XVIII асрда Тошкентда оғир сиёсий ва ижтимоии-иқтисодий вазият юзага келди. Чунончи 1723 йилда Тошкентни қалмоқ кўчманчилари эгаллаб, қозоқ хони Жўлбарсни ўз вассали сифатида шаҳар бошлиғи этиб тайинлади. Бу вақтда Челек, Хондайлиқ, Хўжакент, Заркент, Паркент, Намданақ, Қорамурт, Сайрам, Чимкент ва шу атрофдаги бошқа жойлар Тошкент вилояти таркибига кирарди. Қалмоқ босқинчилари белгиланган солиқларни ва буюмларни олиб турганлар. Бу ишга Жўлбарсхон мутассадилик қилиб борган. Айрим маълумотларга кўра, солиқлар миқдори 40 минг тилла ҳисобланиб, бундан ташқари турли газламалар, гиламлар, олтин, кумуш, қурол-яроғ ва бошқа қимматли нарсалар олинган. Қалмоқлар зулми халқни шу қадар азобга солганки, 1739 йилда тошкентликлар Жўлбарсни ўддирдилар. Аммо унинг ўрнига қозоқ хони Тўлабий кўтарилди ва зулм 1758 йилгача, яъни Хитой томонидан қалмоқлар (жунғорлар) қириб ташлангунга қадар давом этди. Ниҳоят, 1784 йилда Юнусхўжа ҳокимиятни қўлга олиб, мустақил Тошкент давлатини барпо этишга муваффақ бўлди. Юнусхўжа шаҳардаги ўзаро курашларни бартараф қилиб, Шайхҳовандтоҳур, Бешёғоч, Себзор ва Кўкча даҳаларини ўз қўли остйга бирлаштирган. У ҳокимият тепасига келганда, Тошкент аҳволи ниҳоятда оғир эди. Бунинг гувоҳи бўлган рус тоғ инже-нерлари А. С. Безносиков ва Т. С. Бурнашев ўз қайдномаларида шундай баён этганлар: «Вайронага айлантирилган кўп ёдгорликлар шаҳар бирвақтлар анча обод, бой ва катта кучга эга бўлганидан гувоҳлик беради. Шаҳар ички ва ташқи урушлар туфайли хонавайрон бўлган. Ҳатто у урушларнинг аянчли оқибатлари сабаб бир неча бор ҳалокат ёқасига қелиб қолган. Юнусхўжанинг тахтга ўтириши арафасида ўз тарафдорларига, қалъаси ва қуролига эга бўлган икки гуруҳ ўзаро урушаётган эди. Деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик издан чиқиб, одамлар ўзларининг севимли ҳунарлари билан шуғулла-ниш ўрнига қўлида қурол билан доимо хавотирликда яшашга мажбур эдилар. Ўзаро урушлардан тинка-мадори қуриган халқ Юнусхўжа тарафига ўтиб, ўзаро парокандаликка барҳам берди. Аммо хонавайронликка, йўқчиликка мубтало бўлган шаҳарни оёққа турғазиш учун халқ ҳамда Юнусхўжадан хийла машаққатли меҳнат ва ғайрат кўрсатишни тақоза этарди». Янги сардор ҳокимиятни қўлга олгани ҳамоно шаҳар муДофаасини мустаҳкамлаш ва қўшин жанговарлигини оширишга қаратилган чораларни изчил амалга ошира бор-ди. У анча харобага айланган шаҳар деворларини ҳашар йўли билан тузаттирди, мустаҳкамлади. 1800 йилги маълумотга кўра, девор қуйи қисмининг қалинлиги 1,8 метр, устки қисми 0,9 метр атрофида бўлиб, айланма узунлиги 18 чақиримдан ортиқ эди. Девор баландлиги эса, 7,9 метр келарди. Юнусхўжа 6000 кишидан иборат қўшин тузиб, аскарларни пилта милтиқ, қилич, найза, қалқон ва тўплар билан қуроллантирди. Бу қўшин «қора-қозон» деб аталиб, унда асосан турли шаҳарлардан келган мусофир кишилар ва асирлар хизмат қилган. Улар Юнусхўжа ва бошқа ҳукумат амалдорлари ўртасида тақсимланган бўлиб, тинчлик пайтларида ўз ерлари ҳамда уйларида деҳқончилик, ҳунармандчилик қилиб, ўз хўжайинларидан ҳақ олмай ишлаганлар. Шунинг учун бўш вақтларида бошқа жойларда ишлаб, тирикчилик ўтказганлар. Тошкентнинг янги