига эътироз билдириб кўради. Аммо у ўз уйида, оиласида, ягона гувоҳ — отасининг олдида сўзамоллик қилгани учун ҳам бу эътирознинг ҳеч қандай ижтнмоий қиммати йўқдир. (Отабек ҳам Павел Власов каби катта майдонга оломонни тўплаб олиб, кейин нутқ сўзлаганда маъқул бўларди-а, Михаил Иванович? — пичинг бизники: Н.Б.). Романнинг бошқа қаҳрамонлари ҳам ясама, ғайри-табиий. Лекин улар хийла ўзига хос. Хусусан, Отабекнинг отаси Юсуф ҳожи анча жонли шахс. У ҳур фикрли ннсон, аммо унинг ҳур фикри ислом ақидалари доирасидан ташқарига чиқмайди ва мутаасснб диндор бўлиши учун халақит бермайди. У тинч-тотув яшашни истапди, алғов-далғовлардан қўрқади; ҳар қандай қўзғолон ва ғалаёнга қарши туради... Отабекнинг дўсти уста Олим жозибадор қаҳрамон. У ҳақиқатан ҳам жонли одам. Кетма-кет зарбалардан сўнг унинг ҳаётдан кўнгли совийди. Охирн бир оз бўлсада, ҳур фикрли бўлпб қолади. Бироқ, унинг ҳур фикри одат ва шариат қоидаларини бузишдан на-рига ўтмайди. Ижтимоий масалалар уни мутлақо қи-зиқтнрмайди. Қодирий аёллар қисматини, оиладаги аҳволини ни-ҳоятда майин бўёқларда таевирлайди. Агар оила бошлиғи ақлидрокли, оғир-вазмин киши бўлса, бундай онлада аёллар яхшп яшайдилар; шундай шароитда бахтли бўлиш, асосан, аёлларнинг ўзларига боғлиқ... Романда акс эттирилган оилалар ҳақида ана шунақа фикр юритиш мумкин. Сир эмаскн, ўзбек оилаларининг ҳаммасн ҳам фаровон турмуш кечирмайди. Лекин азбаройи қонунлар ёмонлиги, айтайлик, кўп хотин олиш йўл қўйплгани учун бундан бўлмаган. Балки, кишилар табнатндаги қусурлар кулфат келтиради, холос... Қодирий оилавий турмушни ана шундай тасвирлайди. Қодирий керакли ўринларда муаллиф муносабатини бўрттнриб кўрсатмайдн; нобопликларни хаспўшлашга уринадп, мапшип турмушни, айниқса, оилавий муносабатларни ҳаддан зиёд илоҳийлаштиради. Шунга қарамай, роман урф-одатларни ўрганиш маъносида муҳим аҳамиятга эга... * * * Роман тарихий мавзуда ёзилган. Бу дегани, авваламбор, даврни акс эттириш, айрим табақаларнинг ўзаро алоқаспни ижтнмоий негизда кўрсатиш лозим, демакдир. Бошқа воқеа-ҳодисалар ана шу асосда рўй бериши керак. Романда мутаносиблик, яхлитлик етиш-майди. Қодирий давр манзарасини акс эттнрадиган тарихий роман ёза олмаган; у энди пайдо бўлаётган тижоратчиларни улуғлаб кўрсатган, холос. Романни ўқиётган пайтингда, муаллиф ўтмишни оқлашни, ўтмишни ҳақиқатда бўлганидан кўра яхшироқ тасвирлашни ўз олдига махсус вазифа қилиб қўймаганмикан, деган тасаввур мудом хаёлингни тарк этмайди. Маиший турмуш, ахлоқ, ижтимоий муносабатлар тимсол даражасига кўтарилган. Шунингдек, муаллиф Тошкентни Қўқондан ажралиб чиқиши ҳодисасига ижтимоий баҳо беришга ожизлик қилади. Уйлаш мумкинки, гўё Азизбек кўнглини шод этиш мақсадида Тошкентни мустақилу ўзини хон деб эълон қилгандек! Аслида, ўша даврга келиб Тошкент қулай жуғрофий минтақага жойлашгани туфайли иқтисодий жиҳатдан мустақил бўладию, Фарғона билан юзаки алоқа қилиб туради, холос. Бу ҳол муаллиф эътиборидан четда қолган... У сўзидан равшанки, Қодирий тарихий шароитни идрок этолмаганп учун романда Тошкент ғалаёни жуда ишонарсиз тасвирланади. Романда бу ғалаён баландпарвоз ибора бнлан «инқилоб» деб аталади... * * * Романда қаҳрамонларнинг ислом дннига муносабати ҳам яхши ёритилмаган. Бу дин ҳоким синф бўлмиш тижоратчилар манфаатига мос тушади. Устнга устак, Қуръон деҳқонлар манфаатини эмас, савдогарлару энди оёққа тураётган капитализм манфаатини ҳимоя қи-лади. (Эскартиш: Мих. Шевердин нафақат Қодирийга, ҳатто ислом динига ҳам туҳмат қилаётибди, албатта: изоҳ бизники — Н. Б.) Айни пайтида романда ислом дини унчалик сезилмайди. Бир томондан олиб қаралса, бу ҳол ижобий ҳодисадек туюлади. Гўё романда тасвирланаётган ўзбекларнинг ҳаммаси даҳрийларга ўхшанди улар динга лоқанд қарайдилар. Лекин, иккинчи томондан, романда «Оллоҳ» каби ундалмалару таҳорат, номоз сингари диний расм-русумлар жуда кўп бора эслатилади. Ҳатто ҳур фикрли Отабек ҳам ҳар қандай ишга қўл уришдан аввал албатта «Оллоҳ» номини зикр этади. Ниҳоятда муҳим масалага муаллифнинг бундай муносабати хавфли, омонат. Агар ишлов берилмаган китобхон бу асарин ўқиса борми, дарров мусулмон қаҳрамонлардан ўрнак оладию: Оллоҳу акбар деб хитоб қилади. Ҳатто ислом дини қонунларида хийла бўш, муваффақиятсиз талқин этилган қўйди-чиқди масаласи на муаллифни, на қаҳрамонларни ғазаблантиради. Романда «талоқ» — гуноҳга ботган хотин учун энг адолатли жазо ҳисобланади. Қўйднчиқди осонликча содир бў-лади. « Кет, жалаб! Талоқсан, талоқ!» деб қичқиради Отабек. Бу ўринда қаҳрамон дин ўз синфи манфаатига нечоғли мос эканини беихтиёр фош этиб қўяди... (Эскартиш: наинки, тижорат аҳли «Хотинимнинг талоғини бераман!» деган ғаразли мақсадни кўзлаб... мусулмон бўл-а?! Иванич, даъволарингиз сира ҳам ку-ракда турмайди-ку! — Н. Б.) Ўзбекларнпнг биринчи романи Қодирпйнинг романи ғоявий жиҳатдан бизга ётдир. Эҳтимол, дафъатан кўзга яққол ташланмас-у, лекин бунда одат, Қуръон, ўтмиш, «олижаноб қадим замонлар» тарғиб қилинади. «Агар урфодатларимизга оғишмай амал қилсангизлар, ҳаммаси яхши бўлади». Албатта, муаллиф айнан шундай демайдп. Лекин бутун романдан ана шу мазмун балқиб туради... «Ўткан кунлар»нинг салбий томонларини ҳатто унинг жуда катта бадипн қимматга эга экани билан ҳам оқлаб бўлмайди... * * * Шубҳасизки, Қодирийнинг романи ёш ўзбек адабиётида йирик ҳодиса ҳисобланади. Бу дастлабки роман, демак у танқидий таҳлил этилиши, унга алоҳида эътибор берилиши лозим. Роман мароқ билан ўқилади. Эски нашрнинг биринчи китоби қайта чоп этилди. Нисбатан қиммат бўлсада (учта кнтобнинг нархи 3 с. 40 т.), лекин биринчи китоб (10000 нусха) бирпасда тарқалиб кетди. Шунинг учун ҳам романга жидднй эътибор беришимиз керак бўлади. Ҳозиргача биз унга панжа орасидан қараб келдик. Ажабланарли жойи шундаки, шу кунгача «Мариф ва ўқитувчи» жаридасидан бошқа миллий матбуот роман ҳақида ломмим демаяпти. Вақтли матбуот сукут сақлаяпти: гўё романдаги ғоявий хатоликларни маъқуллаяпти, романдаги мавжуд нотўғри, ҳатто зарарли ғояларни, ўтмишни бўяб кўрсатишга уринишни, савдогарлар тоифасини қаҳрамон даражасига кўтариб, уларни ўзбек халқининг ҳақиқий вакили сифатида талқин этилишини қўллаб-қувватлаяпти. Матбуот шу пайтгача ўз олдида турган вазифани бажармади: тарихий даврга тўғри баҳо бериш, бадиий тўқима билан сохталаштирилган ўтмишни ажратиб олиш масаласида ўқувчиларга ёрдам бермади... Хўш, романни нашр этиш шартмиди? Шубҳасиз. Бироқ, роман нашр этилиши билан дарҳол ўқувчиларни уюштириш, муаллиф тақдим этаётган нарсалардан нималарни қабул қилиш ва нималарни рад этиш лозим-лигини кўрсатиб бермоқ даркор эди. Матбуотда чоп этилган танқидий мақолалар фақат ўқувчиларга эмас, балки ёш ёзувчиларимизга, шу жумладан, Қодирийнинг ўзига ҳам ниҳоятда фойдали бўларди. Хўш, йўл қўйилган хатони тузатиш мумкинми? Нафақат мумкин, балки тузатиш зарурдир. Қодирий романи муносабати билан ташкнл этиладиган қамровдор мунозара ҳозирги замонни ва ўтмишни акс эттириш учун қўлига қалам олган ёзувчи олдига қўядиган талабларимизни аниқлаштиришга ҳам ёрдам беради. Хўш, Қодирий романипи ўрис тилида нашр этиш ке-ракми? Бизнингча, нашр этиш керак. Ҳамма гап — уни қай ҳолатда нашр этишда... Унга тарихий даврни тўғри кўрсатиб берадиган, савдо капиталининг аҳамияти ва муаллиф томонидан ўтмншнипг улуғланиши нотўғрн экани ҳақидаги мақола илова қилиниши лозим. Романнинг баъзи ўринларига алоҳида изоҳ берилиши даркор. Муаллифнинг ғоявий хатолари бирмунча зарарсизлан-тирилгандан кейингина романни ўрис китобхонига тавсия этиш мумкин. «М. ШЕВЕРДИН». («Фирқа учун» жаридаси, ўрис тилида, 1928 йил 3-сони, Тошкент шаҳри, 88—96-бетлар.) Кўриниб турибдики, 1928 йилда М. И. Шевердин биринчи бўлиб, «Ўзбекларнинг биринчи романи Қодирийнинг романи ҒОЯВИЙ ЖИҲАТДАН БИЗГА ЁТДИР», деб эълон қилади ва ваколатли ФИРҚА ташкилотининг вакили сифатида вақтли матбуотни «Ўткан кунлар»ни «тошбўрон» қилишга сафарбар этади. Албатта, ўқувчига бизнинг даъвомиз эриш туюлади: «Ким бўпти ўша Шевердин?! Вақтли матбуотни «тошбўрон»га сафарбар этган эмиш, туфэ! Лоф бўлсину, лекин меъёрида бўлсинда!» Айн момент, афандим! Биринчидан. М. И. Шевердин қатли ом давригача жумҳуриятимизда ҒОЯДОР сифатида камол топган кимса: у энг қудратли ташкилот ВКП(б) МҚ, Ўрта Осиё Бюросининг шунчаки фикр тарқатувчиси. эмас, айни чоқда ҚУРСАТМА берувчи ва берилган КУРСАТМАнинг бажарилишини назорат қилувчи «Фирқа учун» жаридасининг ЯЛОВБАРДОРИ эди. Шунинг учун у ўзндан беш-олтита кўйлакни ортиқ йиртган Абдулла Қодирийга бемалол «оталарча» маслаҳат берадп, «Ўткан кунлар»ни ўзбек ва ўрис тилларида нашрқилиш ёкп нашр қилмаслик масаласида ҳукм чиқаради Ваҳоланки, қўлида ҳеч қандай ваколати бўлмаган ким-са ҳукм чиқармайди, балки қудуқдан сув олгани келган хотин-халажларга: «Пақирни тушир!.. Торт пақирни!» деб буйруқ бериб, ўзини ўзи калака қилиб туради,. холос. Иккинчидан. Михаил Иванович «Ўткан кунлар» ҳақида азбаройи қизиқувчанлиги туфайли эмас, балки ФИРҚАнинг топшириғига кўра ТАҚРИЗ задиг. маълумки, фирқа ташкилоти адабиётга раҳбарлик қилиб туриши лозим экани ҳақидаги кўрсатма биринчи ўрис инқилоби даврида «бутун дунё йўқсулларининг доҳийси» томонидан берилган эди. Ҳай, биз ҳозир Ленинга тил теккизмайлик — мавриди эмас. Маҳаллпй матбуот мўъжаз мавзуларни кўтариб чиқса ҳам катта гап!.. Қисқаси, Шеверднн ўша «Фирқа учун» жаридасининг 1928 йил 4-сонида Садриддин Айнийнинг «Одина» қиссаси ҳақида «ШАРҚОНА ИЖТИМОИЙ ҚИССА» номли яна битта тақриз эълон қилади ва яна-тағин: «Жиддий камчилик Айний қнссасини сўзсиз ўзимизники дейишимизга имкон бермаяпти... Қишлоқда синфий табақаланнш жараёни кўрсатилган-у, аммо бу жараёндаги ишчиларнинг етакчи ўрни қисман акс эттирилган, холос. Боз устига, қиссада бу жараён охирига етказилмайди» («Фирқа учун» жаридаси, 1928 йил, 4-сон, 116-бет), деб ҲУКМ чнқаради. Мана, энди ўзингиз ўйлаб кўринг: бадиий асар ўқишга қизиқадиган шунчаки ҳаваскорнинг тақризларини ўта жиддий жарида ходимлари кетма-кет чоп этиши мумкинми? Асло. Ажабланарли жойи шундаки, Мих. Шевердин тақри-зида, 1928 йилда, «учирма» қилинган палопонлар қанот қоқиб келадию Ойбек 1936 нилда ёзган рисолага қўнади — бола очади, сўнгра 1938 йили ҚОДИРИЙнинг Давлат Хавфсизлиги Бошқармасидаги терговчиси Тригулов тузган Айбномага қўнади ва яна бола очади; кейин СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъати томонидан чиқарилган ҳукмномада ҳам айнан ШЕВЕРДИНнинг «палопонлари» номма-ном санаб кўрсатилади. Қалай! Бизнингча, бу бежиз эмас. Бизнингча, ўн йил мобайнида юқори фирқа ташкилоти Қодирийга қарши суиқасд тайёрлайди ва ўзининг гаразли мақсадини амалга ошириш учун шевердинлардан қурол сифатида фойдаланади. Учинчидан. Истеъдодли ўзбек ёзувчиларининг инқилобдан кейинги тўнғич авлоди ёппасига қатл этил-гач, М. И. Шевердин бирданига ёзувчи бўлиб кетади: «Санжар ботир», «Бўри изидан» каби «инқилобий» мав-зуда романлар ёзади; ўзбек тилида иккп жилд, ўрис тилида олти жилд «танланган асарлар»ини эълон қилади... «Отнинг ўлими — итнинг байрамн», деганлари шу бўлса керак, албатта. Тўртинчидан. Келинг, ҳадеб бошингизнн қотиравермайликда, жайдари «фалсафа»мизга «Фирқа учун» жаридасининг 1930 йилги қўшма сонида (биринчп ва иккинчи) чоп этилган «доҳиймиз» П. В. Сталиннинг «Ютуқлардан эсанкираш» мақоласидап олинган кўчама билан «жило» берайлик: «Раҳбарлик санъати жиддий ишдир. Ҳаракатдан ортда қолиш мумкин эмас, чунки ортда қолган киши оммадан ажралиб қолади. Лекин илгарилаб кетиш ҳам мумкин эмас, чунки илгарплаб кетган кишининг омма билан алоқаси узилади. Кимки ҳаракатга раҳбарлик қилишни ва айни пайтда милёнлаб омма билан алоқасини сақлаб қолишни истаса, у жанггоҳда ҳам қолоқларга қарши, ҳам илғорларга қарши кураш олиб бормоғн лозим». Доҳиёна гап! Бунинг ўзбекча мазмуни шундан иборатки, қозиқнинг учи ҳам, боши ҳам бўлма — ўртаси бўл: шунда на ерга кирасан, на бошингга гурзи ейсан. «Доҳий» маслаҳатининг ижтимоий маъносп эса бундай: халқни пода-пода қилиб жамоа хўжаликларига ҳайдаб киритиш лозим; ҳартугул, подани бошқариш осон — битта чўпон (раҳбар) бўлса, орқада қолган ёки илга-рилаб кетган ҳайвонларни калтаклаб-калтаклаб подага қўшиб туради, вассалом... Иннайкейин, бирпасда КОММУНИЗМ қуриб оламизу соя-салқин жойларда қорнимизни қаппайтири-иб ётамиз. Қалай! Коммунизмда яшашни истайсизми?.. * * * Абдулла Қодирий асарлари ҳақидаги танқидий ма-қолалар, ёзувчини миллатчиликда айблайдиган ранг-баранг туҳматлар битта ИНСОНни қатл этиш учун» асос бўлмайди, деб ўйлаш мумкин. Бироқ, «Абдулла Қодирий миллатчи, халқ душмани!» деган уйдирмага жамоатчилик ишонтирилади, тирик кишига гўр қазилади, мотам маросимига ҳозирлик кўрилади; рўзномаю ойнома саҳифаларида овоза қилинган миш-мишлар натижасида жанозага одам тўпланади ва Давлат Хавфсизлиги Бошқармасига пинҳона жўнатилган маълу-мотлар, хулосалар жонолғич вазифасинн бажаради: Қодирийнинг боши узра чирчир айланишиб, «Қон!» дея, «Қон!» дея айюҳаннос солишади. Жумҳуриятнинг етакчи рўзномаларида жазавадор бош мақолалар бо-сплади,уларга тубандагидек «қош» қўйилади: «ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ДУШМАНЛАРИ» («Правда Востока», 1937 й. 4.Х1). «ЎЗБЕКИСТОН МЕХНАТКАШЛАРИ АШАДДИЙ ХАЛҚ ДУШМАНЛАРИНИ ОТИБ УЛДИРИШНИ ТАЛАБ ҚИЛМОКДАЛАР!» («Правда Востока», 1938 й.5.Ш). «ХОИНЛАРГА ЎЛИМ!» (Ўша рўзноманинг ўша сони). Таассуфки, «Халқ, артисткаси», орденли Сора Эшонтўраева имзоси билан 1938 йил 6 март куни «Правда Востока» рўзномасида эълон килинган мақола «ЯРАМАСЛАРГА ШАФҚАТ ЙЎҚ!» деб номланади... Афтидан, бу мақолани АЁЛ киши эмас, ЯЛМОҒИЗ ёзганга ўхшайди. Маколаларнинг яна бири «ШЎРО СУДИ ХАЛҚ ХОҲИШИНИ АДО ЭТАДИ» деб номланса, бошқаси «ЎЗБЕК ХАЛҚИ ОЛИЙ СУДНИНГ ҲУКМИ БИЛАН БИРДАМ ЭКАНИНИ НАМОЙИШ ҚИЛМоҚдА» деб номланади: Тошкент шаҳар, Ўктабр депарасининг ПУШКИН номидаги ўйингоҳида 13 март куни кўпминг-кишилик митинг бўлиб ўтгани, унда «жумҳурият оқсоқоли» ЙУЛДОШ ОХУНБОБОЕВ оташин нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилади; хайҳот, митинг катнашчилари Акмал ИКРОМОВ билан Файзулла ХУЖАЕВ СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан олий жазога — ОТУВга ҳукм этилгани тўғрисидаги шумхабарни... гулдурос қарсаклар билан кутиб оладилар! Халқнинг жазаваси тутиб, «халқ душманлари»га шафқатсизларча жазо берилишини талаб қилаётган кезларда шу халқнинг асл фарзандларн Хавфсизлик Бошқармасининг рутубатли қамоқхоналарида жон бериб-жон олишарди — қон қусишарди; улар оғзидан кўиик сачратиб қичқираётган оломондан эмас, Оллоҳдан мадад сўрашарди. «Махфий ЎзСШЖ Адабиёт ва Нашриёт ишларининг Бош идораси «УЗГЛАВЛИТ» 287-сон 1938 й. 15.ГУ. ЎзСШЖ ИИХК Давлат Хавсизлиги Бошқармасининг IV бўлимига — ўрт. ТРИҒУЛОВга. Халқ душмани сифатида фош этилган Абдулла ҚОДИРИЙнинг барча китоблари ва китобчалари 1937 йил рўйхатига биноан йиғиштириб олинганини маълум қиламиз. «Узглавлит» бошлиги ЛОПУХОВ (имзо)» Холмат ҚУРБОНОВ — Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисидаги учта чақувноманинг ҳаммасига бехато имзо чеккан ягона кимса ҳисобланади. Унинг исм-фамилияси «Ўзбекистон йўқсул Шўро ёзувчилари уюшмаси Ташкилий қўмитасининг раиси» сифатида доимо биринчи навбатда қайд этиларди. Лавозим жиҳатидан «ҳашарчилар»га қараганда юқори поғонада тургани учун ҳам ўша хулосаларнинг «бисмилло»си X. Қурбонов хоҳиш-иродасини тўла-тўкис ифодалаган бўлса ажаб эмас. «Абдулла Қодирийнинг «тарихий роман» деб аталадиган асари ўзининг сиёсий йўналишига кўра чинакам аксклшўравий, буржуйча миллатчилик руҳидаги асардир. А. Қодирийнинг замонавий мавзулардан «чекиниши», аслида, замонга муносабатнинг ўзига хос ниқобланган кўриниши, холос. У ўз романида Туркистон ўтмишини — феодал-помешчиклар, буржуйлар тузумини улуғлайди ва Ўзбекистондаги Шўро тузумига ўзининг аксилинқилобий, аксилшўравий, буржуйча миллатчилик ғояларини қаршн қўяди». («Абдулла Қодирийнинг (Жудқунбой) буржуйча миллатчилик руҳидаги аксилинқилобий «Ўткан кунлар» романи ҳақида».) * * * «Муаллиф ўз қиссасида Шўро ёзувчилари тўғрисида бемаврнд мунозара бошлайди. Боз устига, бу масала қисса воқеаларига асло алоқадор эмас. Қодирий уларни калака қилади, устидан кулади ва ҳақорат қилади». («Обид кетмон» (қисқача мазмуни) ҳақида».) * * * «А. Қодирий (Жулқунбой) Ўктабр инқилобигача ўзининг буржуйча миллатчилик руҳидаги асарларини эълон қилади. Ўктабр ғалабасидан сўнг очиқ-ойдин болшовойларга, Шўро ҳукуматига қарши курашди ва асарларида аксилинқилобий, миллатчилик ғояларини тарғиб қилди. А. Қодирий буржуй миллатчиларининг етук, мақтовга сазовор маддоҳи («писак») эди: улар мана шу маддоҳи бплан ғурурланиб юришарди. А. Қодирий ўз буржуп синфининг ишонган, садоқатли хизматкори эди». («А. Қодирийнинг тескаричн асарлари».) Хуллас, учала чақувномага ҳам биринчи бўлиб X. Қурбонов — Ўзбекистон Йўқсул Шўро ёзувчилари уюшмаси Ташкилий қўмитасининг раиси имзо чекади. Бу кимса аслида ким эди? X. Қурбонов ёзувчи эдими ёки йўқсулми? Балки, у Шўродир? Шўронинг жосуси, чақимчисими?.. Нима бўлганда ҳам, йўқсуллар диктатурасню Шўролар етовида «порлоқ келажак сари, олға!» кетаётган ёзувчилар ҳолига маймунлар йиғлар экан. Ҳартугул, «қўй кўмондон бўлган арслон галасидан кўра, арслон қўмондон бўлган қўй пода афзал» (Наполеон). Ахир, арслоннинг ўлиги ҳам арслон-да! Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам очилади. Эҳтимол, шундайдир. Аммо ўн саккиз йилдан кейин қинғир ишнинг қийиғи ёпилади, холос. 1956 йил 28 май. ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко тегишли расм-русмларни бажо келтиргач, X. Қурбоновни гувоҳ сифатида сўроқ қилади. Гувоҳлик варақасида қайд этилишича, X. Қурбонов 1907 йили Жиззах шаҳрида туғилган, ўзбек, оилали, Ўзбекистон Қўммунистик фирқаси ҳузуридаги Фирқа институти директорининг ўриибосари (қаранг-а, қатли ом даврида алоҳида хизмат кўрсатган ходимини ФИРҚА ЎЗ ПАНОҲИДА асраб қолган экан!), олий маълумотли, филология фанлари номзоди, доцент, судланматан, 1931 йилдан бери СШЖИ қўммунистик фирқасининг аъзоси; Тошкент шаҳар, Сталин кўчасидаги 7-уйда яшайди. Гувоҳ қуйидагича кўргазма беради: «Мен 1937 йилнинг сентябр ойидан то 1938 йилнинг ноябр ойиға қадар Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмаси ташкилотига раис бўлганман. Ёзувчи Абдулла Қодирийни (Жулқунбой) унииг шов-шув бўлган асарлари «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романлари ва «Обид кетмон» қиссаси орқали билардим. Абдулла Қодирий билан шахсан таниш эмасдим. Ёзувчи Абдулла Қодирий ҳақида шуни айтишим мумкинки, у ўзбек адабиётидаги энг истсъдодли ёзувчилардан бири эди. Унинг тили содда бўлиб, кенг китобхонлар оммасига тушунарли эди. Шунинг учун асарларини жуда яхши кўришарди. А. Қодирий ўз асарларида халқ маталлари билан мақолларини кўрсатиб берган. Ўзининг «Ўткан кунлар» романида хон замонидаги жнрканч феодал тартибларни ҳаққоний акс эттиради: хон амалдорларининг ўзбошимчалигини, золимлигини фош этади. Шунингдек, эски турмушга ва динга қарши чиқади. Бир нарсани алоҳида таъкидлашим лозимки, Абдулла Қодирий бу асарида ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиқади. Романнинг қиммати — унинг тарбиявий аҳамиятидадир. Унда тарихий давр ҳаққоний кўрсатилган. «Ўткан кунлар» романини лозим бўлган тузатишлар билан ўзбек ва ўрис тилларида бизнинг замонамизда ҳам нашр этиш мумкин, деб ҳисоблайман. Абдулла Қодирий «Меҳробдан чаён» романида динга, хон саройидаги расм-русмларга, мусулмон руҳонийларига қарши хуруж қилади. Роман бадиий жиҳатдан ниҳоятда қимматли бўлиб, унда тарихий давр ҳам, од-дий халқнинг хон тузумига қарши кураши ҳам ҳаққоний акс эттирилган. «Обид кетмон» қиссаси жамоа хўжалиги қурилиши мавзусида ёзилган, ўз вақтида — 1935 йилда бениҳоя қимматли, мавзу жиҳатидан долзарб ҳисобланарди. Бу жамоа хўжалиги қурилиши ҳақидаги биринчи қиссз эди. Абдулла Қодирий ўз асарларини жуда катта ҳаётий тажрибага суянган ҳолда ёзган. Савол. Айтинг-чи, 1937-38 йилларда Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисида хулоса ёзганмисиз? Жавоб. Йўқ, мен ҳеч қачон Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисида хулоса ёзмаганман. Савол. Ҳозир Сизга жиноятноманинг 56—61саҳифаларидан ўрин олган, Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисидаги хулосалар таништирилади... Хўш, Сиз ана шу хулосаларни тасдиқлайсизми? Жавоб. Жиноятноманинг 56—61-саҳифаларидан ўрин олган, Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисидаги хулосалар билан танишиб кўрганимдан сўнг, мен қуйидагиларни баён этмоғим лозим: бу хулосалар матнини мен ёзмаганман ва улар ким томонидан ёзилгани ҳам менга номаълум. Айни чоқда, ушбу хулосалар қандай мақсадни кўзлаб, қачон ёзилганини ҳам аниқ айтолмапмаи. Фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, дастлабки икки хулоса остига мен имзо чекканман. Лекин, назаримда, жипоятноманинг 61-саҳифасидаги имзо меникига ўхшамаяпти: бу менинг имзоим эмас ва менинг номимдан буни ким қўйгани ҳам менга номаълум. Хулосаларнинг мазмуни тўғрисида ўз фикримни баён этмоқчиман: хулосалар ҳақиқатга тўғри келмайди — мен ҳозир бу хулосаларни тасдиқламайман. Абдулла Қодирий қамоққа олингач, у «халқ душмани» экан, деган гап тарқалди. Бироқ, шахсан менинг ўзимга Абдулла Қодирийнинг жиноий ишлари хусусида ҳеч нарса маълум эмас. Бу иш юзасидан бошқа ҳеч қандай кўргазма бера олмайман. Тасдиқномага менинг сўзларим тўгри ёзилган, ўқиб кўрдим. Қурбонов (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари»бўлими, 85—86-саҳифалар.) Кўриниб турибдики, X. Қурбонов Қодирий устидан ёзилган чақувномаларнинг ҳаммасига фақат битта ўзи имзо чекканига амин бўладию бирдан қўрқиб кетади ва учинчи имзосидан тонади. Бироқ, қонун бўйича бундай ҳолатда имзо дарҳол мутахассислар томонидан текширтирилиши лозим эди: терговчи зса мунозарали масалага ҳеч қандай аҳамият бермайди — Қурбоновнинг муайян кўргазмаси на тасдиқланади, на инкор этилади. Ваҳоланки, тергов бошланишидан аввал терговчн гувоҳдан: «Агар ёлғон кўргазма берсам, ЎзСШЖ Жиноят Мажмуасининг 224-, 225-моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортилажагим ҳақида огоҳлантирилдим», деб тилхат олади. Аммо крнунга терговчининг ўзи амал қилмайди... Шунга ҳам ота гўри — қозихонамн, дейишингиз мумкин, азиз ўқувчи. Бундан кимга фойдаю кимга зарар? Тўғри, бундан терговчига ҳам, гувоҳга ҳам ёки спзу бизга ҳам ҳеч қандай фойда-зарар йўқ — ўша машъум хулосалар жабрини Қодирий тортган, отилган! «ТАСДИҚНОМА» Тергов тамом бўлгани ҳақидаги эълон 1938 йил Март ойининг 15-куни Савол. Тергов тамом бўлгани ҳақида Сиз огоҳ этилдингиз. Айтинг-чи, терговга қандай шикоятннгиз бор? Тергов пайтида берган кўргазмаларингизни тўлдиришни истайсизми? Жавоб. Тергов тамом бўлгани ҳақида менга эълон қилинди. Тергов ҳужжатлари билан танишдим. Терговга ҳеч қандай шикоятим йўқ. Мен, ҳақиқатан ҳам, 1932 йилгача буржуй миллатчиси сифатида аксилшўравий, миллатчилик ишлари билан машғул бўлганимни инкор этмайман: ўзимни қисман айбдор деб ҳисоблайман. Бироқ, мен Ўзбекистонда мавжуд бўлган аксилшўравий ташкилотга аъзо бўлмаганман шунинг учун ҳам ўзимни бу борада айбдор деб ҳисобламайман. Абдулла ҚОДИРИЙ (имзо). Терговчи: ЎзСШЖ ИИХКДавлат Хавфсизлиги Бошқармаси IV бўлимининг бошлиги (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, 75-саҳифа.) Ўз-ўзидан савол туғилади: хўш, нима учун Абдулла Қодирий «1932 йилгача буржун миллатчиси сифатида аксилшўравий, миллатчилик ишлари билан машғул бўлгани»ни инкор этмаяпти ва ўзини «қисман айбдор» деб тан оляпти? Чунки қатли ом йилларида ҳам фақат Жиноят Мажмуасигина эмас, айни замонда ЖМни «йўлга солиб турадиган» Жиноий Жараён Мажмуаси ҳам мавжуд зди: ЖЖМнинг махсус моддасига асосан «агар жиноят содир этилгандан сўнг муайян муддат ўтиб кетган бўлса, шахс устидан жиноий иш қўзғатиш мумкин эмас»ди. Хусусан, Жиноий Жараён Мажмуасининг 21-моддасида бундай дейилади: «Қуйидаги ҳолатларда жиноий иш қўзғатиш мумкин эмас: ...б) жиноят учун суд томонидан беш йилгача муддат билан озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарилиши мумкин бўлган жиноят содир этилгандан сўнг, орадан беш йил мухлат ўтиб кетган бўлса, шахс устидан жиноий иш чўзгатиш мумкин эмас». Абдулла Қодирий қисман бўйнига олаётган жиноят эса... ҳакам муттаҳам бўлган тақдирда ҳам, шахснн беш йил муддат билан озодликдан маҳрум этишга учма-уч «тарди, холос. Дарҳақиқат, 1932 йилгача Абдулла Қо-дирий Шўро ҳукумати билан Фирқанинг муттаҳамлигини ҳажвий асарларида фош этган эди... Лекин, ҳозир гап бунда эмас. Гап шундаки, ўрт. Қурбонов, Абдулла Қодирий ҳам яшашни жуда-жуда истарди, у ҳам шу қа-дим ҳаётни севарди, ўз ажали билан ўлишни истарди: ўн, йигирма, ўттиз ва сўнгсиз йиллардан кейин жафокаш Туркистон тупроғида рўй берадиган чинакам ИНҚИЛОБни ўз кўзи билан кўришни истарди. Шунинг учун ҳам ўша лаънати мажмуалардан нажот изларди; хасга бўлсада осилиб қирғоққа чиқиб олишни хоҳлар-ди: агар у қирғоққа чиқиб олиш учун Маркс ё Лениннинг этагидан тутган бўлса, билингки, бу ҳол унинг даҳрийлигидан нишона эмас, балки «доҳийлар»ни уммон ўртасидаги хас ўрнида тасаввур этганидан нишонадир! Ахир, ўзингиз ҳам, ўрт. Қурбонов, сувдан қуруқ чиқиш илинжида ўн саккиз йил муқаддам «уч қўллаб» тасдиқлаган даъвонгиздан осонгина тондингиз-ку! Мардона туриб гуноҳингизни бўйнингизга олмадингиз-ку! Хўш, ўз лафзидан қайтган кимса пок ҳисобланадими? Ундай бўлса, ўринсиз тўкилган қонлар хунини ким тўлайди? * * * «Сўсалистик реализм методи» асосини ўрта мактабнинг бошланғич синфларидаёқ «аъло» баҳоларга ўзлаштириб олган Шўро зиёлиси дарҳол: «Ушбу қзтлноманинг салбий қаҳрамонлари бўш экан, уларга кўпроқ қора бўёқ чаплаш лозим. Ижобий қаҳрамонларга эса, ҳеч бўлмаса, биттадан ов милтиғи улашиб чиқиш зарур; зеро, А. П. Чехов таъбири билан айтганда, «деворда осиғлиқ турган милтиқ охири отилиши керак», деб танбеҳ берса ажаб эмас. Хм-м, ўринли танбеҳ, деймиз ноилож. Хийла кечикиб бўлса-да, хаёлингизнинг қара-ма-қарши «қутби» да доим икки «қаҳрамон» номи турсин: бири — Абдулла Қодирий, иккинчиси Нурлин ТРИҒУЛОВ. Мавзу хийла ёйилиб, кўчирмалар кў-пайнб кетса ҳам, лекин дилимизда мудом ё Қодирийга ёки Триғуловга тегишли бирор ҳақиқатни исботлаш ва шу ҳақнқатга Сизни, азиз ўқувчи, ишонтириш ниятимиз яшприн бўлади. Агар Сизни ишонтира олмасак, кўнглингизда иштибоҳ уйғонса, демак, биз ўз олдимизда турган вазпфани уддалай олмаган бўламиз ва янада ишончлироқ далил-исбот қндира бошлаймиз: баъзан олис-олисларга «ўтлаб» кетишимизнинг асл сабаби ҳам шундан. Хуллас, шу пайтгача «парда орқасида» фурсат кутиб турган асосий қахрамонлардан биттаси ТРИҒУЛОВдир. Нурлин Исҳоқович Триғулов қатли ом кунларида Абдулла Қодирийни тергов қилган киши. У ЎзСШЖ ИИХК Давлат Хавфсизлиги Бошқармасининг ходими. Н. Триғулов 1937 йил 31 декабр куни Абдулла Қодирий ўзннипг Қубирариқ кўчасидаги 121-уйида қамоққа олиниб, уй бошқарувчпси Раҳматулла ТОШПЎЛАТОВ иштирокида хонадони тинтув қилингандан то ёзувчи1938 йилнинг 4 (?) октябр куни отиб ташлангунча бўлган фожиавий жараёнда бевосита қатнашган гувоҳ, ҳам асосий ижрочн ҳисобланади. Ҳа, Н. Триғуловни ижрочи дейиш мумкин, аммо у отув ҳукмини ижро этгани йўқ. Бироқ, уни «ўйиндан ташқари ҳолатда» турган десак инсофдан бўлмайди. Хўш, Абдулла Қодирий тергов натижасига кура фожиага йўлиқдими ёки тергов бошлангунча ўлим жазосига хукм қилинганмиди?.. СШЖИ Олий суди Харбий Хайъати 1938 йил 4 октябр куни ўзининг сайёр мажлисининг «маслаҳат оши»га тўпланади ва: «1. Айбномага рози бўлсин. СШЖИ Олий суди Ҳарбпй Ҳайъати томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинсин. Абдулла Қодирий ЎзСШЖ Жиноят Мажмуасининг 58-, 64-,67-моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортилсин, суд килинсин. Ушбу иш СШЖИ Марказий Ижроия Қўмитасннинг 1934 йил биринчи декабр кунги қарорига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида, қораловчи ва оқловчилар иштирокисиз, гувоҳлар чақирилмасдан кўриб чиқилсин. 4. Айбланувчи судгача эҳтиёт шарт тутқунликда сақланснн», деб қарор қабул қилади. Демак, қораловчию оқловчию гувоҳ вазифасини терговчи томонидан тузилган ва Ҳарбий Ҳайъатга тавсия этилган АИБНОМА бажаради. Айбномани эса Триғулов ёзган, бошқалар тузатган. Триғулов — калаванинг битта учи, энг керакли учи. Абдулла Қодирийни қамоққа олиш ва уйини тинтув қилиш ҳақидаги ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ Комиссари, давлат хавфсизлиги майори АПРЕСЯН томонндан берилган 27/26-сонли фармон (ордер) «ўрт. Триғуловга» ижро этиш учун топширилади. Тасдиқномада қайд этилишича, «ЎзСШЖ Жиноий Жараён Мажмуасининг 20-, 33-, 36-моддаларида кўзда тутилган тартиб бўйича Тошкент шаҳар, Қубирариқ кўчаси, 121-уйда истиқомат қиладиган фуқаро Абдулла Қодирий хонадони тинтув қилинади. «Тинтув пайтида мусодара қилинган ашёлар қуйидагилар: 1. Абдулла Қодирий номига берилган 018448-сонли бошпурт. 2. Мактублар, фотосуратлар, муайян жомадондаги адабиётлар. Маҳбуснинг юқорида қайд этилган буюмлари ишга алоқадор далил сифатида мусодара қилинди. Тинтувни IV бўлим ходимлари: ТРИҒУЛОВ ва МАВРИН амалга оширдилар. Даъвогарнинг фикрича, тинтув пайтида қонун бузилмаган. Шундан сўнг, уй бошқарувчиси Р. Тошпўлатов тасдиқномага имзо чекади». Қизиғи шундаки, Триғулов 1938 йил 8 январ куни ЎзСШЖ ИИХҚ расмий қоғозига ёзилган квитанциянинг асл нусхасини Абдулла Қодирийга топширади. Унда айтилишича, «Давлат Хавфсизлиги Бошқармасининг IV бўлимидан ЎзСШЖ ИИХКнинг Маъмурий-хўжалик бўлими 79756-рақамли бир қувур-ли, 20 калибрли ов милтиғини (патронлари йўқ) қабул қилиб олади Демак, тинтув пайтида мусодара қилинган ҳамма ашёвий далиллар рўйхатга олинмаган экан-да? Қодирий қамоққа олинади, хонадони тинтув қилинади, бола-чақаси қон-қора қақшаб қолади. Қодирийнинг ҳолини биров сўрамайди. Уч ой мобайнида судсиз-сўроқсиз авахтада ётади, уч ой мобайнида Қодирий ит кўрмаган азобни кўради. Ниҳоят, март ойининг, қўштирноқ ичида, уч нуқта билан ифодаланган, қайсидир бир куни (афтидан, терговчи қонунга мувофиқ бирор кун санасини кейин ёзиб қўймоқчи бўлган-у, хаёли фаромуш бўлиб, число ёзишни эсидан чиқариб юборган, шекилли) ЎзСШЖ ИИҲҚ ДХБ IV бўлими бошлиғининг ўринбосари, давлат хавфсизлиги лейтенанти МАТВЕЕВ томонидан тасдиқланган «Қарор (айб кўрсатиш тўғрисида)» тайёрланади. Қарор муаллифи давлат хафсизлиги сержанти Тримасов. У Қодирийга тўрт қисмдан иборат айб қўяди: «1. Ўзбекистонда фаолият кўрсатган, троцкийчилар билан ҳамкорлик қилган аксилинқилобий, миллатчилик ташкилотига аъзо бўлгани ва Шўро ҳукумати билан фирқага қарши акснлннқилобий, миллатчилик руҳида фаол курашгани; фирқа билан ҳукумат сиёсатига қарши матбуотда бир неча марта кескин аксплннқилобин, миллатчилик кайфиятида мақолалар эълон қилгани учун; юқорида зикр этилган ташкилотнинг раҳбарларн бўлмиш-А. Икромов ҳамда Ф. Хўжаев билан бевосита алоқада бўлганива хорижий мамлакатлар билан алоқаси борлнги учун; ўз атрофига акснлинқилобнй унсурларни уюштиргани, йиғилишларда мунтазам суръатда акснлшўравий, миллатчилик руҳида гапиргани, яънн ЎзСШЖ ЖМкннг 66-моддасининг 1 қисмидава 67-моддасида кўзда тутилган жиноят содир этганн учун Қарор қилдим Абдулла Қодирип ушбу иш бўйича айбланувчи сифатида жи-ноий жавобгарликка тортилсин, ЎзСШЖ ЖМнйнг 57-67-моддаларига (таъкид бизники: Н. Б.) биноан айблансин. Эҳтиёт чорас» аввалги ҳолатда қолдирилсин: ЎзСШЖ ИИХҚнинг ички қамоқхонасида тутқунликда сақлансин». Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси IV бўлими бошлиғининг ёрдамчиси, давлат хавфсизлиги сержанти (?) Н. Триғулов юқоридаги қарорга «розиман» деб имзо» чекади. Абдулла Қодирий дастлаб ЖМнинг 66-моддасининг 1-қисмида ва 67-моддасида кўзда тутилган жиноят содир этганликда айбланади-ю, қарор «57-модда билан 67-модда бўйича айблансин!» деб расмийлаштнрилади-Битта модда ўрнига бутунлай бошқа модда қўйилади. Терговчи эса лом-мим демасдан «розилик» беради — имзо чекади. Хўш, бу моддалар ўртасида тафовут бор-ми ёки бари бир гўрми? 1930 йили чоп этилган ЎзСШЖ Жиноят Мажмуасида 66-модданинг 1-қисми қуйидагича: «Шўро ҳокимиятини ағдариб ташлашга, қўпоришга, кучсизлантиришга даъват қилинса, тарғибот ёки ташвиқот юритилса ёхуд (ушбу Мажмуанинг 58—65-моддаларида кўзда тутилган) айрим аксилинқилобий ҳаракатлар қилинса, ана шу мазмундаги адабиётлар тай-ёрланса ё тарқатилса ёки сақланса —беш ойдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этиладилар». Ўша Мажмуанинг 57-моддаси хийла мавҳум, жазо муддати аниқ кўрсатилмаган, лекин ундан «олий жазо»нинг ҳиди келади. Мана, у: «Шўро Иттифоқи Конституциясини ва иттифоқдош жумҳуриятларнинг конституцияларини, Шўро Иттифоқи ва иттифоқдош, мухтор жумҳуриятларнинг ишчи-деҳқон ҳокимиятини ағдариб ташлашга, қўпоришга ёки кучсизлантиришга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракат ҳамда Шўро Иттифоқининг, асосий хўжаликнинг, йўксуллар инқилоби қўлга киритган мпллий ғалабаларни қўпоришга, кучсизлантиришга қаратилган уринишлар аксилинқилобий деб топилади. Агар Шўро Иттифоқи таркибига кирмайдиган бошқа бир меҳнаткашларнинг давлатига қарши қаратилган ҳаракатлар қилинса ҳам, барча меҳнаткашларнинг манфаатини халқаро бирдамликни ҳимоя қилиш мақсадида бундай ҳаракатлар аксилинқилобий деб топилади». Бу модда бўйича жазо муддати, даражаси аниқ кўрсатилмаган. ЖМнинг 67-моддасида бундай дейилган: «Аксилинқилобий мақсадда қилинган ҳар қандай ташкилий фаолият, шу йўналишдаги тайёргарлик айни чоқда юқорида қайд этилган бирорта жиноятни содир қилишда иштирок этган шахслар —ушбу бўлимнинг аксилинқилобий жиноятлар борасида кўзда тутилган моддаларига мувофиқ жавобгар-ликка тортиладилар». Ана шундай мавҳум — номи бор-у, ўзи кўринмайдиган айблар тақилаётган Абдулла Қодирий «ички қамоқхонада» салкам уч ой судсиз-сўроқсиз ётади. Сўнгра, 1938 йил март ойининг уч нуқта билан ифодаланган? қайсидир бир куни давлат хавфсизлиги лейтенанти (?) ТРИҒУЛОВ, IV бўлим ходими бўлмиш д/х сержант» Тримасов ҳамкорлигида Абдулла Қодирийни тергов қи-лади. Афсуски, ҳужжатларда тергов неча кун давом этгани аниқ кўрсатилмаган. Тергов қай йўсинда олиб-борилганини бевосита билиб бўлмайди. Бевосита далил-исбот йўқ, аммо бавосита далил-исбот бор: чунончи, тергов тасдиқномаси билан юзма-юз бўлгандан сўнг, салкам бир йил давомида савол-жавобларни, кейин саволлару жавобларни алоҳида-алоҳида ўқийвериб, деярли ёд этиб юборган кишининг қулоғига тилсиз гувоҳнинг — саволларнинг дағдағаси, ҳокимона оҳангию жавоблар мантиғидан отилиб чиқаётган ФАРЕД эшитила бошлайди. Қодирийнинг тергов тасдиқномасида қайд этилган саволлар ва айрим жавоблар қуйидагича: «Савол. Айтинг-чи, 1926 йилда нима учун қамалгансиз ва ҳукм этилгансиз? Савол. 