|

Октябрь тўнтариши чоризмнинг мустамлака Туркистон иқтисодиёти ва халқ оммасини империяча эксплуатация қилишдан иборат талончилик амалиётига ваъда қилинган ўзгаришларни киритмади. Аксинча, мустабид ҳокимият идора усули билан қўшилиб кетган «бозордан ташқари социализм» деган ўта яроқсиз марксча андоза «Совет Ўзбекистони» шароитида ўзининг энг сўнгги нуқтасига етиб, миллий иқтисодиётни издан чиқарди.
Ҳозирги кун нуқтаи назаридан қараганда, собиқ совет давлатида амал қилган «иттифоқ меҳнат тақсимоти» аввал бошдан ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш соҳасида чоризмнинг мустамлакачилик андозаси асос солган буюк давлатчилик мантиғига таянганлигини яққол кўрсатади. Бу андоза Ўзбекистон халқ хўжалиги мажмуининг ҳаддан ташқари ихтисослашувини, унинг иқтисодий ривожланишининг бир томонлама хусусиягини белгилаб бердики, у ўлканинг табиий бойликларини талаш ва меҳнат ресурсларидан ваҳшиёна фойдаланиш, республикани тайёр маҳсулотни сотиш бўйича кенг кўламли бозор сифатида сақлаб туриш соҳасида марказнинг имкониятларини оширишга бутунлай бўйсундирилган эди. Шу муносабат билан республикамиз Президенти Ислом Каримов илмий жиҳатдан аниқ таъкидлаб ўтганидек, «республикада кўп ўн йилликлар мобайнида амалга ошириб келинган қарорлар. «кампания»ларнинг режалари узоқ марказда тузиларди. Ўзбекистоннингҳақиқий манфаатлари... инкор қилинарди. Натижада халқ хўжалигининг яроқсиз, бир томонлама хом ашё тузилмаси таркиб топган бўлиб, у республикамизга айрим хом ашё турларини, ёқилғи, асбоб-ускуналар ва технологияларни эмас, шу билан бирга, ҳаётий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол молларини ҳам ташиб келтиришни тақозо қиларди»
Туркистоннинг ер-сув, меҳнат ресурслари, моддий бойликларидан фойдаланишнинг мустамлакачилик шакллари, усуллари ва асосий йўналишларидан иборат подшо тизимини ўзгартиришнинг совет варианти октябрдан кейинги дастлабки кунлардан амалга оширила бошланди. У «қизил марказ» танлаган «ёрқин келажакка» ҳужумкорлик билан ўтиш йўлида ўз ифодасини топди ва «ҳарбий коммунизм» режими мафкура-си ҳамда амалиётида яққол намоён бўлди.
Ўлка халқлари билан коммунистик метрополия ўртасида иқтисодий соҳадаги мустамлакавий — империяча муносабатларнинг янги шакли таянч асосларини яратишнинг белгиловчи омили хусусий мулкни мустабидчасига давлат мулкига айлантириш сиёсати, ишлаб чиқариш воситаларини кенг миқёсда жадаллик билан умумийлаштириш бўлди. «Ижтимоий адолат»ни таъминлаш ниқоби остида амалга оширилган мазкур ҳаракатлар ҳақиқатда ҳукмрон марказ томонидан қаттиқ назорат ўрнатишнинг моддий муҳитини ва халқ хўжалигини бошқаришнинг мустамлакачилик тизимини шакллантиришга ёрдам берди.
Октябрдан кейинги дастлабки йилларда кўзга ташланган бошқа сабабларни ҳам айтиб ўтиш муҳимдир. Унинг ёрқин ифодаси ленинча коммунистик раҳбариятнинг совет ҳокимиятини зўрлик билан сингдиришда мамлакат иқтисодий салоҳиятидан зўр бериб фойдаланишга интилишидан иборат бўлди. Халқнинг ёт социалистик давлатчиликни куч билан жорий этишга қаршилик кўрсатиши ортиб бориши туфайли бу сабаб айниқса кучайди.
Маълумки, октябрь тўнтаришидан кейин дарҳол сайлашган Россия империясининг бутун ҳудудида фуқароларнинг қаршилик кўрсатиши ва миллий-озодлик курашининг қудратли тўлқини авж олди. Туркистонда ҳам исёнчилик ҳаракати кенг ёйилди. Коммунист мафкурачилар халқнинг ижтимоий норозилигини «халқаро империализм» билан ички контрреволюциянинг бирга қўшилиши, деб ниқобланган ҳолда тушунтирдилар, улар гўё совет давлатига «энг кескин синфий кураш шакли — фуқаролар уруши»ни тиқиштирган эмиш. Ҳақиқатда эса марксча таълимот стратегиясининг ўзи «пролетариат диктатураси»ни қарор топтириш ва «социалистиқ инқилоб»ни амалга оширишнинг муҳим воситаси сифатида «Фуқаролар уруши»ни кенг миқёсда авж олдириш зарурлигига таянарди.
Фуқароларнинг кескин қарши курашини келтириб чиқарган Москвадаги раҳбарият мамлакатнинг бутун хўжалик ва сиёсий ҳаётини ҳарбий йўсинда қайта қуришни талаб қилди. Марказий совет ҳукумати бошлиғи В. И. Ленин ўша вақтда кўп марта «ҳамонки аҳвол урушгача бориб етган экан... мамлакатнинг бутун ички ҳаёти урушга бўйсундирилиши лозим... бу соҳада заррача ҳам икки заводи, ўнлаб пахта фирмалари, 40 га яқин майда корхона коммунистик давлат ихтиёрига ўтди.
Пахтачилик саноатини умумлаштириш соҳасидаги «муваффақиятлар» Ф. И. Колесовнинг 1919 йил 5 майда В. И. Ленинга: «Пахтачилик саноати бутун Россия учун муҳим аҳамиятга эгадир — уни янада ривожлантириш йўллари таъминланди... ҳозирги вақтда биз Сизнинг ихтиёрингизга 1 млрд. 700 миллион сўмлик пахта юбориш имкониятига эгамиз»2, деб хурсандчилик билан маълум қилишига имкон берди.
Туркистон Халқ комиссарлари кенгаши 1918 йилнинг баҳори мобайнида пахта мажмуидан кейин Туркистон ўлкасида мавжуд бўлган нефть, кўмир, полиграфия саноати корхоналарини давлат мулки деб эълон қилди. Банклар, темир йўллар, савдо мажмуи ҳам зўрлик билан умумийлаштирилди.
«Сармояга қарши қизил гвардияча ҳужум» усулларининг татбиқ этилиши натижасида 1918 йилнинг ёз фаслидаёқ ялпи маҳсулотнинг 80%дан кўпроғи давлат мулкига айлантирилган корхоналар улушига тўғри келди3. Биринчи навбатда хом ашё етказиб бериш ва ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқаришда стратегик аҳамиятга эга бўлган таянч иқтисодий тузилмалар ва саноат корхоналари совет ҳокимияти назорати остига олинди.
Мустабид тузумнинг маъмуриятга бўйсунувчи иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган хусусий мулкни кенг кўламда давлат мулкига айлантириш тўғридан-тўғри Марказнинг олий сиёсий арбобларига бориб. тақаладиган халқ хўжалигини бошқаришнинг марказлашган тизимига асос солиш билан қўшиб олиб борилди. Масалан, 1917 йил 2 декабрда РСФСР Халқ комиссарлари кенгаши ҳузурида Олий Халқ хўжалиги Кенгаши (ОХХК) ташкил топди, у жойлардаги, шу жумладан, Туркистондаги хўжалик фаолиятини назорат қилиши лозим эди. Кейинчалик марказий ҳукуматнинг мустамлакачилик сиёсатини шафқатсизлик билан амалга оширадиган Давлат режа қўмитаси, бошқа тёгишли халқ комиссарликлари ва маҳкамалари ташкил этилди.
Бошланғич босқичда ўлканинг хўжалик жиҳатидан марказлашувини амалга оширадиган ҳокимият органлари билан бир қаторда, ОХХКга бўйсунадиган Туркистон республикаси Марказий халқ хўжалиги кенгаши фаолият кўрсатди. Бу кенгаш 1918 йил 18 декабрда таъсис этилди. Шундан кейин минтақавий даражада Халқ хўжалик кенгашлари ташкил этилди. 1919 йил охирларига бориб халқ хўжалик кенгашлари ТАССР-нинг 37 та шаҳри ва барча вилоятларида фаолият кўрсата бошлади.
Халқ хўжалик кенгашлари марказнинг сўзсиз амал қилинадиган кўрсатмаларига мувофиқ саноат корхоналарини ҳарбий йўналишга ўтказиш билан шуғулландилар. Улар ҳарбий маҳсулот, хом ашё, ёқилғи, материаллар тайёрлашга буюртмалар қабул қилиб, уларни корхоналарга тақсимлар, бажарилишини назорат қилар, тайёр маҳсулотни исёнчиларга қарши кураш жабҳасига жўнатар эдилар.
Улқанинг бутун халқ хўжалигига раҳбарлик қилиш Марказий халқ хўжалик кенгашида унинг ўзига юкланган ваколатлар доирасида амалга ошириларди. Кенгаш озиқ-овқат, меҳнат, ер ишлари, темир йўл, почта ва телеграф, молия комиссарликлари, шунингдек, депутатлар кенгашлари ва жойлардаги халқ хўжалик кенгашлари фаолиятини бирлаштирар ва йўналтириб турарди.