ҳокими уруш вақтларида ўтроқ ва кўчманчи аҳолидан 50—60 минг аскар йиғиш имконига эга бўлган. Қўшин турли рангдаги байроқлар, ноғора, карнай ва сурнайлар билан таъминланган. Уруш боришига қараб, ҳар бир хонадондан бир-икки киши қўшинга жалб этилган. Ҳарбий аслаҳалар тайёрлаш ҳам анча ўсди. «Порохни,— дейилади инженерлар қайдномасида,— тошкентликларнинг ўзлари ишлаб чиқаради. Қўрғошин Туркистондан келтириб Тошкентда эритилади. Лекин унинг миқдори оз». Юнусхўжа давлатни бошқаришни ҳам бирмунча тартибга солиб, яккаҳокимлик тарзида иш юритган. Бу борада шундай дейилган: «Тошкент ҳукмдори (Юнусхўжа) ўз фуқаролари устидан чексиз ҳокимиятга эга. Аммо у ўз атрофидаги энг яхши амалдорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ҳокимиятни бошқаради. Бу кенгашда Юнусхўжага энг содиқ ва ишончли хўжалар қатнашади. Шаҳарни Бош хўжа мансабидаги амалдор бошқариб, у тартиб-интизом ва ободончиликка доир масалалар билан шуғулланади. Бош хўжа айбдорларни жазолаш ҳуқуқига эга. Аммо кимки унинг ҳукмидан норози бўлса бевосита Юнусхўжага мурожаат қила олади. Бош хўжа аҳолига Юнусхўжанинг кўрсатмаси асосида солиқлар солади. У ҳукмдор йўқлигида вилоятни бошқариш ҳуқуқига эгадир». Ҳукумат амалдорларидан бирортасига маош берилмаган. Бош хўжа давлатда Юнусхўжадан кейин иккинчи шахс ҳисобланган. Ундан кейинги маъмурий поғоналарни мингбоши, юзбоши, ўнбоши ва оқсоқоллик мартабасига эришган одамлар эгаллаганлар. Улар ўз ишлари ҳақида бевосита Юнусхўжага ҳисобот бериб турганлар. Бош хўжа қўл остидаги оқсоқоллар солиқларни тўплаш ва хазинага топшириш билан шуғулланганлар. Белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жондан бир ойда даромадига қараб 5 тангадан 10 тангагача, ердан олин-ган ҳосилнинг қирқдан бир қисми олинган. Қорақозонлар солиқлардан озод қилинган. Бу ўринда, уларнинг қўшин ва амалдорларнинг ерларида хизмат қилиши инобатга олинган. Юнусхўжа даврида ўтмиш харобалари қолдиқлари тамомила тугатилмаган бўлса-да, лекин ҳаёт илгариги вақтларга нисбатан анча яхшиланди. Шаҳарда деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ изга тушди. Юнусхўжа ички ва ташқи савдонинг ўсишига эътибор берди. Натижада Тошкент, Қўқрн, Бухоро, Хўжанд, Чимкент, Туркистон, Самарқанд ва кўҳна Турон заминнинг бошқа жойлари билан изчил суратда савдо олиб борди. Шунингдек, у Ҳиндистон, Хитой, Қашқар, Тибет, Россия ва бошқа хорижий мамлакатлар билан тижорий ишларни йўлга қўйди. Юнусхўжа ўз давлатини тобора кучайтириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ташқи сиёсатни фаол юргизди. У аввало, Чимкент, Туркистон ва шу атрофидаги ерларни қайтадан Тошкент давлатига қўшиб олмоқни дилига тугиб қўйди. Чунки бу жойлар шаҳарнинг чет эллар билан алоқасида муҳим ўрин тутарди. Буни яхши англаган Юнусхўжа 1794 йилда Чимкент ва Сайрамни, 1799 йилда эса Туркистон шаҳрини босиб олди. 1800 йилда Юнусхўжа Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғини ва Қурама мавзеини қўлга киритди. Шунингдек, Паркент, Намданоқ, Аданак, Тўйтепа, Қорауча, Оҳангарон дарёси қирғоғидаги Матин ва Қаҳронқалъа, Чордора, Ниёзбек, Дўрманча ва Турбат сингари жойлар мустақил Тошкент давлати