1926 йили қамоққа олиндингиз, хўш, унгача ўзингиз машғул бўлган аксилшўравий ишлар матбуот соҳасида қандай амалга ошириларди? Савол. Ўзингизнинг аксилшўравий, миллатчилик. йўналишидаги ишларингиз кўламини «Муштум» жаридаси доирасида чегаралаб, бошқаларини хаспўшлаб кетмоқчимисиз?! Огоҳлантириб қўяйлик, бекорга овора бўласиз! Бизга маълумки, сиз буржуй миллатчиси сифатида адабпёт соҳасида ҳам фаол ишлагансиз. Бу борада батафсил кўргазма беринг! Савол. Сиз миллатчи сифатида айнан қайси ак-силшўравий ташкилот фойдасига хизмат қилгансиз? Савол. Айтинг-чи, Ўзбекистонда мавжуд бўлган аксилинқилобий, миллатчилар ташкилотига қачон, ким томонидан ва қандай вазиятда ёллангансиз? Савол. Сиз ёлғон гапираяпсиз! Миллатчиларнинг аксплшўравий «Миллати иттиҳод» — кейинчалик эса «Миллий истиқлол» ташкилотига аъзо бўлганингизни инкор этиб бўлмайдиган — тасдиқлайдиган далиллар терговга маълум. Сиз буни қандай қилиб рад этишингиз мумкин? Савол. Яна ёлғон гапиряпсиз!! Миллатчиларнинг аксилшўравий «Миллати иттиҳод» ташкилотининг кўзга кўринган арбоби — маҳбус Ғанихон ХАМИДХОНОВнинг кўргазма беришича, шахсан унинг ўзи сизни ўша ташкилотга ёллаган экан (Хамидхонов кўргазмасидан бир парча ўқиб эшиттирилади). Миллатчиларнинг аксилшўравий «Миллий истиқлол» ташкилотининг фаол аъзоси — маҳбус Назрулла Иноятовнинг кўргазма беришнча, сиз «Миллий истиқлол» ташкилотига аъзо бўлган экансиз: у сиз билан юзлаштирилган пайтда ҳам ўша кўргазмасини тасдиқлади. Ўша ташкилотнинг йирик вакили бўлган маҳбус Саъдулла ТУРСУНХУЖАЕВ шу ҳақдаги кўргазмасини тасдиқлади. Назаримда, сиз шундан кепин ҳам ўз айбингизни бўйнингизга олишни истамайсиз, шекилли? Савол. Сиз яна-тағин ёлғонни ямламай ютяпсиз! Миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотининг аъзолари — маҳбуслар Қурбон Берегин, Ғози Олим Юнусов, Назрулла Иноятов, Мўмин Усмоновларга юзлаштирилган пайтингизда Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлик қилган миллатчилар ташкилотининг аксилинқилобий ишларида бевосита қатнашганингиз фош этилган эди. Хўш, ҳақиқатни гапириш ниятингиз борми ўзи?! Савол. Ҳозир сизга Фапзулла Хўжаев ўз қўли билан ёзган хат кўрсатнлади... Маълум бўлдики, миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотининг аъзоси бўлмиш Қурбон Берегинга сизнинг розилигингизни олиб, чет элга жўнатнш учун аксилшўравий, миллатчплик руҳидаги асарларингизни қайта нашр эттприш вазифа-си топширилган экан. Сиз шуни тасдпқлайсизмн? Савол. Шу масала юзасидан батафсил кўргазма берингчи! Савол. Сиз чет давлатларнинг жосуслик маҳка-малари билан алоқангиз борлигини яширяпсиз! Уйингизда «меҳмон» бўлган қошғарлик савдогарнинг фамилиясини антинг! Унинг топшириғига биноан қандай жосуслик ишларини амалга оширганингиз тўғрисида гапириб беринг! Савол. Чет давлатларнинг жосуслик маҳкамалари билан сизнинг алоқангиз қандай бўлгани масаласига яна қайтамиз. Энди Олимжон Фозилжонов билан қанидай алоқада бўлганингиз ҳақида сўзлаб беринг-чи! Савол. Англиё жосуслик маҳкамасининг гумаштаси бўлган, кўзга кўринган руҳоний Зоҳириддин АЪЛАМ билан яқин алоқада бўлгансиз. Хўш, нимага асосан шу алоқани мустаҳкамлаганингиз хусусида гапиринг-чи! Савол. Сизнинг мусулмон динига «ўзига хос» қа-рашларингиз нималардан иборат? Жавоб. Зоҳириддин Аълам каби эски мусулмон руҳонийларига нисбатан мен ислоҳотчиман — янгила-ниш тарафдориман. Ислом динида фақат Оллоҳи каримга энг олий Ҳақиқатга имон келтиришни тан оламан; бошқа бидъатларни эса тескаричи мусулмон руҳонийлари ўйлаб топган уйдирмалар, деб биламан.) Савол. Сиз бу ўринда ҳам яна ёлғон гапиряпсиз! Бизга маълумки, сиз яширин диний мазҳабнинг аъзоси бўлгансиз! Айтинг-чи, сизни ўша мазҳабга ким ёллаган эди? Савол. 1936 йнли Шўро ҳукуматннинг сиёсати аксилинқилобий руҳда муҳокама этилган аксилшўравий руҳонийлар мажлисида иштирок этгансиз. Сиз шуни тасдиқлансизми? Тергов вақтинча тўхтатилади. Терговчилар: ЎзСШЖ ИИХКДХБIV булими бўлинма бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти ТРИҒУЛОВ (имзо), ЎзСШЖ ИИХКДХБIV булимининг ходими, д/х сержанти ТРИМАСОВ (имзо чекилмаган)». (А. Қодирийнинг жиноюятномаси 9 саҳифалар). Унвону мансаб жиҳатидан ҳамкор касбдошидан катта бўлгани учун ушбу тергов Н. Триғулов раҳбарлигида олиб борилган, албатта. Дарвоқе, эътибор берган бўлсангиз, Ғафур ҒУЛОМ чақувидаги руҳонийлар йиғилиши хусусида айтилган маълумот терговчи тилига кўчади ва расмона айб сифатида тасдиқномага қайд қилинади... Абдулла Қодирийнинг айбларини исботлаш учун Ғ. Ҳамидхоиов, Абдулҳамид Сулаймонов (Чўлпон), Қаюм Рамазонов, Рустам Исломов, Ғози Олим Юнусов, Анқабой Худойвоҳидов, Қурбон Берегин, Аъзам Аюпов, Мўмин Усмонов, Қосим Сорокин, Абдулҳамид Сулаймоновларнинг (қайтатдан) тергов тасдиқномаларидан нусхалар кўтарилади ва Қодирий жиноятномасига тиркаб қўйилади. Барча кўчирмалар муаллифи ҳам Н.Триғулов, албатта. * * * 1938 Йил 10 март куни Триғулов астойдил бўлиб айбланувчиларни юзлаштира бошлайди. Абдулла Қодирий дастлаб Мўмин Усмонов билан юзлаштириладн. Терговчининг Мўмин Усмоновга берган «саволлари» аниқроғи, терговчининг қонуний туҳматлари кейинчалик ҳар икки айбланувчининг тақдири ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этгани учун қуйида Триғулов саволларининг тўлиқ таржимасини келтирамиз. «Айбланувчилар Мўмин Усмонов билан Абдулла Қодирийнинг юзлаштириш ТАСДИҚНОМАСИ 1938 йил 10 март куни ўтказилган Айбланувчилар бир-бирларини таниганликларига иқрор бўлганларидан сўнг, жиноий иш моҳиятига алоқадор саволларга юзлаштириш пайтида тубандагича кўргазма бердилар. Усмоновга савол. Ўзбекистонда троцкийчи-ўнгчилар билан ҳамкорликда ҳаракат қилган ўзбек миллатчиларининг аксилинқилобнй ташкилотига аъзо эканингиз ҳақида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми? Усмоновга савол. Абдулла Қодирийни яхши биласизми? (Усмоновнинг жавоби. Мен Абдулла Қодирийни аксилшўравий кайфиятдаги эътиқоди мустаҳкам миллатчи сифатида яхшп биламан. У сўнгги дамларгача ўзини буржуй миллатчилиги эътиқодидан воз кечган кимса сифатида кўрсатишга уриниб келди — иккиюзламачилик қилиб, Шўро ҳукуматини алдади.) Қодирийга савол. Айтинг-чи, айбланувчи Мўмин Усмонов рост гапиряптими? (Қодирийнинг жавоби. Унинг гапи қисман тўғри, холос. Мен 1932 йилгача миллатчи бўлганман, шунингдек, аксилшўравий руҳда юрганман. Бпроқ, ҳеч қачон иккиюзламачилик қилган эмасман. Шўро ҳукуматини ҳеч қачон алдамаганман.). Усмоновга савол. Абдулла Қодирийнинг мана шу кўргазмаси сизни қониқтирадими? (Усмоновнинг жавоби. Йўқ, қониқтирмайди. Абдулла Қодирий ёлғон гапиряпти... ) Қодирийга савол. Айбланувчи Абдулла Қодирий, сиз ўз айбингизга иқрормисиз? Тасдиқнома тўғри ёзилган, ўқидик. Усмонов (имзо) А. Қодирий (имзо) Терговчилар: ДХБIV бўлими бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти Триғулов (имзо). ДХБ шоишлинч вазифалар бўйича ходим, д/х сержанти Тримасов (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, 35—38-саҳифалар) Ушбу тасдиқнома кўк рангли сиёҳда ёзилган, Усмонов билан Қодирий ҳам кўк рангли сиёҳда имзо чекканлар. Демак, савол-жавобларни қоғозга тушираётсан котиб ҳам, айбланувчилар ҳам битта сиёҳдондан «фойдаланганлар». Сиртдан қараганда, шундай туюлади. Аслида эса, савол-жавоблар «қиёми»га етгунча тузатиларди, ўзгартириларди; айбланувчилар юзлаштириш пайтида фақат тасдиқнома остига имзо чекардилар, холос. Соддадил ўқувчимиз, М. Усмонов Қодирийни «сотиб» ўз жонини асраб қолибди, деб ўйламасин: қатли ом даврида кемага тушганларнинг жони битта эди. АНГЛАТМА Мўмин Усмоновнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 978066 рақамли жпноятномаси асосида тузилган «Мўмин УСМОНОВ. 1903 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Қўммунистик (болшовойлар) фирқаси Марказий Қўмитаси Тарғибот ва ташвиқот бўлимининг собиқ мудири. 1937 йил 3 сентябр куни Мўмин Усмонов миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилшўравий ташкилоти устидан қўзғатилган жиноий иш бўйича ҳибсга олинади ва жавобгарликка тортилади. Усмонов дастлабки тергов пайтида берган кўргазмасида иқрор бўладики, гўё у 1930 йилнинг сентябр ойида ЎзСШЖ Қ(б)Ф Марказқўмининг собиқ котиби Акмал Икромов томонидан миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига ёлланган экан: бу ташкилот Ўзбекистондаги Шўро ҳокимиятини ағдариб ташлашни ва мустақил буржуй давлатини барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эмиш. Усмонов тергов пайтида ўзининг аксилинқилобий фаолияти ҳақида икки марта батафсил кўргазма беради: вазифаси— ғоявнй жабҳада зараркунандачилик ишлари олнб боришдан иборат эканини тасдиқлайди. Судда Усмонов тергов пайти берган кўргазмаларини тўла-тўкис тасдиқлайди ва ўзининг айбдор эканига иқрор бўлади. 1938 йил 4 октябр куни СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъати ЎзСШЖ ЖМнинг 58, 64, 63, 67-моддалари бўйича уни жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади. Ҳукм ижро этилади. РСФСР Жиноий Жараён Мажмуасининг 373—377-моддаларида кўзда тутилган тартибга кўра тафтиш қилингач, Мўмин Усмоновнинг жиноятномаси 1956 йил 16 май куни ЎзСШЖ Нозирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат Хавфсизлиги Қўмитаси томонидан 311003 рақами билан бош Ҳарбий Прокурорга юборилган». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 51-саҳифа). * * * 1938 йилнинг худди ўша 10 март куни айбланувчи Қурбон Берегин билан Абдулла Қодирий юзлаштирилади. «Берегинга савол. Айтинг-чи, Ўзбекистонда Икромов раҳбарлиги остида ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига аъзо эканингиз ҳақидаги аввал берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми? (Берегиннинг жавоби. Ҳа, тўла-тўкис тасдиқлайман.) Берегинга савол. Қаршингизда ўтирган айбланувчи Абдулла Қодирийни яхши биласизми? (Берегиннинг жавоби. Менинг рўпарамда ёзувчи Абдулла Қодирий ўтирибди. Унинг адабий тахаллуси «Жулқунбой». Мен уни адабиётдаги буржуй-миллатчилик оқимининг кўзга кўринган намояндаси сифатида биламан. У аксилшўравий, миллатчилик ру-ҳида йирик асарлар ёзган ва шу йўсинда ташкилотимизга миллий кадрлар тайёрлаш учун ёрдам берган. Абдулла Қодирийнинг ўзи ҳеч қачон миллатчиликдан воз кечмаган.) Қодирийга савол. Сиз айбланувчи Берегин кўргазмасининг шу қисмини тасдиқлайсизми? (Қодирийнинг жавоби. Ҳа, тасдиқлайман.) Берегинга савол. Айтинг-чи, айбланувчи Абдулла Қодирий сизларнинг аксилшўравий, миллатчилик ташкилотингизга аъзо эдими? (Берегиннинг жавоби. Ҳа, Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлик қилган бизнинг аксилшўравий, миллатчилик ташкилотимизга Абдулла Қодирий аъзо эди.) Қодирийга савол. Анбланувчи Қодирий, сиз шуни тан оласизми? (Қодирийнинг жавоби. Берегин кўргазмасининг бу қисмини мен инкор этаман. Мен миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлмаганман.) Берегинга савол. Айбланувчи Абдулла Қоди-рий кўргазмангизни инкор этяпти. Айтинг-чи, Абдулла Қодирий миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлганини тасдиқлайдиган далил келтиришингиз мумкинми? (Берегиннинг жавоби. 1932 йили Файзулла Хўжаев менга Абдулла Қодирий билан аксилшўравий, миллатчилик руҳидаги асарларини қайта нашр эттириш масаласида маслаҳатлашиб кўриш вазифасини топширди. Хусусан, Файзулла Хўжаев унинг «Ўткан кунлар» романи ҳақида гапирди. Сўнгра, Абдулла Қодирий билан шартнома тузиш ва асарларини қайта нашр эттириб, чет элга жўнагиш вазифасини зиммамга юклади. Ташкилотимизга аъзо бўлмаган бегона киши ҳузурига Файзулла Хўжаев мени юбориши мумкин эмасди...) Қодирийга савол. Хўш, Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлик қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлганингизни яна инкор этаверасизми? (Қодирийнинг жавоби. Мен ҳеч қачон миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлмаганман.) Тасдиқномага бизнинг сўзларимиз тўгри ёзилган, ўқидик. Берегин (имзо) А. Қодирий (имзо) Терговчилар: д/х лейтенанти Тригулов (имзо) д/х сержанти... (имзо йўқ)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, 39—42-саҳифалар). Тасдиқномадан кўриниб турибдики, Қодирийга қўйилаётган айблар, асосан, аввал-бошда Триғулов томонидан ёзилган ва бошқарманинг масъул ходимлари. имзоси билан тасдиқланган АИБНОМАда баён этилган. Тафовут шундан иборатки, энди ўша уйдирма гаплар, тескарн талқинлар бечора Қурбон Берегин «тили»дан айтиляпти. Аслида, сатрлар остидан бадбашара Триғулов мўралаб турпбди. Лекин, дўқпўписалар, қийноқлар Қодирий иродасини синдиргани пўқ ҳали — у бўҳтонларни инкор этади, бўйнига олмайди. АНГЛАТМА Қурбон Берегиннинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 978084рақамли жиноятномаси асосида тузилган. «Қурбон Берегин. 1904 йили Хева шаҳрида туғилган. Ўзбек. 1924 йилдан бери Бутуниттифоқ Қўммунистик (болшовойлар) фирқасининг аъзоси. ЎзСШЖ Қ(б)Ф Марказий Қўмитаси Маданий-оқартирув ишлари бўлимининг собиқмудири. Ўзбекистон Қ(б)ФМарказий Қўмитасининг собиқ. аъзоси. 1937 йил 3 сентябр куни Қ. Берегин миллатчилар ташкилотпга гўё алоқадор бўлгани учун ЎзСШЖ ИПХК Давлат ХавфсизлигиБошқармаси ходимлари. томонидан ҳибсга олинади. Берегин дастлабки тергов пантидаёқ ўзига тақилаётган анбларга иқрор бўлади ва ўз олдига Ўзбекистонда халқ бошқарадиган мустақил буржуй давлати барпо-этишни мақсад қилиб қўйган миллатчилар ташкилотига Мўмин Усмонов томонидан ёллангани ҳақида кўргазма беради. Усмонов билан Турсунхўжаев ҳам Берегнн миллатчилар ташкилотига аъзо экани тўғрисида кўргазма беришади. Аммо улар юзлаштирилган пайтда Берегин айбини бўйнига олмапди: Усмонов билан Турсунхўжаев менга бўҳтон қилишяпти, дейди ва ўзи аввалги тер-гов пайтида берган кўргазмасидан ҳам воз кечади. Берегиннинг жиноятномасида у 1937 йил 3 октябр куни фақат бир марта тергов қилингани ҳақида тасдиқнома бор, холос. 1938 йил октябр куни СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг суд мажлнсида Берегин мутлақо айбдор эмаслиги тўғрисида баёнот беради ва дастлабкп тергов жараёнида берган ҳамма кўргазмаларини инкор этади: у ҳеч қачон миллатчи ҳам, миллатчилар ташкилотига аъзо ҳам бўлмаганини қайта-қайта таъкидлайди. Каримов, Шермуҳамедов, Усмонов ва бошқаларнинг ўқиб эшиттирилган кўргазмаларинн бўҳтон деб атайди. 1938 йил 4 октябр куни СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати ЎзСШЖ ЖМнинг 58, 63, 64, 67-моддалари бўйича Қ. Берегинни жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади. Ҳукм ижро этилади. РСФСР ЖЖМнинг 373—377-моддаларида кўзда тутилган тартибга кўра тафтиш ниҳоясига етказилгач, 1956 йил 16 май куни Қ. Берегиннинг жиноятномаси ЎзСШЖ НК ҳузуридаги ДХҚ томонидан 311003 рақа-ми билан Бош ҳарбий прокурорга юборилган». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 50-саҳифа). * * * Абдулла Қодирий жиноятномасининг навбатдаги саҳифасида Саъдулла Турсунхўжаев билан юзлаштириш тасдиқномаси ўрин олган. Юзлаштириш жараёпи 1938 йил 20 март куни ўтказилган. «Турсунхўжаевга савол. Айтинг-чи, рўпарангизда ўтирган айбланувчи Абдулла Қодирий (Жулқунбой) билан яхши танишмисиз? (Турсунхўжаевнинг жавоби. Мен Абдулла Қодирийни 1919 йилдан бери ўзбек миллатчиларининг аксилшўравий ҳаракатида фаол қатнашаётган киши сифатида биламан. У миллатчиларнинг «Миллати иттиҳод» (кейинчалик «Миллий истиқлол» деб номи ўзгартирилган) аксилшўравий ташкилотига аъзо эди. Уша ташкилотнинг амалий ишларида фаол иштирок этарди.) Қодирийга савол. Сиз шуни тасдиқлайсизми? (Қодирийнинг жавоби. Миллатчиларнинг аксилшўравий ҳаракатида 1932 йилгача иштирок этганман, холос. Кейин Шўро ҳокимияти томонига ўтганман. Мен миллатчиларнинг «Миллати иттиҳод» (кейинчалик «Миллий истиқлол» деб номи ўзгартирилган) аксилшўравий ташкилотига аъзо эканим ҳақидаги кўргазмани инкор қиламан, чунки мен бу ташкилотга аъзо бўлмаганман.) Турсунхўжаевга савол. Кўриб турибсизки, айбланувчи Абдулла Қодирий айбга бирёқлама иқрор бўляпти. У буржуй миллатчиси сифатида миллатчиларнинг аксилшўравий ҳаракатида иштирок этганини тан оляпти, кўргазмангизга қисман розп бўляпти: 1932 йил- дан кейин у миллатчи бўлмаган экан; миллатчиларнинг «Миллатн иттиҳод» — «Миллий истиқлол» аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлганини узил-кесил рад этмоқда. Айтинг-чи, Абдулла Қодирий рост гапиряптими? (Турсунхўжаевнинг жавоби. Абдулла Қодирий миллатчилариннг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканини яшириб, бекорга овора бўляпти. Мен уюшган миллатчиларнинг акеилшўравий ҳаракатига раҳбарлардан биттаси сифатпда жуда яхши биламанки, Абдулла Қодирий «Миллати иттиҳод» ва «Миллий истиқлол» ташкилотларининг аъзоси эди, бизнинг амалий ишларимнзда фаол нштирок этарди. Абдулла Қодирийда буларнп инкор этпш учун ҳеч қандай асос йўқ...) Қодирийга савол. Сиз Саъдулла Турсунхўжаевнинг ана шу кўргазмаси муносабати билан нима дейишингиз мумкин? (Қодирийнинг жавоби. Мен миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аьзо бўлмаганман...) Тасдиқномага сўзларимиз тўгри ёзилган, ўқидик. Турсунхўжаев (имзо) А. Қодирий (имзо) Терговчи д/х лейтенанти Тригулов (имзо)». (А.Қодирийнинг жиноятномаси, 43—45-саҳифалар.) Саволлардан кўриниб турибдики, терговчи олдиндан ўзи дасталаб қўйган айбларни Турсунхўжаев номидан тасдиқлатиб олишни истаяпти. Тергов давомида «Миллати иттиҳод» ва «Миллий истиқлол» ташкилотлари ҳақида қайта-қайта гап кетади-ю, ҳеч бир далил-исбот йўқ: агар бундай ташкилот мавжуд бўлса ва терговчининг қўлида шуни исботлайдиган асос бўлса, хўш, нега у «қартаси»ни очмайди? Қолаверса, бутун бошли БОЛШОВОЙЛАР тузумини ағдариб ташлашга бел боғлаган азамат ташкилотнинг Программаси, Устави йўқмикан? Ушандай ташкилот бор эканини тасдиқлай-диган бирорта ашёвий далил топилдими?.. Агар қўлингда ҳеч нарса йўқ бўлса, нега бировнинг бошини қотирасан, қанжиқ! АНГЛАТМА Саъдулла Турсунхўжаевнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 976591 рақамли жиноятномаси асосида тузилган. «Саъдулла Турсунхўжаев. 1891 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбек, оилали, маълумоти қуйи, 1919 йилдан 1934 йилгача Бутуниттифоқ қўммунистик (болшовойлар) фирқасининг аъзоси бўлган. Қамоққа олингунча Козогистон СШЖ Ер ишлари Халқ Комиссарлигида Сув хўжалиги бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган. 1937 йил 27 апрел куни ЎзСШЖ ИИХК маҳкамаси томонидан С. Турсунхўжаев Ўзбекистондаги яшприн аксилинқилобий ташкилотнпнг раҳбарларидан бири сифатида ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 67-моддалари бўйича айбдорликда гумон қилпниб ҳибсга олинади. 1937 йнл 19 май куни Турсунхўжаевга ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 60-, 67-моддалари бўйича айб тақилади. Жиноятномада С. Турсунхўжаев 1937 ппл 1 август куни тергов қилингани ҳақида тасдиқнома бор (машинкада ёзилган, 19 саҳифа); шундан кўриниб турибдики, Турсунхўжаев ўзини айбдор деб тан олади ва миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига раҳбар эканн тўғрисида кўргазма беради. Турсунхўжаев терговининг 1937 йил 1 август кунги тасдиқномасига уни тергов қилган ходим — ЎзСШЖ Ичкн Ишлар Халқ Комиссари, д/х катта майори Загвоздин имзо чекмаган. жиноятномада С. Турсунхўжаев 1937 йилнинг 10 ок-тябр куни ҳам тсргов қилингани ҳақида тасдиқнома бор (машинкада ёзилган, 38 саҳифа). Бу тасдиқномага терговчи — ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ Комиссари, д/х майори Апресян имзо чекмаган. 1937 йил 22 декабр куни С. Турсунхўжаевга ЎзСШЖ ЖМнинг 57—1-, 63-, 67- моддалари бўйича айбнома эълон қилинади. Худди шу куни Турсунхўжаевга тергов тамом бўлгани ҳам эълон қилинади. Жиноятномада С. Турсунхўжаез 1938 йилнинг 2— 3 март кунлари тергов қилннгани тўгрисида тасдиқнома бор (машинкада ёзилган, 28 саҳифа): унда қайд этилишича, айбланувчи 1922 йили Англиё жосуслик маҳкамаси томонидан ёллангани хусусида кўргазма беради. Бу тасдиқномага терговчилардан биттаси—ЎзСШЖ ИИХК ДХБ III бўлим бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти Затуранскнй имзо чекмаган. 1938 йил 25 сентябр кунги тергов пайтида Турсунхўжаев ўзининг илгари берган кўргазмаларини тасдиқлайди. ЎзСШЖ Жиноий Жараён Мажмуаси 60-моддасининг талаби 1938 ёшли такрорий равишда адо этилмаган. С. Турсунхўжаевнинг иши юзасидан якуний айбнома ЎзСШЖ ИИХК ДХБ III бўлимининг ходимлари Аб-рамянс бнлан Лнсисин томонидан тузилган ва 1937 йилнинг 31 декабр куни ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг муовини Леонов томонидан тасдиқланган. Турсунхўжаев судда айбига иқрор бўлади. 1938 йил 4 октябр куни ЎзСШЖ террпториясида ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилинқилобий, қўзғолончилик, одамкушлик, бузғунчилик, зараркунан-дачилик ташкилотининг аъзоси сифатида Турсунхўжаев СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинади. 1938 йил 4 октябр куни ҳукм ижро этилади. С. Турсунхўжаевнинг 976591 рақамли жипоятномаси СШЖИ НК. ҳузуридаги Давлат Хавфсизлиги Қўмитаси ҳужжатгоҳида сақланмоқда». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 103—104-саҳифалар). * * * 1938 йил 13 март куни ТРИҒУЛОВ Назрулла Иноятов билан Абдулла Қодирийни юзлаштиради. Айбланувчилар бир-бирларини таниганликларига иқрор бўлишгач, тергов бошланади. «Иноятовга савол. Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканингиз тўғрисида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми? (Иноятовнинг жавоби. Ҳа, бус-бутун ва тўла-тўкис тасдиқлайман. Мен ҳақиқатан ҳам Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев бошқарган миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига аъзо эдим... ) Иноятовга савол. Сиз айбланувчи Абдулла Қодирийни яхши биласизми? (Иноятовнинг жавоби. Мен Абдулла Қодирийни ҳеч қачон Шўро ҳокимияти билан муроса қила олмайдиган, қайтмас миллатчи сифатида биламан. Бизнинг ташкилотимиз Абдулла Қодирийни ўзбек буржуй миллатчилигининг йирик намояндаси тарзида юксак қадрларди; чунки бошқаларга нисбатан ҳам унинг асарларида бизнинг ташкилотимиз манфаатлари кўпроқ ҳимоя қилинарди. Ишончим комилки, Абдулла Қодирий ҳозир ҳам худди аввалгидек эски миллатчилик, аксилшўравий вазиятда муқим турибди.) Қодирийга савол. Антинг-чи, сиз шуни тан оласизми? (Қодириннииг жавоби. Қисман тан оламан, албатта. Мен ҳақиқатан ҳам 1932 йилгача буржуй миллатчиси эдим. Бундан ташқари, 1932 йилгача ёзган асарларим аксилшўравий, миллатчилик руҳида эканинида инкор этмайман. Бироқ, 1932 йилдан сўнг мен буржуй миллатчилигидан узоқлашдим ва Шўро ҳокимияти томонига ўтдим.) Иноятовга савол. Антннг-чи, сиз миллатчиларнинг «Миллий истиқлол аксилинқилобий ташкнлотига аъзо эдингизми? (Иноятовнинг жавоби. Ҳа, аъзо эдим... ) Ипоятовга савол. Абдулла Қодирий ҳам «Миллий истиқлол» ташкилотинииг аъзоси эдими? (Нноятовпинг жавоби. Уша ташкилотнинг раҳбарларидан биттаси бўлган Маҳмуд Ходиевнинг (БОТУ), айни пайтда мени ўша ташкилотга ёллаган Раҳим Иноғомовнинг сўзларидан менга маълумки, Абдулла Қодирий миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига аъзо эди.) Қодирийга савол. Хўш, миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига аъзо эканингизни тан оласизми? (Қодирийнинг жавоби. Йўқ, тан олмайман. Мен миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлмаганман. Тўғри, мен Боту ва Иноғомов билан таниш эдим, лекин улар билан иш юзасидан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаганман.) Иноятовга савол. Абдулла Қодирий «Миллий истиқлол» аксилинқилобин ташкилотга аъзо экани ҳақида сиз берган кўргазмани инкор этяпти. Бу ҳолни ўзингиз қандай изоҳлайсиз? (Иноятовнинг жавоби. Менга мутлақо равшанки, Абдулла Қодирий ёлғон гапиряпти. Боту ҳам, Иноғомов ҳам Абдулла Қодирий «Миллий истиқлол» ташкилотига аъзо экани тўғрисида очнқ-ойдин гапириб беришган эди. Мен ўша ташкилотга зиёлиларнинг муносабати масаласи билан қизиққан кезларим номлари зикр этилган шахслар, турли вақтларда, камннага шу тўғрнда маълумот беришган. Абдулла Қодирий, иш юзасидан Боту билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаганман, деяптн ва шу ўринда ҳам ёлғон гапиряпти. Шахсан менга маълумки, Боту Абдулла Қодирий билан яқин муносабатда бўлган ва худди ўзининг жонажон дўстидек у ҳақда доимо ижобий фикр билдирарди.) Тасдиқнома тўгри ёзилган. Ёзилганлар таржима қилиб берилди ва ўқилди. Иноятов (имзо) А. Қодирий (имзо) Терговчилар: д/х лейтенанти Триғулов (имзо), д/х сержанти Тримасов (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, 46—49-саҳифалар). Нима учун Абдулла Қодирий «1932 йилгача буржуй миллатчиси» бўлганини ва «1932 йилгача ёзган асарлари аксилшўравий, миллатчилик руҳида» эканини тан оляпти? Ахир, у «Ёлғон! ЁЛҒОН!.. Ҳаммаси бўҳтон!» деб тураверса бўларди-ку?! Биринчидан, ўзингиз инсоф билан ўйлаб кўринг: Париж коммунаси ҳам бор-йўғи етмиш икки кун ҳамма қийноқларга бардош бериб турган, холос. Акс ҳолда, ўтган асрдаёқ Фарангистонда сўсализм барпо этиларди. Лекин «бутун дунё йўқсулларининг доҳийлари Маркс билан Энгельс шахсан раҳ-барлик қилган» инқилобчилар таслим бўладилар, азоб-уқубатларга етмиш икки кундан сўнг дош беролмайдилар. Яъни, инсон иродасининг ҳам чегараси бор. Боз устига, шоир айтмоқчи, «инсон иродасини синаш учун яшамайди». Жумладан, Қодирийдек матонатли инсон ҳам ваҳшиёна (фашистларча) қийноқлару азоблар натижасида «таянч нуқтаси»дан — иродасидан маҳрум бўлади, синади. Инсон тирик жон, иссиқ жон бўлсаги-на — инсондир; тирик инсоннинг миллёнлаб хўжайраси ҳам тирик — у ҳар қандай қийноқни сезади, ҳис этади, қийналади ва охири қийноқлардан юраги зада бўлиб қолади: жилла қурса, осонгина ўлишни истайди ва ўлганидан кейингина унга ҳеч қандай азоб таъсир қилмайди... Қолаверса, аввал таъкидлаганимиздек, Қодирийнинг озода кўнглининг бир четида, жаллодлар ўзла-ри чиқарган қонунга амал қилар-ку, Жиноий Жараён Мажмуасининг 4-моддасида кўзда тутилган — «жиноий жавобгарлик муддати ўтиб кетгани учун муайян шахс устидан жиноий иш қўзғатиш ман этилади», деган қо-нунга амал қилишар-ку, деган илинж пайдо бўлган бўлиши мумкин. Ҳамма яшашни истайди, ахир! Юзлаштириш тасдиқномаларидан кўриниб турибди-ки, кўпчилик айбланувчилар терговчини қониқтирадиган жавоб берадилар: акс ҳолда, кечалари яна-тағин инсон боласи дош беролмайдиган азоб-уқубатларга дучор этилишларини биладилар ва беихтиёр ўз тақдирларинн, ширин жонларини жонолғич қўлига топширадилар, ундан нажот кутадилар, ёлғон ваъдаларга ишонадилар... Инсон сифатида синадилар, инсоний қиёфаларини йўқо-таднлар; аниқроғи, терговчи шундай ярамас воситаларни қўллайдики (бу қандай восита эканини «Тафтиш ашёлари» ҳақида алоҳнда тўхталган пайтимизда батаф-сил баён қиламиз), оқибатда айбланувчи итоатгўй қулваччага айланади. Қодприй ҳам хўрланган ҲАҚИҚАТ мисоли эгилади, эговланади, қобирғалари синдирилади, жигар-бағри эзилади, бош чаноқлари мажақланади. Аммо, имон-эътиқодли бобомизнинг жойлари жаннатда бўлсинким, у киши яна қаддини ростлайверади ва «Йўқ, тан олмайман!» деб такрор-такрор айтаверади... Қодирийнинг ЮРАГИ унинг жисмидан, бардошидан ҳам кучлироқ, қувватлироқ эди: агар у кпши ҳаётдан маҳ-рум этилмаганларида борми, падари бузрукворидек юз йилдан ортиқ умр кўрардилар ва ҳозир орамизда юрсалар ҳам ажаб эмасди... АНГЛАТМА Назрулла Иноятовнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 978073 рақамли жиноятномаси асосида тузилган. «Назрулла ИНОЯТОВ. 1900 йили Тошкент шаҳрида тугилган. Узбек. СШЖИ фуқароси. Олий маълумотли. Ҳибсга олингунча кечки Педагогика институтида ўқитувчи эди. Фирқа аъзоси эмас. 1937 йнл 9 август куни ЎзСШЖ ПИХК маҳкамаси ЎзСШЖ ЖМнинг 66-, 67-, 153-моддаларн бўйича жиноят қилган ва гўё миллатчиларнинг «Миллий истиқ-лол» аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси бўлган Назрулла Иноятовни ҳибсга олади. Иноятовни қамоққа олиш ҳақидаги фармонга ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг ўринбосари Леонов имзо чеккан. 1937 йил 9 август кунги тергов пайтида Иноятов: «Мен ҳеч қандай аксилинқилобий ташкилотга аъзо эмасман ва бирорта яширин ташкилот борлигини ҳам билмайман», деб кўргазма беради. 1937 йил 4 сентябр куни ЎзСШЖ ЖМнинг 60-, 67-моддалари бўйича айбнома кўрсатилади: у миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига аъзо, шу ташкилот топшириғига кўра Маориф Халқ Комиссарлигида фаол аксилинқилобий иш олиб борган, деб айбланади. 1937 йил 4 сентябр куни тергов пайтида Иноятов ўзига тақилаётган айблар ҳақида шундай кўргазма бе-ради: «Мен ҳеч қандай аксилинқилобий ташкилотнинг аъзоси эмасман, хуфя ходим сифатида ниқобланмаганман. Шунинг учун ўзимни айбдор деб ҳисобламайман... » 1937 йил 25 ноябр куни тергов пайтида Иноятов 1936 йилдан бери ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ Комиссарлиги маҳкамасп билан яширин ҳамкорлик қилаётгани тўғрисида кўргазма беради. Жиноятномада Назир (?) Иноятов 1937 йил 28 ноябр куни тергов қилингани ҳақида тасдиқнома бор (машинкада ёзилган, 20 саҳифа). Жумладан, унда шундай дейилади: «Ҳа, мен ўзимни айбдор деб биламан — миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилшўравий ташкилотига аъзо эдим, қатор йиллар мобайнида изчиллик билан аксилинқилобий, бузғунчилик ишлари билан шуғулландим». Уша тергов пайтида Иноятов миллатчилар ташкилотининг аъзолари сифатида Чўлпон, Фитрат, Саъдулла Турсунхўжаев, Отажон Ҳошимов, ёзувчи Элбек, ёзувчи Ғози Олим Юнусов, Ҳамидхонов, ёзувчи Садриддин Ай-ний, ёзувчи Ғулом Зафарий, Қаюм Рамазонов, ёзувчи Абдулла Қодирий ва бошқаларнинг, ҳаммаси бўлиб қирқ тўкқиз кишининг номини санайди. Айбнома ЎзСШЖ ИИХК ДХБ III бўлими ходимлари Рязанов ва Лисисин томонидан тузилган. Уни 1937 йил 26 декабр куни ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг ўринбосари Леонов тасдиқлаган. Назрулла Иноятов судда ўзини айбдор деб тан олади. 1938 йил 5 октябр куни СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати Назрулла Иноятовни жиноий жавоб-гарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади. Ҳукм Тошкент шаҳрида 1938 йилнинг 4 октябр куни нжро этилади. Назрулла Иноятовнинг 978073 рақамли жиноятнома-си СШЖИ НК ҳузуридаги ДХҚ ҳужжатгоҳида сақланмоқда». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 96—97-саҳифалар). * * * 1938 йилнинг 13 март куни ТРИҒУЛОВ қафасдан яна битта бечорани — Ғози Олим Юнусовни чиқариб келади ва уни Абдулла Қодирий билан юзлаштиради. «Юнусовга савол. Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканингиз ҳақида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми? (Юнусовнинг жавоби. Ҳа, миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканим ҳақида ўзим берган кўргазмани тўла-тўкис тасдиқлайман...) Юнусовга савол. Сиз рўпарангизда ўтирган Абдулла Қодирийни яхши биласизми? (Юнусовнинг жавоби. Мен Абдулла Қодирийни ўзининг адабий асарларида миллатчилик ғояларини изчиллик билан тарғиб қилаётган, қайтмас миллатчи сифатида инқилобгача бўлган даврдан бери биламан...) Қодирийга савол. Айтинг-чи, сиз айбланувчи Ғози Олим Юнусовнинг кўргазмасини тасдиқлайсизми? (Қодирийнинг жавоби. Ҳа, тасдиқлайман. Ҳақиқатан ҳам, буржуй миллатчиси эдим. Лекин 1932 йилдан кейин ўзимнинг аксилшўравий, миллатчилик эътиқодимдан воз кечдим ва Шўро ҳокимияти томонига ўтдим.) Қодирийга савол. Сиз ёлғон гапиряпсиз! 1935 йили «Обид кетмон» романингизни ёзиб тугатдингиз, нашр эттирдингиз: унда ҳам миллатчилик ғоясини илгари сургансиз! Айтинг-чи, сиз шуни тан оласизми?! (Қодирийнинг жавоби. Мен 1935 йили ёзган «Обид кетмон» романимни аксилшўравий, миллатчилик руҳидаги асар деб ҳисобламайман...) Юнусовга савол. Айтинг-чи, Абдулла Қодирий миллатчиларнинг қандай аксилшўравий ташкилотига аъзо эди? (Юнусовнинг жавоби. Абдулла Қодирий мен билан биргаликда миллатчилариинг «ТУРОН» жамиятига аъзо бўлган эди. У ўша жамиятнинг амалий ишларида фаол қатнашарди, жамият томонидан ташкил этилган йиғилишларда иштирок этарди.) Қодирийга савол. Сиз шуни тан оласизми? (Қодирийнинг жавоби. Йўқ, тан олмайман!) Тасдиқномага сўзларимиз тўгри ёзилган, ёзилганлар таржима асосида ўқилди. Ғози Олим Юнусов (имзо) Абдулла Крдирий (имзо) Терговчилар: д/х лейтенанти ТРИҒУЛОВ (имзо) д/х сержанти Тримасов (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, 50—54-саҳифалар). АНГЛАТМА Ғози Олим Юнусовнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 976527рақамли жиноятномаси асосида тузилган «1937 йил 3 июл куни ЎзСШЖ ИИХҚ Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси IV бўлимининг бошлиғи д/х лейтенанти Оғабековнпнг қарорига ва ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссари, д/х майори Загвоздин имзолаган фармонга мувофиқ, 1893 йилда туғилган, Тил ва адабиёт педагогика институтининг профессори Ғози Олим Юнусов ҳибсга олннадп. Ғози Олим Юнусовни қамоққа олиш тўғрисидаги буйруқ (ордер) Леонов томонидан имзоланган. 1937 йил 17 нюл куни ЎзСШЖ ЖМнинг 57—1-, 67-моддалари бўйича Ғози Олим Юнусовга айб тақилади. Айбнома ёзилган расмий қоғозга Ғози Олим Юнусов ўз қўли билан ушбу сўзларни битиб қўйган: «Қарор менга эълон қилинди, мен ўзимни айбдор деб ҳисоб-ламайман». 1937 йил 17 июл куни Ғозн Олим Юнусов бўйнига тақилаётган айб бўйича тергов қилинмаган. Жиноятномага 1937 йилнинг август ойида тергов қилинган маҳбуслар — Абдулҳамид Сулаймонов, Отажон Ҳошимов, Шаҳидэсон Мусаев, Қаюм Рамазоновларнинг тасдиқномаларидан олинган мухтасар кўчирмалар тиркаб қўйилган. Жиноятномада 1937 йилнинг 5 октябр куни ЎзСШЖ ИИХК ДХБ V бўлимининг IV бўлинмасн бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти ТРИҒУЛОВ тузган Ғози Олим Юнусовнинг тергов тасдиқномаси бор. Ғ. О. Юнусовнинг ушбу тасдиқномаси қуйидаги сўзлар билан бошланади: «Авваламбор, узоқ вақт мобайнида терговдан ўзим қилган жиноят изларинн яширишга уринганим учун узр сўрамоқчиман». Кейин у ўша кунги терговда: «Шахсан ўзим тилшунослик соҳасида тадқиқот олиб бораётган олим ниқоби остида буржуй миллатчилиги ғоясини изчиллик билан тарғиб қилардим», дейди. Бундан ташқари, Ғози Олим Юнусов 1935 йилнинг феврал ойида Тошкентдаги кечки Педагогика институти Инглиз тили кафедрасининг мудири Машковский томонидан Англиё жосуслик маҳкамаси хизматига ёлланганлиги тўғрисида ҳам кўргазма беради... 1937йил 15 декабр куни тергов тамом бўлгани эълон килинаётган пайтда Ғози Олим Юнусов тасдиқномага имзо чекишдан бош тортади. Шундан сўнг, 1938 йилнинг март ойидан бошлаб Ғ. О.Юнусов ушбу иш бўйича яна тергов қилинади ва бошқа маҳбуслар билан юзлаштирилади. Юзлаштириш тасдиқномаларидан кўтарилган нусхалар ҳам Ғ. О. Юнусовнинг жиноятномасига тиркаб қўйилган. Жиноятномада қуйидаги шахслар билан Ғ. О. Юнусов юзлаштирилгани тўғрисида тасдиқнома нусхалари бор: Абдулла Қодирий, Рауф Раҳимович Фитрат, Аъзам Аюпов, Отажон Ҳошимов, Абдулҳамид Сулаймонов. 1938йил 24 сентябр куни тергов пайтида Ғози Олим Юнусов: «Қамоққа олинган кунимга қадар мен аксилинқилобий ташкилотга аъзо бўлганим тўғрисида терговда берган кўргазмамни тўла-тўкис тасдиқлайман», дейди. Ғози Олим Юнусовни тергов қилиш жараёнида Уз-СШЖ ЖМиинг 60-моддаси талаби бажарилмаган. ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлими бошлиғининг ёрдамчиси, д/х катта лейтенанти Копосов ва ЎзСШЖ ИНХК ДХБ IV бўлимининг вақтинчалик бошлиғи, д/х лейтенанти Матвеев томонидан Ғози Олим Юнусовнинг жиноий иши юзасидан айбнома тузилган. Айбнома ту-зилган кун аниқ кўрсатилмаган. 1938 йилнинг 16 декабр куни ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссари, д/х майори Апресян айбномани тасдиқлаган. . СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъати сайёр суд мажлисининг тасдиқномасида қайд этилишича, Ғози Олим* Юнусов «ўз айбига иқрор бўлади, тергов жараёнида берган кўргазмаларини тасдиқдайди, фақат жосуслик фаолиятини тан олмайди: Фитрат билан Машковский уни Англиё жосуслик маҳкамасига ёллашмаган, уларнииг кўргазмаларини бўҳтон деб ҳисоблайди». Ғози Олим Юнусовнинг жиноий иши юзасидан ўтказилган суд мажлиси бор-йўғи ўн беш дақиқа давом этади, холос. СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати 1938 йил 5 октябр куни Ғози Олим Юнусовни ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 62-, 64-, 67-моддалари бўйича жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади. Жиноятномадаги англатмага кўра, Ғози Олим Юнусов устидан чиқарилган ҳукм 1938 йилнинг 4 октябр куни ижро этилган. Ғози Олим Юнусовнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 976527 рақамли жиноятномасида 1937 йил 10 июл кун-ги тергов тасдиқномасининг асл нусхаси йўқ. РСФСР ЖЖМнинг 373—377-моддаларига мувофиқ ўтказилган тафтишдан сўнг, Ғози Олим Юнусовнинг жиноятномаси қайта кўриб чиқиш учун 1956 йилнинг 1 июн куни Бош ҳарбий прокурорга жўнатилган». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 14—16-саҳифалар). * * * Юзлаштириш тасдиқномалари, англатмалар билан танишган ўқувчи, нега Қодирийнинг тақдирдошлари «айб»ларини дарров бўйниларига оладилар, нима учун ҳаммаси Абдулла Қодирийга ҳам ўзларига бўҳтон қи-ладилар. деб сўрайди. Кимдир: «Оббо ярамасдар-эй, ҳаммаси Қодирийни беармон сотган экан-ку!» деб ху-лоса чиқариши мумкин. йўқ, асло ундай эмас. Хўш, Қодирийни «сотган» шахслар қандай манфаат кўриш-ди?.. Англатмалардан маълум бўлдики, кўпчилик тўртинчи октябр куниёқ — ҳали қўғирчоқ суд ҳукм чи-қармасдан бурун отиб ташланади!.. Иқрорномаларнинг сири шундаки, Қодирий билан юзлаштирилган айбла-нувчиларнинг аксарияти 1937 йилнинг июл-август-сентябр ойида — Қодирийдан тўрт-беш ой олдин қамоққа олинадилар; тўрт-беш ой мобайнида ҳар куни жон олиб-жон берганлар, ҳар куни жаллод кундасига бош қўйганлар. Боз устига, уларга ширин-ширин ёлғон ваъдалар берилган. Хуллас, не-не метин иродалар ваҳ-шийлик зарбасидан чил-чил синдирилади. Не-не азамат эрлар, ўзбек халқининг не-не паҳлавон ўғлонлари қатл этилмаган, дейсиз!.. Биз уларнинг номларини ҳам унутиб юборганмиз, номларини хотирамиздан ўчириб ташлаганлар. Шу боис, ҳеч бўлмаса, битта терговчи, яъни Н. И. Триғулов томонидан ёстиғи қуритилган шаҳид зотлар номини ёд этиб қўйсак, шоядки, кўнгил кўзимиз равшан тортса! Қуйида Н. И. Триғулов «ижодидан айрим намўналар» келтирмоқчимиз. АНГЛАТМА Абдулҳамид Сулаймоновнинг (ЧЎЛПОН) ҳужжатгоҳда сақланаётган 978050 рақамли жиноятномаси асосида тузилган «1897 йили (?) Андижон шаҳрида туғилган, фирқасиз, ўзбек, шоир-ёзувчи Абдулҳамид Сулаймонов (Чўлпон) ЎзСШЖ ЖМнинг 66—1-, 67-моддалари бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинадию УзСЖИ ИИХҚ маҳ-камаси томонидан 1937 йил 14 июл куни ҳибсга олинади. У нашр этилган асарларида ва оғзаки маърузаларида миллатчиларнинг аксилинқилобий «Миллати иттиҳод» ташкилотининг аъзоси сифатида аксилинқилобйй ташвиқот юргазганликда айбланади. 1937 йил 23 июл кунги тергов пайтида Абдулҳамид Сулаймонов, ўзбек адабиётида аксилинқилобий миллатчиларпинг ғоявий раҳбарларидан бири экани, Ўктабр инқилобининг дастлабки кунидан эътиборан ана шу йўлни танлагани хусусида кўргазма беради (жиноят-номанинг 19-24-саҳифалари). 1937 йил 10 август куни А. Сулаймонов бундай кўргазма беради: «Терговчи менинг қилмишимни фош этадиган маълумотга эга эканига ишонч ҳосил қилганимдан сўнг, бундан буён ҳам ўжарлик қилаверсам, шарманда бўлишим мумкинлигини эътироф этганим ҳолда энди ҳақиқатни гапиришга қарор қилдим... Ўзбекистонда Шўро ҳокимияти ўрнатилгандан кейин, мен душман томонига ўтиб кетдим, Шўро ҳокимиятига қарши фаол курашдим» (жиноятноманинг 25-саҳифаси). Ўша тергов пайтида Сулаймонов аксилинқилобий туркпарастлар ташкилотининг аъзолари сифатида қуйидаги шахсларни санаб кўрсатади: «Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов (профессор), Бўлат Солиев, Шаҳидэсон Мусаев, Миёнбузрук Солиҳов, Ашурали Зоҳирий, Зиё Саидов, Санжар Сиддиқов, ҒУЛОМ Зафарий, Муталиб Кароматов, Убайдулла Суланмонхўжаев, Абдулла Раҳматов, Юсуфжон Оғалиқов, Хожимўмин Шукруллаев, Тожи Раҳмонов, Аъзам Аю-пов, Отажон Ҳошимов, Қаюм Рамазонов» (жиноятноманинг 25—38-саҳифалари). 1937 йилнинг август ойида (число аниқ кўрсатилмаган) А. Сулаймоновга ЎзСШЖ ЖМнинг 66-модда 1-банди ва 67-моддалари бўйича айбнома эълон қилинади. 1937 йил 25 сентябр куни тергов қилинган А. Сулаймонов Узбек Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтида Отажон Ҳошимов, Фитрат, Ғози Олим Юнусовлар аксилинқилобий ишлар билан машғул бўлганликлари тўғрисида кўргазма беради... Сулаймоновнинг жиноятномасига қуйидаги маҳбусларпинг тергов тасдиқномаларидан олинган нусхалар ҳам тиркаб қўйилган: Қ. Рамазонов, Анқабой Худойвоҳидов, Восит Қориев, Зиё Гимадиевич Гимадиев, Рус-там Исломов, Ғози Олим Юнусов, Муҳаммад Фаттоҳович Ҳасанов. 1937 йил 16 декабр куни жиноятнома бўнича тузилган айбнома тасдиқланади. Жиноий иш бўйича тергов ншларини ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлимининг бошлиғи (?) д/х лейтенанти ТРИҒУЛОВ билан ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлими бошлиғининг ўринбосари, д/х лейтенанти Матвеевлар олиб боришган. СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг 1938 йил 5 октябр кунги сайёр суди мажлисида А. Сулаймонов айбига иқрор бўлади. Суд мажлиси бор-йўғи ўн беш дақиқа давом этади, холос (соат 13 дан 55 дақиқа ўтганда бошланадию соат 14 дан 10 дақиқа ўтганда тамом бўлади). СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг сайёр мажлиси томонидан Абдулҳамид Сулаймонов ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 64-, 67-моддалари бўйича аксилшўравий, буржуй-миллатчплик, қўзғолончилик, одамкушлик ташкилотининг аъзоси сифатида 1938 йилнинг 5 октябр куни жиноий жавобгарликнинг олпй жазосига — отувга ҳукм қилинади (жиноятноманинг 102-саҳифаси). СШЖИ Ички Ишлар Нозирлигининг 1-махсус бўлими томонидан тайёрланган англатмада қайд этилишича, Абдулҳамид Сулаймоновни отиш ҳақидаги ҳукм 1938 йилнинг 4 октябр куни Тошкент шаҳрида ижро этилади». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 42—44-саҳифалар). АНГЛАТМА Абдурауф Фитратнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 976524рақамли жиноятномаси асосида тузилган «1886 йили Бухоро шаҳрида туғилган, ўзбек, фирқасиз, Ўзбек Тил ва адабиёт институтнннпг профессори Абдурауф Фитрат 1937 йилнинг 22 июл куни ЎзСШЖ ИИХК маҳкамасн томонидан миллатчиларнинг «Миллати иттиҳод» аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси сифатнда ҳибсга олинади. Фитрат қамоққа олингандан сўнг биринчи марта фақат 1937 йилнинг 25 октябр куни сўроқ қилинади. Сўроқ тасдиқномаси машинкада ёзилган (24 сахифа) бўлиб, уни ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлими бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лентенанти ТРИҒУЛОВ билан ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлимида шошилинч вазифаларни бажарувчи ходим, д/х кичик лейтенанти Шарипов имзолашган. 1937 йил 30 ноябр куни Фитратга ЎзСШЖ ЖМнинг 57-моддасининг 1-банди бўйича айб тақилади. Айблов ёзилган расмий қоғозга Фитрат ўз қўли билан: «Ўқидим, қисман рози эмасман», деб ёзиб қўйган. 1937 йил 16 декабр куни Абдурауф Фитратпинг жиноий иши юзасидан тузилган айбнома тасдиқланади. Тергов расман тамом бўлгандан кейин ҳам, 1938 йилнинг 4 апрелидан то 2 октябрга қадар бу иш бўйича тергов жараёни давом этаверади: Фитратнинг ўзи сўроқ қилинади, бошқа айбланувчилар билан юзлашти-рилади. 1938 йилнинг 20—23 май кунлари яна-тағин Фитрат сўроқ қилинган. Тергов тасдиқномаси машинкада. ёзилган (20 саҳифа) ягона нусхада расмийлаштирилган, холос. 1938 йил 23 сентябр кунги тергов пайтида Фитрат 1921 йилдан бери миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига аъзо экани тўғрисида кўргазма беради (жиноятноманинг 173-саҳифаси). Фитрат судда айбига иқрор бўлади. Суд мажлиси фақат ўн беш дақиқа давом этади. СШЖИ Олий суди Ҳарбнн Ҳайъатининг сайёр мажлиси томонидан Фитрат миллатчиларнинг аксилшўравий, қўзғолончилик, одамкушлик, бузғунчилик, зарар-кунандачилик ташкилотининг фаол аъзоси сифатида 1938 йил 5 октябр куни жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинади. СШЖИ Пчки Ишлар Нозирлигининг 1-махсус бўлими томонидан тайёрланган англатмада кўрсатилишича, Абдурауф Фитратни отиш ҳақидаги ҳукм 193$ йилнинг тўртинчи октябр куни Тошкент шаҳрида ижро этилади». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 39—40-саҳифалар). АНГЛАТМА Қаюм РАМАЗОНОВнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган. 976523 рақамли жиноятномаси асосида тузилган «1900 йили Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, фирқасиз, Ўзбек тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг нлмий ходими, доцент Қаюм Рамазонов ЎзСШЖ ЖМнинг 66-моддаси 1-банди, 67-моддаси бўйича жиноят содпр этганликда шубҳаланадию ЎзСШЖ ИИХК маҳкамаси томонидан 1937 йилнинг 12 июл куни қамоққа олинади. 1937 йилнинг август оннда (числоси аниқ кўрсатилмаган) Қ. Рамазоновга қуйидагича айб тақилади: «1. 1919 йили миллатчиларнинг «Миллий иттиҳод» аксилинқилобий ташкилотига аъзо бўлади; Фитрат билан ҳамкорликда туркпараст миллатчиларнинг «Чиғатой гурунги» аксилинқилобий ташкилотини тузишда фаол қатнашадн, сўнгра ана шу ташкилотга бевосита раҳбарлик қилади, унга янги аъзолар ёллайди. 1934 йили Маҳмуд Аббосов ва Ғафур Ҳамроқулов билан биргаликда туркпараст миллатчиларнинг ячейкаси бўлими аксилинқилобий гуруҳ тузади. Кейинги пайтларда ўзи ана шу ташкилотнинг аъзоси эди. Миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотининг етакчиси, фаол аъзоси бўлган Қаюм Рамазонов ўзбек илмий ходимлари ўртасида, тилшунослик ва атамашунослик соҳасида аксилшўравий, туркпарастлик ишлари бплан машғул бўлади. Ўзбек зиёлилари ўртасида шахсан ўзи таслимчилик ҳақида миш-миш тарқатарди... Дуч келган жойда аксилинқилобий, миллатчилик ғояларини тарқатиб юради, миллатчиларнинг аксилинқилобий руҳдаги раҳбарларини кўкларга кўтаради; ак-силинқилобий туркпарастлик ташкилотининг аъзолари бўлмиш Ғози Олим Юнусов, Абдурауф Фитрат, Отажон Ҳошимов, Шокиржон Раҳимий ва бошқалар билан яқин алоқа урнатади» (жиноятноманинг 6-саҳифаси). 1937 йил 30 ноябр куни Қ. Рамазоновга ЎзСШЖ ЖМнинг 57-моддасининг 1-банди бўйича қўшимча айб тақилади, бунинг мазмуни қуйидагича: «Шўро ҳокимиятига қарши курашда Англиядан ёрдам олиш учун 1933 йили чет эллар билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қиладиган миллатчиларпинг аксилинқилобий ташкилотини тузади. Миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотининг фаол аъзоси бўлади. Ўз-бекистонни зўрлик билан Шўро Иттифоқидан ажратиб олишга уринади,бу масалада чет давлатларнинг қуролли ёрдамидан умид қилади. Сўнгги пайтгача Озарбойжон билан Туркманистоинипг аксилинқилобий миллатчилари билан алоқада бўлди. Тил қурилиши соҳасида аксилинқилобий, зараркунандачилик ишлари билан шуғулланди: ғоявий жиҳатдан ёт бўлган зараркунандачи дарсликлар ёзди. Ватан хоинлари, жосуслар — Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Абдулҳамид Сулаймонов, Шаҳид-эсон Мусаевлар билан яқиндан алоқа ўрнатди» (жиноятноманинг 10-саҳифаси). 1937 йил 5 декабр куни Қаюм Рамазоновга ЎзСШЖ ЖМнинг 63-моддаси бўйича яна битта айб тақилади. Айб тақиш бўйича чиқарилган ҳамма қарорда Қ. Рамазоновнинг имзоси бор. 1937 йилнинг 29 июлидан бошланган жамики тергов пайтида терговчининг биринчи саволига Рамазонов бир хил жавоб беради: «Аксилинқилобий, аксилшўравий ишлар билан шуғулланган бўлсамда, лекин мен аксилинқилобий ташкилотга аъзо бўлган эмасман». Терговчи томонидан доимо қайтадан бериладиган иккинчи саволга, яъни: «Сиз туркпарастларнинг акси--линқилобий ташкилотига аъзо бўлганингизни инкор беришни истайсизми?» деган сўровга, одатда, Қаюм Рамазонов шундай жавоб берарди: «Ҳа, чиндан ҳам, мен тўғри кўргазма беришни истайман. Дарҳақиқат, мен туркпарастларнинг Ўзбекистонда мавжуд бўлган аксилинқилобий ташкилотига аъза эдим. Туркпарастларнинг «Миллати иттиҳод» аксилинқилобий ташкилотига мен 1919 йпли Тошкент шаҳрида Башруллахон Асадуллахўжаев томонидан ёлланганман; ўшандан бери аксилинқилобий ташкилот аъзосиман,. мудом Шўро ҳокимиятига қарши курашиб келдим» (жиноятноманинг 11—12-саҳифалари). Ўша тергов пайтида Қаюм Рамазонов аксилинқилобий ташкилотнинг аъзолари сифатида бир қатор шахсларни кўрсатади... Жиноятноманинг 90-саҳифасида тергов тамом бўлгани тўғрисида тасдиқнома бор. Лекин тасдиқнома тузилган сана аниқ кўрсатилмаган. Қ. Рамазоновнинг жиноий иши юзасидан тузилган айбнома 1937 йилнинг 16 декабр куни тасдиқланган. Тергов тугагандан сўнг жиноятномага бирталай ҳуж-жатлар тиркаб қўшилган, хусусан, қуйидагилар: 1. Санжар Сиддиқов билан Қаюм Рамазонов 1938 йилнинг 20 феврал куни юзлаштирилгани тўғриснда тасдиқнома нусхасн. 2: Абдурауф Фитрат билан Қаюм Рамазонов юзлаш-тприлгани ҳақида тасдиқнома нусхаси (сана кўрсатилмаган). 3. Айбланувчи Қ. Рамазонов 1938 йилнинг 30 сен-тябр куни тергов қилингани тўғрисида тасдиқнома. Номлари қайд этнлган ҳужжатлар жиноятномага қўшилгач, ЎзСШЖ ЖЖМнинг 60-моддаси талаби бажарилмаган. Қ. Рамазоновни ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлими бўлинмасининг бошлиғи, д/х лейтенанти ТРИҒУЛОВ билан ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлимининг вақтинчалик бошлиғи, д/х лейтенанти Матвеев тергов қилишган. СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъати 1938 йил 5 ок-тябр куни ўтказган ёпиқ мажлис тасдиқномасида қайд этилишича, Қаюм Рамазонов «фақат 1920 йилгача ашаддий буржуй миллатчиси бўлганини, Шўро ҳокимиятига қарши фаол кураш олиб борганини тан олади, холос. У тергов жараёнида берган кўргазмаларини тасдиқлашдан бош тортади: 1920 йилдан кейин бирорта ҳам аксилинқилобий ташкилотга аъзо бўлмаганман, ҳеч қандай аксилинқилобий иш билан шуғулланмаганман, дейди. У ўз қилмишини фош этадиган барча кўргазмалар билан танишади ва уларни бўҳтон деб ҳисоблайди» (жиноятноманинг 107-саҳифаси). СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг сайёр маж-лпси томонидан Қаюм Рамазонов 1938 йнл 5 октябр куни мнллатчиларнинг аксилшўравий, одамкушлик, буз-ғунчилик, зараркунандачилик ташкилотининг аъзоси сифатида ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 63-, 64-, 67-моддаларига асосан жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинади (жиноятноманинг 108-саҳифаси). СШ/КИ Ички Пшлар Нозирлигининг 1-махсус бўлими томонидан тайёрланган англатмада кўрсатилишича, Қаюм Рамазоновни отиш ҳақидаги ҳукм 1938 йилнинг 4 октябр куни Тошкент шаҳрида ижро этилган (жиноятноманинг 109-саҳифаси)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 33—38-саҳифалар). * * * Н. Триғулов «ижоди»дан айрим намуналар ана шулардпр. Эътибор берган бўлсангиз, учала жиноий иш бўйича тузилган апбнома ҳам айнан бир куни — 1937 йил 16 декабр куни тасдиқланади. Демак, Триғулов учала жиноий ишни ҳам бир вақтнинг ўзида, «конвейер усулида» олиб борган. Қолаверса, учала айбланувчи ҳам дастлаб ўта енгил айб қилганликда шубҳаланиб ҳибсга олинишади-ю. сўнг терговчининг ғайрати туфайли ҳаммаси олий жазога ҳукм қилинадилар. Устига-устак, ДХБнинг IV бўлими «контрразведка» билан шуғулланмаса ҳам, лекйн Триғулов Қ. Рамазонов бўйнига «Англия жосуси» айбини тақиб қўяди: вахрланки, «меҳнат тақсимоти» бўйича Триғуловга чет эл жосуси билан шуғулланиш ваколати берилмаган эди. Бу нарса ўша ййлларда Давлат Хавфсизлиги Бошқармасида ўзбо-шимчалик, тартибсизлик ҳукм сурганини кўрсатади, холос. * * * Ниҳоят, Абдулла Қодирийнинг иши юзасидан айбнома тузилади. Муаллиф Н. ТРИҒУЛОВ, д/х лейтенанти Богомолов деган кимса унга ҳамкорлик қилган (чой-пой дамлаб бернб турган бўлса керак). 1938 йилнинг 11 апрел куниёқ айбнома ЎзСШЖ Ички Ишлар комиссари, д/х майори АПРЕСЯН томонидан тасдиқланади. Лекин, СШЖИнинг Бош прокурори ВИШИНСКИЙ айбномани фақат 1938 йилнинг 3 октябр куни тасдиқлайди. Жумҳурият Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси IV бўлими бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти МАТВЕЕВ ҳам «РОЗИМАН» деб қатлномага ўз улушини қўшади. Н. Триғуловнинг тўрт ойлик меҳнати самараси эл-лик икки йилдан бери ҳужжатгоҳда чанг босиб ётганини ҳисобга олиб, тубанда қатлноманинг тўлиқ (таржима) нусхасини юзага чиқармоқчимиз. «АЙБНОМА» Ўз СШЖЖМнинг 58-, 64-«а», 57-моддаларида кўзда тутилган жиноят содир этганликда айбланаётган Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) шии юзасидан Ўзбекистонда троцкийчи-ўнгчилар билан баҳамжиҳат ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотининг жинояти бўйича олиб борилган тергов жараёнида маълум бўлдики, айбланувчи Абдулла Қодирий (Жулқунбой) ўша ташкилотнинг фаол аъзоси экан. Шунга кўра, 1938 йилнинг 1 январ (?) куни Абдулла Қодирий (Жулқунбой) ҳибсга олинди ва айбланувчи сифатида жавобгарликка тортилди. Кейинги тергов натижасида маълум бўлдики, Шўро ҳокимиятининг ашаддий душмани бўлган Абдулла Қодирий Ўктабр инқилобининг биринчи куниданоқ миллатчиларнинг уюшган аксилинқилобий ҳаракатига ёндошади ва сўнгги пайтгача буржуй миллатчиси сифатида изчиллик билан аксилшўравий, миллатчилик ишлари олиб боради. У миллатчиларнинг аксилинқилобий «Миллати иттиҳод», кейинчалик «Миллий истиқлол» деб аталган ташкилотининг аъзоси эди; шу ташкилотнинг амалий ишларида бевосита фаол иштирок этади. «Муштум» жаридаси идорасига ишга жойлаштирилгач, 1923 йилдан 1926 йилгача ана шу жарида саҳифаларида Шўро ҳокимияти билан фирқа сиёсатига қар-ши фаол чиқишлар қилади, махсус ёзилган мақолала-рида Шўро тартиботини ва давлат тузумини обрўсизлантиради. Ўрис халқига қарши йўналтирилган миллатчилик руҳидаги асарлар ёзади. Худди шу даврда аксилшўравий, миллатчилик ғоялари яққол кўриниб турган «Ўткан кунлар» романини яратади, унда инқилобгача бўлган тузумни ва ўзбек миллатчилигини очиқ-ойдин кўкларга кўтаради. Ҳар хил йўллар билан оммани Шўро ҳокимиятига қарши оёққа турғазишга уринади; Шўро Иттифоқини мустамлакачилик давлати сифатида тасвирлайди. Шўро сўсалистик жумҳурнятини эса гўё ўрисларнинг ҳукмронлигв остидаги мустамлака Туркистондек акс эттиради. Аксилшўравий, миллатчилик ташкилотининг раҳбарлари Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев томонидан маъқулланган бу роман миллий жумҳуриятлар аҳолиси ўртасида кенг тарқатилди; айни замонда Файзулла Хў-жаевнинг топшириғига биноан қўшни Шарқ давлатларига жўнатилди. Абдулла Қодирий томонидан кейинги йилларда ёзилган «Меҳробдан чаён» (1928 й.), «Обид кетмон» (1935 й.) асарларида Шўро ҳокимиятига қарши бўлган буржун-миллатчилик ғоялари илгари сурилади. Ана шу асарларда («Обид кетмон») Бутуниттифоқ қўммунистик (болшовойлар) фирқаси устидан аксилинқилобий бўҳтон ағдарилади. Қамоққа олинган пайтга қадар ўз атрофига аксил-инқилобий унсурларни уюштирди ва улар орасида аксилшўравип ишлар олиб борди (Шўро ҳокимиятининг тадбирларига қарши ташвиқот юритади). Чет эл билан алоқада бўлди. Айбланувчи сифатида тергов қилинган Абдулла Қодирий ўзига тақилаётган айбларга иқрор бўлди; айни пайтда миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига расман аъзо зканини инкор этяпти. Лекин ўша ташкилотнинг ҳибсга олинган аъзоларининг — Саъдулла Тур-сунхужаев, Салимхон Тиллахонов, Назрулла Иноятов, Ғанпхон Хамидхўжаев (?), Қурбон Берегин, Мўмин Усмонов, Ғози Олим Юнусов ва бошқаларнинг, ҳаммаси бўлиб 15 кишининг кўргазмалари асосида фош этилди. Юқорида рақам этилган далил-исботлар асосида: 1897 йили (?)Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, фирқасиз, боғбон оиласидан чиққан, хизматчи-адабиётчи, кейинги 10 йил мобайнида ҳеч қаерда ишламаган, матбуотдаги аксилшўравий чиқишлари учун илгари судланган Абдулла Қодирий ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 64-,67-моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этган жиноятчи сифатида фош этилди; шунинг учун Абдулла Қодирийни (Жулқунбой) айблаш бўйича тузилган ушбу жиноятнома СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъатида кўриб чиқишга тавсия этилмоғи лозим. Ўзбекистон ИИХКДХБIII бўлими IV бўлинмаси бошлигининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти ТРИҒУЛОВ (имзо). д/х лейтенанти БОГОМОЛОВ (имзо). «Розиман»: IV бўлинма бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти Матвеев (имзо). Англатма: айбланувчи Абдулла Қодирий 1938 йил 1 январдан бери Ўзбекистон ИИХК қошидаги ички қамоқхонада (ДПЗ) сақланмоқда. Жиноий ишга алоқадор ашёвий далил йўқ. IV бўлинма бошлигининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти ТРИҒУЛОВ (имзо)». (А. Қодирийнинг жнпоятномаси, 78—79-саҳифалар). Хуллас, ТРИҒУЛОВнинг «умр китоби» — бу Абдулла Қодирийнинг жиноий иши юзасидан тузган АЙБНОМАдир. Натижаси эса... * * * «ТИЛХАТ Менким, қуйида имзо чекувчи Абдулла Қодирий (Жулқунбой), жиноий ишим юзасидан тузилган айбнома нусхасини олдим ва жиноятномам кўриб чиқиш учун СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъатига топширилгани ҳақида огоҳлантирилдим. Судланувчи: Абдулла Қодирий (имзо) Топширувчи: СШЖИ Олий судиҲарбий Ҳайъатининг котиби, ҳарбий ҳукукшунос... (имзо)». * * * «Сўсалистик Шўро Жумҳуриятлари Иттифоқи Олий суди Ҳарбий Ҳайъати сайёр мажлисининг ТАСДИҚНОМАСИ Тошкент шаҳри, 1938 йил 5 октябр Раислик килувчи: ҳарбий хукукшунос-бригадир АЛЕКСЕЕВ. Аъзолари: ҳарбий ҳукукшунос-бригадир Зайцев, Iранг ҳарбий ҳукукшунос БОЛДИРЁВ. Котиб: Iранг ҳарбий ҳукукшунос БАТНЕР. Соат 12 дан 45 дақиқа ўтганда мажлис бошланди. Раислик қилувчи ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 64-, 67-моддалари бўйича жиноят содир этганликда айбланаётган Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) иши кўриб чиқилиши лозимлигини эълон қилди. Котиб эса айбланувчи суд залида экани ва судга гувоҳлар чақирилмагани ҳақида ахборот берди. Раислик қилувчи судланувчи шахсини аниқлагач, ундан айбноманинг нусхаси топширилганми, деб сўради ва саволига судланувчидан қониқарли жавоб олди Судланувчига унинг суддаги ҳуқуқи ҳақида тушунтирилди ва суд таркиби эълон қилинди. Судланувчининг ҳеч қандай илтимоси йўқ экан, у суд таркибига эътироз билдирмади. Раислик қилувчининг таклифига кўра, котиб айбномани ўқиб эшиттирди. Раислик қилувчи судланувчига қўйилаётган айбнинг моҳиятини тушунтирди ва ундан, сиз ўзингизни айбдор деб биласизми, деб сўради; бу саволга судланувчи, 1917 йилдан 1932 йилгача буржуй миллатчиси бўлганимга, адабиёт соҳасида аксилшўравий ишлар олиб борганимга иқрорман, шу маънода ўзимни айбдор деб биламан, деб жавоб берди. Тергов пайти берган ўз кўргазмасини тўлалигича (?) тасдиқлади. 1936 йили аксилшўравий йиғинда иштирок этганини инкор этмади. Суд тергови тугади. Судланувчи ўзининг сўнгги сўзида сўсалистик ватан фойдасига ишлаши учун имкон берилишини сўради. Суд маслаҳатлашгани кетди. Соат 1300да ҳукм эълон қилинди ва мажлис ёпилди... Раислик қилувчи: (имзо) Котиб: (имзб) ҲУКМ Сўсалистик Шўро Жумҳуриятлари Иттифоқи номи билан СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг сайёр мажлиси қуйидаги таркибда... Абдулла Қодирийни (Жулқунбой) жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга, унга тегишли мол-мулкни мусодара этишга ҳукм қилади. СШЖИ Марказий Ижроия Қўмитасининг 1934 йил 1 декабр кунги қарорига мувофиқ ҳукм тўхтовсиз ижро этилиши лозим. Раислик қилувчи: (имзо) Аъзолари: (имзо) (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, 86—87-саҳифалар). «МУТЛАҚО МАХФИЙ» АНГЛАТМА Абдулла Қодирийни (Жулқунбой) отиш ҳақидаги ҳукм 1938 йил 4 октябр куни Тошкент шаҳрида ижро этилган. Ҳукм ижро этилгани ҳақидаги тузилма СШЖИ ички ишлар Нозирлигининг 1-махсус бўлимининг алоҳида ҳужжатгоҳида сақланмоқда: жилд рақами—10, 531-саҳифа. СШЖИ ИИВ 1-махсус бўлимининг 10-бўлинмаси бошлигининг ўринбосари, майор Михайлёв (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, 88-саҳифа). * * * Марсия ўрнида ...Буюк бошни кесди қилич ярақлаб. Туркда бош қолмади, қолмади довлар, хотин-халаж қолди мотам кўтариб, «Бизга тик қарама!» — буюрди ёвлар, ёвларга терс қараб яшади бари. Таланди самовий тулпор уюри, таланди зарлари, зеру забари, терс қараб ўлинг деб, ёвлар буюрди, ёвларга терс қараб жон берди бари. Лаҳадга кирдилар ўзларин қарғаб, қолмади арабий, туркий хатлари. Туғингиз, деди ёв, таскари қараб — ёвларга терс қараб туғилди бари. Туғилди, туғилди —туғилди қуллар, қирқида қирилган — имдодга муҳтож, ёвларга терс қараб, итлардай ҳурар, бир-бирига душман, бир-бирига кож. Жўмардлар қирилган Туронзаминда дўзахий тажриба палласин кўрдим: эшшак суврати бор қай бир қавмда, қай бирида тўнғиз калласин кўрдим. Бу ҳолдан буваклар бўғилиб ўлар, қул Билол эзилиб йиғлар фалакда. Ўзларин ёндирар борлиқдан тўйган Бадахшон лаълидай асл малаклар. Мўминлар беш бора Аллоҳни эслар, саждага бош қўйиб жаллод тошига, ўгрилиб сал ортга қарайин деса, бошига урарлар, фақат бошига! Борми эр йигитлар, борми эр қизлар, борми гул бағрингда жўмард нолалар. борми гул туфроқда ўзлигин излаб, осмони фалакка етган болалар? Бор бўлса, аларга етказиб қўйинг, бир бошга бир ўлим, демаган эрмас! Шаҳидлар ўлмайди, бир қараб тўйинг: ёвга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Евга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! (Шавкат РАҲМОНдан) * * * Орадан яна юз йил ўтади ва чин маънода озод ўзбек хотин-қизлари дунёга келадилар, улар муроду мақсадларига етадилар — ёшларини яшайдилар, ошларини ошайдилар. Сўнгра, тишлари тўкилиб бийрон кампир бўладилар; бир этак ширин-шакар невараларини сандал теварагига тўплаб оладилар-да, уларга XX асрнинг 30-, 40-, 50-йиллари ҳақида сиёсий эртак сўйлайдилар: «Ширин болажонларим, бу оқшом эртак мавзусини мозийдан белгиладим», дейдилар... Майли, қитмирлик қилмайлик, ростини айтиб қўя қолайлик: агар эллик йилдан сўнг бизга эртак айтиб бериш насиб этса, тубандагича чўпчак тўқир эдик. ...Ҳокимият ўз халқидан, халқ эса ўз ҳокимиятидан қўрқадиган замонлар эди; жумлаи жаҳонда қўммунистлар ҳукмронлик қиларди. «доҳиймиз В. И. Леннннинг содиқ сафдоши, шогирди ўртоқ Иосиф Сталин йўлбошчи» — серка эди: у бўйнига қўнғироқ осиб юрарди, ор-қасидан пода-пода оломон эргашарди. Оломон эрташарди-ю, аммо бирорта ҳам аёл зоти эргашмасди — ҳеч ким «бутун дунё йўқсулларининг чечаси» бўлишни истамасди. Охири қофқозлик битта азопимхон унинг қўйнига Масков жинкўчасида думалаб ётган ажинани келтириб солади. «— Яшасин, фирқамизнинг саркотиби!.. Яшасин, ҳукуматимиз бошлиғи!.. Яшасин, Қизил Қўшин қўмондони!» деб хитоб қилаётган экан, — дейди у тилёғламалик билан. Доҳий шуҳратпараст эди, тилёғлама кимсаларни яхши кўрарди — унга ажина ёқиб қолади. — Қамтар ажина экан. Майли, шуни синаб кўриш шарти билан никоҳимга оламан, — дейди доҳий мийиғида кулганча. — Ҳозир зовут-фабрикда ҳам янги мутахассисларни аввал синаб кўришади, маъқул келса, кейин ишга олишади: СШЖИда қонун ҳамма учун биттадир, ҳа! — Туври, туври! — деб доҳийнинг гапларини тасдиқлайди азойимхон. —Ҳамма нарсани кадрлар ҳал қилади, — дейди доҳий салмоқли оҳангда. — Хўш, сен шунга розимисан? — деб сўрайди ажинадан. —Мен рози... Мен кўндим... — дейди ажина. Деразадан зим-зиё тунга боқиб, оғзидан паға-паға тутун буруқситаётган доҳий орқасига ўгирилиб ажинага қарайди, қошларини чимиради. —Сен рози?! Сен кўндинг?! — деб сўрайди ажабланиб. — Нечун? —Ҳа, нечун?.. Жавоб бер! — деб гап сўқади азойимхон. —Сен... жуфтлаб ўтир! Узи айтсин, — дейди доҳий азойимхонга ёвқараш қилиб. —Туғри, ўзи айтади. —Чунки мен Сизга ишондим, — дейди ажина ерга қараб. — Ишондинг?! —Ишондим... Кўнглингиз фаришталар кўнглидек,—дейди ажина қулт ютиниб. —Ҳай, менга қара, ўйлаб гапиряпсанми? —Бегим! — дейди ажина энтикиб. — Сеп, кет мундан! — дейди доҳий азойимхонга,— Муни менга айтадиган жиддин гапи борга ўхшайди. Азойнмхон шарпадек ғойиб бўлади. Хонада «келин-куёв» ёлғиз қоладилар. — Бегим, мени унутмайсизми? — деб сўрайди ажина доҳийга мушукдек суйкалиб. —Суйкалма, — дейди доҳий. — Хўш, айтчи, бутун дунё йўқсулларининг чечаси бўлишни истайсанми? —Мен сизга паҳловон ўғил ато этаман, исмини Йўлбарс қўясиз. —Туркийлар итларига Йўлбарс деб исм қўядилар— мен ўз пушти камаримдан бино бўлган бачага итваччанинг исмнни қўймайман. Ихтиёр ўзингизда, бегим. Исмини Шўта деб қўямнз, гуржнча ном, — дейди доҳий мамнун қиёфада. —Лекин ўзингизнинг исмингизга қофиядош бўлса... Менимг исмим қофияга тушмайдп; ўзи биттаю битта. Бегим! Бир қошиқ қонимдан кечингиз! Ҳой, энди ўйлаб гапиргин; бўлмаса, тилингни суғуриб оламан! Бегим! —Мунда кел! — Доҳий юмшоқ қора креслога ястаниб ётади. — Қани, этигимни тортиб, ечиб қўй-чи! Ажина доҳий пойига тиз чўккан кўйи бирин-кетин этикларини ечади ва пайтавасини этик оғзига тиқиб Қўяди-да: —Энди нима қилай? — деб сўрайди. Илиқ сув билан оёқларимни ювиб қўйгин. Тоғорада илиқ сув пайдо бўлади. Ажина доҳийнинг юнгдор оёқларини ювиб, қордай оппоқ сочиқ билан артиб қўяди. Бизникида бундай оппоқ сочиқ меҳмон келса ишлатиларди, холос. —Мен эсам... хоҳласам, кетимни арттираман-да, кейин кимошди савдосига қўяман: энг камида милён сўм беришиб сотиб олишади. Бегим, кўнглингиз фаришталар кўнглидек оқ экан! Мундай дема, хотиним хушомад қилса, жиним қўзийди. Энди нима қилай, бегим? Оёқларимни уқала! Хосхонада юзига парда тутилган икки аёл пайдо бўлди ва доҳийнинг оёқларини обдан уқалашди-да, ғойиб бўлишди. Ажина уларнинг бежирим қадди-қоматига суқланиб қараб турди, орқаларидан ҳанрат нигоҳи билан кузатиб қолдп. Бегим, мендан бошқа хотинларингиз ҳам кўп экан-ку, — деди ўпкаланиб. Хотинларим эмас, оқсочларим: доҳнннинг бош қашлашга вақти етмайди-ю, оёғини ўзи уқалармиди! Энди нима қилай, бегим? —Рисоладаги эр-хотинлар бемаҳалда нима қилишади? — Ҳе, ўлинг! — деди ажина илк бора чиройи очилиб. Доҳийнинг кўзлари чақнади. —Лекин бир оз сабр қилишимиз лозим. Чунки муҳим давлат ишлари қолиб кетяпти... Қани, менга ҳув анави қора телефонни келтир-чи! — Ажина қора телефонни кўтариб келади. Доҳий телефонни креслонинг ён суянчиғига қўядию трубкани кўтаради. — Алё? — дейди. — Сен бекор турма: ўнг этикдаги пайтавамни чап этикка, чап этикдаги пайтавамни ўнг этикка, хуллас, унисини — бунисига, бунисини — унисига солиб... ўйнаб ўтир. Ўзим «бўлди» десам, кейин бошқа иш билан шуғулланасан... Алё? —Лаббай, тақсир! Дзер, ҳалиям ўтирибсанми? — деди доҳий тусмолдан. Мен Дзер эмасман — у ўзини отиб қўйган-ку! Аҳмоқ! —Эшитаман, фюрерим! —Ягода қаерда?.. Унга айт, бизга мева-чева олиб келсин! — деди доҳий зардали товушда. Сўнг трубка «оғзи»ни қўли билан тўсганча ажинадан сўради: — Сен ҳам бирор нима ейсанми, МОМОХОН (ЕВА)? Ҳеч, — деди ажина. — Қўнглим тусамаяпти, айнияпти, холос. —Кремл таомномасини ҳам ола келсин, — деди доҳий трубкага. Фюрерим, Ягода ўрмонга қўзиқорин тергани кетиб эди. —Аҳмоқ! Кузда қўзиқорин бўлар эканми?! Олдириб келайми? Қўй уни, падарига лаънат! Типратиконни чақир! Фақирни маоф этгайсиз, фюрерим, кимдир устига чоптириб юбориб экан, ҳозир тўнтарилиб ётибди! Ҳе-ҳе-ҳе! — деб эчкикулиш қилди доҳий. Ажина юмушидан бош кўтариб жилмайди. Доҳийнинг қўлидаги трубканинг оғзи ҳам жилмайди. — Бу қизиталоқларнинг биттаси ҳам жойида ўтнрмас эканда!... Поскреб, хўш, Тегирмон юряптими? —Юряпти, тақсир! —Жадал суръатда юрсин, хўпми! Мана, чечангҳам шунақа деяпти. — Доҳий ўхчиб ўтирган ажинага кўз қири билан қараб қўйди. — Лекин ҳозир кўнгли айниб турибди — бошқоронғи, шекнллп. Эҳтимол, пайтавамнинг сассиғи кўнглини гумуриб юборгандир... қайдам. Умуман, хотин зотига ишониб бўлмайди... сўсализм ривожланиб боргани сари... синфий кураш ҳам кескинлашаверади. Илгари тўққиз ою тўққиз куну тўққиз соату тўққиз дақиқаю тўққиз сония деганда кўзёрардилар, энди улар эркак кишининг пайтавасини ҳидлаб... ўхчиб ўтиришади; қўйиб берсак, то тонггача туғиб қўйишдан ҳам қайтишмайди... Хуллас, Поскреб, чечангнн Тегирмон томонларда бир шамоллатиб келасан, чоғи. — Доҳий пайтаваларни тиззасида текислаётган ажинагат назар ташлади. — Ана, ўзи ҳам зерикиб ўтирибди. Тезроқ кел! — Доҳий трубкани жойига қўйиб: — Элтиб ташла, — дедию телефонни ажинага узатди. Ажина телефонни столга элтиб қўйди. Кўп ўтмай остонада ҳарбий киши пайдо бўлди. Танишиб қўйинглар, — деди доҳий. —Поскреб, — деди ҳарбий киши. —Ажинахон, — деди аёл қимтиниб. Бўпти, Ажинахонга Тегирмонимизни кўрсатиб келгин,— деди доҳий. Эшитаман! — деди товонларини бир-бирига уриштириб Поскреб. Ажинахон эътироз билдирмади. Қани, кетдик, — деди ҳарбий киши. Ажина итоаткорлик билан унга эргашди, бирин-кетин хонадан чиқдилар. Алламаҳалда Тегирмонбошндан ўқ товуши эшитил-дию доҳий енгил тин олиб, креслога ястанган кўйи уйқуга кетди. —Ширин тушлар кўринг! — деди ғойибдан келган товуш. Хулласи калом, юз йилдан кейин XX асрнинг 30-, 40-, 50-йиллари ҳақида фақат эртак айтадилар, холос. Чунки ўша даврдаги ҳодисалар ғаройиб эртаклардагина рўй бериши мумкин. Шу қадар ғаройибки, асти қўяверасиз! Ишонмаяпсиз-а? «Бўри эмас дейсиз, одам одамга... » АНГЛАТМА Леон Андреевич ОҒАБЕКОВнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 983122 рақамли жиноятномаси асосида тузилган «Л. А. Оғабеков. 1903 йили Ашхобод шаҳрида туғилган. Арман. 1930 йилдан Бутуниттифоқ қўммунистик (болшовойлар) фиркасининг аъзоси. Оилали. ЎзСШЖ ИПХК ДХБ IV бўлимининг собиқ бошлиғи. 