Саноатнинг совет давлати қўлида марказлашувини унинг фаолиятини аниқ мақсад билан биринчи навбатда коммунистик давлат тузумининг асосий кучи бўлган «қизил армия» эҳтиёжларини қондиришга йўналтириш имконини берарди. Масалан, фақат Тошкент шаҳрининг ўзида 228 та корхона «мудофаа» мақсадларига ишлар эди. Республиканинг саноат мажмуини ёппасига ҳарбийлаштириш натижасида 1919 йилга келиб ҳукумат қўшинларини узлуксиз ресурслар билан таъминлашга муваффақ бўлинди. Бу даврда Туркистон саноати қизил армия бўлимларини кийим-бош ва қурол-аслаҳа билан деярли тўлиқ таъминлай бошлади. Илгари марказий Россиядан келтириладиган ҳарбий маҳсулотларнинг айрим турларини шу ерда кенг кўлам да ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бироқ коммунистик давлатнинг бу «ютуғи» халқни икки ҳисса талашга сабаб бўлди. Чунки ўлканинг иқтисодий ресурсларидан миллий жамиятнинг илғор куч-ларига қарши ғайриҳуқуқий кураш олиб боришда кенг миқёсда фойдаланиш билан бир қаторда, халқ хўжалигининг ҳарбий соҳага йўналтирилиши кенг истеъмол молларининг шиддат билан камайиб кетишига сабаб бўлди. Республика аҳолисини энг зарур саноат моллари билан таъминлаш имкониятлари ҳаддан ташқари камайди.
Туркистон МИҚ марказнинг қўллаб-қувватлашига умид қилиб, 1918 йил декабрнинг бошларида Москвага ташвишли телеграмма юборди: «Туркистон кейинги 6 ой мобайнида қамал қилинган қалъа ҳолатига тушиб қолди. Ташиб келтириладиган барча товарлар тўлиқ равишда тугаб-битди». Бироқ Кремлдаги йўлбошчиларни халқнинг зарур эҳтиёжларини қондириш деярли қизиқтирмасди. Россиядан истеъмол буюмларини ташиб келтириш ҳажми тобора қисқариб борди ва 1920 йилнинг кузида 1914 йилга нисбатан бор-йўғи 1,8%ни ташкил этди.
Давлат ихтиёрига ўтказилган саноат ишлаб чиқариши бутунлай «фронт»ни таъминлашга йўналтирилган бир шароитда бирдан-бир «нажот» умумийлаштирилмаган косибчилик-ҳунармандчилик устахоналари бўлди. Ҳақиқатан ҳам жойларда товар қашшоқпигидан бир қадар қутулиш йўлларини қидириб, айрим ярим ҳунар-мандчилик ва косибчилик устахоналари очила бошлади, улар пойафзал, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқарарди. Бироқ тез орада бу буюмлар ҳам биринчи галда қизил армия қисмларини таъминлашга топшириладиган бўлди. Масалан, 1918 йил 1 ноябрда «Голос Самарканда» газетаси косиблар ва ҳунармандларга расман мурожаат этиб, ҳукумат барча пайта ва этикдўзлик устахоналарига «армия учун кийим-кечак тайёрлашни топширади», деб маълум қилди.
Туркистонлик 150 минг кишидан иборат косиблар ва ҳунармандлар гуруҳини янги ҳокимият мавқеини мустаҳкамлашдан иборат стратегик вазифани ҳал қилишга жалб этиш мақсадида Марказ уларни жадал равишда кооперация атрофида уюштиришни тавсия этди. Марказнинг империяча иродасини ифодалаб, Туркистон компартиясининг III съезди қисқа муддат ичида эркин косиблар ва ҳунармандларни кооперативлар га бирлаштиришни талаб қилди, уларни «мамлакатни таъминлашнинг умумий режаси»га қўшди. Мазкур кўрсатманинг амалий ижроси сифатвда 1918 йил июль ойида Туркистоннинг саноат Халқ комиссарлиги ҳузурида косибчилик саноати махсус шўъбаси ташкил этилди, у косибларни «қизил Россия»нинг моддий ресурсларини қўллаб-қувватлаш умумий режасига жалб қилиш билан шуғулланди. Натижада барча тармоқларнинг давлатга қарамлигига асосланган сиқиқ бир майдонга ҳайдаб киритилган, хом ашё ва тайёр маҳсулотни хусусий равишда сотишдан маҳрум этилган косиблар бутунлай давлатга тобе бўлиб қолдилар. Улар хом ашё ва материалларни ҳам давлатдан оладиган, ўз маҳсулотларини ҳам унга топширадиган бўлдилар. Бундай шароитда ҳунармандчилик ишлаб чиқариши аҳолининг эҳтиёжларини қондиришга эмас, балки миллий қаршилик кўрсатиш кучларига қарши кураш олиб бораётган «фронт»ни ресурслар билан қўллаб-қувватлашга бутунлай бўйсундирилди.
Ҳужжатли манбаларнинг гувоҳлик беришича, Туркистондаги совет қуролли кучларини таъмйнлаш турли-туман воситалар орқали амалга оширила бошланди. Масалан, «армияни» узлуксиз таъминлаш мақсадида Марказдан келган буйруқ асосида энг зарур маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат ва ҳунармандчилик корхоналарининг муайян қисми 1919 йилнинг ноябрида бевосита Марказий ҳарбий тайёрлов бўлимига бўйсундирилди, Туркистондаги қўшинлар учун буюмлар ишлаб чиқариш ёппасига унинг ихтиёрига ўтказилди. Хусусан Туркистон ўлкаси Марказий ҳарбий тайёрлов бўлимига тахминан 3,5 минг ишчига эга бўлган 30 дан ортиқ корхона бўйсундирилди. Уларнинг маҳсулоти фақат ҳарбий эҳтиёжларни қондиришга ишлатилар эди.
Айни вақтда, бошқа корхоналар ҳам «фронт» учун хизмат қиларди. Мисол учун, ўша вақтда Самарқандда фаолият кўрсатган 6 та пойафзал устахонасининг иккитаси совет қўшинларини таъминлаш вилоят ҳайъатига, тўрттаси вилоят озиқ-овқат бўлимига бўйсундирилган эди. Лекин улар ишлаб чиқарган маҳсулотнинг 80%и босқинчи армияга мўлжалланган бўлиб, бор-йўғи 20% «фуқаролар ва турли ташкилотлар эҳтиёжлари» учун ажратиларди. Кенг истеъмол маҳсулотларининг бошқа турларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳам шундай аҳволни кузатиш мумкин эди.
Ҳокимият органлари марказлашган меъёрий тақсимот усулидан фойдаланиб, бусиз ҳам тақчил бўлган саноат моллари захираларидан аҳолига арзимас улуш ажратардилар. Масалан, 1919 йил июлда республика аҳолисига ўша вақтда тақсимланган бутун маҳсулотнинг 20%дан камроғи тегди. Юз минглаб кишилар-нинг ёстиғини қуритган оммавий очлик кескин товар танқислигига қўшилиб кетди.
Шундай қилиб, марказлашган бошқарув тизими билан бирга қўшиб олиб борилган хусусий мулкни ёппасига давлат ихтиёрига ўтказиш Туркистон халқини ўз модций фаровонлигини таъминлаш мақсадида миллий иқгисодиёт салоҳиятидан фойдаланиш имкониятлари-дан маҳрум этибгина қолмай, у совет ҳокимияти томонидан халқни мустамлакачилик асосида эзиш қуро-лига айланди. Туркистон Советларининг VII қурултойи-да (1919 йил март) нутқ сўзлаган «халқ ичидан чиқ-қан» делегат Низомбоев ўринли таъкидлаб ўтганидек, аҳоли дастлаб октябрь ўзгаришидан демократик янги-ланишларни кутган эди, кейин эса совет ва подшо идора усулини «уларга хос бошқаришнинг бир хил усуллари» бўйича тобора тез-тез таққослай бошлади.
«Ҳарбий коммунизм» сиёсатининг муҳим таркибий қисми меҳнатнинг ҳарбийлаштирилиши бўлди, у ўша йиллардаги большевикларнинг бошқа ҳаракатлари сингари ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини социалистик давлатчиликни зўрлик билан сингдириш ва совет ҳокимиятининг тутган йўлини мустаҳкамлаш манфаатлари йўлида сафарбар қилиши лозим эди. Унинг амалий ифодаси меҳнат жараёнини ташкил этишни ёппасига давлат назоратига олиш, жазолашга асосланган ишлаб чиқариш зўравонлигини ва умумий меҳнат мажбуриятини қарор топтиришдан иборат бўлди. Бошқарув ва хўжалик юритиш усулларини ҳарбийлаштиришга қаратилган йўл 1918 йилнинг кузидан эътиборан, хусусан ТАССР советларининг VI қурултойи (1918 йил октябрь) Туркистон республикасини ҳарбий лагерь деб эълон қилгандан кейин фаоллик билан олиб борилди. Бу йўл аҳолининг барча қатламларига мислсиз зўравонлик тўлқини ёғилишига сабаб бўлди.