таркибига кирган эди. 1800 йилги маълу-мотларга қараганда, Тошкент шаҳрида 80 мингга яқин киши яшаган. Юнусхўжа шу тариқа Тошкентни тиклашга эришган. Бу вақтга келиб, тошкентликларнинг савдо-ҳунармандчилик фаолияти шу даражада жонланиб кетдики, улар Қозоғистон ва Ғарбий Сибирь бозорларида етакчи ўринни эгалладилар. Тошкентлик бозиргонлар Петропавловск, Усть-Каменогорск ва Сибирнинг бошқа ерларида ҳам фаолият юритганлар. Ўша вақтларда Сибирь ва Россиянинг бошқа чекка ўлкаларида рус савдогарларининг ўрни билинмас эди. Улар карвонлари йўлларда қароқчилар томонидан таланишини ҳисобга олиб, Туркистон ва Қашқарга камдан-кам келардилар. Шунинг учун рус ҳукумати бу юртларда савдони олиб боришда, асосан, тошкентлик тижоратчилардан воситачи сифатида фойдаланди. Улар бунга эришмак учун ўзбекларга имтиёзлар берди ва уларни Сибирга доимий яшашлари учун шароит яратиб берди. Натижада, Сибирда тошкентликларнинг қатор маҳаллалари юзага келди. Юнусхўжа Россияда тоғ саноати яхши ривожланганини билиб, рус ҳукумати ёрдамида Тошкентда табиий бойликлардан фойдаланишга қаттиқ киришди. Бундан кутилган мақсад қўшинни замонавий қурол-аслаҳа билан таъминлаш, давлат ғазнасини моддий жиҳатдан мустаҳкамлаш эди. Юнусхўжа 1794 йили савдо карвони орқали Сибирь йўналиши маҳаллий ҳокимиятига махсус хат юбориб, ўзаро савдо алоқалариии кучайтириш ва тоғ конлари бўйича мутахассисларини Тошкентга юборилишини сўраган. Жумладан, мазкур хатда шундай дейилган: «Айни замонда биз томондан қозоқларнинг Катта жуз ва Тошкент вилояти бўйсундирилди. Эндиликда улар бир бош ва бир тан бўлйб, дўстларимизнинг дўсти, душманларимизнинг душмани бўпиб қолдилар. Биз ҳозирги қулай вазиятдан фойдала-ниб, карвонбоши Муҳаммадхўжа ва Азизхўжа орқали муҳрланган хатимизни юбормоқ-дамиз. Ўз навбатида сизлар ҳам ўз савдогарларингйзни Тошкентга юборинглар». Тош-кентлик вакиллар Омскка келиб, рус маъмуриятига Юнусхўжанинг оғзаки сўровини маълум қиладилар. Бунда Тошкент атрофида олтин кони топилгани ва тоғ кони бўйича мутахассислар юборилиши баён этилган. Рус ҳукумати Юнусхўжанинг хатига ижобий жавоб ёзишни Сибирь йўналиши бошлиғи генерал-майор Штардмандга топширади. Шундан кейин Штардманд А. С. Безносиков ва тоғ кони бўйича инженер Т. С. Бурна-шевдан иборат элчиларни Тошкентга юборишга қарор қилади. Рус элчилари Омскдан Транцк қалъасига келадилар. Бу ерда уларга 80 туядан иборат бўлган татар савдогарларининг карвони қўшилади. Карвон 1795 йилнинг 25 январида Бухорога етиб келади. Чунки уларга Тошкентга Бухоро орқали бориш буюрилган эди. Бухоро амирининг кўрсатмасига биноан рус элчилари билан дастлабки суҳбатни тўпчибоши ва ясовуллар олиб борган. Рус элчилари ўзларининг генерал-поручик Штардманд томонидан Бухоро амири Шоҳмуродхонга, Тошкент ҳокими Юнусхўжага, Хўжанд беки Худоёрбекка ва Туркистон шаҳри атрофидаги қозоқ султони Бўкайга хат билан жўнатилганини маълум қилади. Шундан сўнг амир саройида рус элчиларига нисбатан муносабат оғирлашди. Чунки хонликнинг ҳукмрон доиралари Сибирь йўналиши бошлиғи номидан Бухоро хонлигига элчи ва хат юборилишини менсимаслик, дёб тушунади. Одатда, рус элчилари рус императори