1939 йил 21 январ куни ЎзСШЖ ИИХК маҳкамаси томонидан ҳибсга олинган. Жиноятномадаги ашёлар бўйича Л. А. Оғабеков ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ Комиссарлигининг собиқ комиссари Апресян (олий жазога ҳукм қилинган) томонидан фитначиларнинг аксилшўравий ташкилотига ёлланганликда айбланади. Аксилинқилобий ташкилотнинг топшириғига кўра, Оғабеков тергов ишларини сохталаштиради ва асоссиз равишда кишиларни қамоққа олишдан иборат душманлик йўналишидаги тадбирларни амалга оширади. Мана шу масала юзасидан Тошкент вилояти Ички Ишлар Халқ комиссарлиги Бошқармасининг бошлиғи В. М. БРИЛ қуйидагича кўргазма берган: «Оғабековнинг душманлик иши асосан шундан иборатки, у 1937 йили бир неча марта оммавий тадбир ўтказади: ўша пайтда оммавий ишлар вазифаси IV бўлим зиммасига юклатилган бўлиб, тадбир жараёнида Тошкент вилояти бўйича мингтагача (1000) киши ҳеч қандай далил-исботсиз қамоққа олинарди. Оғабеков Тошкент вилоятининг барча депараларида ана шундай тадбир ўтказарди. Жиноятга мутлақо алоқаси йўқ кишилар ҳам ҳибсга олинаверарди: бундай вазиятда жиноятномалар англатмалардан иборат бўларди, холос. Англатмада «жосус», «ташкилот аъзоси» деб ёзиларди-ю, аммо буни тасдиқлайдиган ҳеч қандай далил бўлмасди. Натижада сохталаштирилган жиноий ишлар вужудга келарди». Оғабеков кундалик иш жараёнида душман топшириқларини бажарарди, маҳбусларни жисмоний куч ишлатиш йўли билан қўрқитарди: алдаб, товламачилик воситасида улардан сохта, ёлғон кўргазмалар оларди. Тергов пайтидаги ана шундай ҳолатлар исботланади, буни Иброҳим Худойқулов, Тожи Расулов, Н. И. ТРИҒУЛОВ ўз кўргазмаларида тасдиқлайдилар. Т. Расулов 1940 йил 4 март кунги тергов пайтида қуйидагича кўргазма беради: «Мени 1938 йил 11 июл куни қамоққа олишди. Шу куни кечасиёқ Оғабеков менга, Икромов билан Хўжаев уюшмасига ёндош ҳолда ҳаракат қилган миллатчилариинг аксилинқилобий ташкилотига аъзо бўлганинг учун қамоққа олингансан, деди. Сўнгра, Оғабеков менга аслида йўқ ташкилот тўғрисида кўргазма беришимни таклиф этди. Агар у айтгандек кўргазма беришдан бош тортсам борми, менга нисбатан тергов пайти қатъий чоралар кўрилар экан: ўзимни калтаклайдилар, кейин хотинимни ҳам қамайдилар. Охиригача у айтгандек кўргазма беришни истамасам, барибир мени судсиз-сўроқсиз отиб ташлайдилар. ...Мени Филимонов терговга чақирди, саккиз кеча-кундуз мобайнида камерага қайтариб юбормади. Мени кабинетдан ташқарига чиқаришмади, ухлатишмади... ТРИҒУЛОВ мудом мени бўралаб сўкарди, ҳар куни канда қилмасдан калтакларди, урар эди. Уша кунларда Оғабеков билан ТРИҒУЛОВ менинг номимдан ай-тиб туришиб, Филимоновга ЕЖОВ номига ариза ёздиришди. Мана шу аризада гўё мен аксилинқилобий ташкилотга аъзо эканимни кўрсатган эдим... » Иброҳим Худойқулов 1940 йил 10 феврал кунги тергов пайтида қуйидагича кўргазма беради: «Тубандаги вазиятларда ҳаммаси бўлиб мени уч марта калтаклашди: ТРИҒУЛОВ билан Оғабеков мендан кўргазма беришимни талаб қилишди, лекин мен бирорта ҳам айбимга иқрор бўлмадим; дастлаб, улар мендан энди айбимга иқрор бўлажагим тўғрисида ариза ёзиб беришимни талаб қилднлар ва шундай қилиб, мени кўргазма беришга кўндирмоқчи бўлдплар. Узоқ, вақт тинимсиз тергов қилинганимдан сўнг, битта ариза ёзиб беришга мажбур бўлдим. Уша аризамни Оғабековга бердим. Бироқ, ариза унга маъқул бўлмади ва уню йиртиб-йиртиб юзимга қаратиб отиб юборди. Шундан сўнг Триғулов мени ўз хонаспга бошлаб кирдн-да: «Қачонгача ўзингни тентакликка соласан!» деб, менн уч марта урди. Кейин мени 42-рақамли хона ёнидаги хонага бошлаб боришди ва 1938 пилнинг 9 июнидан 10 ию-нигача ўша жойга қамаб қўйпшди. У ерда калтакланаётган кимсаларнинг дод-фарёди, калтак зарбаларв баралла эшитилиб турарди. Сўнгра ТРИҒУЛОВ менга яна ўз хонасига бошлаб бордию тағин уйдирмадан иборат кўргазма беришпмни талаб қилди. Лекин унинг таклифини узил-кесил рад этдим. Ана шундан кейин ТРИҒУЛОВ мени 42-хонага бошлаб кирди. У ерда Оғабеков, ТРИҒУЛОВ ва мен танимандиган яна битта ходим биргалашиб мени савалай бошлашди... Мен» ҳолдан тойгунимча калтаклашгандан (учинчи мартадан кейин) сўнг, тасдиқномага нимаики ёзилса, ҳаммасига имзо чекнб беришга рози бўлдим...». ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлимининг собиқ бошлнғи (ишдан бўшатилган) Нурлин Исҳоқович ТРПҒУЛОВ 1940 йилнинг 25 январ ва 20 март кунлари берган кўргазмаларида бундай дейди: «Агар бир қатор маҳбуслардан мен олган кўргазмалар ҳозирги вақтга келиб ёлғон бўлиб чиққан бўлса, бу ҳол ўша пайтдаги (1938 й.) ЎзСШЖ ИИХКнинг собиқ раҳбарлари томонидан (Апресян, Оғабеков) маҳбуслар учун яратилган нобоп шарт-шароит натижасида рўй бергандир, яъни бу узлуксиз тергов маҳсули-дир: айбланувчилар доим калтакланарди ва оқибатда улардан ҳозирга келиб ёлғон бўлиб чиққан кўргазмалар олинарди... Норбоев кўргазмасининг тасдиқномасини мен ёзганман, кейин уни Оғабеков тузатган эди. Оғабеков қонунга хилоф равишда ҳибсга олинган шахсларнинг озод қилиб юборилишига мутлақо қарши бўларди; ҳатто жиноятни тасдиқлайдиган далил-исбот етарли бўлмаса-да, лекин маҳбусларни ОЗОД ҚИЛИБ юборилишига имкон бермасди...» (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 92—93-саҳифалар). Суд ғалат натижа билан якунланади. СШЖИ ИИХҚ 1940 йил 2 июл кунги махсус маж-лисининг қарорига мувофиқ Л. А. Оғабеков фитначиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлгани учун беш нил муддат билан Ахлоқ тузатиш Меҳнат Тутқунгоҳига қамалади. Сўнгра. СШЖИ ИИХКнинг 1942 йил 21 ноябр кунги махсус мажлисининг қарорига кўра, Л. А. Оғабековнинг жазони ўташ муддати қамоқда ўтказилган куни миқдорига қадар камайтирилади ва тутқунликдан озод қилинади. Сўнгра. СШЖИ ИИХҚнинг 1944 йил 19 август кунги махсус мажлисининг қарорига биноан, Л. А. Оғабековнинг бўйнидан судлангани ва шу билан боғлиқ барча чекланишлар олиб ташланади. Жиноятчилик жабҳасидаги ушбу жумбоқни мутахассис қунидагича изоҳлади: «Назаримда, Оғабеков 1942 йили тегишли идорага тутқунгоҳдан, «Ўз гуноҳимни қоним билан юваман, ижо-зат беринг!» деган мазмунда ариза юборадию ўша йилнинг 21 ноябр куни унга «ижозат» берилади. Маълумки, уруш йилларида «ўз гуноҳини қони билан юв-моқчи бўлган осий бандалар учун» махсус жарима батальонлари жорий этилган эди. Равшанки, Оғабеков ҳам ўшандай батальонлардан биттасига юборилади ва 1944 йилда ҳалок бўлади, яъни «ўз гуноҳини қони билан» ювади. Шундан сўнг, унинг бўйнидан судланган деган тавқи лаънат ҳам, «барча чекланишлар» ҳам олиб ташланади: марҳумнинг бола-чақалари, қариндош-уруғлари Шўро муассасаларига бемалол кириб чиқадиган бўлишади». Ажаб, гуноҳни қон билан ювиш мумкинми? Одатда, гуноҳ фақат савоб орқали ювилмасмиди? Шўро ҳукуматининг ўша пайтлардаги баъзи қонунқоидаларн кишнлик жамиятидан хийла илгарилаб кетгандек туюлади. * * * «Туш кўрар эди: «Чаманда гуллар очилган эмиш... Бу гулшан унинг ўзиники эмиш... У ранго-ранг чечаклардан кўзини ололмас эмиш... Теваракка келган ёвдан хавф бор эмиш... Ёв орасида онаси ҳам, отаси ҳам кўринар эмиш... Қайтиб чаманга кирса, бир сигир гулни босиб-янчиб ўтлаб юрган эмиш... Бу ҳолдан ўзини унутган ва қўлидаги ханжари билан сигирга югурган эмиш. Сигир эмас, сариқ сочли алвасти эмиш... Дармонсизланган ва ханжари қўлидан тушган эмиш... Дунёни қоронғилик босган эмиш... » «Ўткан кунлар»дан. ф * * «Фирқамизнипг суюмлиси» (В. И. Ленин ибораси) бўлмиш Н. II. Бухарин: «Отиб ўлдиришдан бошлаб, йўқсулларнинг жамики зўравонлиги — капиталистик давр кишисидан қўммунистик инсонни вояга етказиш воситаси ҳисобланади» («Известия» рўзномаси, 1990 й. 4 октябр сони, 3-бет), деб «таълим» берган экан. Афсуски, «йўлбошчилар» кўрсатмаси билан амалга оширилган «қизил хунрезлик» дан қолган ҳалқоб-ҳалқоб қонлар кўзимизга аниқ-равшан кўрингунча... эллик марта қор ёғди, эллик марта излар босилди. Мана, Абдулла Қодирий отилгандан кепин орадан роппа-роса эллик икки йпл вақт ўтди: эллик икки йилдирки, Қодирпйнинг қотилни ким эканини биров билмади. Билишни истаган кишиларга «шахсга сиғиниш»деб аталмиш мавҳум замонни, мавҳум маконни «кўрсатиш-ди». Ва 1956 йилда Абдулла Қодирий оқлангани тўғри-сида бир парча қоғоз бердилар. Кўпчилик: «Ҳа, Қодирийнинг айби бор экан, мана энди ҳукуматимиз, фирқамиз гуноҳидан кечибдн, оқлабди», деб ўйлади. Ақл-ҳуши жойида бўлган жумҳурият оқсоқоллари фирқаю ҳукуматга қайта-қайта таъзим қилдилар. Нега? Нима учун? «Қодирийни оқлаб беришди, раҳмат!» Ахир, Қодирий ҳеч қачон айбдор бўлмаган-ку, дўсти азиз! Айбсиз инсонни қандай қилиб... оқлаш мумкин? Унинг ўзи оқку! «Бари бир адолат қарор топди, майда гапларни қўяйлик энди». Қодирийни ким, нима учун ўлдирди? Бу савол 1956 йили ҳавода муаллақ осилиб қолди. Жумҳурият Ёзувчилари уюшмаси (раиси А. Қаҳҳор эди) ҳам, оқсоқол ёзувчиларимиз (Ойбек, Ғафур Ғулом, Уйғун, Яшин) ҳам ўзларини панага олишди. Катталар эса ўзаро мансаб талашиш билан овора бўлдилар... Дархақиқат, ҳозир жумҳурият Прокуратураси ва Давлат Хавфсизлиги Қўмитаси қошида махсус оқловчи Ҳайъатлар ишлаб турибди. Бироқ, улар ҳам худди 1956 йилдаги каби ноҳақ қатл этилган кишиларнинг қариндош-уруғларига «оқлов қоғози» тақсимлаш билан шуғулланяпти, холос. Акс ҳолда, Абдулла Қодирий ва бошқа «беайб айбдорлар»ни ноҳақ қатл этган жаллодлар ҳақида аллақачон лозим бўлган тергов ашёлари тўпланарди... Шу пайтгача Ўзбекистондаги бирорта жамоат ташкилоти ҳам, бирорта ваколатли идора ҳам 30-, 40-, 50-йилларда қатли ом жараёнида фаол иштирок этган қотилларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини Олий Қенгашнинг кун тартибига қўйиш лозимлиги ҳақида расмона баёнот бергани йўқ. Ҳурматли Олий Кенгашимиз эса, бир Халқ депутати таъбири билан айтганда, «ухлаб ўтиради», холос. Қотилларни фақат жазолаш учунгина эмас, балки ўзбек халқига бир нафаси, бир калима жумласи азиз бўлган инсонларнинг охирги кунлари борасида энг қимматли маълумотларни тўплаш, олиб қолиш ва тарихга асосли ҳужжат қолдириш учун ҳам қонуний халқ суди суд қилмоғи лозим! Хусусан, Қодирийнинг қотили ТРИҒУЛОВнн жиноий жавобгарликка тортиш учун жумҳурият Давлат Хавфсизлиги Қўмитасида тарихий ҳужжатлар борми? Бор, албатта. Марҳамат, ўша ҳужжатлар билан зукко ҳуқуқшунослар танишиб кўрсинлар. Агар ушбу қайдларимиз ҳам қай бир жиҳати биландир диққатга сазовор бўлса, тергов маҳкамалари ёки Олий Кенгашимизнинг мутасадди идораси номидан Давлат Хавфсизлиги Қўмитасига мурожаат этилса, ҳужжатларнинг асл нусхалари билан танишиб кўриш мумкин бўлади. АНГЛАТМА «Дреник Захарович АПРЕСЯН. 1899 йили Арманистоннинг Татлу қишлоғида туғилган. ЎзСШЖнинг собиқ Ички Ишлар Халқ комиссари. ИИХКнинг Масковдаги марказий идорасида мавжуд бўлган фитначиларнинг аксилшўравий, одамкушлик ташкилотига аъзо бўлгани учун СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан РСФСР ЖМнинг 58—8-, 58—11-моддалари бўйича жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган. Ҳукм Масков шаҳрида 1939 йилнинг 23 феврал куни ижро этилган». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 95-саҳифа). * * * «Леонид Исҳоқович ЛЕОНОВ-НЕМИРОВСКИЙ. 1899 йили тугилган. ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг собиқ ўринбосари, д/х майори. СШЖИ Олий Судининг Ҳарбий Ҳайъати уни ЎзСШЖ ЖМнинг 10—63-моддаси ва 132-модданинг «п» банди бўйича айбдор деб топади; 1941 йил 7 июл куни мол-мулкини мусодара этиш шарти билан жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади. Суд жараёнида аниқланишича, Леонов ЎзСШЖ ППХКнинг ўринбосари лавозимида ишлаган пайтда аксилинқилобий унсурларга ва уларнинг ташкилотига қарши кураш ниқоби остида шошилинч вазифаларни бажарадиган ходимларга тергов маҳали қонунга хилоф усуллардан фойдаланиш тўғрисида кўрсатма берарди; оқибатда ҳибсга олинган кўплаб маҳбуслар қамоқда ўлиб қолишарди. ЎзСШЖ ИИХКнинг собиқ ходими С. В. Қалмиқов гувоҳ сифатида сўроқ қилинган пайтда қуйидагича кўргазма беради: «Бир сафар шошилинч вазифаларни бажарадиган ходимлар йиғилишига тўпланган пайтимиз Леонов мени ўз хонасига чақиртирди-да: «Тергов чоғи маҳбусларни калтаклаяпсанми-йўқми?» деб сўради. Мен унга қониқарсиз жавоб бердим. Шундан сўнг Леонов менга: «Маҳбуслар билан ярим кундан ортиқ ишламаслик лозим, ишни тезлатиш учун эса маҳбусларни яхшилаб калтаклаш керак. Шунда улар айбига тезроқ иқрор бўладилар ва сўроқ тасдиқномаси ҳам муддатидан илгари топширилади», деди. Оммавий ҳибсга олиш даврида, тахминан, 1938 йилнинг январ ойида ёки феврал ойида Леонов менга: «Маҳбусларни ўнталаб эмас, юзталаб санаш лозим», деди (жиноятноманинг иккинчи жилди, 212—215-саҳифалар). ЎзСШЖ Андижон вилояти бўлимининг собиқ ходими Л. Д. ЧАЛИЙ гувоҳ сифатида сўроқ қилинган пайтда қуйидагича кўргазма беради: «Леонов зудлик билан адреслар столидан чет эллик кишилар рўйхатини билиб бериш ҳақида бўлим бошлиғи Раим Ҳасановга кўрсатма берди. Ҳасанов тегишли маълумотни тайёрлаб, Леоновга топширди ва кўп ўтмасдан латиш Казисни, литвалик Томасни, немис Инденсни қамоққа олиш тўғрисида бизга буйруқ юборди. Айтилган кишилар қамоққа олинган бўлса-да, лекин қўлимизда маҳбусларни айблайдиган ҳеч қандай далил-исбот йўқ эди. Бу ҳодиса шуни кўрсатадики, одамлар адрес столидаги — хорижий миллатга алоқадор экани тўғрисидаги маълумот асосида ҳам қамалаверарди» (жиноятноманинг иккинчи жилди, 216—217-саҳифалар). ЎзСШЖ ИИХКнинг собиқ ходими А. В. Федотов гувоҳ сифатида сўроқ қилинган пайтда қуйидагича кўргазма беради: «1938 йилнинг феврал ойида телефон орқали маълум қилинган ЕЖОВ кўрсатмасига кўра, ЎзСШЖ ИИХК ДХБнинг III бўлими чегарадан қочиб ўтган хитойликларни қамоққа олишга тайёрлана бошлади. Тошкентда хитойликлар юз кишидан ошмасди. Шунинг учун махсус кўрсатма бўйича чиқарилган фармонга Ғарбий Хитойдан СШЖИга қочиб ўтган уйғурлар ҳам қўшиб юборилди. III бўлимда уйғурларни фош этадиган ҳеч қандай далил йўқ эди. Бутун тайёргарлик ишлари — Тошкентда яшаётган уйғурлар рўйхатини ЎзСШЖ ПИХКнинг хорижий фуқаролар қайдномасидан ва Бутун иттифоқ хорижий мамлакатлар билан алоқа институтининг тегишли бўлимидан нусха кўчиришдангина иборат бўлди. Чет элликлар рўйхати III бўлим ходимлари ўртасида тенг тақсимланди: ҳар бир ходим бир неча кишини қамоққа олиш ҳақида изоҳот ва фармон ёзиши керак эди. Бу ишнинг ўзига хос жиҳати шунда эдики, изоҳот тузган барча ходимлар истисносиз бир хил андоза асосида қарор ёзардилар. Чунончи, мана бундай: «Хитой табааси, фуқаро Фалончи хорижий давлат жосуслик маҳкамасининг топшириғига биноан, жосуслик мақсадини кўзлаб Хитойдан СШЖИга келди. Шунинг учун унинг хатти-ҳаракати ЎзСШЖ Жиноят Мажмуасининг 62-моддаси бўйича жиноят ҳисобланади». Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, муҳожирнинг расмий сўроқ тасдиқномаси (анкетаси) тиркаб қўйилган дафтар билан танишиб кўрилардию далил-исботсиз, фақат чегарадан ўтгани учун ундан — уйғурдан чет эл жосуси «ясаларди» ва ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқаришиб, кетма-кет қамайверишарди» (жиноятноманинг иккинчи жилди, 218—221-саҳифалар). ЎзСШЖ ИИХҚ ДХБ III бўлими бошлиғининг собиқ ўринбосари А. М. ҚУЗЬМИН гувоҳ сифатида сўроқ қилинган пайтда қунидагича кўргазма беради: «Леоновнинг иш усули, асосан, аҳолини оммавий равишда қамоққа олиш ҳақида кўрсатма беришдан иборат эди. Муайян шахсни қамашга асос бўладиган қонуний тергов, чақувномаларни обдан текшириб кўриш борасидаги жиддий масалалар Леонов томонидан бирор марта ҳам муҳокама этилмасди. Боз устига, Леонов бегуноҳ одамларни қамашга ишқибоз эканини ҳар қадамда кўрсатиб турарди. Леонов фаолиятига хос яна бир хусусият шундаки, у маҳбусларнинг тергов тасдиқномаси билан юзаки танишарди-да, гап нима ҳақида кетаётганининг фарқига бормасдан, тасдиқнома тепасига: «Кўргазмада номлари зикр этилган ҳамма одам қамоққа олинсин!» деб устхат ёзиб қўяверарди. Унинг иш тартиби, усули ана шунақа эди. ЎзСШЖ ИПХКда тергов ишларини қайд этиб бориш тартиби қарор топган бўлиб, бу ҳол Леонов томонидан доим рағбатлантириларди. Ушбу тартиб моҳияти шундан иборатки, бир кун мобайнида маҳбуслардан олинган кўргазмалар ҳар бир ходим ҳисобига алоҳида ёзиб бориларди. Бу «тартиб» кўпчилик ходимларни ҳар қандай йўл билан бўлсада маҳбуслардан кўргазма олишга илҳомлантирарди: шундай қилиб, бошлиқ билан орани бузмасликка, унинг мақтовига сазовор бўлишга ҳаракат қилишарди. Акс ҳолда: «Душман билан курашда ғайрат кўрсатмаяпсан!» деган дашном эшитишга тўғри келарди» (жиноятноманинг иккинчи жилди, 222—226-саҳифалар). ЎзСШЖ ИИХК муншийларининг собиқ бошлиғи П. С. МАРТИНЕНКО гувоҳ сифатида сўроқ қилинган пайтда қуйидагича кўргазма беради. «1937 йил охирлари ва 1938 йил бошларида Апресян билан ЛЕОНОВнинг кўрсатмаси бўйича одамларни қамоққа олиш ўйинчоқ («самоцель») бўлиб қолди. Ҳеч қандай гуноҳи бўлмаган кишилар ҳам қамалаверарди. Иғвогарларнинг чақувлари асосида жосуслик қўпорувчилик, қўзғолончилик ва бошқа оммавий ташкилотлар ҳақида бўлмағур уйдирмалар тўқиб ташланарди. Халқ комиссарлигида бевосита Леонов ўз тасарруфига олган жиноий ишлар бўйича айбланувчилар махсус 42-хонада тергов қилинарди. Бошқа жойларда эса, масалан, Қорақалпоғистонда маҳбусларни тергов қилиш учун МАХСУС СТУЛ ихтиро қилинган эди. Мана шундай усуллар воситасида маҳбуслардан ҳар қандан кўргазма олиш мумкин эди, албатта. Шошилинч вазифаларни бажарадиган ходимлар беш-ўн кунлик «конвейерлашган» терговдан сўнг маҳбуслардан «айбимга иқрорман» деган кўргазма олишарди-да, бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, Халқ комиссарининг муовини, Халқ комиссари томонидан тузатилган, таҳрир қилинган тергов тасдиқномасини танёрлардилар. Ҳар бир ходим тасдиқномага ўзича ўзгартиш киритишни хоҳларди ва охири тасдиқнома имзо чекиш учун маҳбусга берилган пайтда у даҳшатли «иқрорнома»га айланарди-қоларди» (жиноятноманинг иккинчи жилди, 237—245-саҳифалар). «Леонов бизга тергов «технникаси» ҳақида батафсил гапириб берди ва тергов «техникаси», терговнинг «ташкилий томонлари» тўғрисида ИПХК каменданти ШИШКИНдан тўлиқ маълумот олиш мумкин эканини айтди. Тавсияга кўра, Шишкин билан Затуранский бизга амалда тергов «техникаси»ни, терговнинг «ташкилий томонлари»ни намониш қилдилар. ШИШКИН Ички Ишлар Халқ комиссарлигининг каменданти бўлиб, унинг «ихтироси» — махсус жиҳозланган, яъни маҳбусларни тергов қилиш пайтида жисмоний куч ишлатишга мослаштирилган битта хона экан» (жиноятноманинг тўртинчн жилди, 84—131-саҳифалар, СТАСИН ахборотидан нусха). Л. И. ЛЕОНОВ-НЕМИРОВСКИЙнинг 931532 рақамли жиноятномаси СШЖИ НК ҳузуридаги ДХҚ ҳужжатгоҳида сақланмоқда». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлимн, 75—77-саҳифалар). Ит қутурса, эгасини қопади. Айбдор экани суд томонидан ҳали аниқланмаган маҳбусларни эса Шўро ҳокимияти қамоқхоналарида уриб ўлдиришарди. Сўнг сотилган дўхтир бир парча изоҳот ёзиб берардию уни жиноятномага тиркаб қўйишарди, вассалом. Ишонмайсизми? «Бўри эмас дейсан, одам одамга...» Мисол келтирамиз. Чирчиқ шаҳридаги электркимё корхонаси қурилишининг Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими бошлиғининг муовини Ғанихон Ҳамидхонов 1891 йили Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, СШЖИ фуқароси, Бутуниттифоқ қўммунистлар (болшовойлар) фирқасининг аъзоси, 1937 йилнинг 2 август куни ЎзСШЖ ИИХК маҳкамаси томонидан ҳибсга олинади. Уни қамоққа олиш тўғрисидаги фармонга ЛЕОНОВ имзо чекади. Жумҳурият ДХБ III бўлими бошлиғининг ўринбосари, д/х лейтенанти Затуранский эса ўша йилнинг 17 август куни Ҳамидхоновга ЎзСШЖИ ЖМнинг 63-, 67-моддалари бўйича айб тақайди: «Миллатчиларнинг «Миллати иттиҳод» аксилинқилобий таишилотига аъзо эдинг, бад-бахт!» деди. Ғ. Ҳамидхонов эса ўжарлик қилади ва айблов қоғозининг бир четига: «Мен айбдор эмасман!» деб ёзиб қўяди. Сўнг, терговчи... аразлаб қолади; маҳбусни умуман тергов қилмайди. Котибга йигирма саккиз (28) саҳифадан иборат тергов тасдиқномасини айтиб туриб ёздирадида, Ҳамидхоновни унга мажбуран имзо чектиради. Ушбу «тергов» пайти Ҳамидхонов: «Ниҳоят, мен бекорга ўжарлик қилаётганимни тушундим. Энди Шўро ҳокимиятига қарши курашмайман — чин дилдан кўргазма бераман: миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига аъзо бўлганим тўғрисида ҳам, аксилшўравий ишлар билан машғул бўлганим ҳақида ҳам рўй-рост гапириб бераман», дейди. Дарҳақиқат, ҳаммасини «гапириб» беради. 1937 йилнинг 20 декабр куни Ғ. Ҳамидхонов Англиянинг жосуслик маҳкамаси билан қандай алоқа ўрнатгани масаласида яна тергов қилинади. Аммо, у: «Мен Англиянинг жосуслик маҳкамаси билан ҳеч қанақа алоқа ўрнатганим йўқ!» дейди қайсарлиги тутиб. 22 декабрда тергов тамом бўлади. ЎзСШЖ ИИХК ДХБ III бўлимининг ходимлари Аванесов, Оқжигитов, Лисисин биргалашиб Ғ. Ҳамидхоновнинг иши юзасидан айбкома тузатдилар. Айбномани 1937 йилнинг 26 декабр куни Леонов тасдиқлайди. ДХБ қамоқхонасига ҳар куни янги маҳбуслар келтириларди. Хусусан, 31 декабр куни ўзбекларнинг машҳур ёзувчиси Абдулла Қодирий ҳам тутиб келтирилади. Қодирий Ҳамидхонов билан битта хонада ётган бўлиши мумкин, албатта. Эҳтимол, Қодирийни ҳамшаҳарининг ёнидаги қўшни хонага қамашгандир?.. Ҳартугул, Қодирий билан Ҳамидхонов битта қамоқда, бир-бирниинг дод-фарёди бемалол эшитиладиган хоналарда ётишарди. Терговчи бировини ҳақорат қилса, бошқасининг қулоғи қизирди. Чунки улар битта аксилшўравий «Миллати иттиҳод» ташкилотининг аъзоси ҳисобланарди. «Ҳамтовоқлар», деб пичинг қиларди терговчи. Афсуски, терговчига бу икки миллатчини юзлаштириш насиб этмайди: Қодирий то март ойигача барча азобуқубатларга чидайди, тишини-тишига босади, милклари қонаб кетади, лекин чидайди!.. Ҳамидхонов эса 22 ливарга ўтар кечаси тўсатдан ўлиб қолади: уни бўйни йўғон битта терговчи уриб ўлдиради (Леоновнинг жиноятномасида ҳам айнан шундай фожиалар ҳақида кўргазмалар бор). У Қодириннинг кўз ўнгида жон берган бўлса ҳам ажаб эмас. ЎзСШЖИ ИПХК Давлат Хавфсизлиги Бошқармасининг духтири П. М. ЛЕВШ эса «тарих учун» мана бундан изоҳот ёзиб қолдирган экан: «1938 йилнинг 21 январ куни соат йигирма иккида Ғ. Ҳамидхонов қамоқхона камерасида ўлди. Гувоҳларнинг кўргазмаларига ва текшириш натижаларига суянган ҳолда, Ҳамидхонов юрак фалажи касалидан вафот этган деб ҳисоблайман». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 105—107-саҳифалар). Фалакнинг гарднши биланми ёки бировнинг қўпол ҳазили туфаплими, «Узбек тилннинг изоҳли луғати»да ФАЛАЖ атамасига берилган таъриф Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» китобидан олинган мисол ёрдамида асосланган экан. Мана, у: («Анорбиби) юрак фалажига йўлиққани маълум бўлиб, шу кун кечаси, ҳатто уч гўдаги тўғрисида бир оғиз васият қилолмай, вафот этди». Ўша мудҳиш кечада Қодирий ўз қаҳрамонининг ўлимдан олдинги ҳолатини кўз олдига келтирганмикан? Ахир, у «асабнинг ишдан чиқиш натижасида тана аъзоларидан бирининг тамоман ҳаракатсиз бўлиб қолиши»ни билмасмиди? Биларди... Қамоқхона духтири эса жўрттага ўзини гўлликка солиб, одам ўлгандан сўнг, аниқлаш мушкул бўлган «бир касаллик тарихи»ни изоҳотга ёзиб қўяди. Албатта, у «Маҳбус, бошига тушган оғир зарбадан сўнг вафот этган», деб эътироф этолмасди. Унинг вазифаси бошқа эди. Шунинг учун диққатини БОШга эмас, ЮРАҚка қаратади — ўз бошини асрайди. Собиқ маҳбус А. И. Солженисиннинг гувоҳлик беришича, қамоқхонада «зэк»ларни табобат кўригидан ўтказадиган духтир бирорта беморга дуч келиб қолса: — Оббо азамат-эй, ҳалиям тирикмисан, — дер экан ҳайратланиб. Сўнг чўнтагидан бир дона бошоғриғн дори чиқариб бераркан-да: — Марҳум, марҳум, айланан сендан — деб «эркалаб» кўярка-ну йўлида давом этар экан. * * * Дарвоқе, Давлат Хавфсизлик Бошқармасининг «собиқ ходими» С. В. Қалмиқов яқинда «оммавнй китобхонлар»га мўлжалланган тарихий инқилобий мавзуда «Тўппончаларин топширингиз, қўрбошилар!» номли ёстиқдек роман ёзган эди. Бу роман Тошкент шаҳрида, «Ўзбекистон» нашриётида тўлдирилган, тузатилган ҳолда 1989 йили қайтатдан бир юзу эллик мннг нусхада нашр этилди. Қитоб сўзбошисида эҳтиром билан таъкидланишича, «муаллиф Туркистондаги фуқаролар урушида қатнашган, Фавқулодда Ҳайъату Бош Сиёсий бошқарма ходими ва жамоат тартибини сақлаш идораларининг оддин ходимидан то милисиянинг III даражалн комиссаригача бўлган шонли йўлни босиб ўтган» экан. Қизиғи шундаки, сўзбошида муаллиф хавфсизлик қўмитасининг шарафли ходими сифатида таърифланади-ю, лекин у 1941 йилдаёқ кавуши тўғриланиб, собиқлар сафидан ўрин олгани ҳақида лом-мим дейилмайди. Яъни, муаллнфнинг таржимаи ҳоли тарафкашлик билан ўта бирёқлама ёритилади. Гўё роман ҳам муаллиф таржимаи ҳолининг узвий давомига ўхшайди: унда ўзбек халқининг ўтмиши бузиб, қоп-қора бўёқларда талқин этилади... Ўмид қиламиз-ки, етмиш йиллик одатимизга кўра, ушбу роман тез кунларда ўзбек тилига таржима қилиниб, ўқувчиларга етказилади ва яна битта авлод ёлғон ғоя билан заҳарланади... Ёлғон ғоя билан заҳарланишни истаган ёш дўстлар, зудлик билан Сергей Қалмиқовнинг ўрисча романини топиб ўқингизлар!!! * * * Маҳшаргоҳда девор ҳам, тилсиз-забонсиз тошлар ҳам гувоҳликка ўтади. «Деворнинг қулоғи бор», деган мақолнинг ҳикматн — девор ортида чақимчи-жосус турибди, деган шунчаки огоҳлантиришни билдирмайди, айни пайтда, одамлар эшитса айб бўладиган гапларни айтиб қўйиб, кейин аттанг қилма: пули-сиротда биров эшитмаган ўша гапларингни девор бирма-бир сўйлаб беради, деган маъноси ҳам бор. Мўъжизага ишониш керак. Одамкуш тегирмонга тушиб, ундан омон чиққан гувоҳ бор. У кишининг исми шарифи Турсун ИБРОҲИМОВ. Эҳтимол, Қодирий азобланган қатлгоҳни ўз кўзи билан кўрган ўша зот ҳозир ҳаётдир; балки у киши биз билмаган ҳақиқатни одамларга сўйлаб берарлар... Хуллас, ваҳшатлн даврни яққол тасаввур этмоқ учун ва Қодирийнинг қотиллари — триғуловлар бегуноҳ зотлар бошига не-не кўргуликлар солгапини аниқ-тиниқ ҳис этмоқ учун, кўчирмалар кўпайиб кетаётган бўлса-да, қўлимиздаги ҳужжатларни ошкор этиш зарур деб ўйлаймиз. * * * АНГЛАТМА Турсун ИБРОҲИМОВнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 105317рақамли жинояткомаси асосида тузилган «Турсун ИБРОҲИМОВ. 1908 йили туғилган. Ўзбек Тил ва адабиёт институтининг собиқ илмий ходими. 1938 йил 28 апрел куни ЎзСШЖ Ичкн Ишлар Халқ комиссарининг собиқ ўринбосари, д/х майори ЛЕОНОВнинг фармонига кўра, ЎзСШЖ ЖМнинг 66-моддасининг 1-қисми ва 67-моддаси бўйича жиноят содир этганликда шубҳаланаётган Т. Иброҳимов ҳибсга олинади. 1938 йил 11 май куни Т. Иброҳимовга ЎзСШЖ ЖМнинг 57—1 (?), 63-, 67-моддалари бўйича айб тақилади. Айбловда кўрсатилишича, у Ўзбекистон ёзувчилари ўртасида мавжуд бўлган миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотининг фаол аъзоси, уни ўша ташкилот раҳбарларидан бири бўлмиш Ғози Олим Юнусов ёллаган. Мана шу ташкилот топшириғига кўра, Т. Иброҳимов ғоявий жанггоҳда аксилинқилобий, миллатчилик ишлари билан шуғулланади, талабалар ўртасидз буржуй миллатчиларининг аксилшўравий асарларини кенг оммалаштиради. Шунингдек, аксилинқилобий ташкилотга янги аъзолар ёллайди; Иброҳим Назиров билан Сафо Зуфаров ўшалар жумласидандир. ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлимининг шошилинч вазифалар бўйича вакили, д/х кичик лейтенанти ШАРППОВ бу иш юзасидан Иброҳимовни тергов қилади ва 1938 йил 17 июн куни терговни якунлайди. Жиноятнома ашёларидан кўриниб турибдикн, ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлимининг шошилинч вазифалар бўйича вакили, д/х кичик лейтенанти Шарипов ва ўша бўлимнинг шошилинч вазифалар бўйича вакилининг ёрдамчиси, д/х сержанти СААКОВ томонидан Т. Иброҳимов 1938 Гшлнинг 15 май куни тергов қилинади. Шу кунги тергов тасдиқномаси машинкада ёзилган бўлнб, 18 саҳифадан иборат. Ушбу тергов пайтида Турсун Иброҳимов дастлабки даъволарни, яъни ўзининг аксилинқилобий ташкилотга алоқадор эканини узил-кесил инкор этади ва бундан дейди: «Ғози Олим Юнусов ёлғон кўргазма беряпти. Миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига мен ҳеч қачон аъзо бўлмаганман. Ғози Юнусов билан Инъом Мирзаевнинг кўргазмалари бўҳтондир. Қолаверса, ҳақиқатга асло тўғри келмайди». Сўнгра, ўша куни Т. Иброҳимов билан Ғози Олим Юнусов юзлаштирилади: Т. Иброҳимов ўзи миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига аъзо эканини бу ташкилотга Ғози Олим Юнусов томонидан ёлланганини тан олади. Худди шу терговда Т. Иброҳимов миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига аъзо бўлган кишиларнинг ўзига маълум қисмини номма-ном кўрсатади. Улар қуйидагилар: Отажон Ҳошимов Ғози Олим Юнусов Абдурауф Фитрат Саидолим Шарафутдинов Фахри Камолов Ҳусан Ғозиев Ҳоди Зарифов Мусо Тошмуҳаммедов (ОЙБЕК) Қаюм Рамазонов 10.Собиржон Иброҳимов 11.Ҳомил Ёқубов 12. Буюк Каримов 13.Ориф Амиров 14.Мурод Шамсиев 15.Сафо Зуфаров 16.Иброҳим Назиров СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати 1938 йилнинг 2 ноябр куни Турсун Иброҳимовни жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади. СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг сайёр мажлисида Турсун Иброҳимов дастлабки тергов жараёнида берган барча кўргазмаларини узил-кесил инкор этади ва ўзига тақилаётган айблар бўйича гуноҳкор эканини тан олмайди. СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан 1938 йил 28 ноябр куни телеграф орқали берилган фармонга кўра, Турсун Иброҳимовга тегишли ҳукм бекор қилинади ва жиноятнома қайта терговга юборилади. ЎзСШЖ ИИХК маҳкамаси томонидан амалга оширилган қўшимча тергов жараёнида Т. Иброҳимовнинг аксилинқилобий фаолиятига оид ҳеч қандай маълумот қўлга киритилмайди ва 1939 йил 19 август куни Турсун Иброҳимов устидан қўзғатилган жиноий иш тўхтати-лади». (А. Қодирийнинг жиноятиомасн, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 24—25-саҳифалар) Эскартиш «Маҳбус Т. Иброҳимов 1938 йилнинг 14 май ва 17 июн кунги тергов пайтида, қуйидаги шахслар миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотининг аъзолари эди, деб кўргазма беради: 1. Қаюм Рамазонов. 1910 йил туғилган. Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг собиқ доценти. СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг 1938 йил 4— 15 октябр кунлари бўлган сайёр мажлисида жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган. 2. Отажон Ҳошимов. 1905 йили туғилган. Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг собиқ директори. СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг сайёр мажлиси томонидан жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган. Иброҳим Назиров. 1913 йили туғилган. Педагогика институтининг собиқ ўқитувчиси. СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг сайёр мажлиси томонидан Ахлоқ тузатиш Меҳнат Тутқунгоҳига 10 йил муддат билан қамалади. Сафо Зуфаров. 1909 йили туғилган. Илмий-тадқиқот институтининг собиқ илмий ходими. Абдулҳамид Сулаймонов (ЧЎЛПОН). 1897 йили туғилган. Адабиётчи-шоир. СШЖИ Олий суди Ҳарбнй Ҳайъатининг 1938 йнл 4—15 октябр кунлари бўлиб ўтган сайёр мажлисида жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган. Абдурауф Раҳимович Фитрат. 1886 йили туғилган. Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг профессори. СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатннинг 1938 йил 4—15 октябр кунлари бўлиб ўтган сайёр мажлисида жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган. 7. Машриқ Юнусов (ЭЛБЕК). Адабиётчи. Ҳибсга олинган... 8. Абдулла Қодирий (ЖУЛҚУНБОИ). Ёзувчи. Ҳибсга олинган. 1938 ппл 5 октябр куни жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган. 9. Мусо Тошмуҳаммедов (ОЙБЕҚ). Ёзувчи. Миёнбузрук Солиҳов. Адабиётчи. СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг 1938 йил 4—15 октябр кунлари бўлиб ўтган сайёр мажлисида жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган. Аъзам Аюпов. 1904 йили туғилган. «Қизил Ўзбекистон» рўзномасининг собиқ масъул котиби. СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг 1938 йил 4—15 октябр кунлари бўлиб ўтган сайёр мажлисида жиноий жавобгарликнииг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган. Фахри Камолов. 1907 йили туғилган. Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг илмий ходими. Тошкент шаҳрида яшайди. 13. Ҳоди Зарифов. 1905 йили туғилган. Тошкенг шаҳрида яшайди. Собиржон Иброҳимов. Ўзбек Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг собиқ илмий ходими. Ҳибсга олинган. Ҳомил Ёқубов. 1907 йили туғилган. Ўзбек Тил ва адабиёт институтининг собиқ илмий ходими. Тошкент шаҳрида яшайди. Буюк Каримов. 1906 йили туғилган. Узбек Тил ва адабиёт институтининг собиқ илмий ходими. Тошкент шаҳрида яшайди. 17. Санжар Сиддиқов. Ёзувчи. СШЖИ Олий судияинг Ҳарбий Ҳайъати томонидан 1938 йил 15 октябр куни жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган. 18.Мурод Шакскев. Узбек тилн методикаси ўқнтув-чиси. Тошкент шаҳрида яшайди. 19.Усмон Носиров. Шоир-ёзувчи. СШЖП Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан 1938 йил 2 ноябр куни Ахлоқ тузатиш Меҳнат Тутқунгоҳига 10 йиллик муддат билан қамалади. 20. Акмал Икромов. 1898 йили туғилган, Ўзбекпстон қўммунистик (болшовойлар) фирқаси Марказий Қўмитасининг собиқ котиби (Масков шаҳрида отилган: изоҳ бизники — Н. Б.). 21. Файзулла Хўжаев. ЎзСШЖ Халқ Комиссарлари Кенгашининг собиқ раиси. Жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган (Масков шаҳрида отилган: изоҳ бизники — Н. Б.). Ғози Олим Юнусов. 1898 йили туғилган. Собиқ профессор — тилшунос. Жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган. Юсуф Султонов. Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг илмий ходими. Ҳибсга олинмаган. Қайта кўриляпти. 24. Қодир Ашуров. Адабиётчи. Ҳибсга олинмаган. Мансур Афзалов. Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг илмий ходими. Ҳибсга олинмаган. Қайта кўриляпти. Ориф Амиров. 1900 йили туғилган. Ўзбек Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг собиқ директори. Тошкент шаҳрида яшайди. Ҳусан Ғозиев. 1906 йили туғилган. Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг илмий ходими. Тошкент шаҳрида яшайди. 1939 йилнинг 19 август куни Турсун Иброҳимов устидан қўзғатилган жиноий иш тўхтатилган». (А. Қодирийнинг жиноятномаси. «Тафтиш ашёлари» булими, 28—29-саҳифалар). * * * Узун-узун кўчирмалар ўқувчини зериктириши мумкин. Бироқ, қатли ом даврида халқнинг қайси тоифаси, қатлами жаллодларнинг диққат марказида турганини билиб қўйиш учун ҳам бундай маълумотлар жамоатчиликка ошкор этилиши лозим. Мана, кўрдингизки, асосан, зиёлилар териб-териб, саралаб-саралаб олинган экан; рўйхатларда фақат зиёлиларнинг номлари кўрсатилади — уларнинг жиноятчи экани лоақал битта гувоҳнинг «оғзи» ёки «имзоси» билан тасдиқланса, бас, кейин ҳамма маҳбусларни битта усти ёпиқ юк машина-сига босишади-да, шаҳар ташқарисидаги овлоқ жойга олиб борадилар, сўнг ҳаммага биттадан белкурак берадилар ва ўзларига гўр қаздирадилар. «Бу ерга шолғом кўмамиз!» дейишнб маҳбусларни «руҳлантириб» туришади... Кейин барча маҳбусни хандақ четига юзма-юз ўтқазиб қўйишадию аскарларга милтиқни ўқлаш ҳақида буйруқ беришади. Маҳбуслар ўтирган жойларида ғала-ғовур қилишади. «Тинчлик сақлансин!» деб бўкиради қизил командир. Атроф сув қуйгандек жимжит бўлиб қолади. Кўкда юлдузлар жимирлайди. Изғирин, бадан жунжикади. — Отмайсанми, итвачча?! — дейди сабри тугаган бир маҳбус. — Диққат! Нишонга олинсин!.. Ўт оч!!! Йигирмата милтиқдан бирданига ўқ отилади: еру-осмон титрайди. Маҳбусларни орқасидан отишни истамаган аскар-бўлганмикан? «Халқ душманлари»ни отишдан бош тортган аскар бўлганмикан? Афсускп, ЁЛҒОН ҳукмлар чинакамига ижро этилган эди. Ижрочида айб йўқ, дейдилар. Улар буйруқни бажаришга мажбур, дейдилар. Агар буйруқнинг ўзи жиноят бўлса-чи? Демак, уни ижро этган кимса ҳам жиноятчи бўлади-да! Ҳозир ҳам «салла келтир!» дейилса, калла келтиришга шай бўлиб турган ижрочилар камми? Шукрким, ўша Ёлғон ҳукмлар исканжасидан омон қолган битта гувоҳ бор экан. Қуйида отувга ҳукм қилинган Турсун Иброҳимовнинг 1956 йил 24 декабр кунги тергов тасдиқномасидан олинган кўчирма билан танишасиз (шундан сўнг қатли ом қамрови ҳақидаги тасаввуримиз хиёл чуқурлашса ажаб эмас). «Турсун Иброҳимов. 