Ўлка ҳарбий изга ўтказилгандан кейин кўпгина объектлар ва бутун-бутун тармоқлар ҳарбий ҳолатда деб эълон қилинди, «темир интизом» жорий этилди. Озгина айбдор бўлган кишилар судга берилиши, «ҳарбий трибуналлар» томонидан жавобгарликка тортили-ши, «саботажчилар», «меҳнат жабҳаси қочоқлари», деб эълон қилиниши ва ҳарбий давр қонунлари бўйича қаттиқ жазоланиши мумкин эди.
Аҳолини ҳақ тўланмайдиган мажбурий ишларга зўравонлик билан жалб қилиш тажрибаси кенг қулоч ёзди. Масалан, Туркистон республикаси Халқ кодоиссарлари кенгаши қарорига мувофиқ 1918 йил сентябрнинг биринчи ярмиданоқ С. Н. Шумилов бошчилигида ёкдлғи бўйича Директория таъсис этилган эди. Унга кенг ваколатлар юкланган бўлиб, у аҳолининг турли гуруҳларини ёқилғи тайёрлашга сафарбар қилиши мумкин эди, бунда нефть ва кўмир қазиб чиқаришдан тортиб саксовул ва бошқа ўтинлар тайёрлашгача бўлган ишлар бажариларди. Натижада йилнинг охирига бориб 70 млн. пуд саксовул тайёрлашга муваффақ бўлинди.
Расмий даражада тасдиқланишича, «эксплуатация ьдилувчи» ва «меҳнат билан шуғулланмайдиган» унсур лар мажбурий тартибда жамоат ишларига жалб қилин ган. Ҳақиқатда суриштириб ўтирмай, ҳаммага нисба тан бир хилда чорд кўрилган. Лекин мажбурий ишлар фақат айтиб ўтилган Директория йўли билан эмас, шу билан бирга, бошқа йўллар билан ҳам амалга оширил-ган. Масалан, 1918 йил декабрда Туркистон МИҚ «бўш иш кучи»ни темир йўллардаги қор уюмларини тоза-лашга сафарбар этиш тўғрисида буйруқ чиқарди». Қишлоқ аҳолиси оммавий равишда сув хўжалиги ишларига, от-улов мажбуриятига жалб қилинди.
Мажбурий равишда меҳнат қилиш мафкураси марказий ҳукумат томонидан 1918 йил декабрда амалга жорий этилган «Меҳнат тўғрисиДаги кодекс»да ўз ифодасини топди. Мазкур кодексга мувофиқ 16 ёшдан 50 ёшгача бўлган меҳнат қилишга лаёқали барча фуқаролар меҳнат мажбуриятини бажаришлари шарт эди. «Буржуазия», шунингдек, коммунистик мезонларга кўра «ижтимоий фойдали меҳнат» билан банд бўлмаган шахслар маъмурий тартибда ишга жалб қилинарди.
«Инқилоб қиличи», айниқса, аҳолининг совет тузумига ижтимоий жиҳатдан ёт бўлган гуруҳига, яъни аввалги амалдорлар, хизматчилар, «буржуа зиёлилари», савдогарларга шафқатсизлик билан ҳужум қилди. «Меҳнат билан шуғулланмайдиган унсурлар» исталган вақтда партиясовет, ҳарбий ва хўжалик органларининг қарори билан кутилмаганда шошилинч равишда чиқарилган буйруқ билан қишлоқ экинларини йиғиб териб олишга, таъмирлаш ишларига, темир йўл вагонларига юк ортиштушириш ишларига, ёқилғи тайёрлаш ва шу каби ишларга жўнатилиши мумкин эди. Меҳнат ресурсларини сафарбар қилишнинг бу воситасидан фаоллик билан фойдаланилди. Фақат 1919 йилнинг ўзида меҳнат мажбурияти тўғрисидаги қонун асосида Фарғона вилоятида 12602 киши, Самарқанд вилоятида 7481 киши сафарбар қилинган. «Сафарбар қилинганлар» жамоат ишларидан бўйин тортганлик ёки ўзбошимчалик билан кетиб қолганлик учун ҳибсга олинар, ҳукм қилинар, жарима тўлашга, молмулкини мусодара қилишга дучор этилар эди. Саноат ишлаб чиқаришидаги ишчилар ва хизматчиларнинг меҳнатидан, айниқса, шафқатсизлик билан фойдаланиларди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, большевизмнинг бош ташаббускори В. И. Ленин октябрь тўнтариши арафасида ва ундан кейинги дастлабки вақтларда ижтимоий мулкнинг жорий этилиши ва «буржуа эксплуатацияси»нинг тугатилиши билан меҳнат унумдорлиги ўз-ўзидан мисли кўрилмаган равишда юксалишга эришади, деб катта умид қилган эди. Унинг фикрича, ишлаб чиқаришни коммунистчасига ташкил этиш «онгли меҳнат фаоллиги»ни вужудга келтирарди, унинг асосида иқтисодий манфаат эмас, балки «инқилобий ғайрат-шижоат» ётарди. Бошқача айтганда, большевиклар стратеги «якка ҳолдаги эксплуататор»ни давлат тимсолидаги ниқобланган мулк эгаси билан алмаштириб, товар ишлаб чиқарувчиларни ҳатто ўзларига тўланади-ган ҳақдан ҳам маҳрум этишни ният қилган эди.
Ҳақиқатда бу ғоя совет тарихида маълум даражада ўз ифодасини топди. Совет ҳокимияти ҳукм сурган бутун давр мобайнида оддий меҳнаткашлар қилган меҳ-натларига яаша иш ҳақини тўлиқ олмаганлар. Совет давлати бу жиҳатдан энг қаттиқ эксплуататор бўлиб чиқди. Бироқ, айниқса, инқилобдан кейинги дастлабки йилларда омманинг «инқилобий ғайратшижоат»ига таянишга уриниш кенг авж олган эди, бу даврда ишчиларга тўлақонли иш ҳақи ўрнига меъёрланган арзимас паёк бериларди. Бунинг натижасида жуда тез вақт ичида социалистик қурилишнинг жонли амалиёти ленинча сийқалаштирилган ёндашувнинг яроқсизлигини кўрсатди. «Озод меҳнат» байрами содир бўлмади. Одамлар бепул ишлаб беришни истамадилар. Бундай шароитда олий сиёсий раҳбариятнинг ҳокимият поғоналарида Л. Д. Троцкий инсон ўз табиатига кўра «анча дангаса махлуқ бўлиб, уни қайта тарбиялашнинг бирданбир самарали воситаси қамчи бўлиши мумкин», деб тўлатўкис ифодалаб берган нуқтаи назар ўз тасдиғини топа бошлади.
«Қамчи билан қайта тарбиялаш» мантиғидан келиб чиқиб, меҳнат жамоалари ва ҳар бир ижтимоий ишлаб чиқариш ходимининг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида марказий ҳокимият органлари ва шахсан В. И. Ленин ишлаб чиқаришда «темир» интизом ўрнатишга ва интизомни бузувчиларни шафқатсизлик билан жазолашга кўп марта даъват қилиб чиқдилар. Бироқ дўқпўписалар ва қизғин «инқилобий чақириқлар»га қарамай, бутун мамлакатда бўлгани каби Туркистонда ҳам меҳнат унумдорлиги кун сайин иасайиб борди. Чунки ишчиларга тўланадиган иш ҳақи ниҳоятда оз эди. У мутлақо маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни меҳнат фаоллигини оширишга рағбатлантирмасди. Бунинг устига, ёпирилиб келган пулнинг қадрсизланиши бусиз ҳам ниҳояда паст бўлган маош ва ставкаларни ҳеч нарсага арзимайдиган қилиб қўйган эди, уларга амалда ҳеч нарса харид қилиб бўлмасди. Мисол учун, расмий маълумотларга қараганда, 1919 йил январдан 1920 йил июлгача нархлар ўрта ҳисобда 48 баравар ошган. 1918 йилдан 1920 йилга қадар республикада муомалага чиқарилган пул массаси 120 баравар кўпайган. Бундан мазкур «пул массаси»нинг қиймати нимадан иборат эканлиги яққол кўриниб турибди.
Рублнинг шиддат билан қадрсизланиб бориши билан бир қаторда, кўп ойлар мобайнида иш ҳақини тўламаслик ҳоллари одатдаги воқеага айланиб қолган эди. Масалан, Самарқанддаги металл заводидан (собиқ Горенберг заводи) 1918 йил май ойида хабар қилишларича, кўпинча кассада «бир тийин ҳам пул қолмаган», «заводнинг пул билан таъминланиши ачинарли аҳволда эди». Бошқа кўпгина корхоналар ҳам худди шундай аҳволда бўлган.
Ишчилар, хизматчилар, ҳунармандлар тирик қолиш учун нархларнинг тўхтовсиз ортиб бориши ўрнини гарчи қисман бўлса ҳам қоплаш мақсадида четдан кўшимча даромад манбаларини топишга интилишарди. Бунинг учун уларга «юлғичлар», «ўз манфаатини кузловчилар» деган таҳқирловчи ёрлиқпар ёпиштирилар, таъқиб қилувчи жазо чоралари қўлланиларди. Бунинг ташаббускорлари партия мафкурачилари ҳисобланарди. Масалан, Туркистон компартиясининг I съездиёқ (1918 йил июнь) «ишчиларнинг бир қисми унумли меҳнат манфаатларига зарар етказган ҳолда, иш ҳақини кўпайтириш ортидан қувишни авж олдирган», дея таъна қилиб, бу ҳолатни «ўта кетган ахлоқий бузилиш» деб баҳолаган. Съезд ишлаб чиқариш нормасини бажармайдиган кишиларга «ишчилар орасидаги иғвогар ва ашадций аксилинқилобчи» деб қаралишини эълон қилган.