номидан махсус ёрлиқ билан келар эди. Рус элчиларининг сўровига қарамай уларни амир қабул қилмайди. Уларни қушбеги қабул қилиб, суҳбатда генерал Штардманднинг Бухоро амирига хат ёзиши номуносиб экани, аммо унинг бу иши кечирилганини маълум қилади ва рус элчиларини Тошкентга ўтказмасликка қарор қилинганини айтади. Негаки, гўё бу олис йўлда рус элчилари ҳаёти хавф остида қолиши баҳона этиб кўрсатилади. Тошкент ҳукмдорй Юнусхўжа савдогарлар орқали Бухорога рус элчилари келганини ва улар Тошкентга қўйиб юборилмаётганидан хабар топади. У махсус одамдан хат жўнатиб, рус элчиларининг ўтказиб юбори-лишини сўрайди. Аммо элчиларга рухсат берилмайди ва улар Оренбург орқали қайтиб кетишга мажбур бўлади. Сибирь генерал-губернатори Штардманд 1796 йилда иккинчи маротаба Тошкентга рус элчилари этиб Д. Телятников билан Безносиковни тайинлайди. Улар билан Юнусхў-жа номига хат ҳамда совғалар бериб юборади. Элчиларнинг зиммасига Тошкентда тоғ жинсларини текшириш ва конлар тбпилган тақдирда уларнинг иқтисодий аҳамияти ҳақида маълумотлар тўплаш вазифаси юклатилади. Элчилар Ўрта жуз қозоқ ерлари бўйлаб, Тошкентга 1796 йилнинг 27 августида етиб келадилар, Улар иззат-ҳурмат билан қарши олинади. Афсуски, элчиларнинг Тошкентдаги фаолияти хусусидаги маълумотлар жуда ғариб. Шу нарса аниқки, улар Тошкент атрофидаги тоғларда олтин ва кумуш топилмаганлиги, лекин темир жинслари борлиги, аммо у техниканинг йўқлиги туфайли ишга солинмаётганини қайд«этишган. Рус элчилари 1797 йилнинг 1 июнида Юнусхўжанинг Муллажон Оҳун ва мингбоши Аширмат Ботир сингари элчилари билан бирга ўз ватанига йўл оладилар. Тошкентлик элчилар Омскда ўзларининг Петербургга бориши ва шахсан рус императори билан учрашишини маълум қилади. Штардманд рус ҳукуматидан бунга рухсат олгач, Тошкент элчилари Омскдан йўлга чиқиб, Екатеринбург, Пермь, Қозон, Москва орқали Петербургга боришади ва Юнусхўжанинг император номига ёзилган мактубини тақдим этадилар. Мактубда Юнусхўжа рус элчилари Тошкентда ўз вазифасини бажаргани ва ўзининг жавоб элчиларини юборганини маълум қилиб, императордан тоғ конлари бўйича билимдон мутахассислар юборишни илтимос этади: «Менга тобе ерлардан топилган бешта конни текшириш учун металлургияни яхши биладиган иккита мутахассис юбори-шингизни Сиз подшоҳ ҳазратларидан сўрайман», Афтидан Юнусхўжа рус элчиларининг яхши мутахассис эмасликларини билган. Чунки, у ўз мактубида рус императоридан «металлургияни яхши биладиган кишилардан» юборишни сўраган. Ҳақиқатан Телятников металлургия бўйича қатта мутахассис эмас эди. Буни генерал-лейтенант Штардманднинг рус ҳукуматига ёзган рапОртида Телятниковни «металлургиядан оз-моз хабардор» дейиши ҳам исботлайди. Тошкентлик элчилар Юнусхўжа топшириғига мувофиқ рус ҳукумати вакиллари билан савдога оид масалаларни ҳам муҳокама қилишади. Шунингдёк, ҳар икки давлат ўртасида дўстона муносабатларни ўрнатиш ҳақида фикр алмашинади. Суҳбатда сиёсий масалалар ҳам кўриб чиқилади. Чунончи, Тошкентга башарти, Хитой давлати ҳужум қилгудек бўлса, рус ҳукуматидан ёрдам бериш сўралган. Маълумки, XVIII асрнинг ўрталарида Хитрйда ҳукмронлик қилаётган Цинь династияси Шарқий