1908 йили тугилган. Фирқасиз. Филология фанлари номзоди, доцент. Ўрта Осиё Давлат дорулфунуни Тилшунослик кафедрасининг мудири. Тошкент шаҳар, Брюссел кучасидаги 2-уйда яшайди. Савол. 1938 йилнинг 28 апрел куни нима учун ҳибсга олинган эдингиз? Жавоб. Нима учун ҳибсга олинганимни мутлақо билмайман. Савол. Айтинг-чи, дастлабки тергов жараёнида Сизга қанақа айб тақилган эди? Жавоб. Ҳибсга олинган кунимдаёқ терговчи ШАРИПОВ, сен Тошкент Педагогика институтидаги миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига фаол аъзо экансан, деб айб тақади. Гўё ўша ташкилотга Педагогика институтининг профсссори Ғ. Юнусов раҳбарлик қилган эмнш. Мен эсам ўша ташкилотга ёллаш учун Сафо Зуфаров билан Иброҳим Назировни тайёрлаган эмишман. Менга тақилган айб ана шундан иборат эди. Тергов пайти ушбу бўҳтонни узил-кесил инкор қилдим. Чунки мен миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига ҳеч қачон аъзо бўлмаганман умуман, шунақа ташкилот борлигини ҳам билмайман. Қолаверса, Тошкент Педагогика институтида ана шундай ташкилот бўлган-бўлмагани менга маълум эмас. Миллатчиларнинг аксилинқилобин ташкилотига алоқадорлигим тўғрисида терговчи Шариповнипг ўзи тузган сўроқ тасдиқномасига имзо чекишдан бош тортганимдан сўнг, у биринчн кундан эътиборан мени узулуксиз калтаклай бошлади; терговчи Шарипов фақат мени калтаклаш билан чекланмасди, айни замонда, ўз хонасида менга нисбатан «конвейер» деб аталадиган тергов усулини қўллай бошлади. «Конвейер»нинг моҳияти шундан иборат эдики, мен беш-олти кеча-кундуз мобайнида терговчи хонасида тик туришим лозим эди. Ана шундай усул менга нисбатан бир неча марта қўлланган. «Конвейер»да турган вақтимда менга бор-йўғи бир бўлак қанд, бир кружка сув ва бир бурда қора нон беришарди, холос. Баъзан «конвейер» пайтида ҳушимдан кетиб қолардим, полга йиқилиб тушардим. Тергов пайти Шарипов билан Сааков ўзлари ёзган сўроқ тасдиқномасига имзо чекишимни талаб қилишарди ва доим мени «42-хонага юборамиз!» деб қўрқитишарди. Улар, яхшиликча айбингга иқрор бўлгин, агар ўз хоҳишинг билан айбингга иқрор бўлсанг борми, сенга бор-йўғи ўн йил муддатли қамоқ жазоси берилади; мабодо айбингга ўз хоҳишинг билан иқрор бўлмасанг, жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм «қилишади, дердилар. Мен уларнинг таклифини узил-кесил рад этардим. Чункн мен ҳеч қандай, боз устига, аксилинқилобий жиноят қилганим йўқ эди. Ҳам маънавий жиҳатдан, ҳам жисмоний жиҳатдан ҳолдан тойганимдан сўнг, Шарипов билан Сааков томонидан ёзилган тергов ва юзлаштириш тасдиқномаларига имзо чекишга мажбур бўлдим. Бундан ташқари, мен яна шуни таъкидлашим лозимки, терговчи Шариповнинг хонасида «конвейер» пайти маҳбусларни оёқда — тик турган ҳолатда ушлаб туриш учун шифтда спорт ҳалқалари осиғлиқ турарди. Хусусан, бир гал «конвейер»га тушган вақтимда оёқда тик туришга мажолим қолмади; шунда терговчи Шарипов бошқа ходимлар ёрдамида қўлларимни ҳалқага киритиб боғлаб қўйди: шундай қилиб, мен ярим осилган холатда оёқда тик туравердим. Савол. Ҳозир 1938 йил 14 май куни Сиз берган кўргазма тасдиқномасидан олинган кўчирма ўқиб эшиттирилади... Айтинг-чи, 1938 йнл 14 май куни берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми? Жавоб. 1938 йил 14 май кунги тергов тасдиқномасидан олинган кўчирмани шахсан ўзим ўқиб чиқдим. Энди шуни айтмоғим лозимки, 1938 йил 14 май куни берган кўргазмамни тасдиқламайман. Негаки, мен ҳеч қачон бундай кўргазма бермаганман: 1938 йил 14 куни тергов тасдиқномаси менинг номимдан терговчи Шарипов томонидан ёзилган эди; узулуксиз калтакланишлар ва қнпноқлар натижасида унга имзо че-кишга мажбур бўлганман. Мен Сафо Зусраров билан Иброҳим Назировни ҳеч қачон ҳеч қандай ташкилотга ёллаш учун тайёрланганим пўқ. Шунингдек, Зуфаров билан Назиров гўё Ғози Олим Юнусов томонидан миллатчиларнинг акснлинқилобнй ташкилотига ёллангани ҳақида ҳам менга ҳеч нарса маълум эмас. Умуман, яна бир марта таъкидлаб айтмоғим лозимки, барча тасдиқномалар, жумладан, 1938 йил 14 май кунги тергов тасдиқномаси ҳам ИИХК ДХБ ходимлари бўлмиш Шарипов билан Сааков томонидан тузиларди ва тузатиларди, сўнгра зўравонлик йўли билан менга имзо чектиришарди, холос. Т. Иброҳимов (имзо) ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко (имзо) 1956 й. 24 декабр». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 31—32-саҳифалар). * * * Кўпчилик наздида, муаллиф калаванинг учини йўқотиб қўпгандек, ҳужжатларни ҳам, айтмоқчи бўлган гапию исботламоқчн бўлган фикрини ҳам чалкаштириб юборгандек, хулласи, тўқайга кириб адашиб кетгандек туюлади. Дарҳақиқат, 30-йилларда ноҳақ қатл этилган кишиларнинг жиноятномалари қўғирчоқ ичидаги қўғирчоққа ва ичидаги қўғирчоқнинг хам ичидаги қўғирчоққа ўхшайди. Беихтиёр, «XX фирқа қурултойи фарзандлари»нинг махсус кўрсатмалари асосида бу ишлар атайлаб чалкаштириб юборилмаганмикан, деб ўйлайсан ишни. Чунки... ғарам орасидаги игна ўша пайтда— XX фирқа қурултойидан сўнг, карнай-сурнайлар садоси остнда, тантанали равишда излана бошланган эди; афсуски, ғарам ағдар-тўнтар қилинади-ю, аммо игнани топишга деярли эътибор берилмайди. Аниқроғи, ғарам орасидан шу қадар кўп игна топилган эканки, натижада изтопарлар қай бир игнани қидиришаётганини ҳам билолмасдан, довдираб қолишган ва «Бор-э!» дейишнб қўл силташгану ишни юмалоқ ёстиқ ҳолатида ёпди-ёпди қилиб қўя қолишган экан. Йўқса, Қодирпйнинг жиноятномаси тафтиши бўйича ўтказилган текширув дафтарига 38-йилда турли муддат билан озодликдан маҳрум этилган кишиларнинг тергов, гувоҳлик тасдиқномаларидан олинган кўчирмалар пала-партиш тарзда тиркаб қўйилмасди! Эҳтимол, тафтишчилар «боши берк кўчага» кириб қолганликлари (боз устига, юқоридагилар «Давай! Давай!» деб туришган бўлса) туфайли шундай қилишгандир? Сўнг, жилла қурса, ҳақиқатнинг умумий манзарасини тиклаш мақсаднда 38-йил фожиасига гувоҳ бўлган жамики кишиларни тафтиш жараёнига жалб қилган бўлсалар ҳам ажаб эмас. Хусусан, аввал рақам этилган тасдиқномаларда Сафо ЗУФАРОВ номи ҳам бир неча марта қайд этилди. Уз-ўзидан равшанки, «Бу киши ким?» деган савол туғилади... АНГЛАТМА 1956 йил 9 январ кунги сўроқ тасдиқномасидан кўчирма «Сафо Зуфаров. 1909 йили туғилган. Ўзбек. Олий маълумотли. Фирқа аъзоси эмас. Судланган. 1936 йил 29 март куни РСФСР ЖМнинг 58—12-моддаси бўйича ЎзСШЖ Ички Ишлар ва Чегарачилар Қўшини ҳарбий Трибунали томонидан Ахлоқ тузатиш Меҳнат Тутқунгоҳига беш (5) йил муддатга қамалади. Қамоқ муддатини ўтаб келган. СШЖИ ИИХК махсус мажлисининг қарорига мувофиқ, 1947 йили ЎзСШЖ ЖМнинг 66—1-, 67-моддалари бўйича яна Ахлоқ тузатиш Меҳнат Тутқунгоҳига ўн (10) нил муддатга қамалади. СШЖИ Олий Кенгашининг қарори билан 1954 йилнинг сентябр ойида тутқунликдан озод қилинган. Тошкент вилояти Ўртасарой депарасидаги 40-дўконда мудир бўлиб ишлайди. Тошкент шаҳар, Олмазор кўчасидаги 8-уйда яшайди. Савол. Айтинг-чи, 1947 йили нима учун СШЖИ ИИХК махсус мажлисининг қарорига мувофиқ қамалган здингиз? Жавоб. Аввалом бор, шуни таъкидламоғим лозимки, 1947 йили мени қонунга хилоф равишда қамашган эди. Чунки мен ҳеч қандай жиноят қилганим йўқ. 1945 йил 21 июн куни, Самарқандда ишлаб юрган кезларим, Самарқанд вилояти Давлат Хавфсизлиги Бошқармасининг ходими — майор ЖАМОЛОВ томонидан ҳибсга олиндим. У бўйнимга куракда турмайдиган айб тақди, гўё мен аксилинқилобий ташкилотга аъзо эмишман! Тергов жараёнида ҳам майор Жамолов менга асоссиз айб қўйди: қўрқитиб, калтаклаб ётиб, ўзи ёзган тасдиқномага имзо чектирмоқчи бўлди. У менга айтдики, Давлат Хавфсизлиги Нозирлигида сенинг аксилинқилобий фаолиятингни тасдиқлайдиган маълумот бор; шунинг учун, марҳамат қилиб, ўз қўлинг билан ўша аксилин-қилобий ташкилотга аъзо эканинг ҳақида кўргазма ёзиб берасан... Ҳар куни оқшомдан то тонггача давом этадиган қийноқлардан сўнг, унга ўз қўлим билан, аксилшўравий тарғибот олиб борганим тўғрисида кўргазма ёзиб бердим. Аслида, мен ҳеч қачон бундай иш билан шуғулланмаганман. Йигирма кун давом этган тўхтовсиз тергов, қийноқлар исканжасида ўзимга бўҳтон қилишга мажбур бўлдим. Унинг таклифини рад этган пайтим майор Жамолов шундай дерди: «Агар сен тасдиқномага шу ерда имзо чекмасанг, биз сени Тошкентда имзо чектирамиз. Акс ҳолда, ит каби очдан ўлдирамиз!» Тергов пайтида гувоҳлар сўроқ қилинмади, мени ҳеч ким билан юзлаштиришмади. Жиноятномада қандай ашёвий далиллар борлиги менга маълум эмас. 1946 йилнинг декабр ойида СШЖИ ПИХКнинг махсус мажлиси мени ўн йил муддат билан Ахлоқ тузатиш Меҳнат Тутқунгоҳига қамашга ҳукм зтгани эълон қилинди. Савол. Сиз профессор Ғози Олим Юнусовни би-ласизми? Жавоб. Ҳа, дарҳақиқат, Ғози Олим Юнусовни 1932 йилдан бери Самарқанд шаҳридаги Ўзбек Давлат илмий-тадқиқот институтининг ўқитувчиси, профессори сифатида билардим. Уша пайтларда мен ўша институтда ўқиганман. Турсун Иброҳимов билан Ҳусан Каримов ҳам мен билан бирга ўқишарди. Савол. Ғози Олим Юнусов томонидан 1934 йили аксилинқилобий ташкилотга қандай вазиятда ёллангансиз? Жавоб. Ҳеч қачон ҳеч ким, жумладан, Ғози Олим Юнусов ҳам мени аксилинқилобий ташкилотга ёллагани йўқ! Мен бундай ташкилот борлигини билмайман. Савол. Ҳозир Ғози Олим Юнусов 1938 йилнинг 28-апрел куни берган кўргазмаси ўқиб эшиттирилади... Жавоб. Яна қайтариб айтаманки, бундай кўргазма ҳақиқатга асло тўғри келмайди! Мен бундай кўргазмани тасдиқламайман. Ғози Олим Юнусов ҳам, Турсун Иброҳимов ҳам мени ҳеч қачон ҳеч қандай аксилинқилобий ташкилотга ёллашгани йўқ! Умуман, бундай ташкилот ҳақида менга ҳеч нарса маълум эмас. Зуфаров (имзо) ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 22—23-саҳифалар). Ҳар қандай маълумот муҳокама учун мавзу бўлиши мумкин. Сафо Зуфаров 1936 йили биринчи марта қамалган пайтда (беш йил муддатга) йигирма етти яшар йигит эди, у ўзининг энг «ширин» ўттизинчи баҳорини қамоқхонада кутиб олади. 1947 йили иккинчи марта қамалган пайтда эса С. Зуфаров учкам қирққа кирган ўрта яшар киши эди: бу гал у қирқинчи «ёзи»ни ҳам қамоқда кутиб олади. Агар «В. И. Лениннинг содиқ сафдоши, отамиз, йўлбошчимиз, доҳиймиз И. В. Сталин» (ўша замон рўзномаларию ойномаларида шундай таърифланарди) фалокат босиб юз йил умр кўрганда борми, Сафо оғамиз ўзининг барча «улгуржи» умр саналарини тутқунгоҳда нишонлаши ҳеч гап эмасди! Чунки Шўро ҳукумати томонидан жорий этнлган анъана бўйича «жазо маҳкамаси» тузоғига бир марта илинган киши то умрининг охиригача таъқиб қилинаверарди. У қамоқдан қайтардию орқасидан пинҳона хат-кўрсатма жўнатиларди — «Фалончи кетди. Аксилинқилобий фаолияти учун яна-тағин оёғини ерга теккизмасдан қайтариб юборилсин!» Давлат Хавфсизлиги Бошқармасининг маҳаллий маҳкамаси дарҳол енг шимарнб ншга кири-шарди ва арзимас баҳона билан ҳали маҳалла хотинларига «мушкули кушод» қилиб беришга ҳам улгурмаган бечорани яна авахтага тиқишарди. Ишонмайсизми? «Бўри эмас, дейсан, одам одамга...» Жумҳурият Давлат Хавфсизлиги Қўмитасининг ҳужжатгоҳида 1922 йилдан бошлаб мунтазам суръатда қайд этиб борилган чақувномалар, Бош Сиёсий Бошқарма ёзишмалари ва «Жосус маълумотлари» билан «Литерное дело» дафтарлари ошкоралик шарофати туфайли чанг босиб ётибди, холос. Агар тегирмонга аввалгидай сув қуйилнб турганда борми, ҳозир ҳам то етмиш ёшгача бўлган мўйсафидларгача «аксилинқилобий рўйхатга» тушиб қолганлари учун зимдан таъқиб этилаверарди, оғзидан чиққан ҳар бир сўзн қоғозга тушириларди. Ҳозир Давлат Хавфсизлиги Қўмитаси «шонли тарихи» бўғзигача ботиб кетган ботқоқликдан чиқа олмай ҳалак. Чиқа олармикан ёки... * * * Охири, ҳеч иложи қолмагач, 1956 йилнинг 9 июн куни Қодирийнинг терговчиси Н. И. Триғулов «гувоҳ сифатида» сўроқ қилинади. Ҳа, фақат гувоҳ сифатида! «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да гувоҳ атамасига қуйидагича таъриф берилган экан: «1. Бирор воқеа-ҳодиса рўй берган пайтда шахсан бўлган, уни ўз кўзи билан кўрган киши, шоҳид... Суд ёки терговдаги иш юзасидан ўз билганларини айтиб бериш учун судга чақирилган киши. Бирор иш ёки воқеа-ҳодисанинг ҳақиқатан содир бўлганини ёки тўгрилигини расмий равишда тасдиқлаш учун шу иш тепасига махсус чақирилган киши. Воқеа-ҳодиса, фикр, даъво, ҳол ва шу кабиларнинг тўғрилигини тасдиқловчи нарса, далил». Афсуски, «луғат»да «бирор воқеа-ҳодисани шахсан ўз қўли билан амалга оширган кимса» ҳам гувоҳ деб аталса тил қоидаларига мос келиш-келмаслиги ҳақида аниқ кўрсатма йўқ экан. Ҳартугул, бундай кўрсатма қонун посбонлари қўлида бўлса керак. Акс ҳолда, Триғуловни фақат гувоҳ сифатида тергашмасди. «Нурлин Исҳоқович ТРИҒУЛОВ. 1907 йили Пен-за вилояти, Қузиско депарасидаги Делино қишлоғида туғилган. Бошпурти — 4.Х—VIII 743636-сон. Оилали. Урта маълумотли. Ишчи-хизматчи оиласидан чиққан. 1932 йилдан бери Шўро Иттифоқи қўммунистик фирқасининг аъзоси. Оғзаки маълумотига қараганда, илгари судланмаган экан. Миллати — татар. Айбланувчига бегона шахс. Ҳозир ЧКАЛОВ номидаги 84-сон заводнинг 38-сехи бошлиғининг муовини вазифасида ишлайди. Доимий яшаш жойи, манзилгоҳи; Тошкент шаҳри, Афанасенко кўчаси, 9-уй, 2-хонадон. ЎзСШЖЖМнинг 224-, 225-моддаларига кўра, агар кўргазма беришдан бош тортсам ва ёлгон кўргазма берсам, жиноий жавобгарликка тортилажагим тўғрисида терговчи мени огохлантирди: ТРИҒУЛОВ (имзо). Тошкентда ОГПУнинг (Бирлашган Бош Сиёсий Бошқарма) Урта Осиё қизил ўрта махсус билим юртини битирганимдан сўнг, ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ Комиссарлиги — Давлат Хавфсизлиги Нозирлиги маҳ-камаларида 1925 йилдан 1939 йилгача ишлаганман. 1935 йилнинг май ойига қадар Бухоро вилояти депараларида шошилинч вазифаларин бажарадиган қуйи лавозимларда хизмат қилдим: дастлаб, шошилинч вазифалар бўйича вакил ёрдамчиси бўлдим, сўнгра де-пара судининг бошлиғи лавозимига кўтарилдим. 1935 йили Тошкентга, ЎзСШЖ ИИХК ДХБ ихтиёрига ишга ўтказилдим. Бу ерда IV бўлимда шошилинч вазифалар бўйича вакил, бўлинма бошлиғининг ёрдамчиси, маълум вақт мобайнида эса, бўлинма бошлиғи лавозимларида ишладим. Мен ишлаган даврда Л. А. Оғабеков бўлим бошлиғи, Ф. Матвеев билан Копосов унинг ёрдамчилари эди. 1939 йилнинг сентябр. ойида мен «КЗоТ»нинг (Меҳнат ҳақида қонун мажмуа-сн) 47-моддасининг «в» бандига мувофиқ ишдан ҳайдалдим. Менга таклиф этилаётган саволлар бўйича чин дилдан қуйидагича қўргазма бераман: 1937—1938 йилларда ЎзСШЖ ИИХК — ДХБ маҳкамасида шошилинч вазифалар бўйича ҳам, тергов ишлари бўйича ҳам тоқат қилиб бўлмайдиган вазият вузкудга келтирилди. Ҳаммаси Файзулла Хўжаев атрофидаги одамларни, кейинроқ эса, иккинчи босқич сифатида Акмал Икромовнинг иши бўйича, сўнгра Абдулла Каримов билан Султон Сегизбоевнинг ишлари бўйича одамларни қама-қамадан бошланди. Кишилар оммавий суръатда ҳибсга олинарди: бу ишни асосан ЎзСШЖ ДХБнинг III, IV бўлимлари амалга оширарди. Ўша йиллари маҳкамада шошнлинч вазифалардан кўра, тергов ишлари устивор эди. Жамики ходимлар — яъни Комиссардан то шошилинч вазифалар бўпича вакилларнинг тажрибасиз, оддий ходимигача тергов билан шуғулланарди, маҳбусларни сўроқ қиларди. бўлим билан IV бўлим ўртасида ўзига хос синфий рақобат мавжуд эди: бир бўлим бошқа бўлимга қараганда жиноятномаларни, маҳбусларни кўпайтиришга, уларни бир-биридан тортиб олишга тиришарди. Очиқ-ойдин ана шундай йўл тутиларди ва рағбатлан-тириларди. бўлимда тергов пшларига бўлнм бошлиғи Оғабеков шахсан раҳбарлик қиларди; терговни унинг ўзи ёки ёрдамчилари Матвеев, Копосовлар орқали амалга оширарди. «Йирик объект» ҳисобланган маҳбусларни ўша пайтлари Халқ комиссари бўлган Апресяннинг шахсан ўзн ё унинг ўринбосари Леонов тергов қиларди. IV бўлимда терговга алоқадор барча кўрсатмалар Оғабеков томонидан бериларди ва унинг ёрдамчилари бўлмиш Матвеев бнлан Копосов воситасида қатъиян амалга ошириларди, назорат қилинарди. Биз — оддий ходимлар, жумладан, ўзим ҳам, кўрсатмаларни бажарардим. Оғабековнинг кўрсатмаларига бирор-бир эътироз билдириш, унга қарши фикр айтиш, шахсий мулоҳаза юритиш узил-кесил мумкин эмасди. Оғабеков собиқ Халқ комиссари Апресян олдида жуда катта обрў-эътиборга сазовор эди. Бошқа бир собиқ Халқ комиссари — САФКАГ1 ҳам Оғабеков билан ҳисоблашарди. Шундай қилиб, то қамоққа олинган кунигача Оғабеков бошқармадаги етакчи раҳбарлардан бири бўлиб қолаверди. IV бўлимда маҳаллий ншлар бўйича Мат-веев, оврўполиклар иши бўйича Копосов мана шундай етакчи мавқега эга эдилар. Маҳбусларнинг тергови ибтидоий усулда, инқилобий қонунчплик қўпол равишда бузилган ҳолда олиб бориларди; ўз айбига иқрор бўлмаган ёки кўргазма беришдан бош тортган маҳбуслар жисмоний тазйиқ остига олинарди: бир неча кеча-кундуз мобайнида, узоқ муддат тергов қилинардилар, уюшган ҳолда калтакланардилар. Одатда, тергов тасдиқномалари Оғабеков, Матвеев, Копосовлар томонидан ёзиларди, тузатилардн, кейин машинкада қанта кўчириларди; маҳбусларнинг тузатишлари, фикр-мулоҳазалари, эътирозлари мутлақо ҳисобга олинмасди. Қоида бўйича, машинкада кўчирилган тасдиқнома асл нусха саналарди ва жиноятномага тикиб қўйиларди. Яна бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиманки, Оғабековнинг буйруғига кўра, 1937 йилнинг охирларида ёки 1938 иилнинг бошларида IV бўлимда махсус тергов «картотекаси» барпо этилди: тергов тасдиқномасининг зарур бўлмаган нусхалари мана шу жойга ўтказиларди; «картотека» билан шуғулланадиган ходим эса тергов тасдиқномасида номлари қайд этилган жамики кишиларни миллатчилар ташкилотининг аъзоси сифатида рўйхатдан ўтказиб қўярди ва худди шу тариқа, «картотека» асосида янги жиноятно-малар учун нусхалар кўтариларди. Кўпинча «картотека» дан олинган кўчирмалар воситасида бегуноҳ кишилар қамоққа олинарди. Аҳён-аҳёнда тергов тасдиқномасининг асл нусхаси ҳам «картотека»га бериларди. Маҳбусларни тергов ҳуқуқидан маҳрум этиш — одатдаги ҳодпсага айланиб қолган эди: ана шундай крнунга хилоф усулни барча ходимлар қўллашарди. Жумладан, ўзим ҳам шундай хатога йўл қўйганман. Узоқ муддат давом этадиган, ўша пантларда айтилганидек, «конвейерлашган» тергов жараёнида мен ҳам иштирок этганман. Файзулла Хўжаев амакисининг (ҳозир фамилиясини эслолмаяпман) тергови, профессор Абдрауф Фитрат тергови, профессор Ғози Олим Юнусов ва бошқаларнинг тергови ана шундай йўсинда олиб борилган эди. Ўз вақтида менга бўйсунган IV бўлимнинг I булинмаси ходимлари — Н. Н. Филимонов,. Р. Саидбоев, Маврин. А. Шарипов, А. Соловьёв ва бошкалар ҳам маҳбусларни тергов қилиш пайтида ана шундай воситадан фойдаланганлар. Мен ўша пайтлар хам бу ҳақда билардим ва барча ходимлар сингари буни ажойиб восита деб ҳисоблардим, қаршилик қилмасдим. 1937—1938 йиллари қамоққа олинган маҳбусларни калтаклашда шахсан ўзим тергов қилганим айрим жиноий ишлар бўйича ҳам, I бўлинма ихтиёрига берилган ишлар бўйича ҳам қатнашмаганман. Шунга қарамасдан, мен маҳбуслар калтакланаётганини, мана шундай мақсадлар учун махсус хона ажратилгаиини, бу хона уша пайтлардаги ЎзСШЖ Давлат Хавфсизлиги Бошқармасининг собиқ коменданти Николай ШИШКИН назорати остида эканини билардим. Бундан ишларни шунинг учун ҳам биламанки, бир марта ўзим Оғабе-ковнинг бупруғи билан ўша хонага кирганман. 1938 йили Ўзбекистон қўммунистик фирқаси Марказқўмининг собиқ котиби Иброҳим Худойқулов ҳибсга олинди. У ҳибсга олингач, дастлабки пайтларда маҳбус билан комиссар Апресяннинг ўзи шуғулланди, кеннн у билан Оғабеков шуғуллана бошлади: антпшларига қараганда, у жосуслнгп ҳақида кўргазма беришдан бош тортаётган эди. Шу муносабат билан Оғабеков маҳбус Худойқуловга руҳий таъсир ўтказишни кўзлаб, уни ўша хонага, Оғабековнинг ўз ибораси билан айтганда, «намойишкорона ишонч ҳосил қилиши учун» бошлаб борди ва мени ҳам ўз ҳузурига чақирди-да, бирга боришга таклиф этди. Ўшандан сўнг, мен маҳбуслар калтакланадиган махсус хона борлигини билиб олдим. Бундан ташқари, ходимлар ўзаро суҳбатлашган пайтларида ўша хона ҳақида кўп гапиришарди: у хона 42-сон номи билан машҳур эди. Иброҳим Худойқулов ўша пайт калтакланмади. Оғабеков Худойқулов билан гаплашди; мен боя айтган гапимдан қайтмайман, деб уни қўрқитди. Чамамда, Оғабековнинг «боя айтган гапи»ни мен ижро этишим керак эди; Худойқуловнинг назарида ҳам мен худди ижрочидек таассурот қолдиришим лозим эди. Оғабеков билан Худойқуловнинг суҳбати узоққа чўзилмади: Худойқулов кўргазма беришга рози бўлди. Боз устига, Апресян тергов қилганда ҳам, Оғабековнинг ўзи тергов қилганда ҳам у кўргазма бермаган эди. Лекин, кўргазмани ўз қўли билан ёзиб берди. 1939 йили Худойқулов устидан қўзғатилган жиноий иш тўхтатилди ва Худойқулов озод қилинди. Ёзувчи Абдулла ҚОДЙРИЙнинг иши юзасидан шуни айтишим лозимки, у Оғабековнинг ташаббуси билан қамоққа олинган эди. Менимча, у тергов «картотекаси»да тўпланган маълумот асосида қамалган бўлса керак. Шошилинч бажариладиган вазифалар тартиби бўйича Абдулла Қодирийни мен, IV бўлим ходими Маврин билан биргаликда қамоққа олганман. Ўша пайтлардаги барча тергов ишлари каби Абдулла Қодирий устидан қўзғатилган иш ҳам ибтидоий усулда, инқилобий қонунчиликка хилоф равишда олиб борилди. Ўшандан сўнг, орадан ўн саккйз йил ўтди, ҳозир мен Абдулла Қодирийнинг ишига алоқадор тафсилотларни икир-чикиригача эслай олмайман. Аммо асосий ҳолатларни яхши эслайман. Масалан, Абдулла Қодирий ўзига тақилаётган айбларни сира тан олмасди; тинтув пайтида жиноят белгиларини кўрсатадиган бирорта ҳам ашёвий далил топилмаган эди; шунинг учун қамоқдаги бошқа маҳбусларнинг кўргазмаларидан кўтарилган нусхалар унга қарши ишлатиларди — мен буни тасдиқлайман. Ўша пайтдаги мавжуд тартибга кўра, ҳар қандай одамнинг бирорта миллатчилик ташкилотига алоқадорлигини исботлаш учун маҳбус кўргазмаларндан олинган нусхалар етарли бўларди, бу асосий ашё ҳисобланарди. Мана шунақа ашёга асосланиб прокурор қамоққа олиш ҳақида фармон берарди, мана шунақа ашё асосида маҳбусга айб тақиларди ва айбнома тузиларди. Шунақа масхарабозлик билан Абдулла Қодирийнинг иши ҳам охирига етказилади; жиноий иш юзасидан қонуний тергов олиб борилмаган, у хўжакўрсинга сўроқ қилинган, холос. Абдулла Қодирийнинг ишп бўнича олиб борилган тергов жараёиининг чўзилиб кетганига сабаб шуки, у қамоққа олинган биринчи кундан бошлаб бўйнига тақилаётган барча айбларни инкор этаверди ва ҳеч қандай кўргазма бермади. Кўп марта жиноий жараён қоидалари бузилсада, лекин бунга эътибор берилмасди. Аслида, ҳар куни маҳбус тергов қилинарди, лекин фақат кўргазма олингаидан кейингина тасдиқнома расмийлаштириларди. Шахсан ўзим шуғулланган барча маҳбусларнинг ишлари сингари Абдулла Қодирийнинг тергови пайтида ҳам мен уни калтаклаганим йўқ. Лекин бошқа ходимлар томонидан Абдулла Қодирий калтакланган-калтакланмагани хусусида аниқ бир нарса дея олмайман. Бироқ, жиноятномадан шундоқ ҳам кўриниб турибди-ки, Абдулла Қодирий узлуксиз равишда, узоқ муддат тергов қилинган, азобланган. Яна айтмоғим лозимки, юқорида кўрсатиб ўтганим бузуқликлардан ташқари, ўша йилларда бўлим бошлиқлари, хусусан, Оғабеков ва унинг ёрдамчилари Матвеев, Копосовлар томонидан тасдиқномани ўз майллари бўйича тузатиш тажрибаси одат тусига кириб қолган эди; шундай ишлар (тузатишлар) пайтида тумтароқ, ништарли жумлалар қўшилардики, натижада тасдиқнома ўз аҳамияти ва мазмунига кўра маҳбусни жиноятчи аҳволига солиб қўярди; маҳбуслар ўзларига бўҳтон қилишардн; устига-устак, узоқ вақт мобайнида ўжарлик қилганликлари, кўргазма бермаганликлари учун терговчидан гўё кечирим ҳам сўрашарди. ЁКИ тасдпқномага; «Чайналдим... охири қайсарлигим бефойда эканини англаб етдим ва кўргазма беришга қарор қилдим», каби чучмал гаплар тиркаб қўйиларди. Хизмат юзасидан чиқарилган буйруққа кўра, айнан мана шундай йўсинда тасдиқнома юритиш қатъиян талаб қилинарди. Бундан ишларда, анннқса, Оғабеков билан Маврин жонбозлик кўрсатишарди. Бундан ташқари, маҳбусларнинг, асосан, юқоримансабдор шахсларнинг кўргазмалари остига Оғабеков, Матвеев, Копосовлар имзо чекиб юборишарди-ю, лекин бирортаси ҳам маҳбусни бошидан-охиригача тергов қилишмасди. Юқоридан қуйига қадар аиа шундай тартиб жорий қилинган эди. Масалан, Акмал Икромов терговини, асосан, Оғабеков билан Шарипов олиб боришган эди. Аммо тергов тасдиқномаси остига собиқ комиссар Апресян ҳам имзо чекиб юборган. Маҳбус АИТМАТОВни эса бошидан-охиригача Филимонов билан Саидбоев тергов қилишди, лекин тергов тасдиқномасига мен ҳам нмзо чекканман. Аслида, мен уни шахсан тергов қил-маганман. Энди билсам, кўргазмалар салмоғини оши-риш ва кўргаЗхМалар тўғрн экани ҳақида ёлғон тасав-вурни кучайтириш учун ана ўшандек тажрибагя йўл очиб қўйилган экан. Жиноятномадан кўриниб турибдики, Абдулла Қодирий 1937 йнл 31 декабр куни ҳибсга олинган экан. Айб тақиш ҳақидаги қарор эса унга 1938 йилнинг март ойида кўрсатилади. Лекин мен нима учун бундай ҳолат рўй берганини билмайман. Албатта, бу ҳол Жиноий Жараён Мажмуаси қоидаларига хилофдир. Шу муносабат билан илгари ҳам кўп бора такрорланган гапларни яна қайтаришим мумкин: қоидабузарлик ҳолатлари ўша пайтларда оммавий тус олган бўлиб, унга ҳеч ким эътибор бермасди ва бундай хатоларни тўғрилаб қўйишни биров хаёлига ҳам келтирмасди, назорат ҳам қилинмасди. Ишга кўмилиб кетганим туфайли баъзан мен ҳам шундай хатоларга йўл қўярдим. Мана, Абдулла Қодирийга айб тақиш ҳақидаги қарорга сана ёзилмаган экан. Нима учун бундай бўлганини билмайман. Агар кейинчалик қонунда кўрсатилган сана ёзиб қўйиш кўзланганда эди, қарорда март ойи ҳам аниқ қайд этилмаслиги лозим бўларди. Қолаверса, Абдулла Қодирий кўргазмасининг тасдиқномаси 1938 йилнинг март ойида ёзилган-у, аммо яна-тағин кун санаси аниқ кўрсатилмаган. Бунинг сабаби шундакн, Қодирий ўз айбига иқрор бўлмаган ва кўргазма бермаган эди. Абдулла Қодирий жиноятномасининг тергов тасдиқномасида номи учраган, менга ҳамкорлик қилган ТРИМАСОВ деган ходимни эслай олмайман. Афтидан, у вақтинчалик буйруқ асосида I бўлинмага командировкага жўнатилган бўлса керак. Лекин мен ундай ходимни эслай олмайман. Абдулла Қодирийнинг тасдиқномасини шахсан Матвеев (IV бўлим бошлиғининг ёрдамчиси) тузатган. Чамаси, тергов пантида Тримасов савол-жавобларни ёзиб ўтирган бўлса керак; маҳбус имзоларини ҳам ўша олган бўлса ажаб эмас. Бироқ, Абдулла Қодирийнинг ишига Тримасов нечоғлик алоқадор экани хусусида қатъий бир фикр айтолмайман. Бошқаларга қараганда Абдулла Қодирий русс ти-лида эркинроқ гапирарди. Лекии кўргазма тасдиқномасида баён этилган тарзда аниқ-равшан, чўрт-чўрт кесиб, саводли, атамаларини ўрнига қўйиб ўз фикрини ифодалай олмасди, албатта. Маҳбуслар Мўмин Усмонов, Қурбон Берегин, Саъ-дулла Турсунхўжаев, Назрулла Иноятов, Ғози Олим Юнусовлар билан Абдулла Қодирий юзлаштирилган эди. Юзлаштирувни шахсан ўзим русс тилида, лозим бўлган пайтларда эса, ўзбек тилида (мен ўзбек тилини мукаммал биламан) ўтказганман. Юзлаштириш пайтида ҳам Абдулла Қодирий ўзига тақилаётган айбларни ин-кор этган эди. Юзлаштириш жараёнида Тримасов деган ходим ҳам иштирок этганми-йўқми, билмайман. Тасдиқномаларга нима учун у имзо қуйган-у, лекин асл нусхаларда нега имзоси йўқлиги ҳақида ҳам аниқ бир нарса дейишга ожизман. 1938 йилнинг 15 март куни тергов тамом бўлгани тўғрисидаги қарор Абдулла Қодирийга эълон қилинган, айбнома эса 1938 йилнинг апрел ойида тузилган. Сирасини айтганда, жиноий иш юзасидан олиб борилган тергов 1938 Гилнинг март ойида тамомланган бўлса-да, айрим масалалар бўйича Абдулла Қодирийни то 1938 йил октябр ойига қадар тергов қилишда давом этдилар. Аммо, шахсан ўзим Абдулла Қодирийнинг қўшимча тергови билан шуғулланган емасман. Абдулла Қодирийнинг адабий асарлари бўйича тек-шириш ўтказиш ҳақида ҳеч кимга буйруқ бермаганман; хулоса ёзиб бериш ҳақида бировга топшириқ ҳам берганим йўқ ва бу борада қарор ҳам чиқармаганман. Жиноятномада (56—61-саҳифаларда) мавжуд бўлган хулосалар кимнинг талаби билан олинганини,мен билмайман. Тасдиқнома уз қўлим билан ёзилган: ТРИҒУЛОВ (имзо). 6-саҳифадаги тузатиш (ўчирилган) тўгридир: ТРИҒУЛОВ (имзо). Терговчи: ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подпо.гковниги Гршиченко (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтнш ашёлари» бўлими, 108—114-саҳифалар). * * * Мана, Триғулов «чин дилдан» берган кўргазма билан танишдингиз. Мен эсам, ннма деб «тагсўз» ёзишни билмай қолдим... Охири, тасдиқноманинг ўзбекча матнни умумий дафтаримдаги (руссча) аслнят билан яна бир марта таққослаб кўрдим: назаримда, асл нусхага хиёнат қилмаганман, шекилли. Ҳартугул, «ўзбек тилини мукаммал биладиган» Триғулов каминадан ўпка-ламаса керак, чунки унинг «ижоди»ни бузганим йўқ. Хўш, Триғулов ўн саккиз йилдан кейин нима қилиб қўйганини тўла тасаввур этганми?.. Узбекзабон халқни нақадар бебаҳо бойликдан; агар «Ўткан кунлар» биз учун бениҳоя қадрдон эканини инобатга олсак, бизни қадрдонимиздан ва қадрдонимизданда қадрлироқ, азизроқ бўлажак, албатта дунёга келажак кенжатой «ўткан кунлар»имиздан жудо қилганини; «биттаси бу кунда Марғилоннинг масъул ишчиларидан бўлиб, нккинчиси Фарғона босмачилари орасида» бўлган Ку-мушбибининг бахтиқаро невараларининг, биродаркушларнинг аччиқ қисматлари, инқилоб туфайли тубсиз-жар ёқасига бориб қолган оға-иниларнинг «порлоқ ке-лажаклари», суюкли ёрларию суюкли фарзандлари, ҳақ йўлда қурбон бўлган матонатли дўстларию эл-юрти-ни сотиб, кўкрак тула НИШОН таққан рақиблари; такбир айтаётган гиёҳлару муқаддас тупроқ ва шу тупроқ остида ором олаётган шаҳидлар; шаҳар майдонларида номаълум томонларга қўл чўзиб турган ёвуз тимсоллар — на қибласининг, на Каъбасининг тайини бор қоп-қора ҳайкаллар, хуллас, бари-бариси ҳақидаги сўлим ривоятлар абас бўлганини, Қодирийнинг-кўзлари очиқ кетганини — замонни, давронни дуоибад қилиб кетганини, миллатига ёруғ кунлар тилаб, нуру ҳидоят тилаб кетганини билганмисан, идрок этганмисан, бад-бахт Триғулов? Афсус, сен виждонинг олдида жавоб бермагансан, фақат терговчининг саволларига «фирқа белгилаб берган Бош йўналиш» асосида — фирқанинг XX қурултойи дастурамалига мос равишда жавоб бергансан, холос. Чунончи; «Ҳамма кулфатларга шахсга сиғиниш даври, шахсан ўртоқ Сталин айбдор!» дейилади XX фирқа қурултойида; «Қодирийни қамаш ташаббуси Оғабековдан чиққан, ҳамма балои офатларга ўша айбдор!» дейди Триғулов. Ҳаммасига марҳумлар бало-гардон. Боз устига, улар ўзларини ҳимоя қилишга қо-дир эмас, фақат тириклардан имдод сўрайдилар, холос. Сталин ўлди, Оғабеков ўлди... Сафдошлари эса биргаликдаги қилмишлари учун жавоб топишлари; яшаш, яхши яшашни истасалар, отдан тушсаларда эгардан тушишни истамасалар, эвини қилиб, қаловини топиб қутилиб кетишлари лозим. Акс ҳолда, ў-ў, худо кўрсатмасин, ёмон бўлади! Сабр косаси тўлган халқ фирқанинг ҳиқилдоғидан олишдан ҳам қайтмайди. Ана, Устамонлар эвини қилиб, сувдан қуруқ чиқди, қандини урсин, азаматлар! Шундай қилиб, Триғулов ҳам Катта араванинг изидан юрди ва худди терговчининг кўнглидагидек, ҳатто кўнглидагидан ҳам зиёда қилиб кўргазма ёзиб берди; гўё биров айтиб туриб ёздиргандек, бирам бийрон ёзибдики, бай-бай-бай! 1956 йили ана шундай жавоб қониқарли ҳисобланар-ди: ахир, у собиқ бошлиғининг гўрига ғишт қалади-ку, Саркотиб мисоли жасорат намунасини кўрсатди. Қани, энди биров унинг мушугини «пишт!» деб кўрсин-чи! Хуллас, 56-йилда жиноятчию қотилларнинг ҳамто-воғига тилини тийгани учун беш танга, агар ўз ҳамто-воғини «танқид ва ўз-ўзини танқид» руҳида фош этиб ташласа, яна беш танга мукофот бериларди. Сиздан нима кетди, карнайчидан бир пуф-да! «Бекор ётгунча бекор ишла», дейдилар. Шунақа-ю, лекин падарлаънат Сталин ҳамманинг қўлнни қонга ботириб кетди... — Ҳечқиси йўқ, жигар. Бери кел, қаватимга кир-чи,. ҳар ҳолда, ўзимизнинг одамсан, Шўро ҳукуматига хиз-матинг сингган... Хўш, гапир-чи, ишлар қалай? «Бир-нави». Демак, яхши экан. Ҳали-замон «аъло» бўлиб= кетади, мана кўрасан!.. Уринбосарман, дегин. Энди ўринбосар бўласан-да, давринг келганда роса сурган-сан; айтганинг — айтган, деганинг — деган эди, оғзингдан чиққан ҳовурга палов пишарди!.. Булар паловга жуда устамикан-а? Оббо, занғарлар-эй, шунинг учун қирқ йилдан буён «мустақиллик! мустақиллик!» дейи-шиб, дод-вой қилишар экан-да!.. Кеча бир-икки сарг каминани киши билмас чопхонага таклиф қилишди, ле-кин роса отибмиз-да!.. Вой-ей, бошим торс ёриламан деяпти!.. Бўпти, сенга гап ўргатиб ўтиришга ҳожаг бўлмаса керак, кўргазмани ўзинг қаловини келтириб-ёзавер: «правда-мравда»да босилиб ётган мақолаларни ўқигансан, албатта. Ана ўшалардан андаза олгин — ютқазмайсан. Мен кўча-пўчани би-ир айланиб келаман:: юзта отмасам, бош ўлгур ёрилади, шекилли. Айтмоқчи,. «Зарафшон»да қуйиб сотишадими?.. Эшикбондан топи-ладими?.. Э-э, зўр экан! Мен ҳали янгиман, пихим ёрил-маган, лекин сен шаҳарнинг ҳамма тешигини биласан.. Хўп, бемалол ёзиб ўтиргин, устингдан қулфлаб кетаман; телефон жирингласа, кўтармагин! Ишқилиб, саволлар тушунарлими? Ҳа, балли! Гапни чувалаштирма,. кавлаштираман десанг— остидан сассиғи чиқаверади. Лўнда бўлсин! Масковдан кўрсатма бор: қодирийлар» барибир оқланади, ўн саккиз йил қоралангани ҳам етарли... Э-э, худойим-эй, тезроқ бу ишлар тугай қолсайди. келин хотинимни олиб Қримга кетардим, оҳ Майли, мен кетдим: туя кўрдингми — йўқ!.. Уф-ф, гўё чўғ бўлиб турган темирга сув қуйилгандек бўлдида ўзиям! Бай-бай-бай! Хўш, тугатдингми? Қани, кўрайлик-чи... Маъқул, маъқул... Кўнглим сал равшан торт-ди, қурмағур!.. Нима? Меҳмонгами?.. Иш кўп, иш Майли, ўйлаб кўраман, вақт топсам борарман. Шу бугун оқшомда? Хўп, кун ботаверсин-чи. Қайси кўчада турасан?.. Дуруст, марказда экансан. Аммо-лекин, паловга жуда уста бўлишар экан, баранлар!.. Битта ёлғончи уч-тўрт кишини ёки битта қишлоқ аҳолисини алдаши мумкин, лекин иккинчи қишлоқ аҳли албатта уни ушлайдида сазойи қилади. Бутун бошли халқни ким алдаши мумкин? Равшанки, бир халқ ўзига ўхшаган бошқа бир халқни алдай олмайди — ўзи тирикчиликдан қолиб кетади. Боз устига, нариги халқ ўзига ўхшамаса, дини, тили, урф-одати бошқача бўлса, икки дунёда ҳам қўшнисини алдай олмайди: гапига ишонтиролмайди; қовушмайди — бегонасирайди. Ҳамманинг ташвиши ўзига етиб ортади. Агар фурсат топса, «ойнаи жаҳон»да берилаётган томошаларни кўради ва асло «Гуржистондаги севган ўртоғи»га хат-пат ёзиб вақтини зое кетказмайди ёки «Оксананими, Роксана-ними келин қиламан!» деган ниятда атайлаб Украинага совчиликка бормайди: ундан кўра, эллик минг сўм қалини бўлса-да, хоразмлик қизларни афзал кўради! Қатли ом даврининг энг ҳайратомуз жиҳатларидан бири шундаки, бутун бошли халқ қип-қизил Елғонга чиппа-чин ишонадию ўтираверади! Фақат оми одамлар, жаҳолат ботқоғига ботган кимсаларгина эмас, ҳатто халқнинг ақл-идроки, виждони, ғурури, ҳисобланган устозлар, «адабиёт атомдан кучли» эканига фаҳм-фаросати етиб турган ёзувчилар, шоирлар, танқидчилар