Партия анжуманидан кейин 1918 йил ёз фаслида бўлиб ўтган Туркистоннинг советлашган касаба уюшмалари I қурултойи ишлаб чиқариш топшириғини бажармаганларни «саботажчилар» сифатида ўртоқлик судига беришга чақирган. Бу кўрсатмалар оғишмай амалга ошириларди. Меҳнат нормаларини бажармаган ишчилар учун энг енгил жазо бу солиқ жарималари эди. Лекин кўпинча ўйлаб чиқарилган «меҳнат дезертирлиги»да айблаб, судга беришади. Бундан ташқари, ишчилар юқори даражадаги меҳнат нормаларини хом ашё, материаллар, ёқилғи етишмаётган шароитда, эскириб кетган асбобускуналарда бажаришларига тўғри келарди.
Асосан «фронт» эҳтиёжлари учун юбориладиган зарур маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида «юқоридан» бўлган ташаббус асосида иш куни мудцати чўзиларди. Масалан, Ҳарбий ишлар комиссарлиги «Туркистон меҳнаткашларига» қилган мурожаатларидан бирида «янада ғайрат билай ишлашни ва меҳнат кодексида белгилаб қўйилганидек, фақат 8 соатлик иш куни билан чекланиб қолмаслик»ни, «балки шароит қанча талаб қилса шунча ишлашни» талаб қилди. Бошқача айтганда, иш кунини чекламасдан меҳнат қилиш керак эди, ҳолбуки, иш куни амалда 10 соат ва ундан кўпроқни ташкил этарди. Ана шундай ёндашув мантиғидан келиб чиқиб, Туркистон шўрола рининг VII қурултойи ишчилар ва хизматчиларнинг таътилларини бекор қилди. Бироқ маъмурий зўравонлик ва таъқиблар ишлаб чиқаришдаги жўшқинликни пасайтириб юборди. Оғир меҳнатдан силласи қуриган кишилар оёқца зўрға туришарди.
Бундай шароитда Ленин инқилобий ғайратшижоатнинг жуда катта имкониятини бутун чоралар билан ишга солишга, сўниб бораётган «меҳнат жўшқинлигини» рағбатлантириш шаклларини излаб топишга интилди. Бу воқеа 1919 йил баҳорида рўй берди, ўша вақтда Москва Қозон темир йўлида шанбалик ўтказилди. Ленин бу унчалик кўзга ташланмайдиган воқеада ҳозирга қадар инсоният тарихида меҳнаткашлар оммасининг мисли кўрилмаган ҳаракатини, коммунистик меҳнатни ташкил этишдаги «буюк ташаббус»ни кўрди.
Одамлар гуруҳининг кўнгилли равишда текинга меҳнат қилиш фактини холисона олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг қандайдир хўжалик вазифасини биргаликда ҳал этишида ҳеч қандай ғайритабиий нарса йўқ эди. Одамлар орасида азалдан муҳтож бўлиб қолганларга беғараз ёрдам кўрсатиш анъанаси давом этиб келарди. Шарқца инсонпарварлик ёрдамининг бундай шакли анъанавий «ҳашар»да ўз ифодасини топган. Бироқ Ленин азалий урф-одатларни «инқилобий гайрат-шижоат»нинг қудратли воситасига айлантиришга, бу халқнинг олижаноб саховати кўринишини мафкуралашгиришга уринди. Коммунистик шанбаликлар «ишчилар синфи меҳнат қаҳрамонлиги»нинг юксак чўққиси, «меҳнатга коммунистик муносабатни тарбиялаш мактаби», «коммунизм куртаклари» деб эълон қилинди.
Ленинча таърифдан эътиборан «шанбаликлар», «якшанбаликлар» совет ҳокимиятининг бутун тарихи давомида «совет халқи меҳнат солномаси»нинг ажралмас қисми бўлиб келди. Лекин кекса авлод кишилари ўз тажрибаларидан билишадики, «жамоа тарзидаги шанбалик»нинг бундай ягона фактини барқарор тизимга айлантириб қўйиш кишининг ғашига тегади, холос. «Халқ ижоди»нинг сиртдан кўзга ташланган олижаноб усули ортида коммунист ҳукмдорларнинг кишиларнинг инсонпарварлйк хусусиятлари ва меҳнат ғайратидан оддий тарзда фойдаланиши яширинган эди. «Шанбаликлар», аслини олганда, маъмурларнинг манфаатлари йўлида ишлаб чиқариш ва молиявий ресурсларни сафарбар қилишнинг қўшимча шаклидан бошқа нарса эмас эди.
Доҳийнинг ташаббуси билан 1919 йилнинг баҳоридан эътиборан партиясовет органлари москвалик темирйўлчиларнинг «буюк ташаббуси»ни бутун халқнинг қўллабқлашидан иборат қудруввататли тарғиботчилик кампаниясига айлантириб юбордилар. «Коммунизм куртаклари» Туркистонда империяча Турккомиссия етиб келгандан кейин фаоллик билан сингдирила бошлади.
Ўлкадаги дастлабки шанбалик 1919 йил 11 октябрда Тошкентдаги товар станцияси ҳовлисида ўтказилди. Орадан бир ҳафта ўтгандан кейин иккинчи шанбалик бўлиб ўтди. Унда 500 га қин киши иштирок этди. Тошкентдаги шанбаликни ўтказишга шаҳар партия қўмитаси раҳбарлик қилди, унинг ҳузурида махсус «шанбаликлар бюроси» таъсис этилган эди. ТКП шаҳар кўмитаси ўзининг пойтахт меҳнаткашларига мурожаатида: «Тошкент ишчилари коммунистик шанбаликларга қўшилишлари лозим, иш соатларининг шиддатини ошириши билан меҳнат унумдорлигини кўпайтириш зарур», деб кўрсатиб ўтди. «Илғор ишчилар»нинг шанбаликларда иштирок этиши мажбурий деб эълон қилинди. Уларни ўтказишдан тушган маблағлар шаҳар партия қўмитаси ихтиёрига ўтар ва «фронт» эҳтиёжларига ишлатиларди. Тошкентда мунтазам равишда шанбаликлар ўтказиладиган бўлиб қолди. Фақат 1919 йил октябрдан декабргача бўлган даврда 22 марта шанбалик ўтказилди, бу ана шу уч ой ичидаги шанба кунларидан деярли икки баравар кўп эди.
Тошкент ишчиларининг «ташаббуси»ни ўлка партия қўмитаси бутун республикага ёйишга «қарор қилди». Натижада 1919 йил охирларидан эътиборан шанбаликлар Фарғонада ҳам ўтказила бошлади. 1920 йил январидан бошлаб Самарқанд, Андижон, Бухоро, Наманган ва ўлканинг қолган шаҳарларида шанбаликлар бўлиб ўтди.
1920 йилнинг охирларидан бошлаб Туркистонда шўро ҳокимияти назоратидаги ҳудудларда шанбаликлар ва якшанбаликлар ўтказилмайдиган бирорта ҳам шаҳар ва посёлка қолмаган эди. Уларнинг қатнашчилари ишлаб чиқаришда иштирок этиш билан бир қаторда, қишлоқ хўжалик ишларида қатнашиш, қизил армия учун кийимкечак ва озиқовқат тўплаш, темирйўл станцияларида юк ортиш ва тушириш ишларини ба-жариш, йўлларни таъмирлаш, вагонлар, техника ва ҳоказоларни созлашда давлатга «ёрдам» кўрсатиш билан шуғулландилар.
«Коммунистик шанбаликлар»ни ўтказиш, айниқса, инқилобий байрам кунларида оммавий тус оларди. Масалан, РКП(б) IX съездининг биринчи май шанбалигини ўтказиш тўғрисидаги қарори билан фақат Тошкентнинг ўзида 32 мингдан ортиқ киши йиғилиш пунктларига келиици. Янги Бухорода биринчи май шанбалигида 6 соат мобайнида маршрут поезди учун марказга жўнатиладиган 736 т жун ортилди, 272 т уруғлик чигит, 6 вагон саксовул туширилди.
Шанбаликлар билан бир қаторда меҳнаткашларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг бошқа усулларидан ҳам фаоллик билан фойдаланилди. Масалан, РКП(б) IX съезди қарорларидан кейин «ҳафталик»лар номи билан машҳур бўлган хўжалик кампанияларини ўтказиш вақтида муайян давр мобайнида ишчилар синфи ва меҳнаткашлар бошқа тоифаларининг меҳнат ғайрати жуда зарур, кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришга сафарбар этилар, ёки, ўша давр ибораси билан айтганда, «вайронгарчиликка қарши кураш ва фронтга ёрдам беришдан иборат энг зарбдор соҳалар»га йўналтириларди.