Туркистонда ўз ҳокимиятини ўрнатиб, Ўрта Осиёга катта хавф туғдирган эди. Бу вақтда Цинь династиясининг тажовузи ва қувғини туфайли кўпгина қашқарликлар Фарғона водийсида ва Тошкентда муҳожирлар сифатида яшаб, ўз ватанларини озод қилиш учун ҳаракат қил-ганлар. Улар ёрдам сўраб, ҳокимият раҳбарларига ва халққа мурожаат қилмоқда эди-лар. Афтидан, Юнусхўжа бу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда Хитойга қарши кўрашда рус ҳукуматидан ёрдам сўраган. Музокараларнинг қандай натижа берганлиги канцлер А. А. Безбородканинг генерал-лейтенант Штардмандга ёзган хатида баён этилган. Рус ймператорининг кўрсатма-сига мувофиқ Тошкент ҳокими Юнусхўжа билан алоқани ўрнатиш вазифаси генерал-лейтенант Штардманд зиммасига юклатилади. Хатда Петербургдан уз ватанига қайтиб келаётган тошкентлик элчиларга Омскқа брргач, дам берилиши, сўнгра улар ҳурмат билан кузатиб қўйилиши Штардмандга топширилади. Шунингдек, бу амалдор Сибир-дан Тошкентга тоғ конлари бўйича мутахассислар юбориши — Юнусхўжанинг илтимосини адо этиши қерак эди. Ўша хатда рус элчиларининг Тошкент ҳақида маълумотлар тўплаши лозимлиги ҳам қайд қилинган: «Элчилар ўз сафарлари чоғида у ернинг шароити, отлиқ ва пиёда йўловчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда манзилгоҳ қуришга имкон бериш-бермаслигини, айни дамда у ёққа қанча одам юбориШ мумкинлигини билсинлар. Шунингдек, Тошкентда бўлган вақтларида, у ердаги конларни текширсинлар, конларнинг фрйдали қазилмаларга бой ёки қамбағаллигини аниқласинлар, ўлар имкони борича у ернинг шарт-шароитини, жойланишини, у ерга борилган тақдирда, қанча одам жойлаштириш мумкинлигини ва одамларни озиқ-овқат билан таъминлаш имкониятини синчиклаб текширсинлар». Кўриниб турибдики, рус ҳукумати Юнусхўжа давлатига Хитой тажрвуз бошласа, мададга борган рус қўшинларининг таъминоти ва жойлаштириш масаласини олдиндан ҳал қилиб қўймоқчи бўлган, лекин бу мақсад Юнусхўжага очиқ изҳор қилинмаган. Хатда Хитойнинг ҳеч вақт Тошкентга ҳужум қилмаслиги, бордию ҳужум қилиб қолса, рус ҳукуматининг ўртага тушиши, тегишли чора-лар кўриши бўйича Юнусхўжани хабардор қилиб қўйиш генерал-лейтенант Штардмандга топширилган. «Жаноби олийлари,—-дейидган ўша хатда.— Сиз ўз томонингиздан уни (Юнусхўжани) хотиржам қилинг. Хитойнинг ҳеч қачон ҳужум қилмаслигига ишонтиринг, башарти ҳужум бўлиб қолган тақдирда (буни амалда ҳеч кутиш мумкин эмас), бйзнинг ҳазрати олийларимиз Бутунроссия империяси ва Хитой давлати ўртасида мавжуд дўст-лик ва бирдамликдан фойдаланиб, ўртага тушишини ва ўз томонидан чоралар кўришини билдиринг». Демак, рус ҳукумати Юнусхўжанинг ҳарбий ёрдам тўғрисидаги илтимосига жуда эҳтиёткорлик билан жавоб берган ва Хитой билан алоқасини бузиб қўймасликка тиришган. Канцлер Безбородка ўзбек элчиларига рус императорининг тошкентлик савдо-гарларга Оибирда бемалол ва эркин савдо қилишига ижозат берганини гапириб, рус савдогарларига ҳам Тошкентда шундай имкониятлар берилишини сўрагай. Элчиларимизга рус императорининг ва канцлер Безбородканинг Юнусхўжа номига ёзган хатла-ри ҳамда турли совғалари топширилади. Хусусан, Юнусхўжанинг рус императорига юборган 45 тўп ипак