ва жамики (деярли) зиё аҳли алданганлар. Таассуфки, қайта-қайта алданаверганлар. ЁКИ худди кўкнори кайрини сураётган бангилар мисоли сароб қўйнида юзиб юришни, алданиб яшашни афзал кўрганлармикан? АНГЛАТМА Тергов тасдиқномаси «1956 й. 21 декабр, УСТЬ-НЕРА. Индигирдаги Ахлоқ тузатиш Меҳнат Тутқунгоҳи прокуратурасининг катта терговчиси ФАТРАКОВ ЎзСШЖнинг Қўқон шаҳрида 1913 йили туғилган, милла-ти бўйича ўзбек бўлган, олий маълумотли, адабиёт муаллими, СШЖИ фуқароси, оилали, 1938 йилда Уз-СШЖ ЖМнинг 14-моддаси орқали 64-, 67-моддаларга асосан ўн йил муддат билан Ахлоқ тузатиш Меҳнат Тутқунгоҳига қамоққа ҳукм этилган ва беш йил муддатга барча ҳуқуқлардан маҳрум этилган Иброҳим Назировни гувоҳ сифатида сўроқ қилади. Гузоҳ агар ёлгон кўргазма берса, РСФСР ЖМнинг 95-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилажаги тўғрисида огоҳлантирилди: (гувоҳ имзоси). «Индигир АТМТ прокуратурасининг катта терговчиси томонидан таклиф этилган саволларга қуйидагича кўргазма бераман: 1935 йилдан то 1938 йилгача мен Тошкент шаҳрида яшаганман ва ўша ерда Уқитувчилар тайёрлайдиган институтда адабиёт муаллими бўлиб ишлаганмаи, шу бнлан бир вақтда Педагогика инстнтутида ўзбек тилидан дарс берганман. То қамоққа олингунимга қадар Тошкентдаги ўша муассасаларда ишлаган эдим. Профессор Ғози Олим Юнусовни 1933 йилдан бери биламан: чунки у мен ўқийдиган Самарқанд Давлат дорулфунунида дарс берарди. Доцент Иброҳимовни эса 1935 йили яқиндан танидим. Самарқандда юрган кезларим — 1933 йилда Иброҳимов деган илмий ходим борлиги тўғрисида эшитганман, холос. Лекин Самарқандда Иброҳимовни танимасдим. Фақат Тошкентга келганимдан сўнг Юнусов ва Иброҳимов бнлан яқиндан танишдим. Иброҳпмов билан битта кафедрада ишлардик. Лекнн номлари зикр этилган шахслар билан ҳеч қандай шахсий алоқамиз йўқ эди; кейингиси билан иш юзасидангина муомала қилардим, холос. Мен Сам-ДДда таҳсил кўриб юрган кезларимда, тахминан, би-ринчи ёки иккинчи курсда ўқиётганимда ёш камоллар сафига ўтганман. Юқорн курсга, тахминан, учинчи ёки тўртинчи курсга ўтганнмдан сўнг, ўзим ҳам талабаларга сабоқ бера бошладим. Шунинг учун ўша пайтда Юнусов билан учрашмаганман. Аммо Юнусовни унинг асарлари чоп этилнб турадиган матбуот ва рисолалар орқали танирдим. У Чўлпон, Боту, Элбек каби эски ёзувчиларни — ўз асарларида буржуй миллатчилигини тўлиб-тошиб куйлайдиган, буржуй тузумини кўкларга кўтариб мақтайдиган ёзувчиларни бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатарди. Мен учинчи курсда ўқиб юрган кезларим дорулфунуннинг кўпнусхали «Ленин байроғи» рўзномасига масъул котиб эдим. Менга ёш камоллар ташкилоти, шунингдек, фирқа ташкилоти ҳам доим йўл-йўриқ кўрсатиб турарди; яъни юқорида номи зикр этилган рўзноманинг ўткир тиғини эски ғоявий қарашларга қарши йўналтиришим лозим эканини таъкидлашарди. Эсимда, ўша рўзномада, ҳозир фамилиясини яхши эслолмаётган доцентнинг мақоласи чоп этилди. Эсимда, у бизга «Диалектик материализм тарихи» фанидан сабоқ берарди. У ўзининг. «Тарихини материализмнинг ривожланишида В. И. Лениннинг роли» деган мақоласида, эслашимча, профессор Юнусовнинг бузуқ ишларини фош этган эди ва ўз асарларида ўтмнш бур-жуй адабиётинн, мумтоз адабиётни мақтайдиган Юну-сов каби плмнй ходимлар билан қандай кураш олиб бориш масаласини етарлича ёритган эди." Ҳозир ҳам эсимда турибдики, мақолада таъкидланишича, Юну-сов ўз хатоларини жуда кам фош этар экан, ўзинн деярли танқид қилмас экан. Лекин, мақолада кўрсатилган Юнусовнинг хатоларн айнан нималардан "ибо-рат эканин ҳозир аниқ эслай олмайман. Мен дорул-фунунининг IV курсида ўқиб юрган кезларим Юнусов бизга «Узбек тилининг услубшунослиги» фанидан дарс бера бошлади. Юнусов ўзининг биринчи маърузаси пайтида ҳам, кейинчалик ҳам курсимиз талабаридан: «Менинг маърузларимни диққат-эътибор бнлан тинглангизлар, агарда мен бирор-бир хатога йўл қўйсам, дарҳол тўғрилаб қўйинглар», деб илтимос қиларди. Юнусов маъруза ўқиётган пайтида ўз фикрини исботлаш учун мумтоз адабиётнинг Чўлпон, Боту, Элбек каби вакиллари ижодидан мисол келтира бошласа, талабалар дарҳол унинг хатосинн кўрсатиб беришарди ва Уйғун, Ғафур Ғулом сингари хизмат кўрсатган Шуро ёзувчилари ижодидан мисол келтиришни илтимос қилишарди. Шундан сўнг, Юнусов узр сўрарди-да, ўз навда буржуй мумтоз адабиётининг Чўлпон, Боту, Элбек каби вакиллари ижодини танқид қиларди. Тошкент Педагогика институтида Иброҳимов, Юнусов билан биргаликда ишлаб юрган вақтимда Узбекнстон ада-бнётининг илғор намояндалари ҳақида Иброҳимов томонидан айтилган акси инқилобий, миллатчилик руҳи-даги гапларни эшитганим йўқ. Аксинча, Иброҳимов кўпинча менга Уйғун, Ғафур Ғулом каби Шўро ёзувчилари асарларидан фойдаланишнн маслаҳат берарди. Мен Иброҳимов билан ўзаро суҳбатлашган пайтимда бир нарсани англаб етдимки, у Юнусовни зиқналиги учун ёмон кўрар экан! Бундан ташқари, Юнусов ўсиб келаётган Иброҳимов каби ёш олимларга ўз тажрибаларини ўргатишдан қўрқар экан. Ростини айтсам, Иб-роҳимов Юнусовни жуда ёмон кўрарди. У талабалар ўртасида Юнусовга нисбатан катта обрўга эга эди. Иброҳимов уйида қандай иш билан шуғулланганини мен бнлмайман, албатта. Лекин шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишни истайманки, Иброҳимовнинг асарларида ҳам, маърузаларида ҳам ҳеч қандай акси инқилобий унсурни учратмаганман. СамДДда ўқиб юрган пайтларим асло Юнусов асарларидан фойдаланмасдим., Тошкент Педагогика институтида ишлаб юрганимда ҳам ҳеч вақт талабаларга Юнусов асарларидан фойдаланишни маслаҳат бермаганман. Адабиёт соҳасида Иброҳимов Юнусовга қараганда хийла илғор бўлса-да, лекин талабаларга ҳатто Иброҳимовнинг асарларидан фойдаланишни ҳам тавсия этмасдим. Агар янг-лишмасам, Юнусовнинг нлмий асарлари жуда оз эди. Юнусов айнан қайси асарларида аксилинқилобий, миллатчилик ғояларини олға сурганини аниқ айтолмайман, чунки мен уларни билмайман. Эсимда бор, бир замонлар Юнусов ишлайдиган илмий-тадқиқот институтида аспирантларга Юнусов тезислари тарқатилган эди. Миш-мишларга қараганда, у ўзининг ўша тезисларида аксил-инқилобий, миллатчилик ғояларини илгари сурган экан, бироқ Юнусовнинг юқорида айтилган тезисларини мен ўз кўзим билан кўрганим йўқ, фақат довруғини эшитганман, холос. Шунинг учун Юнусовнинг тезисларида қандай аксилинқилобий, миллатчилик ғоялари борлигини аниқ айтолмайман. Чунки ўша тезислар илмий тадқиқот институтндан ташқарига чиқарилмаган. Ёзувчилар ўртасидаги аксилинқилобий ташкилотга Юнусов раҳбарлик қилган ёки қилмаганини билмайман. Матбуотда эълон қилинган мақолаларда Ўзбекистонда аксилинқилобий ташкилот борлиги ҳақидаги маълумотни учратганман, аммо ўша ташкилотни ким бошқарганини айтолмайман. Чунки мен у пайтлари жуда ёш эдим ва бунақа гапларга унчалик эътибор бермасдим. Мен дастлабки тергов жараёнида берган кўргазмаларим ҳақиқатга асло тўғри келмайди. Негаки, Езувчилар уюшмасидаги аксилинқилобий, миллатчилик ташкилотига ҳеч қачон аъзо бўлган эмасман ва умуман, Ўзбекистонда шундай ташкилот борлигини ҳам билмайман. Тергов қилинган пайтларимда ўша кўргазма тасдиқномаларига терговчилар бўлмиш катта лейтенант Андреев билан сержант Сааковнинг менга нисбатан ўтказган жисмоний тазйиқлари натижасида имзо чекишга мажбур бўлганман. Улар ўзлари ёзган кўргазма тасдиқномасига зўрлик ишлатишиб менга имзо чектиришган. Жўнаб кетишимдан илгари, аниқроғи, мени судга чақиришларидан сал олдин Андреев огоҳлантириб қўйди: «Агар ҳозир судда, ўз айбимга иқрорман, деб айтсанг, суд сени бор-йўғи бир йил муддат билан озодликдан маҳрум этади, холос. Мабодо судда, мен айбимга иқрор эмасман, деб айтсанг борми, шу заҳоти мен судга шунақаям бир ажойиб таърифнома ёзнб бераманки, натижада сени отиб ташлашади!» Уртамизда ана шундай гап-сўз бўлиб ўтган пайтда хонада Андреев икковимиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Андреев билан гапимиз охирига етар-етмас хонага иккита аскар кириб келдию мени судга олиб чиқиб кетишди. Суд раисининг ҳам, маслаҳатчиларнинг ҳам исм-фамилиясини билмасдим, ҳозиргача билмайман. Нега-ки, суд менга ҳукм тасдиқномасидан бир нусха бермади. Эсимда бори шуки, судга киришим биланоқ раис мендан: «Сиз ўз айбингизга иқрормисиз?» деб сўради. Унга мен шундай жавоб бердим: «Мен фақат профессор Ғози Олим Юнусов билан битта кафедрада ишлаганим учун ўзимни айбдор деб биламан, холос». Шундан сўнг, тергов қандай пўсинда олиб борилгани, мепи қандай сўроқ қилишгани ҳақида гапириб беришга ижозат сўрадим. Лекин суд раиси менга ижозат бермади, бу масалани терговчи билан ҳал қиласиз, деб жавоб бердию аскарлар дарҳол мени суд залидан олиб чиқиб кетишди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, мени яна суд залига чақиришди ва менга ҳукмни ўқиб эшиттиришди. Яна тағин ўз фикримни билдириш учун ижозат сўрадим, аммо барибир менга сўз беришмади. Кейин терговчи Андреев билан учрашмоқчи бўлдим. Бироқ, у билан учрашувимга ҳам имкон беришмади. Мен тергов қандай олиб борилганинн гапириб беришни истайман: Андреев мени фақат кечқурунлари сўроқ қиларди; агар Андреев чарчаб қолса, ўрнига сержант Сааков келарди, бу терговчини мен аввалдан та-нирдим: у Тошкент Педагогика институтида мен билан битта ёш камоллар ташкилотида ҳисобда турарди. Сааковдан, менинг айбим нима, деб сўрадим. «Бу ишга ;бизнинг ҳеч қандай алоқамиз йўқ; сен рўйхатга тушгансан, сени албатта суд қилишади, шунинг учун яхшиликча кўргазма тасдиқномасига имзо чекиб бера қолгин», деб жавоб берди терговчи. Шунга қарамай, бир неча марта, мен қанақа рўйхатга тушган эканман, деб «Ўйладим, аммо барибир саволимга жавоб ололмадим. Қуйидаги кишилар мени яхши танир эдилар: Абдулла Қа. ҳҳор, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасида ишлайди; Ғафур Ғулом, у ҳам юқорида кўрсатилган жойда ишлайдп; Уйғун — Узбекпстон ёзувчилари уюшмасининг раиси; Салимов, 1938 йили Тошкент Педагогика институтида илмий ходим бўлиб ишларди; Сулаймонов, у ҳам Тошкент Педагогика институтида илмий ходим-бўлиб ишларди; Шокир Сулаймонов, Ўзбекистон ёзувчиси. Номлари кўрсатилган кишиларнинг ҳаммаси-Тошкент шаҳрида яшайдилар. Сўроқ тасдиқномасига яна нималарни қўшимча қилишни истайман? Сўроқ тасдиқномасига бундан бошқа ҳеч нарсани қўшимча қила олмайман. Тасдиқномага сўзларим тўгри ёзилган, уни ўзим ўқиб кўрдим. Назиров (имзо). Терговчи: Индигир Ахлоқ тузатиш Меҳнат Тут-қунгоҳи прокуратурасининг катта терговчиси Фатраков (имзо). Нусха тўгри кўчирилган: ТуркҲЎҲарбий прокуратураси иш юритиш бўлимининг мудири, кичик ҳуқуқшунос Мушеева (имзо). 1956 йил 8 март». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 10—13-саҳифалар). 1956 йили Иброҳим Назиров ўн саккиз йил гул умрини қамоқда ўтказган эди: у йигирма беш ёшида ўн йил муддат билан озодликдан маҳрум этилади ва яна-беш йил ҳуқуқсиз фуқаро сифатида вилоятларнинг марказий шаҳарларидан, пойтахтдан йироқда яшаши лозим эди, сўнгра 1953 йили барча ҳуқуқлари тикланган, «ахлоқи тузатилган» кишилар сафидан ўрин олмоғи даркор эди. Бироқ, бахтга қарши, II. Назировнинг қамоқ. муддати тугайдиган пайт яқинлашган кезларда тегирмонбоши — этикдўз жўгининг ўғли Иосиф Сталин ўлмайди. Тегирмон ҳаммоллари зса жон терига ботиб ишлашарди — тегирмонбошига яхши кўринмоқчи бўлишарди: бир замонлар тегирмонбоши томонидан чиқарилган хукмларни мантиқан поёнига етказиб қўйишни исташарди «халқ душмани» тамғаси билан қамалган маҳбусларни тутқунгоҳда чиритиб юборишни хоҳлардилар, маҳбуслар тепасига қуролли соқчилар қўйишиб, ботқоқликни ағдар-тўнтар қилдиришарди — гўё тилло- қидиришарди; аслида, «тилло васвасаси» амирқолик ёзувчи Жек Лондон чўнтагидан XX аср бошларида тўкилиб қолган эски мавзу эди, буларнинг мақсади бошқа бўлиб, ўз ниятлари нима эканини ўзлари ҳам билишмасди, фақат тегирмонбошининг доҳиёна кўрсатмаларини амалга оширишаётганини, «порлоқ келажак»ка тезроқ жадал суръатлар билан етиб бориш учун зудлик билан барча жабҳаларда «империалист давлатларни қувлаб ўтиш лозим» эканини чала-чулпа билишарди, холос. Йўқ, ҳатто чала-чулпа ҳам билишмасди, фақат ўзларини билағон қилиб кўрсатишарди, улуғ мақсад йўлида «халқ душманлари»ни вабога гирифтор қилсак — бас, марра бизники, дейишиб хомтама бўлишарди. Албатта, бекорга хомтама бўлишмасди — хомтама бўлиш учун етарли асосга эга эдилар: ора-орада, турли-туман инқилобий ва ҳукумат байрамлари арафасида доҳий «мутлақо махфий» фармон чиқарарди ва «қоммунистик меҳнат жанггоҳида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ўртоқларни» Қизил, Кўк, Оқ, Қора нишонлар билан тақдирларди. Сўнгра, марказий матбуот саҳифаларида Нишондор «коммунизм қурувчилар»нинг ғалаба Рапорти, шахсан доҳий номига йўлланган мактублари чоп этиларди. Маддоҳ ғояфурушлар эса кечани — кеча, кундузни — кундуз демай, Шўро шоирларига «ғоявий пишиқ» шеърлар ёзиб бериш масаласида топшириқ беришарди; буюртма шеър битгунча — бурни қип-қизил пиёниста шоирлар арақ .шишасини қучоқлаб, очомлаб... илҳом парилари билан зино қилишгунча эса, ҳар э.ҳтимолга қарши. илгари «ёзуб қўюлғон» даъватномалардан ғалабабоп ўринларини топишарди-да, кўчирмаларни рапорт остига маташтириб чоп этишарди. Хусусан, мана бундай: «Ғалабанинг ўзи келмайди, дўстим! Тер тўкиб, қон кечиб оласан уни..» Шу баҳонада «ғоявий фронт»да жанглар қизиб кетарди: нега инқилобий, Маркс-Ленин — Сталин мавзуларида Фалончи қалам тебратмаяпти? Нима учун фалон кнтобда фирқа ташкилотининг раҳбарлик ўрни кўрсатилмади, муаллифнинг ижтимоий чиқиб келиши мустаҳкамми ёки... текшириб кўриш керакмикан-а? ва ҳоказо мазмунда фирқавий — курашчан мақолалар пайдо бўлардию Фалончи тўхтовсиз равишда инқилобий, Маркс — Ленин — Сталин мавзуларини шудгор этилишга киришарди; шу кечаси кайф аралаш «улуғ русс халқига» шеър бағишларди ва Сталин «урилгач», «Сталин билан иккимиз» деган мисрани ўзгартириб, ўрнига... «хотиним билан иккимиз!» деб тузатиш берарди... Лекин ёстиқдек китоб муаллифи асарда фирқа ташкилотининг етакчи ўрнини кўрсатгунча, батрак қаҳ-рамони чўнтагига фирқа паттасини солиб қўйгунча сочларини оқартириб юборарди, сўнгра ижтимоий чиқиб келиши мустаҳкам эканини исботлайдиган расмий ҳужжатлар тўплаб, уларни тегишли идора тасдиғидан ўтказиб, маъқуллатиб олгунча гўё онадан қайта туғиларди: ўз замонида русс «рабочийлари»га, йўқсулларга яқинлашмасдан, инқилобий кураш йўлларини ўрганмасдан, Фарғонанинг овлоқ қишлоқларида темирчилик билан машғул бўлган... Довуд пайғамбарнинг гўрига ғишт қаларди ва охири «отам фирқа аъзоси бўлмасада, аммо у даҳрий эди — ҚУРЪОНИ каримни оёқ остига олиб тепкилаганини ўз кўзим билан кўрганман, гувоҳларим ҳам бор!» деб болалик хотирасини қоғозга туширардию эртакларини иссиғида матбуотда чоп этарди, сўнг танқидчи шогирдларини «ҳашар»га чорлаб, яхши асари тўғрисида баҳс-мунозара уюштирарди; ўзи эса сўсалистик реализм методининг асосчиси бўлмиш Максим Гўркийнинг шогирди эканини кўпчиликка билдириб қўярди, ана иннадкейин... эндигина босмахона тандиридан узилган кнтобининг биринчи саҳифасига ялтоқи дастхат ёзардида, бедана юриш қилиб Марказ-қўм Саркотиби ҳузурига кириб борарди ва эгилиб букилиб китобини унга совға қиларди; зора керакли жойда шипшитиб қўйса, деган илинжда инқилобни, Маркс — Ленин — Сталин таълимотини кўкларга кўтарарди, фирқа ташкилотининг раҳбарлик истеъдодига таҳсинлар ўқирди ва «яқин келажакда коммунизм қелажа-гига» Саркотибни қайта-қайта ишонтириб чиқар эди. Ғоявий фронтда ялин ҳужум бошлаб қўйган «бир ГУРУҲ ўртоқлар» эса «Беломор канал» қурилиши ҳақида — янги ва янги хилма-хил қахрамонликлар ҳақида режа тузишарди, чизма чизишарди, ҳисоб-китоб қилишарди, ниҳоят, ягона тўғри йўлни топишарди: «халқ душманлари»ни ярим кечаси хуфя йўл билан битта-битта Тутқунгоҳ маҳкамасига олдириб келишарди ва: «Хўш, ёзувчи, ишлар қалай? Фирқамиз сиёсатидан розимисан? Октабр байрами куни ўртоқ Сталиннинг Қизил мандонда намойишчиларга қўлини кўтариб туриб тушган суратидан илхомландингми? Айтчи, ўз устингга яна қандай оширилган сўсалистик мажбурият оласан?.. «Билмасам», дейсанми? Э-э, йўқ, муғомбирлик қилма, сен бизга очиғини айт: оқ қайин остига элтиб, пешонангдан отиб ташлайликми ёки... » Албатта, «халқ душмани» тилдан қолади, қулт-қулт ютинади, дир-дир титрайди... «Шундай қилиб, ўрмон четида бўри қўзичоқни еб қўйибди!» деб аския қиладилар «бир гуруҳ ўртоқлар». Сўнг, илова қилишади: «Терговчи Андреевнинг охирги гапи эсингдами?.. Ҳа, балли эсингдан чнқ-масин — ўша гап ҳисоб! Бор, тошингни тер!» Ун беш йилдан кенин этикдўзнинг ўғли ўлади, жасадни зўр тантаналар билан (Ўрда ўликхонасида бир ҳафта сасиб ётганини авом билмайди, албатта) В. II. Лениннинг ёнгинасига, ойнаванд қабр остига қўядилар; сафдошлари: «Сталин ўлди, лекин унинг нши ҳамиша аёт!» дейишиб, қабр устида қасам ичадилар. Зимдан ўликка қарши фитна ҳозирландилар ва фирқанинг XX қурултойида «шахсга сигиниш» даври қораланади. «Узоғи билан йигирма беш йилдан кейин, Ленин айтган пайтда — 1980 йилда коммунизм қурилади!» деб жумлаи жаҳон лаққа ишонтирилади... «Ана ундан кейин онанг иккимиз коммунизм боғида сайр қиламиз!» —Хуллас,мана шунақа гаплар, фуқаро маҳбус! Савол борми?.. Йўқ, албатта. Ва бўлиши ҳам мумкин эмас! Олға, фақат олға! —Ташаккур, фуқаро терговчн! —Хўш, оламда нима гап, фуқаро Назиров? Оламда ҳеч гап пўқ, фуқаро терговчи. Лекин бит босиб кетди... Майли, оламни бит босаверсин, аммо халқ душманлари босмасин. Нима дедингиз? —Маъқул, фуқаро терговчи! — Айтингчи, Сиз Ғози Олим Юнусов билан Иброҳим Турсунов деган кимсаларни танийсизмн? —Танийман, фуқаро терговчи... Дарвоқе, ўз устингизга яна оширилган мажбурият олдангизми-йўқми? Олдим, етти йиллик режзим уч ярим йилда бажаришга ваъда бергакман: бирйўла ўнта болтанинг ишнни бажаряпман! —Балли, азамат!.. Қани. бўлмасам, гапиринг-чи! —Нимани гапирай, фуқаро терговчи? — Тутқунгоҳда қанча ётдикгиз? —Э-э, сўраманг, фуқаро терговчи, сўрагулиги йўқ! — Хўп, билганингизни гапиринг, лекин ёлғон гапир-манг: Юнусов қанақа одам эди, Иброҳимов-чи?.. Ўн саккиз йил тутқунликда яшаган маҳбус... йигирма беш яшарлигида қамалган маҳбус... Ун саккиз яшар қизга эртаклар сўйлаб бериши лозим бўлган маҳбус... Азоб-уқубатлар исканжасида, дўст-ёронлар дийдоридан йироқда, Ўзбекистондан, ҳаётдан олисда, тонгдан шомгача «оширилган мажбурият ҳисобига меҳнат қилган», қарағайлар, оқ қанинлар остида эзилиб кетган, чол бўлиб қолган маҳбус нима ҳам дерди?.. У ёшлик пайтида беғубор қалби қандай оғу билан заҳарланган бўлса, энди ўша оғуни пуркайди: «синфий нуқтаи назар», «танқид ва ўз-ўзини танқид», «буржуй миллатчиларини фош этиш» руҳида сўзлай бошлайди, унинг сўзлари ҳаёт билан ҳамнафас терговчининг кулгисини қистатади, холос. Маҳбус эса... «халқ душманлари»нинг айблари нималардан иборат эканини «аниқ зслай олмаса-да, лекин улар Боту, Чўлпон, Элбек каби мумтоз адабиёт вакиллари асарларидан мисоллар келтирганини, синфий ҳушёр талабалар профессор-муаллимнинг ғоявий хатоларини бот-бот тўғрилаб туришганини» ҳали унутмаган эди. Хуллас, телба-тескари замон ҳақида гувоҳлик беради: «халқ душмани»нинг эмас, «халқлар отаси»нинг ва унинг малайларининг мудҳиш айбларини фош этиб қўяди — улар алдаганлар, булар алданганлар! Иброҳим Назиров Давлат Сиёсати томонидан алданганларнинг бири сифатида кўргазма беради. Ишонмасангиз, И. Назиров тасдиқномасини яна бир бора ўқиб кўришингиз мумкин, азиз биродар! Надоматлар бўлғайким, алданганлар рўйхати Тутқунгоҳ маҳбусларни чалажон ҳолатда хандақларга кўмиб ташланган шаҳидлар билан чекланмайди. Бир умр ўз виждонларинга хиёнат қилмасдан яшаган зотлар ҳам алданганлар, ЕЛҒОН СИЁСАТга қул бўлиб яшаганлар: ҳартугул, улар иложсизликдан диққинафас ҳаёт кечирганлар, йиқилганларни балчиққа қормаганлар; ўзлари ёвузликка қарши бош кўтармаган бўлсаларда, қўлларидан келса, Ҳақиқатни ҳимоя қилганлар — Ҳақ учун курашган, Ҳақ йўлда қурбон бўлган инсонлар руҳини пок сақлашга уринганлар, суринганлар. Ўзбек халкининг отаишн фарзанди Мақсуд ога ШАЙХЗОДАнинг гувоҳлик кўргазмаси шу жиҳатдан таҳсинга лойиқдир. «ГУВОҲНИНГ ТЕРГОВ ТАСДИҚНОМАСИ 1956 йил 12 апрел Туркистон Ҳарбий Улкаси прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко ЎзСШЖ Жиноий Жараён Мажмуасннинг 16-, 25—27-моддаларига амал қилган ҳолда қуйида номи зикр этилган шахсни гувох сифатида Сўроқ қилди: Мақсуд Мақсудовнч ШАЙХЗОДА. 1908 йили Озарбойжоннинг Оқтош шаҳрида туғилган. Оилали. Тошкент Педагогика институтининг ўқитувчиси. Езувчи. Олий маълумотли. Филология фанлари номзоди. Айбланувчига бегона. Илгари судланмаган. Фирқа аъзоси эмас. Доимий яшаш жойи — Тошкент шаҳри, 9-январ кўчаси, 16-уй, 48-хонадон. «Агар кўргазма беришдан бош тортсам ёки ёлғон кўргазма берсам, ЎзСШЖ ЖМнинг 224—225-моддаларига асосан жиноий жавобгарликка тортилишим ҳақида терговчн мени огоҳлантирди: гувоҳ имзоси (М. Шайхзода)». Абдулла Қодирий билан шахсан танишганимга қадар — 1932 йилгача ҳам унинг номи менга яхши таниш эди. 20-йилларнинг охирларида ва 30-йилларнинг бошларида муаллимнинг икки романи — «Ўткан кунлар» бнлан «Меҳробдан чаён» жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди. У ўз вақтида навқирон Шўро зиёлилари ўртасида — талабалар, ўқитувчилар, шифокорлар, физикачилар ва Ўзбекистон санъат усталари ўртасида ни-ҳоятда машҳур эди. Боз устига, тахминан, 1927 йили Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романи Холид САИД томонидан озар тилига таржима қилиниб, Боку шаҳрида чоп этиладию ёзувчи Озарбойжонда ҳам машҳур бўлнб кетади. Абдулла Қодирий бекорга шуҳрат қозонмаган эди. Ҳамма гап шундаки, ўтмишда ўзбек адабиётида роман жанрн йўқ эди: Абдулла Қодирий ўзи фойдаланиши мумкин бўлган қардош халқлар адабиётларининг, хусусан, озарбойжон, татар, ўрис адабиётларининг таж-рибаларидан фойдаланиб, биринчи ўзбек романини — Еврўпа адабиёти мезонлари билан ўлчанадиган романни яратди. Абдулла Қодирий ана шу романлари билан фавқулодда истеъдод соҳиби, йирик асарлар устаси эканини исботлади. Бу романлар ннқилобгача бўлган Туркистон халқини, тарихий шароитни жуда яхши биладиган билимдон киши томонидан завқ-шавқ билан гўзал ёзилган. Романлар ана шу жнҳатлари билан жуда катта бадиий ва тарбиявий аҳамиятга моликдир. Романларнинг ғоявий аҳамияти ҳақида гапирадиган бўлсак, чин дилдан қуйидагиларни таъкидлаш лозим: юқорида номлари қайд этилган икки романда XIX асрнинг 50—60-йилларидаги воқеалар тасвирланади, яъни мавзу хийла донғи чиққан Қўқон хонлигининг подшох — Худоёрхон ҳукмронлик қилган даврдан белгиланган. Ушанда хонлик ғалаёнлар, ихтилофлар, ўзаро майда-чуйда низолар даврини, иқтисодий ва сиёсий таназзул даврини бошидан кечирарди (айтмоқчи, ўша замонлари Тошкент ҳам хонлик тасарруфида эди). Мана шу давлатни тутуриқсиз, калтабин, иқтидорсиз, ўзбошимча хон Худоёр бошқарарди. Иккала романда ҳам воқеалар Фарғона (Қўқон, Марғилон) билан Тошкентда кечади. Абдулла Қодирий ўша замонларда хон зулмига, амалдорларнинг бебошлигига, сарой аҳлининг бузуқлигига, «хонлик салласи остидаги чаёнлар»нинг маккорлигига, мунофнқлигига, текинхўрлигига қарши курашаётган меҳнаткашлар билан зиёлиларнинг олижаноб қиёфаларини ишонарли, ёрқин акс эттиради. Шубҳасизки, 20-йилларнинг ўрталарида, адабиётимизда сўсалистик реализм методи эндигина ўзига йўл очаётган пайтларда Абдулла Қодирий ўзи қаламга олган даврнинг барча масалаларини бехато ҳал этиш учун ҳали марксча-ленинча таълимотни етарли даражада ўзлаштириб олиши мумкин эмасди. Ҳа, ўша йилларда ҳеч қандай хатога йўл қўймаган ёзувчилар жуда ҳам озчиликни ташкил этишарди. Муҳими шундаки, Абдулла Қодирий хон замонидаги феодал ахлоқни танқид остига олади: ёввойи одамхўрлар ҳукмронлик қилган оғир замонда қурбон бўлган олий-жаноб, суюмли, ҳалол инсонлар тимсолини самимий муҳаббат билан тасвирлайди. Абдулла Қодирий романларининг сиёсий-тарбиявий аҳамияти ана шундадир. 1929 йили мен, Шарқ куллиётининг барча талабалари каби «Меҳробдан чаён» романииинг қўлёзма нусхасини, роман китоб ҳолида чоп этилмасдан илгари ўқиганман ва уни бошқаларга берганман — қўлёзма саҳифалари қўлдан-қўлга ўтиб юрарди. Уни мутолаа қилаётган ўқувчилар Шўро талабалари, ёш камоллар эдилар. Китоб ёшларда ўтмишни соғиниш кайфияти (барча ташкилотларда мавжуд бўлгани каби Иўқсул ёзувчилар уюшмасидаги сўл кучлар айнан ана шундай даъвони илгари сургандилар) уйғотмади, балки уларда хон зулмига нисбатан нафрат ва мирзо Анвар билан Раъно образларига нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотди. Абдулла Қодирийнинг «Обид кетмон» романи ҳақида шуни айтиш лозимки, бу ўзбек қишлоқларини сўсалистик асосда қайта қуриш масаласига бағишланган илк йирик, жиддий асардир. Муаллиф меҳнаткаш деҳқон тимсоли орқали ўзбек деҳқонлари тақдирида рўй-бераётган илғор ўзгаришларни акс эттиришга ҳаракат қилади ва маълум маънода ўз олдига қўйган мақсадга эришади. Абдулла Қодирийнинг романлари ҳозир қўл остимда йўқлиги сабабли мен ўша асарларга аниқроқ таъриф беришга қийналяпман; деярли йигирма йил аввалги таассуротларимга суянаяпман, баъзан мушкул аҳволга тушиб қоляпман. Бундан ташкари, мен аниқ биламанки, 20-йилларнинг ўрталарида (эҳтимол, сал кейинроқдир) Абдулла Қодирий биринчи бўлиб Гоголнинг «Уйланиш» комедиясини ўзбек тилига таржима қилган эди ва ўша асар драматик театру саҳнасида (Абдулла Қодирий таржимаси асосида) зўр муваффақият билан ўйналади. Ҳозирга қадар Ҳамза номидаги театрининг кекса артистлари (масалан, ЎзСШЖ Халқ артисти Сапфи Қориев) Абдулла Қодирий таржима қилган ўша пьесадаги теша тегмаган жумлаларни такрорлаб юришни яхши кўришади. Аввал Урисия Йўқсул ёзувчилари уюшмаси деб аталадиган ёзувчилар уюшмаси (Бутун иттифоқ қоммунистик (болшовойлар) фирқаси Марказқўмининг 1932 й. 23.ГУ кунги қарорига мувофиқ) қайта қурилгач ва СШЖИда ягона ёзувчилар ташкилоти вужудга кел-тирилгач, мен Абдулла Қодирий билан шахсан танишдим. Абдулла Қодирий Езувчилар уюшмасига тез-тез келиб турарди, адабий жарида Таҳрир ҳайъатининг аъзоси эди; Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасн бошқармасининг ҳам аъзоси эди. Сўнгра, у СШЖИ ёзувчиларининг қурултойига делегат бўлади. Мен ҳеч қачон, ҳеч қаерда, ҳатто айбловчилар оғзидан ҳам, Абдулла Қодирий аксилшўравий мазмунда латифа айтибди, деган гаппи эшитганим йўқ. Тўғри, мен Абдулла Қодирий билан қалин оғайни эмасдим. У пайтларда бошловчи ёзувчилар уюшмага қисиниб-Қимтипиб, зўрға боришарди; Қодирий эса шон-шуҳратта бурканган беназир ёзувчи эди; у бениҳоя камтар, камсуқум бўлса-да, мен— «бўзбола» ўзимни асло у билан тенглаштира олмасдим. Қолаверса, Шарқ удумига кўра, ёши улуғ кишилар алоҳида ҳурмат қилинадилар: мен ҳам, менга тенгдош ёзувчилар авлоди ҳам устоз билан одоб доирасида муомала қилардик. Шунга қарамасдан, ҳаммамиз у ҳақда ҳалол устоз, меҳнатсевар, билимдон, истеъдодли ёзувчи, деган якдил фикрда ЭДИК. Битта воқеа ҳали-ҳали эсимда. 1933 йили Тошкентда атоқли фаранги қўммунист-ёзувчиси Пол Вайян-Кутюре ташриф буюрди. Ёзувчилар уюшмасида уни қабул қилиш маросими бўлди; маросимда Абдулла Қодирий ҳам иштирок этди. Хайрлашув пайтида Вайян-Кутюре машҳур ўзбек ёзувчиларидан дастхат сўради. Абдулла Қодирий Вайян-Кутюре берган дафтарга араб алифбосида, ўзбек тилида дастхат ёзди-да, кейин ёзганларини ҳамма эшитадиган товушда ўқиб берди— у ёзган дастхат, тахминан, қуйидаги мазмунда эди: «Мен озодликка чиққан Ўзбекиетонпинг кекса ёзувчисиман. Озодликка эришувимизда бизга ўрис болшовойлари ёрдам бердилар. Энди Сиз, муҳтарам зот, фаранги қўммунистлари орқали Фарангистон зулми остида эзилиб ётган Шнмолий Африқо халқларига алангали салом йўллайман: ишқилиб, улар ҳам мустақилликка зришсинлар! Умидим шулки, бул борада уларга фаранги болшовойлари ёрдам беражаклар!» Менинг фикримча, Абдулла Қодирий бизнинг вазиятимизда турганини англаш учун мана шу далилнинг ўзи етарлидир. Абдулла Қодирийнинг юксак бадиий қимматга эга бўлган романлари мусодара қилиниши натижасида ўзбек Шўро адабиёти тарихи камбағаллашиб қолди ва тарбиявий ишларга — халқимизнинг муносиб ўринбосари бўлмиш ёш авлодни гўзалликка ошнолик, билимдонлик руҳида тарбиялашдек олижаноб ишларимизга мисли кўрилмаган даражада зарар етказилди. Тасдиқномага менинг сўзларим тўгри ёзилган, уни ўзим ўқиб кўрдим М. Шайхзода (имзо) Терговчи: ТуркҲЎ ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 60—66-саҳифалар). Дарвоқе, жумҳурият Давлат Хавфсизлиги Қўмитасининг ҳужжатгоҳида Мақсуд Шайхзоданинг саккиз жилдлик жиноятномаси сақланмокда: V киши 50-йилларнинг бошларида, Тегирмонбошн ўлим тўшагнда ётган кезлари «халқ душмани» сифатнда жиноий жавоб-гарликка тортиллди ва ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этилади: то тегирмонбошининг қазоси етгунча Тутқунгоҳда ётади. Сўнг, Мақсуд оғанпнг жиноятнома-сп қайта кўриладню ёзувчп озодликка чиқади. Елғон фош этиладнми?.. Асрсус, Елғон ҳалигача САККИЗ ЖПЛД бўлиб ётибди, сукут сақлаяпти (яқин орадз тилга кирса ажаб эмас). Хуллас, 1956 йилнинг 12 апрел куни гувоҳлик берган Шайхзода одамкушлар ҳақида орқаворотдан эшитибгииа қолмасдан, балки уларнинг асл башараларини ўз кўзи билан кўрган — совунига кир ювиб келган эди (Мақсуд оғанинг устига тоғора-тоғора мағзава ағдарган кимсалар ҳозир... кексалик гаштини суриб юришибди, баъзилари отдан тушсалар-да, лекин эгардан тушмаганлар). Шундай қилиб, жаҳаннамни кўриб келган инсон жаҳаннам қаърнда ном-нишонсиз кетган устози ҳақида мардона туриб гувоҳлик беради: «билмайман», «эсимда йўқ», «яхши танимасдим», «китобларини ўқпмаганман» каби баҳоналар билан ўзини четга тортмайди. Абдулла Қодирий асарларппнпг халқимиз қўлидан тортиб олиниши тўғрисида: «...ёш авлоднп гўзалликка ошнолик, билимдонлик руҳида тарбиялашдек олижаноб ишларимизга мисли кўрилмаган даражада зарар етказилди», дейди. Бу— камина Абдулла Қодирийнинг жиноятномасида учратганим, терговчига очиқ-ойдин айтилгаи ягона даъводир, нисбий ҳақиқатдир. Ёзувчи таржимаи ҳолига сиртдан назар солинса, Мақсуд Шайхзода ёлғон сиёсатга қарши бош кўтармагандек туюлади, аммо ёзувчининг вазифаси — асар ёзиш эканиии, у зинҳор-базинҳор сиёсат ноғорасига уйнамаслиги лозим эканини эътиборга оладиган бўлсак, ёзувчига муанян масалада баҳо беришни истасак, энг аввало, унинг асарларига баҳо беришимиз шарт эканини инобатга олсак, Шайхзода Жалолиддин Мангуберди ва Мирзо Улуғбек қиёфасида қонхўр ҳокимга, боскинчилар зулмига қарши курашганига амин бўла-миз. Аслини олганда, Шайхзода домланинг Шўро идораларига маъкул келмаган «бебошлиги» ҳам Жалолиддиннинг «ёзувчилик моҳиятини, ижтимоий чиқиб келишини марксча-ленинча нуқтаи назардан туриб синфий ёритмаганида» эди. Ажаб ҳикмат: домланинг айтганини қилгин-у, лекин қилганини қилмагин, деган мақол тескари ҳолатда ҳам тўғри бўлиши мумкин экан-да! Мумкин экан. Чунки замоннинг ўзи тескари эди — оёғини осмонда қилиб, боши билан юрарди, ахир! * * * Ёлғончи сиёсатнинг, Мунофиқ Ғоянинг ишваларига учиб, алданиб қолган ўзбек зиёлиларининг «типик шароитдаги типик» вакили Маҳмуд Ҳодиев — БОТУдир. У истеъдодли шоир ва миллатпарвар фуқаро эди. Бироқ, умрининг охиригача «алоҳида олинган мамлакатда ғалабага эришган инқилоб»нинг асл моҳиятини англай олмади — тумтароқли, жимжимадор алвон шиорлар ақл-ҳушини ўғирлади; инқилоб туфайли «бузилғон ўлка»нинг ҳолига йиғлаган Чўлпон каби маслакдошларига «синфий вазиятда» туриб зарбалар берди ва «тузалғон ўлкага» бағишлаб қасидалар битди, қасидагўйлик анъанасини Ғайратий каби ёш шонрларга мерос қилиб қолдирди. Тўғри, 20-йиллар долғали, болғали эди, унча-мунча сиёсатдон ҳам, шоир-ёзувчи ҳам осонликча калаванинг учини топа олмасди. Аммо ИНҚИЛОБ шамолн қаёққа қараб эса бошлаганини билиш учун уста сиёсатдон, мингта чиғириқдан ўтган қаламкаш бўлиш шарт эмас, бунинг учун халқ доднга қулоқ солиш, юрт аҳволига кўз қирини ташлаш кифоядир. Кифоя эди... Бироқ, «жаҳон инқилоби арафасида» осмони фалакка тинимсиз отилаётган мушаклар товуши қулоқларни битириб, ёғдуси кўзларни қамаштириб қўйган эди... Афсуски, иккинчи тўлқин пайтидаёқ Боту ҳам Тегирмонга тушиб кетади. АНГЛАТМА Ҳужжатгоҳда сақланаётган Маҳмуд ҲОДИЕВнинг (Боту) 962941 рақамли жиноятномаси асосида тузилган «Айбланувчи Акмал Икромовнинг жиноий иши юзасидан ўтказилган тергов жараёнида, Бош Сиёсий Бошқарма ҳайъати томонидан 1933 йили (у 1930 йилнинг 23 июл куни ҳибсга олинган) озодликдан маҳрум этилтан, Ҳодиевнинг (Боту) Ўзбекистондаги миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотининг раҳбарларидан бири экани исботланади. Янги очилган ҳолат муносабати билан Ҳодиев 1937 йилнинг август ойида СОЛОВЕСКдаги Тутқунгохдан Тошкентга келтирилади, сўнгра СШЖИ ИЙХК ихтиёрига — Масковга жўнатилади ва яна-тағин жиноий жавобгарликка тортилади. Ҳодиев 1933 йили жиноятининг асосий қисмини тергов пайти яширган эди. Ҳодиев (Боту) тубандаги ҳолатларда айбдор деб топнлади: у 1928 йилдан бери Ўзбекистонда мавжуд бўлган ўзбек миллатчиларининг аксилшўравий, қўпорувчилик ва одамкушлик билан шуғулланадиган ташкилотининг раҳбарларидан бири; шу ташкилот ўз ол-дига Ўзбекистонни СШЖН таркибидан зўрлик йўли билан ажратиб олишни ва Англиянинг вассали бўлган буржуй давлати барпо этишни мақсад қилнб қўйган эди. Ҳодиев (Боту) Шўро ҳокимиятига қарши оёққа турган қўзғолончилар тўдасига бошчилик қилди ва ташкилот аъзолари томонидан саноат, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтказилган зараркунандачилик тадбирларнга йўл-йўриқ кўрсатиб турди. 1930 йили Ҳодиев ўша ташкилотнинг бошқа бир раҳбарн — Икромовпинг топшириғига биноан, фаол жамоатчи Обид Саидовга қарши суъиқасд уюштирди: ўзининг ҳамтовоғи бўлмиш Носир Саидовнинг қўлига зимдан заҳар топиб берди ва ўша заҳар билан Обид Саидов ўлдирилди. Ҳодиев (Боту) дастлабки тергов пайтида ҳам, судда ҳам ўз айбига иқрор бўлади. 1904 йили туғилган, ўзбек, 1923 йилдан 1930 йилгача Ўзбекистон қўммунистик (болшовойлар) фирқаси Марказқўмига аъзо бўлган, Ўзбекистон Маориф Халқ Комиссарининг собиқ ўринбосари, шоир Маҳмуд Ҳодиев (Боту) 1938 йилнинг 9 май куни СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан РСФСР ЖМнинг 58—7-, 58— 8-, 58—2-моддалари бўйича жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинади. 1938 йилнинг 9 май куни ҳукм Масков шаҳрида ижро этилган». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 41-саҳифа). Албатта, ишлар чаппасига кетишини Боту билмасди: у А. Солженисин таърифлаган «Архипелаг ГУЛАГ» пойтахтида — сиёсий маҳбусларнинг Соловеск оролида олти йил тутқунлик азобини тортгач, 1937 йили Масковга, «нажот қалъаси»га — «шахсан халқлар отасига бориб тегсин!» деб хат ёзиб юборади: «Мен Ўзбекистондаги миллатчилик ташкилотининг раҳбари ким эканини биламан; агар Тутқунгоҳдан чиқарилиб, камина Тош-кентга олиб борилса, жамики «халқ душманлари»ни фош этиб ташлардим, фақат олдиндан қўлимга уларнинг рўйхати берилса — бас, шундап қилиб, қуммунистик виждоним олдида ўзимни оқлашни истайман!.. «Ўша пайтда «халқлар отаси»га Бухарин, Риков, Томский, Енукидзе ва бошқа оқпадар мухолифларининг миллий жумҳуриятлардаги, жумладан, Ўзбекнстондаги «думлари»ии тузоққа илпнтириш учун зиғирдек баҳона — хўрак етишмай турган эди: мана, тап-тайёр баҳона ўз оёғи билан кириб келди. — Алё, Типратикон! Келмунда!.. Бегом! Албатта, Сталиннинг қувончи ичпга сиғмасди: қувончини кнм бнландир баҳам кўришни истарди; алла-қандай гуржи лапарини димоғида хиргойи қиларди. Боту эса, ўзимда йўқ айбларимни айтиб, чин дилдан» тавба-тазарру қилсам, доҳий бир қошиқ қонимдан кечади, ахир эгилган бошни қилич кесмайди-ку, деб чучварани хом санарди; кафтига қараб ўтириб... ўзича фол очарди. Афсуски, итоатгўй қуллар ҳар доим ҳам Инқилобга кепак бўлазермасди, баъзан, ўқтин-ўқтин Инқилоб қонсираб турарди, қурбонлик сўрарди... Хўш, нега зиё эгалари — зиёлилар, ёзувчилар — «киши руҳининг муҳандислари» алдандилар? Наҳотки, улар олчоқ ғояларга, ғояфурушларга ишонган бўлсалар?.. Етмиш йиллик аччиқ тажриба шуни кўрсатдики, агар Давлатни Ғоя бошқарса, ғоявийлик — Бош мезон бўлса, Ҳақиқат билан Ёлғоннинг фарқи қолмайди. Яъни, одамларни Ҳақиқатдан бездириш ҳам, одамларни Ёлғонга ишонтириш ҳам унчалик қпнин бўлмайди. Чункн Давлат тепасида қип-қизил ҒОЯ ўтирибди, ахир! Ғоя ўз ҳолича хавфли эмас, аммо у давлатнинг ажралмас қисмига анланиб олса, эт бнлан тнрноқнинг орасига кириб олса — бас, оламда ундан даҳшатли куч бўлмайди: у нафақат жаҳолатга ботган одамлар устидан ҳукмронлик қилади, айни замонда Ер юзасининг ва остининг олтидан бир қисмини... трубкасини чекиб ўтириб, бемалол бошқара олади; хоҳласа — ўлдиради, хоҳласа — қолдиради. Ёлғон ғоя билан милён-милён халқни заҳарлаб ташлаган давлат учун «оқ»ни қора, «қора»ни оқ қилиб кўрсатпш, қонунни минг мақомга солиб йўрғалатиш ҳеч гап эмас. Мисол учун узоққа бормаймиз; яна Абдулла Қодирийнинг жиноятномасини қайта варақлаб кўрамиз-да, олтмиш учинчи саҳифасига диққатимизни қадаймиз — бу Файзулла Хўжаевнинг Қурбон Берегин номига ёзган кўрсатма хати; Хўжаев ўз қўлн билан ёзган, ўзбек тилида, араб имлосида ёзган. Минг афсуски, Шўро мактабларида таълим олган жамики олий маълумотли зиёлилар каби... биз ҳам саводсиз бўлиб чиққанмиз; араб имлосига тишимиз ўтмайди. Лекин, қатли ом йилларида Давлат Хавфсизлиги Бошқармасида ишлаган ходимлар орасида араб имлосини бемалол ўқийдиган мутахасспслар бор экан, у киши билан танишмиз, фақат бу гал «таржимон» қиёфасида саҳпага чиқади, холос. Хуллас, Триғулов ўрис тилига ўгирган хатнинг ўзбекча «таржимаси» мана бундай (дарвоқе, хатчанинг ўрисча матни жиноятноманинг 62-саҳифасидан ўрин олган): «Таржима 1. Берегинга Сизга Абдулла Қодирий билан унинг эски ва янги асарларини қайта нашр этиш масаласида маслаҳатлашиб кўриш ва шартнома тузиш топширилади. «Ўткан кунлар»ни чет элга жўнатиш учун араб имлосида қайта чоп этиш зарур. 1933 йил 17 май Таржимон: ЎзСШЖ ИИХКДХБIV бўлими бошлигининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти Триғулов (имзо)». Абдулла Қодирийпинг жиноятномасидаги «ашёвий далил» шу, холос. Бу шапалоқдай қоғоз қандай қилиб терговчининг қўлига тушиб қолганини билмаймиз: Қурбон Берегин ҳибсга олингач, унинг ишхонасими, уйими тинтув қиликган пайтда топилган бўлиши мумкин. Хат-кўрсатмада нима ҳақда гап кетаётгани тушунарли, албатта. «Ўткан кунлар»ни араб имлосида қайта нашр этиш зарур экан, вассалом. Ўша пайтларда Файзулла Хўжаев жумҳурият Халқ Комиссарлари Кенгашининг раиси ва Марказқўм аъзоси эди: у бошлиқ сифатида Марказқўмнинг Маданий-маърифий ишлари бўлимининг мудирига топшириқ беряпти. Бошлиқлар доимо қўл остидаги ходимларга иш буюрадилар — буни ҳамма билади. Лекин, бу ҳолатга синфий ҳушёрлик нуқтаи назаридан ёндашиб кўрсак... ў-ў, даҳшат-ку! Ҳа-я, терговчи оддийгина иш қоғозини бекордан-бекор жиноятномага тиркаб қўймаган экан-да! Бу жўн қоғоз эмас, балки Абдулла Қодирийнинг чет эл жосуси билан, Қошғардан савдогар қиёфасида Тошкентга келган капиталист давлат жосуси билан хуфёна учрашганини (гувоҳ Ғафур Ғулом ҳам шу ҳақда кўргазма беради), учрашувни шахсан Файзулла Хўжаев ташкил этганини ва Қурбон Берегин ўртада воситачилик қилганини яққол кўрсатадиган ашёвнй далил ҳисобланади. Вот так, уртаклар!.. Ун беш дақиқа давом этган суд жараёнида раис Қодирийнинг саксон саҳифали жиноятномасини шунчаки варақлаб чнқишга ҳам улгурмайди. Маслаҳат пайтида эса... тасодифан олтмиш учинчи саҳифадаги араб имлосида ёзилган хатнн кўриб қолади: бегона кўзга бегона имло қизиқ кўринади, албатта. Таржимани ўқиб чиқади ва бирдан ранги бўзариб кетади, пичирлаб худодан мадад сўрайди: — Худойим-эй! — дейди. — Анави... халқ душмани Файзулла Ходжаевнинг ҳамтовоғи экан-ку! — Ён чўнтагидан рўмолчасини оладию пешонасидаги совуқ терни артиб қўяди. — Қани ўзи? — деб сўрайди аскарбошидан. — Ким? — Қодирий қани деяпман, ҳўкиз! —Йўқ экан... тополмадим, — дейди аскарбоши гуноҳкорона оҳангда. — Зудлик билаи олиб келинг! —Кеча кечаси... билмасдан отиб қўйибмиз. —Хайрият, — дейди раис енгил тин олар экан. — Умуман, бўладиган ишнинг тезроқ бўлгани яхши. Боплабсан, азамат! Олий суд номидан сенга ташаккур эълон қиламан! —Шўро Иттифоқига хизмат қиламан, ўртоқ ҳакам! Шундай қилиб, Абдулла Қодирийнинг жиноятномасида, суд 1938 йилнинг 5 октябр куни бўлди ва айбланувчи жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинди, ҳукм эса. 1938 йилнинг 4 октябр куни ижро этилди, деган расмий-эътироф пайдо бўлади. Нега бундай бўлди? Ахир, бундай ҳолат қонунга хилоф-ку! Қанақа қонун, қанақа қонун?! Галварс! Давлат чиқарган қонунни хоҳласа — бу томонга, хоҳламаса у томонга ағдаради, билдингми? Ана шунақа гаплар, жўра. Гап қонунга келиб тақалган эканми, демак, яна уч-тўрт оғиз шу ҳақда тўхталмасак бўлмайди. 1926 йилдан эътиборан қонун кучига кирган ЎзСШЖ Жиноий Караён Мажмуасининг 4-моддасининг 6-бандида шундай дейилади: «Қуйидаги ҳолатларда жиноий иш қўзғатиш, қўзғатилган жиноип ишларни давом эттириш қатънян ман этилади, яъни жараённинг ҳар қандай босқичида иш тўхтатнлиши лозим: ...6) муайян шахсларга нисбатан Шўро Иттифоқи Марказип Ижроия Қўмитаси ёки Бутунўзбек Марказнй Ижроня Қўмитаси ўз ваколатидан фондаланиб, маоф этганлик тўғрисида қарор чиқарган бўлса ё гуноҳдан кечиш ҳақида фармон чиқарилган бўлса, шахсларни қамоқда тутиб туриш ман этилади, қўзғатилган жиноий иш ҳаракатдан тўхтатилади». Ушбу қонуннинг амалий ижроси эса тубандагича: «Жаридадан кўчирма. Ўзбекистон Сўсалистик Шўро Жумҳурияти Марказий Ижроия Қўмитаси Кенгаши Президиумининг мажлиси 1926 йил 17 июн Самарқанд шаҳри Қатнашдилар: сўров билан Президиум аъзолари Президиум аъзолари: ўртоқлар Охунбобоев,Биксон, Ғозиев, Волик, Икромов, Иванов, Қосимхўжаев, Раҳимий, Строганов, Челогузов. Муассасадан: ўрт. Қосимов Раислик қилувчи: Қосимхўжаев Котиб: Раҳимий Э ш и т и л д и: 1. ЎзСШЖ Олий судининг шу йил 17 июн кунги 1893-сонли илтимосномаси ва унга илова қилинган Олий суднинг ҳукми ҳамда нкки (2) йил муддат билан озодликдан маҳрум этилган Абдулла Қодирийни суд томонидан белгиланган жазодан қутқариш, озод этиб юбориш тўғрисида Олий суднинг шу йил 15—16 нюн кунларн чиқарган қарорлари муҳокамага қўйилди. Қ а р о р қ и л и н д и: 1. ЎзСШЖ Олий судининг илтимосномаси қондирилсин ва Абдулла Қодирийнинг икки (2) йил муддат билан озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги суд ҳукми бекор қилинсин — маҳбус озод қилинсин. Р а и с: Крсимхужаев (имзо) К о т и б: Раҳимий (имзо)». («ЎзСШЖ ЖМнинг 73-, 116-моддалари (аксилинқилобий ҳаракат) бўйича айбланган «Қизил Ўзбекистон» рўзномаси ва «Муштум» жаридасининг масъул котиби Абдулла Қодирийнинг жшюятномаси: ЎзСШЖ Давлат ҳужжатгоҳи, 26-сон жпноятнома, 108-саҳифа.) 1926 йилнинг 17 июн куни кечки пайт Абдулла Қодирий Самарқанд шаҳридаги қамоқхонадан озод қилинади. Чунки қонун чиқарувчн Олпй даргоҳнинг ҳар қандай қарори ижрочилар томонидап сўзсиз бажарилиши шарт ҳисобланади. Қонунга хилоф ҳаракат эса кейинроқ — 1938 йилда содир бўлади: «йиғинди гаплар» ҳангомаси қатли ом даврида қайта кўтарилади ва Қодирийга яна «аксилинқилобий» айб тақилади. Ваҳолонки, «Йиғинди гаплар» учун ёзувчи маоф этилган эди. Мана, ўша «ЙИҒИНДИ ГАПЛАР Ўқиғувчилар билан дардлашмаганнмга қарпйб бир ярим ой бўлди. — Қайси бурчакда ухлаб қолдинг? — деб сўрама, жиян. Бу ўлкада нима кўп экан? Ухлайдурғон бурчак ва унда ўмпайиб-ўмпайиб ухлағувчн менга ўхшаш овсарлар! Мен сенга айтсам, ўзбекнинг ишчиси, деҳқони, маорцфи, маданияти, иқтисоди, шалтойи-балтойи, хулласи, барчаси ҳам ухлайди. Аммо ўчоқбошининг ҳоли — топгони олақарғалар бўлса, хўбам билган иомаъқул-чилппши қиляптп! Қиловурсин, эгаснга товоқ-қошиқ керак бўлса, охир бир кун фотрон-фотрон қилиб олар-ов! Оғайни, ишқилиб, ўлмасдан баҳорға чиқиб олсоқ бўпти... «Упса нетар, бўса кетар», деган екан отабобо. Меп шу дунёдоғи одамизотнинг куйди-пишдисини тияртакда (?) қшгааб, ўлдирсам дейман: — Ерлилаштириш!! Ўзбеклаштириш!! Фалончининг виждонига куйдирги чнқғонми?? Улуб бўлдик-ку!! — (Тўнғус қўпсоқ, йўқ дедимми!) — Ярам янгиланди! Кўр, чипқонимни кимнинг олдида ёрай?! — (Бувннгнинг олдида ёр!) — Маҳалламдан бунчаси ишсиз, фалончаси оч!! — (Оч бўлса, кафанини ҳозирла!) Кўчага чиқсак кўрунган кишидан эшитадургон сўзинг — шу. Қулоғингга пахта тиқмасанг, бошқа иложи йўқ! — Вой, ўша куйди-пишди, йиғиб-териб еган чиқарсин! Ҳали-ку, бу оғзаки ғаш-ғаша. Аммо кечаги кун газетда Охун бобоевдек битта саркорингдан ҳам феълим айни ёзди. Ҳаммадан ҳам буники қизиқ. Маъданглик маориф ходимчилари қурултонида маъруза ўқуб, нима дейди денг: — Жумҳурнятимизда ҳар 200 мурмасаъ чоқирим ерга ёхуд 4909 одамға битта мактаб бор ёки ўқиш ёшиди бўлган болаларнинг ҳар (эмас, хўтик!) бир 989 тасига бир мактаб тўгри келадир! Ана бу мияси ачимаганнинг гапига қаранг эндн! Худойпға шукр, қорнинг тўқ — қайғунга йўқ, бас — тинчкина фаройисхонлик (?) қилмасдан, оқсоқоллигингни қиловурсанг бўлмапдими, уста Иўлдош! Тузук, чақирим-пақирпмингга манпм ҳам қаршплпғпм йўқ. Раҳматлик бир бой, саккиз чақирим — бир тош бўлади, бир тошни яхши отинг бўлса, бир соатда босасан, деб айтар эди. Икки бўз чақириминг... ҳисобнинг калласнминаммикан, йигирма тўрт тош бўлса, ҳалигпдек саман бўлмаса, бир қўннб эртасига туш чоғида ара:.г етиб борасан. Уловннг эшак бўлса, купбнятнни (?) саҳарга қилиб, рўзангни баҳузур йийовур! Гап қаерда эди ҳали... Ҳа, анткандек, ҳар беш однмға битта мактаб ёхуд 989 тагнна уйида энасипи зериктургон гўдакка бит-тадан эрмак тўгрнспда элп. Шу замондаги баъзи одамларга ажабҳайрон қоламан. Бир минг болаға битта мактаб бўлса нима-ю, ўн ммпггпга Оптта тўгри келса, сен билан менга нима ҳасрат! Башарти, муддао мирзобошиларни кўпаптирнб, идораларни ерлнлаштириш бўлса, азбарони Ле-нин ва Маркс узаткан оёғингнн йиғма! Кўчага чиқсанг, ҳар қадамда бнтта мцрзобошп — ҳасратпдап чанг бурқийди: иш йўқ, куч нўқ, ўн тўққнзта ерлнлашган идорадан ҳафта ўтмай чиртанг-пиртанг қогозни олибди. Ростини антсам, «қул ўлмас, ризқн кам бўлмас» мақолинп унча-мунча одам тўқиб ташламағон. Дарҳақиқат, ҳар мингга битта мактаб бўлса ҳам бечоралар йиғлаб-сиқтаб, яғирига кул сепиб кунини кўряпти. Бунинг устига, кун-сайин таппа-таппа келиб турғон бешик-билак, упа-элак ва қадр-ҳурматлик меҳмонларга ҳам сирини бергапн маълум эмас. Энди бир мннгга бнтта мактаб тушган ҳар беш мингнпнг хўтиклари ҳам бпр кунинн кўриб кетар, деб ўйлаймиз; бптта-ярнмтанинг ўчоғига косов бўлар ёки отбоқармп, ахлот қоқарми, ншқилпб, бир бало бўлар-ку! Бас, менга қолса, мундоқ мапда гапларнинг қайғусини чекиш ҳеч арзимапдир. Энсамни қотирғон гапларнинг яна биттасн — анави кун бўлиб кечкан маъданглик маориф ходимчиларининг қурултойидир. Лекин ашаддий қаҳқаҳамин мужиб бўлғоган ҳам шуниси. Ўртоқ Акмалча Чўлпонбойнинг: «Зиёлимас, сен зиёнли Ҳезлардан, упа-элак олувдасн қизлардан — Охунбобо ўғли каби эр керак, Боёнлардан олинғувси ер керак!» деган шеъри билан зиёнлиларнинг афтига туфургани ҳолда яна нима учундир иймони сусайнб, «Ҳезлар тавба-тазарру қилса, қарғанинг қучоғи уларга очиқ!» деб қўядир. Дарҳақпқат, ҳезлардан биттаси тавба қилиб, истиғфор айтса, Акмал чиндан бу тавбага ишонадими-пўқми, ҳозирча унинг ичига кириб чиқғон махлуқ йўқ. Бироқ, бунга ишонар эканми, Акмалингга айтадурғон икки оғиз гапим бор. Сенга мисол бериш учун Шайх Саъдийнинг ҳикматига ва ё Қалиланинг Димнасига мурожаат этиб ўтирмайман. Мисолини худди нафси мутакалимадан эшит: мен ҳар кунн худоға тўққиз маротаба оспй бўлиб, ўн саккиз маротаба тавба ва нстигфор айтаман. Исёним бепоён бўлгонидек, истиғфорим ҳадсиз ва лекин, исёнсиз қолғон соатимга жуда оз учрарсан! Бас, онглағилким, эй, Акмал! Тавбага бўйин буккан банда — бандаларнинг энг ярамасидир; қуллуқ бунёд қилғон расво-расволарнинг яна ашаддий расвосидир. Ўз бутунлиғини сақлай олмоғон — бошқаларға ён бўла олади. деган гапни ҳеч бир китобда учратолмадим. Айтмакчиман-ки, тавбаси бошшини есин, сен бўлсанг — ишингдан қолма, отингни !» де! Ҳақиқат олдида бўйин эгиш — тавбадир, ўзгаси — гавғодир! Шу оралардағиму шум ҳангамаларнинг яна биттаси — «миллий қўшиннинг фирқа конференцияси» деб арз қилсам, эҳтимолки, ҳеч кимнинг кўнглига оғир келмас. Нафсиламр билан деса иш, ётай деса — оғриғи йўқ йигитларимизни, башарти, мувофнқ кўрилса ва казармаларингпз бўш бўлиб, кўнгилларига гап келмаса, қўлларига милтпқ топилғонда ҳам битта-битта кетмондаста бериб, қўруқчиликка қабул қилиш чакки бўлмас, деб хаёл қилурмиз. Яна, райи ўзларингникидир. Ер ислоҳоти муносабатн билан Ўзбекистонда бошқа ислоҳотлар ҳам ясалар эмиш, деб эшитдим. Дарҳақиқат, мамлакатда ислоҳотга муҳтож масалалар кўпдир. Масалан, катталарга ақл ва басират ислоҳоти, иуҳаррирларга тил ва маъно, шоирларга илҳом ва услуб (маъно бўлмаса ҳам майли), ёшларға ахлоқ ва кийим, хотунларга жабр-зулм, домлаларға дин ва салла, «Муштум» ёзишғувчилариға фақат шахсларнинг ёқосиға ёпишаверишлик ва бошқа мавзулар тўғрисида ўйлаб ҳам қарамаслик ва ҳоказо исло-ҳотларға ниҳоят даражада эҳтиёж кўпдир. ОВСАР». («Муштум» жаридасининг 1926 йилги 27-сонидан нусха кўтарган мирзобоши — фарғоналик Ҳамдам Сулаймон.) Хуллас, ижтимоий тафаккурдан хийла юксалиб кетган ана шу «йиғинди гаплар» учун Абдулла Қодирий 1926 йили жиноий жавобгарликка тортилади ва жумҳурият Олий суди томонидан икки йил муҳлат билан озодликдан маҳрум этилади. Сўнгра, орадан бир-икки кун ўтади-ю, Олий суд ўз ҳукмини бекор қилади ва вой-войлаб Марказий Ижроия Қўмитага мурожаат этади: ҳукмни бекор қилиб бериш сўралади. Илтимос қондирилади ва тегишли идораларга зудлик билан МИҚ қарорини ижро этиш ҳақида топшириқ берилади. 1938 йили Абдулла Қодирий иккинчи марта қамоққа олинади ва Давлат Хавфсизлиги Бошқармасининг терговчиси Триғулов 1926 йилги Қодирийнинг «ҳаракатдан тўхтатилган» жиноятномасидан, тап-тайёр айбномадан нусха кўтаради ҳамда «Аксилинқилобий фаолияти учун Абдулла Қодирий илгари ҳам судланган эди, матбуотда фирқа ва ҳукумат раҳбарларига қарши бир неча марта чиқиш қилган» деб қайднома ёзади. Тергов жараёнида ҳам «1926 йили нима учун қамалгансиз?» деб қайта-қайта сўрайди, лекин «Нима учун маоф этилгансиз?» деб сўрамайди. Ваҳолонки, қонун бўйича «Бутун ўзбек Марказий Ижроия Қўмитаси ўз ваколатидан фойдаланиб, маоф (аминистия) тўғрисида қарор чиқарган бўлса, муайян шахсни қамоқда тутиб туриш ҳам, унинг устидан жиноий иш қўзғаш ҳам қатъиян ман этилади». Шунга қарамай, 1938 йили Қодирийга «илгари судланган» деган ёрлиқ ёпиштирилади. Терговчи қонунга хилоф ҳаракат қилади. Конститутсия эмас, Ғоя ҳукмрон бўлган давлатда ҳар қандай қонунни оддий бир д/х лейтенанти ҳам оёғости қилаверади. * * * Шу пайтгача Абдулла Қодирий 1938 йилнинг 4 октябр куни Тошкент шаҳрида отилгани тўғрисидаги англатма «мутлақо махфий» сандиқда сақланарди; Абдулла Қодирийнинг жиноятномаси юзасидан тайёрланган ва Адлия Бош прокурорининг ўриибосари И. Максимов 1956 йилнинг 6 август куни тасдиқланган хулоса эса махфий ҳужжатлар қаторидан жой олган эди. Ниҳоят, ўша ҳужжатларнинг елкасига ҳам офтоб тегди: Сиз азиз ўқувчи, махфип хулоса билан танишиб кўришингиз мумкин (ишончимиз комилки, бунинг нимаси махфий экан, деб пешонангизни тириштиришингиз турган гап). «СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъатига Абдулла ҚОДИРИЙНИНГ иши буйича (РСФСРЖЖМнинг 378-моддасига биноан) ХУЛОСА 1956 й. 30 июл Масков шаҳри 1897 йили (?) Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, СШЖИ фуқароси, фирқасиз, ёзувчи Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1937 йилнинг 31 декабр куни қамоққа олинади ва СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 64-, 67-моддалари асосида мол-мулкини мусодара этиш шарти билан жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинади. Суд томонидан Абдулла Қодирий қуйидаги ҳолатларда айбдор деб топилади: у 1919 йили миллатчиларнинг аксилшўравий ҳаракатига қўшилади, кейинчалик ЎзСШЖда ташкил этилган буржуй миллатчиларининг аксплшўравий, қўзғолончилик, одамкушлик ташкилотига аъзо бўлади ва бу ташкилотнинг Бутуниттифоқ қўммунистик (болшовойлар) фирқаси, Шўро ҳукумати раҳбарларини жисмонан бартараф этиш тўғрисидаги дастурини тўла-тўкис қўллаб- қувватлайди. Қатор йиллар давомида Абдулла Қодирий «Муштум» жаридаси саҳифаларида ва ўзи ёзган бирталай асарларда миллатчиларнинг аксилинқилобин ғояларини олға суради, Шўро ҳокимиятига бўҳтон қилади (жиноятноманинг 87-саҳифаси). Жиноятнома ашёларидан кўриннб турибдики, Қодирий терговда ҳам, судда ҳам фақат 1932 йилгача миллатчи бўлганини тан олади, айбига қисман иқрор бўлади, холос. Аксилшўравий ташкилотга аъзо бўлганини узил-кесил инкор этади. Қодирийнинг айбдорлигини исботлайдиган далил сифатида бошқа иш бўйича қамоққа олинган маҳбусларнинг тергов тасдиқномаларидан кўчирилган нусхалар жиноятномага тиркаб қўйилган. Хусусан, Ғ. Ҳамидхонов, А. Сулаймонов, Қ. Рамазонов, Р. Исломов, Ғ. Юнусов, А. Худойвоҳидов, С. Тиллахонов, Қ. Бере-гин, А. Аюпов, М. Усмонов, Қ. Сорокин ва гувоҳ Ғафур Ғуломнинг кўргазмалари (ёки нусхалари) жиноятно-мадан ўрин олган (жиноятноманинг 20—61-саҳифалари). РСФСР Жиноий Жараён Мажмуасининг 373—377-моддаларида кўзда тутилган тартибда ўтказилган тафтиш жараёнида Абдулла Қодирийнинг устидан чиқарилган ҳукм асоссиз деб топилди ва тубандаги сабабларга кўра жиноий иш ҳаракатдан тўхтатилиши лозим: Рамазонов билан Худойвоҳидов судда аксилинқилобий фаолият билан машғул бўлганликларини асло бўйниларига олмайдилар ва тергов пайти берган кўргазмаларини инкор этадилар (жиноятноманинг 33-, 98-са-ҳифалари). Исломов, Берегин, Усмоновлар фаолиятнда жиноят таркиби бўлмагани учун 1956 йили улар устидан қўзғатилган жиноий иш ҳаракатдан тўхтатилди (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 127-саҳифа). Ғ. О. Юнусовнинг жиноятномаси айбланувчи фаолияти таркибида жиноят унсурлари йўқлиги учун ҳаракатдан тўхтатилиши сўралиб, СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъатига жўнатиляпти (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 117-саҳифа). А. Аюпов зса Қодирийнинг аксилшўравий қилмишлари ҳақида умуман ҳеч қандай кўргазма бермаган эди (жиноятноманинг 28-саҳифаси). Абдулла Қодирий ўз асарларида миллатчиларнинг аксилинқилобий ғояларини олға сурарди, Шўро ҳокимиятига бўҳтон қиларди, деган айб эса Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмаси ташкилий қўмитасининг ходимлари бўлмиш Қурбонов билан Охундий томонидан ёзиб берилган хулосага асосланарди, холос (жиноятноманинг 56—61-саҳифалари). Тафтиш натижасида аниқландики, юқоридаги хулосалар ҳақиқатга асло тўғри келмайди. Қўшимча тергов пайтида мана шу масала юзасидан сўроқ қилинган Қурбонов билан Охундий ўша хулосаларини узил-кесил рад этдилар ва Абдулла Қодирий «халқ душмани» деб эълон қилингач, ИИХК ходимларининг талаби бўйича ўша хулосалар остига имзо чекишга мажбур қилинганликлари ҳақида кўргазма бердилар (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 69—71-, 85—86-саҳифалари). ЎзСШЖ ИИХҚ Давлат Хавфсизлик Бошқармаси IV бўлими бошлиғининг собиқ ўринбосари Триғулов сўроқ қилинган пайтда берган кўргазмасидан кўриниб турибдики, Абдулла Қодирин қонунга хилоф равишда, ибтидоий усулда тергов қилинган эди (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 108—114-саҳифалар). Бундан ташқари, тафтиш жараённда яна шу ҳолат аниқландики, Абдулла Қодирий, Ғ. О. Юнусов, А. Худойвохидов, Н. Иноятовларни қамоққа олиш ва тергов ишлари тадбирларида ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг собиқ ўринбосари ЛЕОНОВ қатнашган бўлиб, у сўсалистик қонунчиликка хилоф қилмишлари учун 1940 йилнинг 7 йюл куни СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан жиноий жавобгарликиинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган эди (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 75—77-саҳифалар). Ушбу иш тафтиши жараёнида Абдулла Қодирийни танийдиган Ўзбекистоннинг йирик ёзувчилари — Ойбек, М. Шевердин, М. Муҳаммедов, С. Абдулла, Ғ. Ғу-ломов, А. Қаҳҳоров, М. Шайхзода сўроқ қилинди ва улар айбланувчини сўсалистнк реализм вазиятида турган истеъдодли ёзувчилардан бири сифатида таърифлашди; айни чоғда Абдулла Қодирийнинг аксилшўравий хатти-ҳаракати тўғрисида ҳеч нарса билмасликларини эътироф этдилар (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 56-60—66-, 78—79-, 80—81-, 84-, 87-, 91-саҳифалар). Текшириш ўтказган мутахассиснинг, ЎзСШЖ Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институти Шўро адабиёти секторининг мудири, филология фанлари доктори Султоновнинг хулосасига кўра, Абдулла Қодирийнинг асарлари юксак бадиийлиги билан ажралиб туради; ғоявий мазмуни жиҳатидан асло аксилшўравий эмас, ҳозир ҳам қайта нашр этилиши мумкин (жиноятноманинг «Тафтиш ашёлари» бўлими, 115—124-саҳифалар). Тиллахонов, Сулаймонов, Ҳамндхоновлар судда ҳам,. тергов пайти ҳам Абдулла Қодирий аксилшўравий ташкилотнинг аъзоси экани хусусида кўргазма берган эдилар. Бироқ, юқорида баён этилган тафтиш ашёлари билан уларнинг кўргазмалари рад этилади (жиноятноманинг «Тафтнш ашёлари» бўлими, 20—-22-, 42-, 105-саҳифалар). Шундай қилиб, ушбу ишни тафтиш қилиш жараёнида судга аввал маълум бўлмаган ҳолатлар аниқланди; булар Абдулла Қодирий асоссиз жазоланганини кўрсатиб турибди. Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларга ва РСФСР Жиноий Жараён Мажмуасининг 378-моддасига асосланиб: СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг 1938 йил 5-октябр куни Абдулла Қодирийга (Жулқунбой) нисбатан чиқарган ҳукми бекор қилиниши, РСФСР ЖЖМнинг 4-моддасининг 5-бандига мувофиқ унинг устидан қўзғатилган жинонй иш ҳаракатдан тўхтатилиши лозим, деб ҳисоблайман. Бир жилдлик жиноятнома (127 саҳифа) илова қилиняпти: рўйхатга олинган рақами — 0259220. Бош ҳарбий прокуратура ходими, адлия майори МОНОГАРОВ (имзо) «Розиман»: Бош ҳарбий прокурор ёрдамчиси, адлия полковниги ИВАНОВ (имзо). Англатма: ҳукм қилинган шахснинг ўғли Масъуд Абдуллаев Тошкент шаҳар, Сталин депараси, Самарқанд дарвозаси кўчаси, Термиз торкўчасидаги 19-уйда яшайди». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, 89—91-саҳифалар) Ана шу хулосага мувофиқ СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати 1956 йилнинг 9 октябр куни 4 н— 018240/56-сонли ажрим чиқаради. Жумладан, унда: «Янгитдан очилган ҳолатга биноан СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан 1938 йилнинг 5 октябр куни Абдулла Қодирийга (Жулқунбой) нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилинсин, унинг устидан қўзғатилган иш эса жиноят таркиби бўлмагани туфайли ҳаракатдан тўхтатилсин», дейилади. Албатта, бу ажрим ҳам «махфий» катакчадан муқим жой олади. Хўш, «янгитдан очилиб қолган ҳолат» нима ўзи? Бу ҳам «шахсга сиғиниш» атамаси каби мавҳум бир тушунчами ёки аниқ бир нарсани ифодалайдими? Бир қарашда, «янгитдан очилган ҳолат» хийла салмоққа эгадек туюлади. Хусусан, биз юзма-юз турган жиноят жараёнида «ҳолат» — Абдулла Қодирийнинг асарлари ҳақида мутахасислар билдирган фикр-мулоҳазаларни ифодалаяпти, шулардан учтасини ўқувчи ҳукмига ҳавола этмоқчимиз (бошқалари билан ўз ўрнида танишдингиз). 1. «ТуркҲЎ ҳарбий прокурорлигига Ўзбекистон Совет ёзувчилари союзининг аъзоси, «Муштум» журнали редколлегиясининг аъзоси, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби, шоир ва драматург Собир АБДУЛЛА Ёзувчи ва китобхон, айниқса, онгли совет граждани ва коммунист сифатида Абдулла Қодирий (Жулқунбой) ҳақида ўз фикримни тубандагича баён қилиш — менинг бурчим. Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи босилиб чиқиб, тарқалгандан кейин, бир китобхон сифатида севиб ўқиш билан А. Қодирийни ғойибона, ўзбек совет адабиётида биринчи бўлиб роман ёзган ёзувчи деб таниб, билдим. «Ўткан кунлар»нинг бириичи ва иккинчи томлари кенг ёйилди. Унинг орқасидан 1928 йилда «Меҳробдан чаён» романи босилиб чиқди, бу романни ҳам жуда қизиқиб ўқидим. Бу йилларда мен ёш, адабиётга биринчи қадам қўя бошлагак ҳаваскор эдим. Мана шу йилларда «Муштум» журналида «Жулқунбой» имзоси билан кўпгина нарсалар чиқиб турса ҳам мен бу «Жулқунбой» Абдулла Қодирий эканини кейинча тушунган эдим. Абдулла Қодирийнинг «Обид кетмон» повести 1935 йилларда чикқан бўлса хам мен уни ўкимаган эканман (мен уни ўқишга улгурганга қадар автор қамалиб, бу асарин ўқиш ман қилинган эди). «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романлари ҳақида менинг мулоҳазаларим ва таассуротларим тубандагича: ҳар икки романнинг тилга бой, содда ва бадиий жиҳатдан юксак бўлиши билан, авторнинг моҳирлиги билан, катта сўз санъаткорлигидан дарак берар эди. Бироқ, асарда синфий кураш тўла ёритилмаган ҳолда, хонлар даврида эзилган меҳнаткаш табақанинг роли кам, кураши етарли бўртмаган эди. «Меҳробдан чаён» романида Худоёрхон салтанати ва ўша давр, замон кишилари яхши ёритилмагани ҳақида кексалар тўгри баҳо берган эдилар. Бу роман чиққанда мен Қўқон шаҳрида эдим, роман ҳам Қўқон тарихига боглиқдир. Бу асарнинг фикри, йўли ва тутган мавқеи тарихий жиҳатдан анча қийматга эга бўлса ҳам асарнинг ижобий қаҳрамонларида бугунги асарлардан талаб қилинадиган чуқур ғоявийлик кам сезилар эди. Балким, авторнинг бунга сиёсий савияси етмагандир, сўз ва ўша давр безакларига-берилиб кетгандир? «Муштум»да «Жулқунбой» имзоси билан Охунбобоевни ёзибди, деган сўзлар тарқалган эди, буни ўқиган ҳам эдим. Орадан ўттиз йиллар ўтганлиги, журналнинг ўша сони мавжуд эмаслиги ёки журнал редакциясида сақланмаганлиги орқасидан ёдаки эслай олмадим. Абдулла Қодирийнинг бу романлари ва «Обид кетмон» повести ҳақида, Абдулла Қодирий қамалмасдан олдин ва кейин, Ёзувчилар союзн атрофида — ёзувчилар ўртасида «зарарли асарлар» деб, мунозара юритилгани эсимдадир. Шахсан Абдулла Қодирийни 1935 йилда кўрдим: қора танли,. кичик, оддий, камгап бир одам экан. Мен 1936 йвлда Тошкентга кўчиб кедиб, «Муштум» журналида оддин адабий ходим бўлиб ишлай бошладим. Шу йилларда Абдулла Қодирийни жуда кам учратдим. Ҳатто Ёзувчилар союзига ҳам кам келар эди. Мен: «Абдулла Қодирий кўринмайдими?» деб сўраганимда, биладиган ўртоқлар менга: «Абдулла Қодирий узоқ ерда — боғида яшанди, кўчага кам чиқади, кўришни истаганлар бориб турадилар», деб жавоб берар эдилар. 1937 йилда бошқа бир нечта ёзувчилар қаторида Абдулла Қодирий ҳам қамалганини эшитганимда «шундай талант эгаси бўла туриб, идеядан бизга ёт бўлиши, халқ душмани бўлиши, зарарли киши бўлиши» менинг каҳримни келтирди. Яъни, шундан талантга эга бўлолган киши, ўз талантийи нега совет халқи учун хизмат қилдиргиси келмади экан, деган ғазаб мени ўраган бўлди. Бироқ, Абдулла Қодирийнинг аксилинқилобий ишлари менга номаълум ва қоронғи эди. Умуман айтганда, Абдулла Қодирий билан кам кўришган, кам гаплашган бўлишимдан қатъи назар, унинг икки романини, моҳирлик билан, кишини ўзига тортувчи қалам билан ёзилганлиги» бир китобхон сифатида ўз даврида анча таассурот қолдирган ва ўзи атоқли сўз мастери бўлиб танилган эди. Ҳурмат ва самимият билан: Собир АБДУЛЛА (имзо) 25 апрел 1956 йил Тошкент». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 80—81-саҳифалар). Собир Абдулланинг хулосаси ўзбек тилида ёзилган... Шунинг учун уни «таржима» қилмадик: жумлавий, услубий ғализликлар «аслига тўғри». Яна нима дейиш мумкин?.. Бизнингча, ҳамма гапни С. Абдулланинг ўзи айтиб кетган, шекилли — изоҳга ҳожат бўлмаса керак. * * * 2. «ТуркҲЎ ҳарбий прокуроринииг ёрдамчиси, адлия подполковниги ўрт. Г р и ш ч е н к о г а Мен Абдулла Қодирийни «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» романлари ва рўзномаю ойномаларда чоп этилган кўплаб кпчик асарлари орқали жуда катта сўз устаси сифатида билардим. Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи уч қисмдан иборат бўлиб, унда ўтмиш ҳаёти ҳикоя қилинади (романдаги воқеалар, тахминан, XVIII асрнинг охирлари ва XIX асрнинг бошларида рўй беради). Ўша замонларда хотин-қизларга нисбатан феодал муносабатлар ҳукмронлик қиларди, бой ота эса ўғил-қизларининг тақдирини уларнинг хоҳиш-иродасини ҳисобга олмасдан ҳал кпилиб юбораверарди. Бунинг оқибатида бой-феодаллар ўртасида кўпхотинлилик авж оларди. Муаллиф ўз романида, бир томондан, кўпхотинлиликнинг салбий қирраларини фош этса, иккинчи томондан, покизалик ва муҳаббатга садоқатни акс эттиради. Асарнинг асосий қаҳрамонлари зулмга, муҳаббат бобидаги олчоқликка қарши курашсалар-да, лекин ўзлари йирик зодагон тижоратчилар табақасининг, аниқроғи, феодал тузумнинг вакиллари эди. «Меҳробдан чаён» романида эса сарой амалдорлари ўртасидаги зиддиятлар фош этилади, домлаю имомларнинг ҳийла-найранглари калака килинади. Эсимда бор, роман қаҳрамонлари — Анвар билан Раъно севги йўлидаги барча тўсиқларни енгиб ўтадилар, ўз бахтлари учун курашадилар. «Обид кетмои» романи ҳақида айтиш мумкинки, бу замонавий роман бўлйб, унда жамоа хўжаликлари қурилиши даври қаламга олинган. Бир қатор камчиликларидан қатъи назар, ўз қиёфасинн ўзгартираётган қишлоқ турмушига бағишланган дастлабки йирик асар хисобланади. Мана шу асарларнинг ҳаммасида, хато ва камчиликларига қарамасдан, менинг назаримда, Абдулла Қодирий ўша пайтда ўз тили ва маҳорати билан бошқалардан ажралиб турадиган истеъдодли сўз санъаткори эканини кўрсатган эди. ХУЛОСА Ёзувчи Абдулла Қодирий ўз асарлари билан (уларда ўтган асрлардаги воқеа-ҳодисалар тасвирланса-да) бизнинг адабиётимизда наср жанрининг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Мумтоз МУҲАММЕДОВ (имзо) 1956 й. 4 май Тошкент шаҳри Мумтоз Муҳаммедов. 1908 йили туғилган. 1943 йилдан бери Шўро Иттифоқи қўммунистик фирқасининг аъзоси. Ўзбекистон Шўро Ёзувчилари уюшмаси бошқармасининг котиби. «Шўро Ўзбекистони маданияти» рўзномасининг масъул муҳаррири. Ёзувчи. Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасининг аъзоси. Тошкент шаҳар, 17, Бошқир кўчасидаги 22-уйда яшайди». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 78—79-саҳифалар.) Кўриниб турибдики, «янгитдан очилиб қолган ҳолат»да ҳам Абдулла Қодирийнинг асарлари тағин бир марта «сўсалистик реализм методи»нинг тешик тоғорасига солиб қаралади: қаҳрамонлар... ўтирса — ўпоқ, турса — сўпоқ, дейилади. Синфий камчилик, хато қидирилади. Ҳай, кўнгилни кенг қилайлик: «Унса нетар, бўса кетар, деган экан ота-бобо». Гапнинг индаллоси энди чиқади. * * * «ХУЛОСА 1956 й. 16 июн Тошкент шаҳри Менким, ЎзСШЖ Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институтининг Шўро адабиёти секторининг мудири, филология фанлари докторн Иззат Отахонович СУЛТОНОВ ТуркҲЎ ҳарбин прокуратурасининг топшириғига мувофиқ Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романлари ва «Обид кетмон» қиссаси билан танишдим. Асарларни текшириб кўрадиган мутахассис (эксперт) сифатида менинг олдимга қуйидаги вазифалар қўйилган эди: Ёзувчи Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» асарларининг ғоявий мазмуни. ҳақида нима дейиш мумкин? Номлари зикр этилган асарларда («Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон») миллатчилик, аксилшўравий ғоялар илгари суриладими? Агар бу саволга қониқарли жавоб берилса, муаллиф ўз мақсадини қай йўсинда амалга оширгани кўрсатилсин! Абдулла Қодирийиинг номлара зикр этилган асарлари ўзбек адабиёти тарихида муайян қимматга эгами? Абдулла Қодирий асарларининг матни билан танишиб, тубандаги хулосага келдим. «Ўткан кунлар» уч қисмдан иборат тарихий мавзудаги роман (мен бу романиинг қуйидаги нашрн билан танишдим: «Абдулла Қодирий, «Ўткан кунлар», ўзбеклар турмушидан тарихий роман. Иккинчи нашри, Уздавнашр. Тошкент — Боку, 1933. Лотин алифбосида босилган, ўзбекча»). Қисқача мазмуни. Роман тошкентлик савдогар Юсуфбек ҳожининг ўғли бўлмиш ёш тижоратчи Отабекнинг 1870 йили (мусулмон санаси бўйича 1264 йил) Марғилонга келганини тасвирлашдан бошланади. Ўз вақтида Марғилон музофотида донишмандлиги билан машҳур бўлган кекса савдогарнинг фарзанди ҳам ақл-фаросати, ширин муомаласи орқали шаҳар аҳолиси ўртасида ном қозонади. Иккинчи фаслда Отабекнинг Марғилон шаҳридаги донгдор кишилар билан учрашуви тасвирланади. Отабек Ўрисияга қилган сафари таассуротларини ҳикоя қилиб суҳбатдошларини қойил қолдиради: ўрислар мамлакатни қандай тартиблар асосида бошқараётгани тўғрисида тўлқин таниб сўзланди ва ўз ватанида, яъни Туркистонда ҳам худди ўрислар юртидаги каби тартиблар жорий этишни орзу қилади. Бироқ Отабекнинг фикрича, ислоҳотга ўзаро низолар, мамлакат ҳокимларининг калтабинлиги, золимлиги гўсқинлик қилади. Отабекнинг ақл-идроки, орзу-умидлари баъзи кишиларнинг таҳсинига сазовор бўлса, бошқаларда норозилик, шубҳа уйғотади. Шаҳарнпнг кўзга кўринган савдогарларпдан бўлмиш Қутидор Отабекни ўз қизига — Кумушга куёв қилишнн орзу қилади. Роман биринчи қисмининг III—X фасллари Отабекнинг Кумушга бўлган муҳаббати тарихига бағишланган: муҳаббат сав-доси қаҳрамоннинг суюклисига унлаппшп ва бахтли ҳаёт кечира бошлашн билан якунланади. Кейин ўзаро низолар ҳақида ҳикоя қилинади; Қўқон хони Худоёр ва унинг беклари бир томону тошкентликлар бошқа томондан хон истибдодига қарши қўзголади. Қўқов хони зулмига эътироз билдирганлар сафида Отабекнинг отаси — Юсуфбек ҳожи алоҳида ўрин тутади. Тошкентдаги Юсуф-бекнинг илғор қарашлари ва ўғли томонидан айтилган ислоҳот ҳақидаги фикр-мулоҳазалар чақимчиларга Отабек устидан маълумот етказишлари учун баҳона бўлади; охир-оқибатда Отабекни ҳибсга оладилар. Бу фитнада Қумушга муҳаббат масаласида Отабек билан рақобат қилган киши алоҳида рол ўйнайди. Шундай қилиб, Отабекнинг бахтли турмушини зулмат қоплайди. Отабек ва унинг баъзи дўстлари хон малайларининг бўҳтони туфайли ўлим жазосига ҳукм этиладилар. Лекин Юсуфбек ҳожи томонидан кўрилган оқилона чора-тадбирлар шарофати билан ўғли ва унинг дўстлари дор остидан қайтариладилар. Романнинг биринчи қисми ана шундай якунланади. Иккинчи ва учинчи қисмлар Фарғона билан Тошкентда давом этаётган ўзаро урушлару Отабекнипг шахсий ҳаётида рўй бераётган кулфатлар тасвирига бағишланган. Ҳамма гап шундаки, ўғил ўз билганича (мухаббат туфайли бўлса-да) упланиши, ота-онасидан розилик олмагани, боз устига, ичкуёв бўлиб Тошкентдан йироқда яшаетгани Отабекнинг онасига — Ўзбек ойимга ёқмайди. Отабекнинг хоҳиш-иродасига зид ўлароқ, Ўзбек ойим ўғлини иккинчи марта, бу гал тошкентлик машҳур хонадондан чиққан қизга уйлантнришга мувофиқ бўлади. Отабек иккинчн хотинга кўнгилсиз бўлади: бу ҳол охири фожиага олиб боради; иккинчи хотин —Зайнаб тўлғоқ тутаётган кундошига — Кумушга пинҳоний тарзда заҳар бериб қўяди. Қумуш ҳалок бўлади. Заннаб эса Отабекнинг уйидан ҳайдалади. Отабекнинг ўзи дом-дараксиз йўқолади. Роман сўнгида хабар берилишича, Юсуфбек ҳожининг номига келган хатда айтилишича, Отабек мамлакатни ўрис босқинидан ҳимоя қилиш пайтида Олмаота яқинида шаҳид бўлади. Роман Отабекнинг ўғли ва унмнг набиралари ҳақидаги мўъжаз маълумот билан тамом бўлади. Романнинг иккинчи ва учинчи қисмларида қаҳрамон ҳаётн, худди биринчи қисмдаги каби тарихий воқеаларга узвий боғланган ҳолда, асосан, Тошкент билан Қўқон ўртасидаги ўзаро урушлар силсиласида акс эттирилади. Аввало, бу воқеалар Юсуфбек ҳожининг фаолиятини кўрсатиш учун хизмат қилади: у ўзаро низоларга чек қўйиш тарафдори бўлади; умумий душманга — Туркистон устига юриш бошлаган ўрис босқинчиларига қарши кураш йўлида кучларни бирлаштириш мақсадида кўп ҳаракат қилади. Лекин, Юсуфбекни беклар қўллаб-қувватламайди. Натижада, Юсуфбек снёсий ҳаётдан қўл силтаб кетадию зоҳидона турмуш кечира бошлайдп. «Ўткан кунлар»га умумий баҳо. Роман мазмунининг қисқача баёнидан кўриниб турибдики, бу асар халқ ҳаётини заҳарлайдиган феодал тузумни фош этишга, Одатнн (яъни, анъанавий урф-одатларни), ўғил-қизлар ота-оналари ихтиёри билан турмуш қуришга мажбур этиладиган расм-русумларни танқид қилишга бағишланган. Муаллиф фикрича, Отабек билан Кумуш муҳаббатининг фожиали тарихи Одатнинг яроқсиз эканини кўрсатиб бериши лозим. Роман феодал тузумга қарши йўналтирилган ҳақида муаллиф асар сўзбошисида очиқ-ойдин шундай дейди: «Мозийга қайтиб иш кўриш — хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кир, қора кунлари бўлган кейинги «хон замонлари»дан белгиладим». Романда муаллиф ўз олдига қўйган мақсадни — ўзбек халқи тарихидаги энг қора саҳифаларни ташкил этадиган хон замонларинн фош этишдек олижаноб мақсадни муваффақиятли равишда, зўр бадиий маҳорат билан адо этади. Бундан ташқари, ёзувчи бошқа бир вазифани ҳам кўнгилдагидек бажо келтиради: у кўп асрлардан бери авлодлар фожиасига сабаб бўлаётган Одатнинг ҳақиқий башарасини очиб ташлайди. Шу билан бир қаторда романдаги қалтис масалалар ҳақида (ёзувчи қамоққа олинишига сабаб бўлган); турли тоифадаги тан-қидчилар томонидан, романда мнллатчилик ва ўрисларга қарши кайфият таргиб қилинадиган ўринлар бор, деб айрича талқин этилган ҳолатлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Асосан, бу Юсуфбек томонидан ўрис босқинчилари,— умумий душманга қаршп кураш пўлида кучларни бирлаштириш хусусидаги фикр-мулоҳазалардир. Романда фақат ўрис подшолиги ҳақида гап кетади ва ўрис меҳнаткашлар тўгрисида бир оғпз ҳам ёмон гап айтилмайди. Боз устнга, ўрис хплқининг ижобий хусусиятлари романда (масалан, ўрнсларнинг мамлакатни бошқариш тартиблари тўғрисида Отабек айтган гапларни эслайлик: шубҳасизки, ўша тартиблар феодал Туркистондаги мавжуд тартибларга нисбатан хийла илғор эди) юқори баҳоланади. Шундай қилиб, Юсуфбекнинг фикр-мулоҳазалари ўрис халқига тегишлн бўлмай, фақат ўрис подшолигига алоқадор ўринли гаплардир. Отабёкнинг гап-сузларчда ўрис халқига бўлган, унинг маданиятига нисбатан бўлган кучли эҳтиром сезилиб туради. Энди Отабекнинг ўрис подшоси қўшинига қарши урушда ҳалок бўлгани масаласига кёлсак, бу ҳол ўша давр кишиларига хос фазилат саналарди. Уша даврнинг илғор кишилари ўрпс подшолиги томонидан Ўрта Осиёнинг боспб олинишини аввало. мустамлакачилик деб баҳолардилар — улар Туркястоннинг Урпспяга қўшиб олинишининг фойдали томони ҳам бор эканнни тушунмасдилар. Ҳатто бизнинг Шўро фанп хам Туркистоннинг кушиб олинишининг ижобий томонлари бор экани ҳақида кейннги ўн-ўн беш нил ичида муқим бир тўхтамга келдилар, холос. Якин-яқингача ҳам Шўро тарихчилари Туркистоннинг Урисияга қўшиб олинишининг салбий, зарарлн — мустамлакачилик моҳияти тўғрисида гапиришар эдилар. 20-йилларнпнг бошларида яратнлган роман муаллифига 50-йиллардаги тарнх фани нуқтан назаридан эътироз билдириш — мутлақо адолатсизликдир. «Тткан кунлар» романини фақат юқорида кўрсатилган сабабларга кўра, «миллатчилик руҳидаги асар» деб эълон қилиш оемаънилик бўлиб, муаллифга бўҳтондан ўзга нарса эмас. Бундай туҳматлар гуноҳсиз ки-шиларппнг юзнга қора суртишга зўр берилган даврдан қолган сарқит ҳисобланади. «Меҳробдан чаён» ҳам тарихий роман (мен бу романнинг қуйидаги нашри билан танишдим: «Абдулла Қодирий (Жулқунбой), «Меҳробдан чаён», Худоёрхон ва муншнйлар ҳаётидан тарихнй роман. 3-нашри, Тошкент — 1935». Лотин алифбосида, ўзбекча). Роман мазмуни (худди «Ўткан кунлар» романининг мазмуни баён қилингани каби батафснл иншо қилинади; биз ўқувчини зериктирмаслик мақсадида И. Султонов хулосасидан нусха кўчириш билаи чекланамнз: изоҳ бизники — Н. Б.). «Меҳробдан чаён» романинипг қисқача баёнпдан ҳам куриниб турибдпкп, муаллиф ўз олдига қўнган мақсадга тўла-тўкис эришган — хонлик тузуми адолатсиз, инсонин қиёфасини йўқотган тузум сифатида фош этилади. Диққатга сазовор жиҳати шундакн, роман қаҳрамонлари зулмдан қочишиб ўрислар тасарруфидаги, ннсонийроқ тартиблар жорий этилган юртдан паноҳ топишади, бахтли бўлпшади. «Обид кетмон» — замонавий, Шўро тузуми мавзусида ёзилган қиссадир (мен асарнинг қуйидаги ўрисча нашрн билан танишдим: «А. Кадири, «Абид кетмень», повесть из колхозной жизни. Авторизованннй перевод с узбекского Л. Соцердотовой. Госиздат УзССР, Ташкент — 1935»). Бу қисса бадний жихатдан Абдулла Қодирипнинг илгариги романларига нпсбатан хийла бўшроқ. Шунинг учун унинг мазмуни ҳакида алоҳида тухталиб ўтиришга ҳожат йўқ. Лекнн бир нарсзни айтиб ўтиш лозимки, қнсса ўртаҳол ўзбек деҳқонининг жамоа хўжалигига кириб келишини кўрсатиб беришга бағишланган. Муаллиф «Четан» жамоа хўжалигининг пайдо бўлиши тарихини ва бу жараёнга уртахол деҳқон Обид кетмон қўшган улушни бадиий акс эттирадп. Вокеалар кескин синфий кураш силсиласида рўй беради. Мураккабҳаёт йўлини босиб ўтган Обид кетмон фақат жамоа хўжалнгига аъзо бўлибгина қолмасдан, кейинчалик жамоа хўжалигининг раҳбари — раиси бўлади. Қиссанинг умумий таърифи. «Обид кетмон» қиссаси ўзбек адабиётида жамоа хўжалиги қу-рилиши ва ўртаҳол деҳқоннинг шундай хўжаликка кириб келиши ҳақида яратилган биринчи асар сифатида қимматлидир. Айни замонда, қисса ёзувчи нжоднда олға босилган кадам ҳисобланади: Абдулла Қодирий фақат тарихнй мавзулар билан чекланиб қолмай, замонавий долзарб мавзуга қўл урганини кўрсатаднган ёрқин мисол тарзида ҳам диққатга лойиқдир. Бироқ, қиссада кўзга ташланиб турадиган қатор камчпликлар бор. Шулар жумласидан қуйидагиларни санаб утпш мумкин: а) жамоа хўжаликлари қурилишида фирқанинг етакчилик ўрни ва камбагал дсҳқонлар ҳаракати лознм даражада кўрсатиб берилмаган; б) бу ишда ўртаҳол деҳқонлариннг урни бирмунча бўрттириб юборилган; в) ёзувчп замонавий мавзуни бадпий жиҳатдап маромига етказпб санқаллай олмайди. Абдулла Қодирий ижодига умумий таъриф. Йигирманчи йилларнинг охирлари, ўттизннчи йилларнинг бошларида ўзбек Шўро адабиёти энди шаклланаётган тарихий давр нуқтаи назаридан чиқиб келнб, Абдулла Қодприп асарларининг мазмуни билан танишганнмдан сўнг прокуратура томонидан олдимга қўйилган масалаларга тубандагича жавоб бераман. 1. Юқорида номлари зпкр этилгав Абдулла Қодирийнинг асарларида миллатчилик, аксилшўравий ғоялар олға сурилган ўринлар йўқ. «Ўткан кунлар» романида Туркистошпшг Ўрисияга қўшиб олинишн масаласида баъзи бир ноаниқ талқинлар кўзга ташланса-да, лекин бу ҳол муаллифнинг ғаразли нияти самараси эмас, балки романда тасвирланаётган даврга берилган чалкай илмий баҳо маҳсулидир. Қолаверса, Абдулла Қодирий ғоявий жиҳатдан мутлақо тўгри бўлган «Меҳробдан чаён> романнда ўша воқеанн ҳам Шўро фанн нуқтаи назаридан туриб сритади. Романларнинг бирортасига ҳам миллатчилик қарашлари илгари суриляпти, деб айб тақиш мумкин эмас. Абдулла Қодирип ўзининг навбатдаги «Обид кетмон» асарида ғоявий жиҳатдан улғаяди: у Шўро замонаси ҳақида бадиий асар яратади. Бу асарда ҳам миллатчилик, акснлшўравий қарашлар асло илгари сурилган эмас. Қиссада учрайдиган камчилик ҳар Қандай Шўро ёзувчисининг ҳар қандай асарида учраши мумкин. Абдулла Қодирийнинг юқорида кўрсатилган асарлари ўз вақтида ўзбек адабистшшнг салмоқли ютугп ҳисобланарди. Чунки Абдулла Қодирий ўзбек адабиётида биринчи бўлиб роман жан-рига асос солган эди. Унинг асарлари юксак бадиийлиги, тилининг ширадорлиги билан ажралиб туради. XIX асрдаги хон тузумини, феодал тузумни таг-томири бплан фош этадиган, хонликнинг бартараф этилиши — XIX асрнинг пккинчи ярмида Туркистоннинг Ўрисияга қўшиб олиниши қанчалик илғор аҳамиятга эга эканини ўқувчига тушунтиришга хизмат қиладиган асар ўзбек Шўро адабиётида шу пайтгача яратилгани йўқ. Агар Абдулла Қодирийнинг ўша асарлари (лозим топилган сўзбоши ва шарҳ билан) ҳозирги кунларда нашр этилса, жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга бўларди. И. СУЛТОН (имзо), филология фанлари доктори». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 115—124-саҳифалар.) Қисқаси, «янгитдан очилган ҳолат»нинг энг салмоқли қирраси ана шундан иборат. Гарчи Иззат Султон кейинги «хон замонлари»да, хусусан, Р. Ҳ. Абдул-лаева замонида ҳам «синфий вазиятни» кўлдан бермаган бўлсада (у Езувчилар қурултойида «Юлдузли тунлар»ни қандан шижоат билан «фош этганини» жумҳурият қалам аҳли ҳали унутмаган бўлса керак албатта), лекии 1956 йили Абдулла Қодиршши ғоявий қурол билан ҳимоя қилган экан. Ажабки, мафкуранинг тутуриқсизлиги туфайли Абдулла Қодирий 1938 йили ўлдирилади, сўнг... яна ўша тутуриқсиз мафкура билан марҳум ёзувчининг боши силанади. Мунофиқликнинг бундан ортиқ «доза»си бўлмаса керак!.. Майлп. жин урсин, гап бунда эмас. Ҳамма гап шундаки, хўш, буларнинг нимаси «янги очилган ҳолат» экан? Ахир Абдулла Қодирий 1938 йилдан кейин ўз асарларига бир жумла ҳам ўзгартиш киритмаган булса — асарла-ри ўша-ўша бўлса-ю, лекин кутилмаганда асарлар «ян-гнтдан кашф этилса», гулдурос қарсаклар остида ёзувчи оқланса!!! Шошмангиз, ўртоқлар, Қодирий асарла-ини синфий жиҳатдан кунпаякун этган азаматларни ҳам бир кўрпб қўяплик, ахир! Ўлар 1938 йили сувдан қуруқ чиқиб кетишган эди, яна тағин... соҳилиинг нариги томонига ўтиб олишиб, «ҳаммомпиш» ўйнаб ўтиришаверадими?! «Унинг устидан қўзғатилган иш таркибида жиноят унсурлари бўлмагани туфайли ҳаракатдан тўхтатил-син», дейилади Ҳарбий Ҳайъат ажрнмида. Қизиқ, ўн саккиз йил муқаддам чиқарилган ва тўхтовсиз ижро этилган ҳукмни... қандай қилиб ҳаракатдан тўхтатиш мумкин, ахир?! —Жаноблар, нима бало, марҳумларни калака қиляпсизми? АНГЛАТМА ...«Жиноятнома ашёлари ва янгитдан олиб борилган тергов хулосалари билан танишиб чиқиб ва Бош Ҳарбий прокурор келтирган далилларни асосли деб топган ҳолда СШЖР1 Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан 1938 йилнинг 6 октябр куни Абдулла Қодирийга (Жулқунбой) нисбатан чиқарилган ҳукм янги очилган ҳолатлар муносабати билан бекор қилинсин ва бу ишда жиноят таркиби бўлмагани туфайли ҳаракатдан тўхтатилсин. Раислик қилувчи: (имзо) Аъзо л а р и: (имзо) (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, 92—93-саҳифалар.) Қодирий отилади. Орадан ўн саккиз йил ўтади ва Қодирийни отувга ҳукм қилган ўша идора — СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати... ўз хатосини тузатади — гўё АДОЛАТни тиклайди. Эй инсон, топталган адолатни, отилган А Д ОЛ А Т н и тиклаб бўладими?! Жилла қурса, Абдулла Қодирийнинг 1938 йили мусодара қилинган мол-мулкининг товони тўлангандир-ку, ахир, деб киши ўзига таскин бермоқчи бўлади ва ўша даврларда Қодирийдан нималар (жонидан ташқари) тортиб олинганини билишга қизиқади. 1938 йил 8 январ куни қатлгоҳ камендатураси томонидан Абдулла Қодирийга берилган 183-сонли расмий қоғоз нусхасида қайд этилишича, маҳбус уйидан 79756 рақамли битта бир қувурли ов милтиғи (патронсиз) олинган эди. 3438-сонли англатмада кўрсатилишича, 1937 йил 31 декабр куни ЎзСШЖ ИИХК ДХБ қошидаги қамоқхона қўриқчиларининг бошлиғи Винокуров томонидан шахсий тинтув қилинган Абдулла Қодирий чўнтагидан эллик (50) сўм пул билан «чарм иштонбоғ» ечиб олинади. Ҳужжатгоҳда сақланаётган А. Қодирий жиноятномасининг 80-саҳифасида ушбу англатма бор: «1937 йил 31 декабр куни берилган 27/26-сон фармонга кўра хонадони тинтув қилинган Абдулла Қодирийдан олинган қуйидаги нарсалар Маъмурий-хўжалик бўлимига топширилгани тўғрисида ҳам, улар қаерда экани ҳақида ҳам ҳужжат йўқ экан: Абдулла Қодирий номига берилган 018448-сонли бошпурт; Ёзишмалар ва алоҳида жомадондаги адабиётлар. ЎзСШЖ ИИХКДХБII бўлимининг бошлиги, д/х катта лейтенанти Горемов (имзо)». Бундан ташқари, Абдулла Қодирийнинг «шахсий мол-мулки» 1945 йили ёзувчининг тўнғич ўғли Ҳабибулла Қодирий қамоққа олинган пайтда яна бир марта мусодара қилинади. Бу ҳақда Ҳ. Абдуллаев (Қодирий) жумҳурият Давлат Хавфсизлиги Қўмитасига ёзган аризасида шундай дейди: «1945 йил 28 май куни қонунга хилоф равишда ҳибсга олиндим ва асоссиз тарзда ЎзСШЖ ЖМнинг 66-, 67-моддалари буйича устимдан жиноий иш қўзғатилди. Аввал, 1938 йили менинг отам Абдулла Қодирий (Жулқунбой) ҳам асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган эди. Ҳозир отам ҳам, ўзим ҳам тўла-тўкис оқландик. Мени қамоққа олишаётган пайтда уйимиздаги отамнинг кутубхонаси тортиб олинган эди; унда асосан етмишдан ортиқ мумтоз Шарқ адабиётининг намуналари бор эди. Менинг ўзим ҳам Шарқ адабиёти билан таниш бўлганим учун уйимиздан қандай китоблар олиб чиқиб кетилганини аниқ биламан, улар қуйидагилар. Отамнинг нашр этилган ва нашр этилмаган асарларининг қўлёзмалари. «Муштум» жаридасининг 1923—24-йиллардаги тўлиқ тахлами, бир китоб. «Меҳробдан чаён» романининг тожик тилида чоп этилган тўрт нусхаси. Ўрис тилида чоп этилган «Обид кетмон» қиссаси, икки нусха. «Қўмопдоннинг жуғрофий харитаси», баҳоси 100 сўм, битта китоб. Шайх Саъдийнинг «Гулистон» асари қўлёзмаси (соҳиби қалам), бир китоб. Ш. Саъдийнинг «Гулнстон» асарининг туркийга таглама таржимаси, бир китоб. Ш. Саъдийнинг «Бўстон» асари, бир китоб. Ш. Саъдийнинг «Тобистон» асари, бир китоб. Ш. Саъдийнинг «Шабистон» асари, бир китоб. Хондамирнинг «Равзатул сафо» (тўлиқ) асари, бир китоб. Жалолиддин Румийнинг «Маснавийлар» тўплами, икки китоб. Муқимий, Фурқат ва бошқа шоирларнинг «Баёз»и, тўрт китоб. 14.«Калила ва Димна», бир китоб. 15.«Рубобияти Умар Хайём», бир китоб. 16.«Шарқ табобати англатгичи», тўрт китоб. 17.«Ғиёсул луғат» — араб, форс, туркий тиллар луғати, олти китоб. . 18.«Қомус», бир жилдлик; Туркия нашри (500 сўмга сотиб олинган), бир китоб. 19. «Ленин», ўрис тилида 1924 йили Ленин вафоти муносабати билан чоп этилган китоб, бир дона. «Ибн Сино», фалсафий қўлёзма, бир китоб. Фаридиддин Атторнинг «Чор китоб»и, бир дона. Фаридиддин Атторнинг «Мантиқ-ут-тайр» асарининг қўлёзмаси, бир китоб. Юсуфхожа Сарёмийнинг шеърлар тўплами, бир китоб. «Қуръон»и карим, турли хаттотлар томонидан кўчирилган, саккиз нусха. Деҳлавийнинг «Чор дарвеш» асари, бир китоб. «Хожа Ҳофиз», шеърий тўплам, туркий шарҳи билан чоп этилган, икки китоб. «Ибн Холдун», қўлёзма (тарих), икки китоб. «Қомус ул-луғат», туркий таржимаси, тўрт китоб. «Саҳиҳий Бухорий» (тўлиқ), икки китоб. Алишер Навоий, «Хамса» қўлёзмаси, бир китоб. Алишер Навоий, «Чор девон» қўлёзмаси, бир китоб. Низомий, «Хамса» қўлёзмаси, бир китоб. Бедил, «Куллиёт» қўлёзмаси, бир китоб. «Минг бир кеча», нашр нусхаси, икки китоб. Абдураҳмон Жомий, «Ҳафт авранг» қўлёзмаси, бир китоб. Абдураҳмон Жомий, «Нафосатул унс» (тарих) қўлёзмаси, бир китоб. Абдураҳмон Жомий, «Куллиёт» қўлёзмаси, бир китоб. Бошқа китобларнинг номлари ҳозир эсимда йўқ... Ушбу арзнома асосида отамнинг кутубхонасини қайтариб беришингизни ёки агар китоблар сақланиб қолмаган бўлса, уларнинг баҳосини тўлашннгизни сўрайман. Ҳ. Абдуллаев (имзо) 1957 йил 10 июн». ТАСДИҚНОМА «1945 йилнинг 28 май куни Тошкент шаҳар, Термиз кўчасидаги 9-уйда яшайдиган Ҳабибулла Абдуллаев хонадоннда Ҳайдар Умаров гувоҳлигида тинтув ўтказдим. Тинтув пайти қуйидаги буюмлар топилди ва мусодара қилинди: бошпурт, ҳарбий дафтарча, касаба уюшмаси паттаси, Абдуллаевнинг талабалик дафтарчаси, 39 дона фотосурат, 219 варақдан иборат ҳар хил ёзишмалар. Араб имлосида ёзилган, муқоваланган 70 дона китоб. Араб имлосида ёзилган-у, лекин муқоваланмаган 12 дона китоб. Абдулла Қодирий қаламига мансуб «Ўткан кунлар»— олти дона, «Меҳробдан чаён» — олти дона, «Тулки билан тентак» ҳақидаги китоб — икки дона, «Шубҳа» — икки дона, «Берди татар» — олти дона. Абдулла Қодирийнинг икки минг олтмиш (2060) варақ қўлёзмаси ва иккита дафтарчаси. Фитратнинг «Қиёмат» китоби, бир дона. Миллатчи ёзувчиларнинг асарларидан иборат тўплам, бир дона. Ф. Хўжаевнинг сурати босилган номсиз жарида, бир дона. Иброҳимов қаламига мансуб «Турон. Темирланг» номли китоб, бир дона. «Муштум» жаридасининг тахлами ва Абдулла Қодирийнинг мақолалари чоп этилган араб имлосидаги «Улуғ Туркистон» рўзномаси — 164 дона. Абдулла Қодирийнинг бешта дафтари. Абдулла Қодирийнинг шахсий ёзишмалари — 154-варақ. Халқ душманларининг мақолалари чоп этилган «Муқаддас қабр қошида» китоби, бир дона. «Шўро давлати» жаридасининг 1935 йили нашр этилган 4-, 7-, 8-сонлари. Жуғрофия харитаси, бир дона. (имзолар) Нусха аслига тугри: ЎзСШЖ НК хузуридаги ДХҚнинг ходими Голубев (имзо)». (А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Товон тўлашга оид» бўлими, 52-, 53-, 54-саҳифалар.) 1938 йилнинт 5 октябр куни СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Хайъати томонидан чиқарилган (аслида ҳеч қаёққа чиқарилмаган) «махфий» ҳукм фақат Абдулла Қодирийни отиб ўлдиришни назарда тутмаган эди, айни пайтда «унга тегишли мол-мулк мусодара этилсин!» деб «фатво» берган эди. Равшанки, қатл ҳукми тухтовсиз ижро этилади, сўнгра марҳумнинг мол-мулки таланади, ҳатто ёзувчининг иштонбоғи (жиноятноманинг сттинчи саҳифасидаги 4269-сонли англатмада қайд этилишнча) ҳам тортиб олинади ва «кимошди» савдосига қўйилади, сотиб еб юборилади. — Бу кунингдан ўлганинг яхши-ку, Давлатбой! Бу кунингдан кўчаға чиқиб без терганинг яхши-ку САРКОТИБ! «Емоқнинг қусмоғи ҳам бор, ёшулли!» дейдилар. Ниҳоят, товон тўланадиган вақт келади. Аввало, Абдулла Қодирийнинг қариндош-уруғлари тегишли жонга — Давлат Хавфсизлик Қўмитасининг махсус хонасига чақирилади-да, уларга: «Оталаринг бегуноҳ экан. Мана, оқланди», дейилади ва қўлларига бир парча оқлов қоғози топширилади. —Отамизнинг хунини ким тўлайди? Жиддин ходим қошларини чимиради. —Кутинглар, — дейди, — ўзимиз чақирамиз, — дейди. АНГЛАТМА «М а х ф и й ЎзСШЖ НК ҳузуридаги ДХҚ Маъмурий-хўжалик бўлимининг бошлиғига Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) жиноятномаси тозасидан СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати 1956 йил 9 октябр куни чиқарган ажримни ижро этиш учун юборяпман. Қодирийнинг яқин қариндошлари аниқлансин-да, уларга ажримнинг мазмуни тўлиқ айтилмасдан, фақат жиноятнома қайта кўриб чиқилгандан кейинги натижа билдириб қўйилса кифоя. Қариндошлари қўлига оқлов қоғози берилсин. Ажрим билан қайси куни таништирилгани тўғрнсида Ҳарбий Ҳайъат билан Ҳарбий прокурорга хабар берилсин. Қодирийнинг мусодара қилинган мол-мулки қариндошларига қайтарилгани ҳақида ҳам Ҳарбий Ҳайъатга хабар беришингизни сўрайман. СШЖИ Олий судининг Харбий Ҳайъати 1956 й. 6 октябр, 4 н — 018240/56- сон, Масков шаҳри, Воровский кўчаси, 13-уй». Қарор чиққан кун билан нусхаси ижро этиш учун юборилган кун пойма-пой эканидан ташқари, мазмунан мунофиқ эканини эътироф этмасдан илож йўқ, албатта. Кўриниб турибдики, беихтиёр кишида 1938 йилги қатли ом ҳам, 1956 йилги оқлов тадбирлари ҳам ягона режа асосида, илгаритдан ҳозирлаб қўйилган йигирма йиллик муқобил режа асосида амалга оширилгандек нохуш тасаввур пайдо бўлади. Демак, адолат ҳақидаги ҳамма гаплар ёлғон экан, чўпчак экан, ваҳшатли қатли ом даври «шахсга сиғиниш» атамаси билан бекорга хаспўшланмаган, мавҳумлаштирилмаган зкан! Аслида, моҳият ўзгармай қолаверган экан. АНГЛАТМА «М а х ф и й Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг раиси ўрт. Турсуновга Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) қариндош-уруғлари томонидан ёзилган шикоят — оталарининг мусодара қилинган мол-мулки қайтарилиши сўраб ёзилган арзнома кўрилаётгани муносабати билан Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) мол-мулки ҳақиқатан ҳам мусодара қилинганми-йўқми эканини текшириб кўришингизни сўрайман... Абдулла Қодирийнинг қариндош-уруғларига тегишли жавобнн айтишим учун менга текшириш натижаларини маълум қилинг. 1956 й. 26 декабр. ЎзСШЖ НК ҳузуридаги ДХҚраисининг ўринбосари, подполковник Коновалов (имзо)». * * * «ЎзСШЖ НК ҳузуридаги ДХҚ раисининг ўринбосари, подполковник Коноваловга 1957 й. 12 апрел 1938 йил 5 октябр куни СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан мол-мулкини мусодара этнш шарти билан жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинган Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) мол-мулки ҳақида маълумот. СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати 1956 йилнинг 9 октябр куни Абдулла Қодирийнинг мол-мулкини мусодара қилиш ҳақидаги ҳукмни бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқарди. Фуқаро Абдулла Қодирийдан қуйидаги нарсалар мусодара этиб олинган эди: 79756 рақамли 20 калибрли бир қувурли бир дона ов милтиғи: баҳоси — 149 сўм 00 тийин. Эскиргани учун асл баҳосидан йигирма фоиз чегириб ташланса, даъвогарларга 119 сўм 20 тийин тўланиши лозим. ЎзСШЖ НК ҳузуридаги ДХҚМаъмурий хўжалик бўлимининг бошлиги, подполковник Петруха (имзо). ЎзСШЖ ҳузуридаги ДХҚ молия бўлимининг бош-лиғи, яайор Поникленко (имзо)». Қўшалоқ англатмадан маълум бўляптики, қисман мусодара қилинган Абдулла Қодирийнинг ҳовлисию ўша пайтларда тортиб олинган ов милтиғининг «янги» баҳоси ёзувчининг қариндош-уруғларига қайтарилади, холос. Қўлёзмалар-чи, кнтоблар-чи? Тўғри, жиноятноманинг «Товон тўловига оид» бўлимида Қодирийнинг қўлёзмалари, китоблари ҳақида бирталай расмий сўров нусхалари бор. Мана шу масала юзасидан олинган расмий жавоблар ҳам бирталай. Яъни, ўтин оз-у, лекин гап кўп. АНГЛАТМА «МАХФИЙ ТуркҲЎ ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия подполковниги ўрт. Бичковга, Тошкент шаҳри 1956 й. 24.УШ кунги 4—6/1338-сон сўровига жавоб. Маълум қиламнзки, ёзувчн Абдулла Қодирийнинг Сиз санаб кўрсатган қўлёзмалари, «Муштум» жаридасининг тахлами ва бошқа адабиётлар ЎзСШЖ Давлат Хаёфсизлиги нозирлигининг Тергов бўлими томопидан 1947 йнл 26 март куни чиқарплган қарор асоснда 1947 йилнпнг 5 апрел куни ёқиб юборилган, йўқотилган. Қуйида адабиётларни йўқотнш тўғрисидаги қарор ва ёқиб юборилганп ҳақидаги қайдномани илова қиляпмиз. ЎзСШЖ НК ҳузуридаги ДХҚМаъмурий-хўжалик бўлимининг бошлиги, подполковник Петруха (имзо). I бўлим бошлиғи, майор Жириков (имзо)» «МАХФИЙ ЎзСШЖ Прокурорининг ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси ўрт. Копейкога. Тошкент шаҳри 1956 й. 30.Х кунги 15/15—ОК-сон сўровига жавоб. Маълум қиламизки, ёзувчи Абдулла Қодирий (Жулқунбой) билан унинг ўғли Ҳабибулла Абдуллаев хонадонидан мусодара қилнб олинган китоблар ва бошқа адабиётлар ёқиб юборилган, йўқотилган. Сиз кўтарган ушбу масала билан шу йилнинг август ойида ТуркҲЎ ҳарбий прокурори атрофлича текшириш ўтказган эди. ЎзСШЖ НК ҳузуридаги ДХҚМаъмурий-хўжалик бўлимининг бошлиги, подполковник Петруха (имзо) I булим бошлиғи, майор Жириков (имзо) ДХҚ ҳужжатгоҳида Қодирийнинг китоблари, қўлёзмаларн ёқиб юборилгани тўғрисида расмий қоғоз бор. Бу қоғоз ёзувчининг ўғли Ҳабибулла Абдуллаев 1945 йил 28 май куни қамоққа олинган пайтда мусодара қилинган китоблар, қўлёзмалар ёқиб юборилганини йўқотилганини англатади. холос. Хўш, Абдулла Қодирийнинг ўзи ҳибсга олинган пайтда — 1937 йилнинг 31 декабр кунн мусодара қилинган «Ёзишмалар ва алоҳида жомадондаги адабиётлар» қаёқда қолди? Маъмурий-хўжалик бўлимида ҳатто Қодирийнинг ўша мулки қайд этилган бирорта эслатма ҳам йўқ экан-ку! Демак, 1956 йили «товон тўловига оид» ишлар билан шуғулланган ходимлар барча жумбоқни ҳал этганлар, деб бўлмайди: улар шошқалоқлик қилганлар ёки калаванинг ўчини йўқотиб қўйганлар. Балки, ўша йилларда ДХҚда фақат махсус ходимларгина кира оладиган «махфий» хоналар бўлгандир, хуфя ҳужжатлар бўлгандир... Қолаверса, минг марта расмий бўлмайдими, лекин биз бари бир қоғозга ишонмаймиз: бпр неча марта қоғозга ишониб... оғзимиз куйган, энди ҳар қандай расмий қоғозни пуфлаб ичамиз ёки ўзимиздан йироқ жойга суриб қўямиз ва бошқа далил-исбот келтиринг, деймиз. Айтайлик, ёқиб юборилгаи ўша қўлёзмалару китобларнинг кули — ашёвий далили борми? Кулнни кўрайлик. Кулини экспертизага бериб, обдан текширтириб кўрайлик, кейин ишонамиз ёки янги шубҳа пайдо бўлади. Бундан ташқари, товон деганда фақат ов милти-ғининг эскиргани учун чегириб қолинган «янги» баҳосигина тушунилмайди: товон — «келтирилган зарарни қоплаш учун тўланадиган ёки олинадиган ҲАҚ»дир. Аниқроғи, «ҳақ олинур, берилмайдур» (Беҳбудий). Одатда, даъвогар суст келса, қози муттаҳамлик қилади. Биз шу пайтгача Абдулла Қодирийнинг қадрини, баҳосини билмаган бўлсак, сустлик қилган бўлсак, энди кўзимиз мошдек очилди — Қодирий ўзбекларнинг миллий ифтихори эди; миллий ифтихори ўлдирилган миллат — миллат бўлмайди, балки иллат бўлади, пода бўлади,. оломон бўлади! Миллат бўлишни истагач оломон энг аввал ўзининг миллий ифтихорини тикламоғи лозим. Акс ҳолда, тўдалашиб юраверамиз... Токи ҒОЯ ҳукмрон бўлган давлат мавжуд экан, миллатнинг ифтихори ҳам, миллий бойлиги ҳам талон-тарож қилинаверади. Билмоқ керакки, Абдулла Қодирийни бизга ҳеч ким ҳеч қачон қайтариб бермайди. Шунинг учун Қодирийни ўзбекларнинг ўз ҲАҚИ каби олмоқ лозимдир! Фақат Қодирийнигина эмас, барча азпз зотларимизни қайтариб оладиган фурсат етди. Дарвоқе, ўша куни — 1938 йилнинг тўртинчи октябр куни Ғози Олим Юнусов, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Отажон Ҳошим каби асл инсонлар ҳам отиладилар ва худди Қодирийдек суддан бир кун аввал қатл этнладилар. Нима бу, котнб янглишганидан саналарни алмаштириб ёзиб юборгани туфайли рўй берган жузъий хатоми? Бизнингча, котиб янглишмаган, балки ўзбекларнинг миллий ифтихори атайлаб топталган, ер билан яксон қилинган, ҳатто бир кун сабр қилишни ҳам лозим кўришмаган. Бундай дейишпмизга сабаб шуки, ҳақиқатан ҳам, бирталай айбланувчилар, хусусан, Ислом Рустамов, Қосим Сорокин, Қурбон Берегин, Қаюм Рамазоновлар айнан тўртинчи октябр куни суд қилинадилар, олий жазога — отувга ҳукм қилинадилар ва ҳукм ўша куниёқ ижро этилади (жиноятнома англатмасида шундай дейилган). Демак, бир кун бурун суд қилиниб, олий жазога маҳкум этилган маҳбуслар сафига ҳали суд залига қадам босмаган айбланувчилар ҳам қўшилиб, ҳаммасини битта юк машинасига босиб олиб кетган бўлсалар ажаб эмас. «Яна амр қилдимки, ғаним томонпда бўлган навкар бизга қарши қилич кўтарган бўлса, ўз юртининг туз ҳақини ҳалоллаган бўлади. Агар шундай кишилардан бирортаси жанг вақтида қўлга тушса ёки ғаним томонпдан умиди узялиб, бизга келиб хизмат қилишни ихтиёр қилган бўлса, уни азиз тутсинлар, мартабасини ошириб, вафодор одам деб билсинлар... Бир навкар ғаним наздида ҳурмат-эътиборга эга бўлиб қадрланса-ю, бироқ жанги жадал вақтида ўз бегига хиёнат қилиб, унинг душманнга дўстлик қилса,. туз ҳақини унутса... ундай навкарга ишоннб бўлмайди» («Темур тузуклари» дан). Балки, ўша замонда отув ҳукмини качон ижро этншнинг унчалик аҳамияти бўлмагандир?.. Дейлик, давлатга «то ўлгунча ишлайдиган», яъни айнан отувга Ҳукм қилинган текин ишчи кучи керак бўлиб қолгандир? Ҳарбий Ҳайъат аъзоларининг қўлида «мутлақо махфий» фармонми, кўрсатмами бўлиши мумкин эдими? Албатта, мумкин эди... Биз ҳозир ҳам аҳён-аҳён: «Отувга ҳукм қилинган кишилар отилмайдилар, улар ўлгунларича заҳарли конларда ишлатиладилар ёки тилло чиқадиган жойларга юбориладилар», деган миш-мишларни эшитиб юрамиз. Қолаверса, 1950 йилларнинг охирларигача Абдулла Қодирийнинг ўгил-қизлари ҳузурига нотаниш кимсалар келишаркан-да, уларга оталаридан қизғин саломлар топширишар экан, Қодирий ҳазрат соғ-саломатлар, насиб этса, келадилар, дейишар экан. Ҳатто йигирма-йигирма беш йилдан сўнг Тутқунгоҳдан омон-эсон қайтган баъзи кишилар: «Мен Жулқунбой деган ёзувчини кўрдим; тишлари тўкилиб кетган, чол бўлиб қолган», деганини ўз қулоғи билан эшитган йигит ҳозир ҳам бор. Демак, Сталин ҳам амир Олимхон тажрибасидан ижодий фойдаланган бўлса ажаб эмас. Шунинг учун ўзбек халқи номидан битта ваколатли вакил сайланса-да, у Давлат Хавфсизлиги Қўмитасидаги «энг-энг махфий» ҳужжатлар билан, бу ҳақда то ўлгунча бировга миқ этиб оғиз очмаслик шарти ёки ўша ҳужжатлар билан танишиб кўргач, бирйўла ДХҚга ходим сифатида ишга қабул қилиниш шарти билан танишиб кўрмоғи лозим ва олдига қўйилган масалаларнинг «икир-чикирлари» ҳақида тўхталиб ўтирмасдан, «ҳа» ё «йўқ» деб жавоб бермоғи ўринли бўларди. Хуллас, қодирийлар қачон қатл этилгани шу пайтга қадар аниқланмади, калаванинг учи топилмади. Биз умид қиляпмиз: ахир, улар отилмаган бўлиши ҳам мумкин-ку! Умидимиз шулким, ёлғон ғоя устига қурилган давлат, зора, охирги марта ўзини-ўзи алдаган бўлса! Илло, умид ҳам энг кейин ўлади. Майли, охири умидимиз узилди, ўлди дейлик. Хўш, Қодирий қаерда отилган? Бу масала хусусида ҳар хил фаразлар, тахминлар бор, холос. Қуйида шулардан биттаси билан таништириб ўтмоқчимиз. Биладиган кишиларнинг айтишича, 1938 йилнинг тўртинчи ва бешинчи октябр кунлари Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси камендантурасига тегишли нақлиётгоҳдан битта юк машинаси ажратилган экан: ўша юк машинасининг йўл варақаси ДХҚсининг ҳужжатгоҳида сақланиб қолибди. Унда қайд қилинишича, ҳайдовчига «ЧЕРНЯЕВКАГАЧА ВА УНДАН НАРИГА» боришга ижозат берилган экан, яъни улов борадиган манзил аниқ кўрсатилмаган, фақат йўналиш кўрсатилган, холос. Йўл варақасида ўша кунлари юк машинасига ажратилган ёнилғи миқдори ҳам рақам этилган бўлиб, ҳисоб-китобларга қараганда, бу ёнилғи билан ўша мар-кадаги юк машинаси ДХБ ҳовлисидан то Черняевкагача ва ундан кейин ўттиз чақирнм (км) айланадаги бир нуқтага бориб, сўнг дастлабки жойига — Давлат Хавф-сизлиги Бошқармаси ҳовлисига етпб кела оларкан. Де-мак, 1938 йплнинг тўртинчи ва бешинчи октябр кунлари олий жазога ҳукм этилган маҳбуслар юк машинасида Черняевкагача олиб борилганлар, сўнгра ўттиз ча-қнрим айланадаги бпрорта овлоқ жойга элтилганларда отиб ташланганлар. Лекин қатлгоҳ аниқ эмас, мавҳум. Ўша жойни аниқлаш учун Черняевканинг ўттиз чақирим айланаси бир қатор элакдан ўтказилиши, энг камида бир саржин чуқурликда кавлаб чиқилиши лозим бўлади. Бу ниҳоятда мушкул вазифа. Лекин, оқилона йўсинда амалга ошнрилса бўладиган вазифа: дастлаб, ўша жойлар синчиклаб кўздан кечирилиши, мутахассислар назаридан ўтказилиши даркор. Кейин ишга киришилса, қийинчилик камроқ бўлади. Савобли ишнинг оғир-енгили бўлмайди. Бизни таажжублантирган нарса шуки, наҳот, бир-парча йўл варақаси сақланиб қолган ҳужжатгоҳда қодирийларнинг кўлёзмалари бўлмаса? Жой етмаганми ёки етмиш йилдан буён тоғдек бўлиб кетган чақувномалар орасидан ажратиб олиш қийин бўляптими? Балки, ДХҚга бу борада амалий ёрдам керакдир? Агар ДХҚ ходимларининг ўзлари халқдан ёрдам сўрагани қимтиниб туришган бўлсалар, жамоатчиликми, Олий Кенгашми бундай ёрдам қўлини чўзнши керак: ахир, ташаббус эркакдан бўлади, булбулнинг ҳам эркаги сайрайди. * * * Азиз ўқузчи, мана, Сиз Абдулла Қодирийнинг ҚАТЛНОМАСИ билан танишдингиз. Лекин, битта қатлнома билан танишдингиз, холос. Хўш, бундай қатлнома ягонами? Йўқ, албатта. Қатли ом даврида маданиятимиз, санъатимиз, адабиётимиз, илм-фанимиз ёппасига қирғин қилинган эди; кўзга кўринган давлат ва жамоат арбобларп, ўзбек халқининг асл фарзандлари териб-териб, саралаб-саралаб олинган эди. Қурбонларнинг сон-саноғини ҳеч ким аниқ бплмайди, уларнинг адоғи йўқдек!.. Улар кимлар эди?.. Қатли ом ва қатли омга имкон яратиб берган тартиботлар яна қайтиб келмаслиги учун биз ҳақиқатни, у нақадар аччиқ бўлмасин, бор бўйича билмоғимнз керак. Зеро, касални даволаш учун, аввало, қандай касаллик экани аниқланади, сўнг муолажа қилинади: тиши оғриётган кишининг қорни ёрилиб, куричаги кесиб ташланса-да, лекин бари бир тиши оғрийверади... Улар кимлар эди, биласизми?.. Абдулла Қодирий ўшаларнинг биттаси эди, холос. Қалтис масала ҳақида уч-тўрт оғиз мулоҳаза билдириб қўймоқчимиз. Қодирийнинг қатлномаси билан танишган ҳушёр ўқувчи: «Ҳмм, терговчилар, ҳакамлар — салбий қаҳрамонлар, асосан, ўрис, армани, татар миллатига мансуб кишилар экан; улар орасида маҳаллий миллат вакиллари кам кўрсатилибди; бу ҳол халқлар дўстлиги тантанасига соя ташламасмикан?» дейиши мумкин. Начора, биз борини кўрсатдик; қаҳрамонларнинг бошига дўппи қўндириб, устига чопон ёпмадик. Ҳа, Ўзбекистондаги қатли ом ижрочиларининг кўпчилиги ўзга миллат вакиллари экан. Ўйлаймизки, бошқа собиқ иттифоқдош жумҳуриятдаги қатли ом ижрочилари орасида ўзбек миллатининг «вакиллари» кўпроқ бўлса керак. Чунки, ишончимиз комилки, қатли ом раҳнамолари миллатларни бир-бирига гиж-гижлаш учун ҳам атайлаб «алмашлаб экиш усули»дан кенг фойдаланганлар: ўшаларнинг касрига етмиш йилдан буён -«дўст» бўлиб яшаган «ягона оила фарзандлари» ҳозир бир-бирига ёвлашиб ётибди! Аслида, қатли ом даврида ўрис, армани, гуржи, татар ва бошқа халқларнинг бошларига ҳам бизникидан кам кулфат тушмаган эди. Зотан «кулфатнинг миллати бўлмайди», дейди севимли шоиримиз; айни замонда КУЛФАТ ҚЕЛТИРУВЧИнинг хам миллати бўлмайди: шумоёқ кимсалардан ҳар қандай миллат юз ўгиради — улар оқпадардирлар!!! «Эй ҳожи! Хамма фасод улулъамирда! Агар улулъамир дуруст одам бўлса уч-тўртта муттаҳамнинг ёмонлиги ҳеч қаерга бормас ва бунча гунохсиз бечоранинг қони ўринсиз тўкилмас эди. Жаноби райғамбари худо, ҳадиси шарифларида айтадиларким, «Бисмиллоҳир раҳмонир роҳийм, қоланнабий алайҳуссалом! Изо виссадал амру нло ғайра аҳли фонатизирас соата!» Яъни, ул сарвари коинот марҳамат килурларким, агар бир қавмнинг иши ноаҳил одамга топширилган бўлса бас — ўшал қавмнинг қиёматини яқин бил, яънп ҳалокатига мунтазир бўл!.. Бас, бизнинг корларимиз ҳам кўп фурсатлардан бери ноаҳил одамларнинг қўлига қолиб ва ҳар замон ул нобакорлар бизларнинг бошимизга анвои кулфатларни соладилар. Илоҳо, кори бадлар ўз бошлари билан даф булғай!» («Ўткан кунлар»дан) * * * БИЗ КИМЛАРГА ИШОНИБ ЯШАДИК??? БИЗ КИМЛАРГА ИШОНИБ ЯШАЯПМИЗ??? Набижон БОҚИЙ. |