Туркистонда «ҳафталиклар» 1920 йил январдан ўтказила бошлади. Масалан, Тошкент шаҳар партия қўмитасининг 1920 йил 2 январда бўлиб ўтган пленуми қарорида қуйидагилар кўрсатиб ўгилган эди: «Барча ишчилар 1920 йил 21 28 январь кунлари иш кунини 10 соатга етказишлари керак. «Фронт ҳафталиги» мобайнида ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар қизил армия фойдасига жўнатилиши зарур. Бутун кучни ана шу тадбирларни ўтказишга сафарбар этиш лозим».
«Фронт ҳафталиклари»га бағишлаб варақалар, газеталарда мақолалар чоп этиларди. Уларни маҳаллий тилларда нашр қилишга алоҳида эътибор бериларди. Хусусан, улардан бирида бундай дейилган эди: «Ҳар бир сиқим буғдой, махорка, ҳар битта кўйлак, қўлқоп, пиджак, шинель, пальто фронтга жуда катта ёрдам бўлади. Душманни узилкесил йўқ қилиш учун ялпи қудратли кучбақувват зарба даркор. «Фронт ҳафталиги» ана шундай кучли зарба бўлади. Кимда ким ҳеч нарса бера олмаса, ўз меҳнатини сарфласин ва совғасаломлар тўплашда иштирок этсин».
1920 йил баҳоридан эътиборан «фронт ҳафталиклари» билан бир қаторда, зарбдор хўжалик «ҳафталиклари» ҳам тобора кўпроқ тарқала бошлади. Хусусан, транспортни тезроқ тиклаш мақсадида 19 апрелда «транспорт ҳафталиги», октябрда «таъмирлаш ҳафталиги» эълон қилинди. Шунингдек, «ёқилғи», «вайронгарчиликка қарши кураш» ва ҳоказо ҳафталиклар ҳам ташкил этилди.
Бу ҳафталикларнинг моҳияти анъанавий равишда иш кунини 3—4 соатга узайтиришдан иборат бўлиб, бунда меҳнаткашлар ишдан ташқари вақтда ҳеч қандай ҳақ олмасдан, лекин зарбдорларча ишлаб беришлари шарт эди. Бу хилдаги маъмурийхўжалик ҳаракатларидан муайян иқтисодий самара олинарди, деб айтиш мумкин. Масалан, архив маълумотларига қараганда, биргина Қизилқия шахталарида ўтказилган якшанбаликларнинг ўзида давлатга 100 минг пуд кўмир берилди. Лекин умумий хўжалик натижалари аянчли эди. Бўйруқбозлик билан бақирибчақириш, маъмурий сиқувга олиш, «инқилобий ғайратшижоат» тизими бой ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланишга имкон бермади.
Совет империясининг бутун ҳудудидаги мафкуралашган иқтисодиёт аввал бошдан ўзининг яроқсизлигини кўрсатди. Кремль доҳийлари «октябрь ғалабаси»дан бошлаб мамлакатни иқтисодий бемаъниликнинг боши берк кўчасига йўналтирди. Туркистон халқхўжалиги ҳам ҳалокат ёқасига келиб қолди. Шу жумладан, саноат ишлаб чиқариши ўта тушкун аҳволда эди. Статистиканинг гувоҳлик беришича, ўлка саноати ялпи маҳсулотининг умумий ҳажми 1920 йилда 1914 йилдагига нисбатан 80%га камайиб кетди. 249 та пахта тозалаш заводидан фақат 16 таси ишлаб турарди. 1913 йилга нисбатан пахта толаси ишлаб чиқариш 23 баравар, пахта ёғи 50 бараварга камайиб кетди. Ёқилғихом ашё ресурсларини қазиб чиқариш ҳам тобора камайиб борди. Хусусан, Қизилқия, Сулукта, Шўроб ва бошқа кўмир конлари шахталаридан тошкўмир қазиб олиш 1916 йилдаги 122 млн. пуддан 1921 йилда 7 млн. пудга тушиб қолди. Челекенда тоғ муми ва нефть қазиб чиқариш деярли тўхтаб Қолди, Санто ва Чимён конларида уларни қазиб олиш ҳажми кескин камайиб кетди.
Транспорт ғоят оғир аҳволда эди. Паровозлар етишмас, йўл хўжалиги ўга эскириб кетган, кўпгина темирйўл кўприклари ва излари бузилган, ёқилғи камчил эди. Натижада Туркистон республикаси темир йўлларининг юк обороти 1920 йилда «урушдан» олдинги даврга нисбатан 40% дан камроқни ташкил этади. ОХХК Раёсати аъзоси В. П. Ногиннинг Давлат режа қўмитасига йўллаган маълумотномаси ўша йиллардаги темирйўл транспортининг аҳволи тўғрисида яққол тасаввур беради. Унда кўрсатиб ўтилишича, «Тошкент темир йўли бугунги кунда фақат ўзи учун нефть ташиб келтириш билан шуғулланади. Бошқа ҳеч қандай товар поездлари йўқ, Туркистон билан Федерация нинг бошқа қисмлари ўртасида ҳеч қандай юк обороти йўқ. Ҳар қандай Товар ҳаракати тўхтатиб қўйилган, шу билан бирга, барча поездлар бўшатиб қўйилган, тобарлар станцияларга ташлаб қўйилган, вагонлар оч қолган қочоқпарга ва эшелонлар демобилизация қилинганларга берилган Темир йўл хизматчиларининг 90%и терлама билан оғриган. Бирорта ҳам ишчиси йўқ стан-циялар бор».
Ўлка иқтисодиётининг инқирозга учраганлиги, саноат ишлаб чиқаришининг ҳаддан ташқари пасайиб кетганлиги марказнинг Туркистон фойдали қазилмаларини тортиб олиш имкониятларини объектив равишда торайтириб қўйди. Бундай шароитда Москва раҳбарияти 20-йилларда қишлоқ хўжалик, айниқса пахтачилик маҳсулотларини империя ихтиёрига ўтказишга кўпроқ эътибор қаратди. Шу билан бирга, Ўрта Осиёнинг коммунистик метрополия билан фақат аграр соҳада эмас, шу билан бирга, саноат соҳасида ҳам хўжалик алоқаларини кучайтиришнинг моддий шартароитларини яратишга муҳим аҳамият берилди.
1919 йилда «Оренбург тўсиғи» тугатилгач, республиканинг Россия билан «қайта қўшилиши» тиклангандан кейин дарҳол Туркистон иқтйсодиётини эксплуатация қилиш, унинг марказни бойитишдаги ролини кучайтириш йўли яққол кўзга ташланди. Айни ўша вақгда В. И. Ленйн бевосита ўлкада иш олиб бораётган халққа қарши ҳукумат қўшинларини ресурслар билан таъминлаш билан бир қаторда, Туркистоннинг марказий минтақалар саноатини қимматбаҳо хом ашё билан таъминлашда «ҳиссаси»ни кўпайтириш юзасидан фаол чоралар кўришни қаттиқ туриб талаб қилди.
Мазкур вазифани ҳал этиш маълум даражада транспорт йўлларини тиклаш билан боғлиқ эди. Чунки темир йўл транспортининг ўта инқирозга учраганлиги ўлканинг хўжалик ҳаётида ҳам оғир из қолдириши билан бирга марказнинг республика табиий бойликларини сўриб олиш соҳасидаги имкониятини қисқартирар, Марказнинг нотинч «миллий чекка ўлка»ни ҳар томонлама назорат қилишини чеклаб қўярди. Ленинча раҳбариятни айниқса Туркистон заводларининг омборларида ва темирйўл станцияларида марказий Россия саноатига ниҳоятда зарур бўлган кўп миқдордаги хомаше ҳаракатсиз етганлиги ҳадцан ташқари ташвишга соларди. Мисол учун, 1920 йил бошларида бу ерда 6,5 млн. пуд пахта толаси, 0,5 млн. пуд жун, 1,5 млн. донага яқин тери йиғилиб қолган эди. Буларнинг ҳаммасини «қизил империя»нинг саноатлашган туманларига ташиб кетиш керак эди. Янги қизил аскар қисмларини, Кремлнинг назоратчиларини келтириш ҳам қийинчилик туғдираётган эди ва ҳоказо.
Шунинг учун ҳам темирйўл транспортини тиклаш ленинча маъмурият учун стратегик аҳамиятга эга эди. Қарор топган амалиётга мувофиқ транспорт йўлларини қайта тиклашнинг муҳим омили «инқилобий ғайратшижоат» ҳаракатлари бўлди. Улар ишлаб чиқариш жараёнларини жадаллаштириш билан бир қаторда, юқорида айтиб ўтилганидек, шанбаликлар ва «транспорт ҳафталиклари» ташкил этишда ўз ифодасини топди. Масалан, 1920 йил 20 апрелда ўтказилган шанбаликда Бош темирйўл устахоналарининг ишчилари қўшимча равишда 3 та паровозни таъмирлаб бердилар. Самарқанд темирйўлчилари 1920 йил апрелнинг охирида эълон қилинган «транспорт ҳафталиги» вақтида 27 та паровоз ва 61 та вагонни таъмирдан чиқардилар, ишдан ташқари вақтда ишлаб 3 та темирйўл кўпригини тузатдйлар. Янги Бухорода шундай усул билан 100 та вагон ва бир нечта паровоз мудцатидан олдин таъамирланди.
Турқистон республикасида апрелда ўтказилган «транспорт ҳафталиги»да ҳаммаси бўлиб 12,6 мингдан ортиқ темирйўлчи иштирок этди.