газламаси ва ўн жуфт қимматбаҳо мўйнаси эвазига ҳар бири 20 газ келадиган 2 тўп парча, 12 газ кўк мовут ва тилла занжирли тилла соат, Муллажон Охун ва Аширмат Ботирнинг ҳар бирига 12 газдан парча ва 6 газдан кўк мовут инъом этилган. Элчи Муллажон Охун рус императорига шахсан ўз номидан қалам ва 3 та қоплон териси сарупо қилади, ўз навбатида император унга тилла соат ва тилла узук ҳадя этган. Булардан ташқари, ҳар икки элчига 1000 сўмдан пул, хизматкорларига эса турли совға ва пул мукофотлари берилган. Телятников ва Безносиков хизмати ҳам инобатга олиниб, уларнинг унвони кўтарилган ҳамда пул мукофоти билан тақдирланган. Рус императорининг кўрсатмасига биноан генерал-лейтенант Штардманд 1800 йилда икки тоғ инжене-ри — М. Поспелов ва Т. Бурнашевни элчи сифатида Тошкентга юборади. Улар Тошкент-да ҳурмат-иззат билан қарши олиниб, Юнусхўжа томонидан қабул қилинади. Суҳбат чоғида уларга тоғ жинсларининг намуналари кўрсатилган. Улар буларни текшириб, қуйидагича хулосага келадилар: тоғ жинсларининг бири олтингугурт ва бошқа минерал моддалар аралашмасидан иборат бўлиб, унинг бир пудидан икки қадоқ мис олинар экан. Олтин рангида бўлганлиги учун тошкентликлар уни жуда қимматбаҳо ашё деб ўйлаганлар. Иккинчиси тиниқ чақмоқ тош бўлган, учинчиси бинафша рангли эритма ва оқтош кукуни бўлиб чиққан. Рус элчилари улар орасида олтин ёки бошқа қимматбаҳо жинслар йўқлигини маълум қилганлар. Шундан сўнг рус элчилари мазкур жинслар олинган жойларни кўриш лозимлигини айтадилар. 1800 йилнинг сентябрь ойида улар Чирчиқ атрофидаги тоғларда текшириш ўтказадилар. Аммо бу ерларда фақат оҳак-тошли жинслар бўлиб; ҳеч қандай кон ва қимматбаҳо нарсалар йўқлиги аниқланди. Рус элчилари сўзига қараганда, улар шаҳарга қайтиб келгач, Юнусхўжага ўзлари билан олиб келган баъзи жинсларни кўрсатган, тушунтирган ҳамда қазиб чиқаришга арзи-маслигини айтган. Юнусхўжа мазкур рудаларни қазиш ваэритиш истагини билдирган. Бунга жавобан рус элчилари тоғ конларини ишлаш учун махсус асбоб-ускуналар йўқли-гини ва тоғ конларида иш мутахассислар назоратида олиб борилишини айтишган. Аммо Юнусхўжа тоғ конларини эьтиборсиз қолдирмаслигини ва бунинг учун рус давлатидан ёрдам сўрашини гапирган. Рус элчилари Тошкентда селитра ишлаб чиқариш билан ҳам қизиққанлар. Уларнинг аниқлашича, селитрани хусусий равишда ишлаб чиқариш ўлим жазоси билан тақиқланган бўлиб, у фақат ҳоким саройида, қаттиқ назорат остида тайёрланган. Порох тайёр-лаш ҳам шу тартибда олиб борилган. Хуллас, рус тоғ инженерлари Омскка қайтганларидан сўнг ўзларининг ҳукумат вакилларига ёзган ҳисоботларида Тошкентда олтин ва бошқа қиМматли жинслар йўқлигини, фақат мис борлигини ҳамда кон сифатида уни ишга солиш ва хом ашёни Тошкентдан Россияга келтириш ҳаракатлари ўзини оқламаслигини кўрсатади. Бурнашев ва Поспеловнинг ҳисобот ва фикр-мулоҳазалари шахсан императорга маълум қилинади. У бу масалани синчковлик билан кўриб чиқишни Берх-коллегия (тоғ конлари бошқармаси)га топширади. Берх-коллегия уни ҳар томонлама ўрганиб, қуйи-даги қарорга келади: «Поспелов ва Бурнашевнинг ҳисоботида қайд этилган руда намуналарининг баъзилари эритишга арзимайдиган бўлишига қарамай, уларнинг миқ-дори маълум эмас, атрофидагй тоғлар хатарли, ёғрч етишмайди, конларни қидириб топиш ниҳоятда қййин, руда эритиш учун зарур кўмирни олиб келиш қимматга тушади, керакли темир ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш жиҳатидан у ер ниҳоятда узоқ, йўллар хавф-хатарли ва оғирдир. Бундан ташқари рудалар заҳираси оз. Уларни қазиш ва эритишдан мақсад шунга яраша фойда олишдир». Ҳақиқатан ўша пайтларда Тошкентда конларни ишга солиш учун асбоб-ускуналаргина эмас, балки мутахассислар топиш ҳам амри маҳол эди. Юқоридаги сабабларга кўра, Берх-коллегия тоғ жинсларини четдан, жумладан Тошкентдан эмас, балки Россиянинг ўзида ишлаб чиқариш ҳам арзон, ҳам қулай экани ҳақида қарор қабул қилади. Шу тариқа Юнусхўжанинг Россия кўмагида тоғ конларини ишга солиш ҳаракати амалга ошмай қолади. Хўш, нима учун Юнусхўжа бу масалада Россияга мурожаат қилди? Тоғ конларини ишга солиш ҳаракати Юнусхўжа бошлиқ мустақил Тошкент давлатининг Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигининг, яъни икки ўт орасига тушиб қолгани билан изоҳланади. Улар қандай бўлмасин Тошкентни ўзларига бўйсундиришга қаттиқ бел боғлаган эди. Буни яхши англаган Юнусхўжа ўз қўшинини қурол-яроғ билан таъминлаш ва мустаҳкамлаш-ни биринчи вазифа деб билади. Бунга эришмак учун, албатта металлга эҳтиёж сезарди. Чет мамлакатлардан олишнинг эса иложи йўқ эди. Шунинг учун у Тошкентнинг ўзида тоғ конларини ишга солишга киришди. Уни фақат Россия ёрдамида амалга ошириш мумкин эди. Юнусхўжа ўз савдогарлари орқали Сибирь ва Россиянинг бошқа жойлари-да тоғ кони анча ривожланганидан хабардор бўлган. Бироқ, рус ҳукумати Юнусхўжа таклифларини амалга оширишда, биринчи навбатда, ўз манфаатларини юқори қўяди. Рус ҳукумати вазиятдан фойдаланиб, ўз элчилари орқали Тошкент ва атроф-жойлар ҳақида ғоятда қимматли маълумотларни қўлга киритади. Юнусхўжанинг ташқи сиёсатида Қўқон хонлиги муҳим ўрин эгаллайди. Маълумки, XVIII аср охирлари XIX аср бошларида бу хонлик анча кучайиб, ўз ерларини кенгайти-риб бормоқда эди. Унинг ҳукмдори Норбўтабий 1794 йилда Тошкентни босиб олиш учун ҳарбий юриш қилиб, Чирчиқ дарёси бўйигача келади. Биррқ, у Юнусхўжа қўшини билан бўлган жангда енгилиб, чекинади. Шундан кейин Сирдарёнинг ўнг қирғоғидаги Қурама музофоти Тошкёнт вилоятига қўшиб олинади. Қўқон қўшинлари 1799 йилда Тошкентга яна бостириб кириб, Чирчиқ дарёсидан ўтади ва Қорасув ариғи бўйига жой-лашади, Бу ерда, қаттиқ жангдан сўнг, Юнусхўжа ғолиб келиб, Қўқон лашкарбошиси Хонхўжа, 70 нафар нуфузли ҳарбийлар ва аскарларини асирликка олади. Юнусхўжанинг Қўқрн қўшини устидай икки бор устун келиши уни руҳлантириб юборади. Энди, у Қўқонга ҳарбий юриш қилишга аҳд этиб, тайёргарликни кучайтиради. Бу вақтда Қўқон хони Олимхон Ўратепа, Жиззах ва Хўжандни Бухоро хонлигидан тортиб олиб, хонликни анча кенгайтирган эди. Шў боисдан маҳаллий уламолар, нуфузли киши-лар Юнусхўжага Қўқонга ҳужум қилмаслик ҳақида кўп маслаҳат қиладилар. Лекин... Юнусхўжа 1800 йилда 7—8 минглик қўшин билан йўлга чиқиб, Қўқон шаҳри яқини-даги «Пункон» деган жойга келади. Бундан хабар топган Олимхон «ўзидан мартабаси паст киши билан тенг келиш ва муқобил бўлишни ўзига ор деб билиб», Юнусхўжага қарши («Ғурум») «Ҳарамсарой» мавзеининг ҳокими Сўфи Алихўжа Мирасад бошчилигида қўшин жўнатади. Қаттиқ жанглардан кейин қўқонликларнинг қўли баланд келиб, Юнусхўжа аскарлари саросимага тушади. Қўқонликлар уларни қувлаб Тошкент давла-тининг «Кряувчи» қалъасини эгаллайдилар. Шундан кейин Қурама мавзеи Қўқон хонли-ги қўл остига олинади. 