Ҳафталик жараёнида 100 та паровоз ва 128 та вагон таъмирдан чиқарилди, 144 та вагонга юкортилди. 1920 йил ноябрда ўлка темирйўлларида «коммунистик меҳнат байрами»да 16 мингдан ортиқ киши қатнашди. Ана шундай ҳаракатларнинг кўпайиши натижасида темирйўл транспорти ҳарбий ва товар юкларни ташишни мунтазам таъминлаб турди. Агар 1920 йил январда 1660 вагон ҳар хил юклар ташилган бўлса, ўша йилнинг май ойида 21 17, августда 5412 вагон юк ташилди. Шу тарзда 1920 йил мобайнида Туркистондан марказга 6730 вагондан кўпроқ пахта, 1100 вагондан кўпроқ жун, 662 минг донадан ортиқ хом тери ва бошқа нарсалар жўнатилди.
Қишлоқ хўжалик хом ашёсини ташиб кетиш йўлга қўйилиши билан бирга, большевиклар ҳокимияти раҳбарияти табиий қазилма бойликлардан фойдаланишга ҳам эътиборни кучайтирди. Ўша вақгда марказий Россияга нефть жўнатишга алоҳида эътибор берилди, чункй бу вақтда у Боку нефтидан вақтинча маҳрум бўлиб қолган ва бу маҳсулотга бўлган эҳтиёжи ниҳоятда катта эди. «Россия йўқсиллари» доҳийси республика ҳукуматидан, Турккомиссиядан, РКП (б) МҚ Туркбюросидан тобора кўпроқ нефть қазиб олиш ва «советлар мамлакати»нинг марказий минтақаларига юборишни астойдил талаб қилди. Масалан, 1920 йил май ойида Ленин Турккомиссия аъзоси ва Туркистон фронти кўмондони М. В. Фрунзега махсус шошилинчнома юборади, унда қуйидагилар кўрсатилган эди: «Жуда шошилинч равишда дарҳол Москвага иккита маршрут поезди ташкил этиб, уларнинг ярмига нефть, ярмига бензин ортилсин. Поездларни соқчилар назоратида навбатдан ташқари ҳаракат билан шошилинч равишда Москвага жўнатиш учун қатъий чоралар кўринг. Топшириқнинг ижро этилганлигини, нефть масаласи умни, ишлаб чиқариш миқцори қандайлигини, уни кўпайтириш учун қандай чоралар кўрилганлигини телеграф орқали маълум қилинг».
Доҳийнинг кўрсатмаси шошилинч равишда бажарилди: тезда Москвага Туркистондан нефть ва бензин ортилган цистерналардан иборат икки темирйўл поезди жўнатилди. Бу ўринда шу нарсага эътибор беринг: совет давлати бошлиғи империяча тафаккур анъаналарига амал қилиб, ҳатто республика ҳукуматига мурожаат қилишни, ҳеч бўлмаганда қўнгил учун ўлкада ёнилғи соҳасидаги аҳвол қандайлиги билан қизиқиб кўришни ҳам ўзига эп кўрмаган. Ҳолбуки, ўлкада ёнилғи соҳасидаги аҳвол ўта оғир эди. Республика раҳбарияти бир неча йил мобайнида ўзи танқис бўлган энергия ресурсларини қаттиқ тежаш соҳасида фавқулодда чоралар кўриб келаётган эди. Нефть ва кўмир масосан электр станцияларга, темирйўлга ва армия учун ишлаётган корхоналарга юбориларди. Аҳолини керосин билан таъминлаш амалда тўхтатиб қўйилган эди. Фақат саксовул ажратилардй, у ҳам етишмасди.
Ҳолбуки, совет солномачилари ўн йиллар мобайнида «қизил империя» асосчисининг қалбаки портретини ва совет ҳокимиятининг сиёсатини тасвирлаш учун ёрқин бўёқларни аямай ишлатиб келдилар, кўриниб турганидек, бу сиёсат ўлка халқларини талашдан иборат буюк давлатчилик амалиётини «ўзаро иқтиеодий ёрдам» ва «тенгҳуқуқли ҳамкорлик» тарзида кўрсатишга қаратилган эди. Буни исботлаш учун, хусусан, шундай факт келтирилган: 1920—1921 йилларда Туркистон ва Бухоро республикасига доҳийнинг фармойиши билан Россиянинг саноат туманларидан пиллакашлик, тўқимачилик, ёзув қоғозлари фабрикалари учун асбобускуналар мажмуи, целлулоид, кастор, тери ва совун пишириш заводлари учун жиҳозлар келтирилган. Айни вақтда, уларнинг ишини йўлга қўйиш учун ўлкага 3 мингдан ортиқ ишчи ва мутахассис юборилган, улар, совет тарих адабиётларида таъкидланишича, «маҳаллий саноатни тиклашда, миллий кадрлар тайёрлашда жуда катта ёрдам кўрсатганлар».
Албатта, марказий ҳукумат Туркистоннинг саноат билан боғлиқ имкониятларини кенгайтириш юзасидан чоратадбирлар кўрмади, дейиш нотўғри бўлур эди. Тиклаш даврида ҳам, кейинчалиқ миллийҳудудий чегараланиш ўтказилиб (1924 й.), Ўзбекистон республикаси таШкил топгандан кейин ҳам ўлкада саноат ишлаб чиқаришига мўлжалланган муайян корхоналар ташкил этиб борилди, бюджетдан маблағлар ажратилди, шу жумладан, марказ саноат туманларининг ёрдами билан ишчилар синфини таркиб топтириш ҳаракатлари амалга оширилди. Лекин буларнинг ҳаммаси ҳукмрон марказ, кейин эса Иттифоқ доираларининг империяча манфаатларига йўналтирилган эди. Ўзбек халқининг миллий табиий бойликлари, унинг меҳнати муттасил равишда мустабид-империяча режимга хизмат қилиш-га бўйсундирилди. Худди шунингдек, пиллачилик ва ип газлама саноати ускуналари ва 1920 йилда юборил-ган тери заводи хом ашёга биринчи ишлов беришни таъминлаши лозим эди, сўнгра бу хом ашё «Совет мамлакати»нинг марказий саноат туманларида чуқур қайта ишловдан ўтказилиб, тайёр маҳсулотга айлантириларди.
Ўзбекистоннинг ишлаб чиқарувчи кучларини жойлаштириш ва ривожлантиришнинг советча янги мустамлакачилик андозасини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим босқич «социалистик саноатлаштириш»дан иборат бўлиб, у СССРда саноат ишлаб чиқаришини кенг миқёсда ривожлантиришга йўналтирилган эди.
Социалистик саноатлаштириш йўли 1925 йилда иттифоқ сиёсий раҳбарияти томонидан эълон қилинган эди. Уни амалга ошириш янги иқгисодий сиёсат (НЭП) ислоҳотларини ўтказишни тўхтатиш ва бошқарувнинг маъмурийбуйруқбозлик тизимини мустаҳкамлаш билан боғлиқ равишда олиб борилди.
Саноат имкониятларини кенгайтириш вазифаси, объектив равишда олганда, ҳали пишиб етилмаган эди. Чунки «советлар мамлакати» ҳақиқатда аграр мамлакатлигича қолаётган эди. Кўп тармоқли саноатга хос ривожланиш бизнинг ўлкамиз учун янада долзарброқ вазифа бўлиб майдонга чиқци. Маълумотларнинг гувоҳлик беришича, ўша вақтга келиб ташкил топган Ўзбекистон республикаси халқ хўжалигида қишлоқ хўжалигининг салмоғи 70%дан кўпроқни ташкил этарди. Республиканинг аграр ишлаб чиқаришида аҳолининг 85 фоизидан кўпроғи банд эди. Ниҳоягда чекланган саноат соҳаси техника билан етарли таъминланган бўлиб, унинг 90%и қишлоқ хўжалик хом ашёсини бирламчи қайта ишлашга мўлжалланган эди.
Мамлакат иқтисодиётининг кўпроқ аграр хусусиятга эга эканлиги хўжаликнинг ривожланиш имкониятларига жидций тўсиқ бўлиб, етарли даражада ижтимоий иқтисодий юксалишга имкон бермасди. Кенг тармоқ ёйган индустриал инфратузилмани яратмай туриб олға томон ҳаракат қилишни таъминлаб бўлмаслиги аниқ эди. Афсуски, совет тузумининг табиати, хом хаёлдан иборат коммунистик таълимотнинг моҳияти, янги иқгисодий сиёсатдан воз кечиш ва мустабид қатағон режимини мустаҳкамлаш саноатлаштириш вазифала-рини аввал бошдан нуқсонлар билан амалга ошириш механизмига асос солган, унинг пировард натижалари ҳам зиддиятли бўлишини белгилаб берган эди.
Замон масофасидан туриб назар ташлаганда, шу нарса яққол кўринадики, социалистик саноатлаштиришнинг моқияти сиёсий жиҳатдан олганда, биринчи галда социализмнинг моддийтехникавий негизини яратишга, унитар совет давлатининг яхлит халқ хўжалик мажмуини таркиб топтиришга қаратилган эди, у миллий республикалар иқтисодиётини мустаҳкам «байналмилал асос» бутунлай чирмаб олишни мақсад қилиб қўйган эди.