1801 йили Юнусхўжа сил касаллигига учраб вафот этади. Бу мустақил Тошкент давлатининг заифлашишига олиб келди. Юнусхўжа ўзининг 15 йиллик ҳукмронлиги вақтида Тошкентни йирик давлатга айлантириш ва Фарғона водийсини эгаллашга ҳара-кат қилди. Бироқ, бунга эриша олмади. Баъзи бир манбаларда Юнусхўжа «банги» сифатида қораланади: «Юнусхўжа,— дейилади Муҳаммад Солиҳнинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида,— шу даражага етиб борган эдики, нашани узлуксиз чекарди. У кеча-кундузи шу аҳволда бўлиб, маст ҳолда ўзини гоҳ жанг майдонида, гоҳ базмда, дунёда ёлғиз ўзим бор деб ҳис этарди». Бизнинг фикримизча, бу сатрларда муболаға мавжуд. Бордию шундай бўлса у вақтда буни юқорида номлари саналган рус элчилари сезишлари турган гап эди. Улар, аксинча, Юнусхўжани «ишбилармон», «жасур ва тараққийпарвар» шахс сифатида таърифлайди-лар. Дарҳақиқат, Юнусхўжа ўз даврининг моҳир ҳукмдори ҳисобланган. Акс ҳолда мустақил давлат тузиб, харобага айланаётган Тошкент қаддини кўтаришга бел боғламас эди. У табиий бойликлардан фойдаланиш давлат ва халқ манфаати учун ўта фойдали эканини англаган зукко ҳукмдор эди. Бундай шахслар тарихимизда камдан-кам учрайди. Шуниси диққатга сазоворки, Юнусхўжа Тошкент тарихида биринчи бўлиб, тўпдан фойдаланишни жорий этди. Рус элчиси Безносиковнинг кўрсатишича, Юнусхўжа Тошкентдаги тўрт даҳанинг бири — Шайхҳовандтоҳур бошлиғи Улуғхўжанинг ўғли бўлган. Улуғхўжа ўзаро курашлар авжига минган, хавф-хатар туғилган бир пайтда тўртинчи ўғли — Юнусхўжани бир ишончли киши билан Тошкентдан чиқариб юборган. Афтидан, ту қозоқлар яшайдиган ерда истиқомат қилган. Юнусхўжа отасининг ўлимидан сўнг 40 кишидан иборат тошкентликлар ва қозоқ биродарлари билан биргаликда шаҳарга яширинча кирган. У даставвал отасига тегишли Шайхҳовандтоҳурни эгаллашга ва нуфузли кишиларни ўз тарафига тортишга эришган. Шундан кейин Юнусхўжа ўзаро курашлардан толиққан рақибларини, жумладан Туробхўжани енгишга ва тўрт даҳани бирлаштиришга муваффақ бўлган. Юнусхўжа ўлимидан сўнг Тошкентга унинг ўғли Муҳаммадхўжа ҳокимлик қилди. Унинг даврида Тошкентда «қаҳатчилик ва қимматчилик» юзага келиб, шаҳар аҳволи ниҳоятда ночорлашди. Уч йиллик ҳукмронлигидан сўнг у вафот этиб, ўрнига укаси Султонхўжа ўтирди. Қўқон хони Тошкентдаги оғир вазиятдан фойдаланиб, кетма-кет тўрт марта ҳужум қилди ва 1808 йили қаттиқ жанглардан сўнг босиб олди. Умуман, Тошкент тарихида Юнусхўжанинг тутган ўрни салмоқлидир. Юқорида билдирган фикр-мулоҳазаларим билан мен Юнусобод номи айнан шу киши номи билан боғлиқ, деган фикрдан йироқман. Бу ном эгаси мактуб ёзган ўртоқ-нинг аждоди бўлиши ҳам, бошқа бўлиши ҳам мумкин. Бу борадаги изланишлар эса давом этади.
Ҳамид ЗИЁЕВ, тарих фанлари доктори, профессор
|