Саноатлаштиришни Ўзбекистонга татбиқ этишнинг қўшимча сабаблари ҳам бор эди. Биринчидан, республикада саноат қурилишини кенг авж олдириш совет миллий сиёсатининг тантанасини намойиш этиши лозим эди. Иттифоқ раҳбариятига социалистик ўзгаришлар натижасида «бир вақтлар Россия империясининг қолоқ мустамлака чекка ўлкаси» «ижтимоийиқтисодий тараққиёт чўққиларига» «жаҳоншумул сакраш» қилганлигини намойиш қилиш муҳим эди. Шу билан бирга, «совет Ўзбекистони» Ўрта Осиё республикаларидан энг йириги бўлиб, «халқаро империализм томонидан эзиб келинган» халқлар учун «жозибали намуна», «социализмнинг Шарқдаги машъали» бўлиши лозим эди. Иқкинчидан, сталинча маъмурият айниқса иккинчи жаҳон урушининг хавфатари ортиб бораётган бир шароитда совет давлатининг шарқий минтақасида саноат ишлаб чиқаришининг захира базасини вужудга келтиришга интилар, у қисқа муддат ичида уруш эҳтиёжларига мослаша олишга қодир бўлиши керак эди. Бироқ яширин мустамлакачилик мантигидаги энг асосий нарса марказга ғоят бой табиий бойликлар ва қимматбаҳо хом ашё ресурсларини ташиб кетиш учун энг мақбул шартшароитларни таъминлашдан иборат эди.
Большевистик раҳбарият бу даврда империяча ниятларини мафкуравий жиҳатдан ниқоблаш мақсадида «ўзбек халқининг ҳақиқий нотенглигига барҳам бериш» деган яққол кўзга ташланувчи шиорни илгари сурди. Бу шиорни амалга ошириш ташқи томондан ўлканинг «иқтисодий қолоқпигини индустриал ривожланишнинг жадал суръатлари», «замонавий саноат ўчоқларини кенг суратда авж олдириш» йўли бнлан амалга ошириш мўлжалланган эди.
Ўзбекистон раҳбарияти Марказнинг тарғиботчилик ваъдаларига ишониб, ўз халқининг туб манфаатларидан келиб чиқиб, дарҳол республиканинг ишлаб чиқарувчи кучларини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадга мувофиқлиги, аввалги мустамлакачилик тузилмасини ҳамда шаҳар ва қишлоқцаги бутун ижтимоий ишлаб чиқаришнинг техникавий асосини тубдан қайта ўзгартиришга қодир бўлган балансли индустриал базани яратиш масаласини қўйди. Хусусан, маҳаллий хом ашёни, аввало иахтани қайта ишлашга мўлжалланган тармоқларни вужудга келгиришнинг муҳимлиги таъкидланди. Бу жиҳатдан ўлка иқтисодиётининг хом ашё йўналишига барҳам бериш чораси сифатида биринчи галда ривожланган тўқимачилик саноатини вужудга келтириш таклиф этилди.
Республикада ҳукм сурган некбин кайфиятлар Ўзбекистон ССР ташкил топгандан кейин бўлиб ўтган Ўзбекистон компартияси II съезди (1925 йил ноябрь) қарорларида ўз ифодасини топди. Республика раҳбарияти съезд минбаридан фойдаланиб, ўз саноатини, биринчи навбатда, тўқимачилик саноатини тиклаш зарурлигини ошкора маълум қилди, бу «маҳаллий аҳолининг тўқимачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга, шунингдек, уларни кейинчалик қўшни мамлакатларга ҳам етказиб бериш»га мўлжалланган эди.
Ёш республиканинг Ф. Хўжаев бошчилигидаги ҳукумати асосли равишда ўйлаганидек, тегишли иқгисодий ёрдам кўрсатилган тақцирда Ўзбекистон ўзида етиштирилган хом ашёни мустақил равишда қайга ишлаб, ундан тўлақонли тайёр маҳсулот тайёрлашга, бевосита ташқи иқгисодий алоқалар ўрнатишга қодир бўларди. Бироқ ўзининг иқтисодий ва ижтимоий тақдирини ўзи белгилашга, ишлаб чиқариш тармоқлари, турларининг мувозанати ва нисбатларини тартибга солиш муаммоларини мустақил ҳал этишга бундай ин-тилиш иттифоқ раҳбариятининг империяча манфаатларига бутунлай зид келарди. Иттифоқ раҳбарияти шиор даражасида эмас, балки реал ҳаётда ўлкадаги ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришнинг мустамлакаилик тизимини мустаҳкамлашга асосланарди.
СССР халқ хўжалигини ривожлантиришнинг биринчи беш йиллик (1928—1932 йиллар) дастурини муҳокама қилган ВКП(б) XV съезди (1927 йил) Ўзбекистон ва бошқа миллий республикаларнинг иқтисодий соҳадаги «айирмачилик»ка интилишларини барҳам топтириш мақсадида хўжаликни қайта қуришга доир амалга ошириладиган барча ҳаракатлар «Иттифоқ эҳтиёжлари билан мустаҳкам боғлаб олиб борилиши» лозим, деб махсус таъкидлаб ўтди. Натижада марказнинг тазйиқи остида Ўзбекистон компартияси III съездида (1927 йил ноябрь) Ўзбекистон индустриал ривожланишининг истиқболларини белгилашга доир асосий қарашлар кескин ўзгартирилган ҳолда баён қилинди. Съезд қарорида аввалги қарорларга қарамақарши ўлароқ, республиканинг иқтисодий юксалиши фақат «халқ хўжалик ҳаётини байналмилаллаштириш» умумиттифоқ жараёнида миллий иқтисодиётни Советлар Иттифоқининг халқ хўжалиги ва унинг бутун ижтимоийи қтисодий тузилиши билан «узвий боғлиқ» равишда амалга ошиши мумкин, деган фикр олға сурилди2. Бундай боғлиқликнинг асосий моҳияти «ВКП(б) томонидан раҳбарлик қилиниши» ва иқгисодий ўзгаришлар «қатъий иттифоқ режасига мувофиқ» амалга оширилишидан, яъни империяча сценарий асосида ўтказилишидан иборат эди.
Большевик Марказ эса «чоризмнинг мустамлакачилик меросини тугатиш» сифатида эълон қилинаётган тамойшшарни қуруқ баёнот сифатида улоқтириб ташлаб, биринчи навбатда «СССРнинг жаҳон бозорига боғлиқлиги анча кучлироқ сезиладиган», шунингдек, марказни зарур хом ашё билан барқарор таъминлаши лозим бўлган тармоқларни ривожлантиришни қаттиқ туриб талаб қилди. Бу хилдаги империяча ёндашувда иттифоқ ҳукумати асосий диққатэътиборни пахтачилик ва ипакчилик саноатини юксалтиришга қаратиш, экспортга мўлжалланган қоракўл тери, жун ва шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш вазифасини қатьий қилиб қўйди.
Оғир саноатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари аграр соҳага, айниқса, пахтачиликка хизмат кўрсатиш соҳасидаги қишлоқ хўжалик машинасозлигини ривожлантириш, қурилиш материаллари, ёқилғи, қазилма саноати ва кимё саноатини ривожлантиришни, кенг миқёсдаги геологияқидирув ишларини авж олдиришни назарда тутарди.
Қишлоқ хўжалик хом ашёсига ишлов бериш соҳасидаги корхоналар каби оғир саноат тармоқлари ҳам тўғридантўғри марказнинг сиёсий ва иқтисодий ман фаатлари билан боғлиқ эди. Мисол учун, Ўзбекистон кимё саноатини ташкил этиш зарурлиги совет давлати азотли ва бошқа ўғит турларини хорижий мамлакатлардан харид қилишга «қимматбаҳо валюта» сарфлашга мажбур бўлмоқца, деган фикр билан далилланди. Республикада минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича йирик саноат корхоналарининг ташкил этилиши валюта ресурсларининг салмоқли қисмини. тежаб қолишга, пахтачиликни жадаллик билан ривожлантиришга ёрдам берарди. Қишлоқ хўжалик машинасозлиги ҳам ана шу мақсадга хизмат қилиши лозим эди.
Кон саноатни ривожлантириш ва кенг геологияқидирув ишларини йўлга қўйиш сиёсати ҳам яққол ифодаланган мустамлакачиликистеъмолчилик йўналишига эга эди. Ўлканинг табиий бойликларини метрополияга хизмат қилдириш соҳасидаги чор мустабид ҳокимияти анъаналарини давом эттирган бу сиёсат бутунлай марказ эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган эди. Масалан, ВКП(б) XVII конференцияси қарорида очиқойдин Ўзбекистонда фаол қидирув ишларини ташкил этишнинг асосий вазифаси «умумиттифоқни саноатлаштириш учун зарур бўлган қимматбаҳо рангли металларни четдан келтиришдан воз кечиш имконияти»ни яратишдан иборатдир, деб кўрсатиб ўтилган эди.
Шуни айтиш керакки, РСФСР Халқ комиссарлари кенгаши 1922 йил ноябрдаёқ Россия саноатига геологияқидирув хизмати кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида минерал хом ашёни ўрганиш, қазиб олиш ва ишлов беришга катта аҳамият бериб қабул қилган ўз қарори билан «қизил империя»даги барча геологияқидирув ишларини Россия Геология қўмита сида марказлаштирди. Унинг бўлинмаси Тошкент шаарида ҳам очилди.
СССР ташкил топганидан кейин иттифоқ миқёсида ҳам ана шундай қўмита таъсис этилди. Саноатлаштириш бошлангандан кейин геология қўмитаси ўзининг Узбекистондаги фаолиятини эски конларни тиклаш ва янгиларини ўрганишга қаратди. Ана шу мақсадда республикага мунтазам равишда геология қидирув экспедициялари юбориб турилди. Натижада 1926 йилда В. Н. Паиов ва В. Э. Полярков томонидан Ҳайдаркон симоб кони топилди. Сўнгра В. Н. Наследов томонидан Қорамозор тоғлик туманида Қалмоққир мис кони, қўрғошин-рух кони ва бошқа бир қатор конлар очилди.
Республикада йирик рух, қўрғошин, олтингугурт, мис ва бошқа фойдали қазилмалар конларининг аниқланиши Марказий раҳбариятга «умумиттифоқ меҳнат тақсимоти»да Ўзбекистоннинг «социалистик ихтисослашуви»ни жиддий равишда кенгайтириш имконини берди. Хусусан, ресиублика рангли металлар ишлаб чиқариш бўйича иттифоқ аҳамиятига эга бўлган база, деб белгиланди. Натижада 1935 йилдан вольфрам-молибден, 1941 йилдан флюорит маъданлари қазиб олиш йўлга қўйилди. Ўзбекистоннинг «умумиттифоқ ихтисослашуви»даги аҳамияти ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб ва империяча тафаккур анъаналаридан келиб чиқиб, марказий ҳукумат республиканинг бутун мажмуи-ни назорат қилишни амалда ўз қўлига олди. 30-йилларнинг бошларидаёқ саноат корхоналарининг мансублик нисбати қуйидагича бўлди: Иттифоққа бўйсунувчи корхоналар — 14,5%, маҳаллий корхоналар — 3,8%2. Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш маконини марказнинг ўз отамерос мулкига айлантиришида бюджет сиёсати таъсирчан восита бўлди. Иттифоқ раҳбарияти молиявий маблағларнинг яккаюягона тасарруфчиси бўлиб, фақат коммунистик метрополиянинг эҳтиёжларига хизмат қиладиган тармоқларгагина маблағ ажратарди. Масалан, 30илларда асосан пахтачилик, нефть, кимё, қазилма саноатига, рангли металлургияга сармоя ажратилди. Айни вақтда маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ саноат ишлаб чиқариши бюджетдан арзимас маблағ ажратиладиган соҳага айланиб қолди. Масалан, ўша давр ҳужжатларида таъкидланишича, кўпданкўп ваъдаларга қарамасдан, «енгил саноат етарли даражада ривожлантирилмади». Бунинг устига давлат монополияси ва марказлаштириш таъсирида миллийнъанавий тармоқларга меҳнат сарфлашни тўхтатиб қўйишдан иборат жадал жараён кўзга ташландн. Булар орасида косибчиликҳунармандчилик, чармтикувчилик, трикотаж, тўқимачилик саноати, майда металл ва ёғочга ишлов бериш корхоналари бор бўлиб, улар маҳаллий бозорни энг зарур моллар билан таъминларди. Шуни айтиш керакки, ўлканинг косибчиликҳунармандчилик корхоналари 1928 йилда саноат маҳсулотининг 45,7%ини берган эди. Бу корхоналарнинг асоссиз раишда тугатилиши миллий иқтисодиётнинг анъанавий негизларига путур етказиш билан бир қаторда товарқтисодий жиҳатдан марказга боғлиқликни ҳам кучайтирди.
20—30-йиллар чегарасида сталинча раҳбарият томонидан саноатлаштириш суръатларининг ўзбошимчалик билан авж олдирилиши таркибий жараёнларнинг бузилишига сезиларли туртки берди. Иттифоқ ҳокимиятида мустаҳкамланиб олган И. В. Сталин биринчи беш йилликнинг белгиланган дастлабки топшириқларидан воз кечиб, 1929 йилдаёқ саноат тараққиётининг «зарбдор суръатлари»ни таъминлашни қатгиқ туриб талаб қилди.
Натижада 1930 йилдан бошлаб совет империясида, пгу жумладан, Ўзбекистонда саноат қурилиши «ашаддий ҳужумкорлик» усули билан амалга оширила бошлади. Бундай усулга мурожаат қилиш қишлоқ аҳолисини саноат объектлари қурилишига мажбурий равишда жалб қилиш тизимини қайта тиклаш ва сиёсий маҳбуслар армиясининг турмалагерь меҳнатини оммавий равишда қўлланиш билан олиб борилди.
Ҳайбаракаллачилик ва маъмурий сиқувга асосланган жадал саноатлаштиришга ўтилиши қишлоқнинг меҳнат ресурсларидан зўр бериб фойдаланиш билан бир қаторда, сиёсий зўравонликдан ибораг ғайриинсоний ҳаракатларни авж олдирди, саноат қурилиши сифатига салбий таъсир кўрсатди. Хусусан, корхоналарнинг кўпчилиги технологик жиҳатдан эскириб кетган асбобускуналардан фойдаланарди. Завод ва фабрикаларнинг мудцатидан олдин ишга туширилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар кўпинча ҳақиқий аҳволга тўғри келмасди. Улар фақат қоғоздагина ишлаётган ҳисобланар, агар ишласа ҳам тегишли хавфсизлик техникасисиз, экологик тозаликни сақламаган, зарур ишлаб чиқаришмаиший шартшароитлар билаи таъмин этилмаган ҳолда фаолият кўрсатарди. Буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқариш самарадорлигининг паст бўлишига, ишчилар саломатлигининг ёмонлашувига олиб келарди. Бунинг устига, жадал саноатлаштириш нуқ-сонларини яшириш мақсадида сталинча маъмурият ўзига «ёқмайдиганларнинг изига тушиш пайида» бўларди. Саноат маҳсулоти сифатининг пастлиги, яроқсиз маҳсулотнинг ортиб бориши, сонаноқсиз авариялар ва бекор туриб қолишлар «синфий душманнинг игвогарлиги», «социализм душманларининг қўпорувчилик иши» деб тушунтириларди. Натижада кўпгина саноат ходимлари узоқ муддатга ҳукм қилинарди.
Марказнинг империяча сиёсати билан бирга қўшиб олиб борилган ярамас маъмурий ўзбошимчалик амалиёти саноатнинг тўла қонли ривожланиш имкониятларини жидций равишда чеклаб қўйди. Саноатлаштиришнинг ижтимоийиқтисодий оқибатлари ҳадцан ташқари аянчли бўдци. Буларни ўйлаганда совет тарихчилари ва маъмурларининг 30-йилларда Ўзбекистоннинг саноатлаштириш соҳасидаги «муҳим» ютуқлари ҳақида берган аввалги баҳолари сохта бўлиб туюлади.
Тўғри, республика бутунлай аграр ўлкадан аграрсаноатлашган ўлкага айланиш борасида муҳим қадам қўйганлигини таъкидламаслик мумкин эмас. Масалан, агар 1927 йилда Ўзбекистон ҳудудида 191 та нисбатан йирикроқ саноат корхоналари мавжуд бўлса, советгерман уруши бошланиш вақтига келиб улар 1445 тага етди. Республика халқ хўжалиги умумий маҳсулотлари ҳажмида саноатнинг салмоғи 1940 йилга келиб қарийб 50%ни ташкил этди. Ана шу даврда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи, Тошкент тўқимачилик комбинати, Фарғонадаги йигирувтўқув фабрикаси, Чирчиқэлектр техника комбинати, Қўқон суперфосфат заводи ва бошқа корхоналар қурилди. Жанубий Ўзбекистон (Хаурдоғ ва Учқизил) янги конларидан нефть, Ангрендаги кўмир конларидан тошкўмир қазиб чиқарила бошлади. Олтингугурт ва тоғ мумига бой конлар очилди, мис, вольфрам, молибден, кўп металли маъданларнинг 38 та истиқболли қатламлари топилди.
Жадаллик билан олиб борилаётган саноат қурилиши чоризмдан мерос бўлиб қолган миллий иқтисодилаб чиқариш маиший шарт шароитлар билаи таъмин этилмаган ҳолда фаолият кўрсатарди. Буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқариш самарадорлигининг паст бўлишига, ишчилар саломатлигининг ёмонлашувига олиб келарди. Бунинг устига, жадал саноатлаштириш нуқсонларини яшириш мақсадида сталинча маъмурият ўзига «ёқмайдиганларнинг изига тушиш пайида» бўларди. Саноат маҳсулоти сифатининг пастлиги, яроқсиз маҳсулотнинг ортиб бориши, сонаноқсиз авариялар ва бекор туриб қолишлар «синфий душманнинг игвогарлиги», «социализм душманларининг қўпорувчилик иши» деб тушунтириларди. Натижада кўпгина саноат ходимлари узоқ муддатга ҳукм қилинарди.
Марказнинг империяча сиёсати билан бирга қўшиб олиб борилган ярамас маъмурий ўзбошимчалик амалиёти саноатнинг тўла қонли ривожланиш имкониятларини жидций равишда чеклаб қўйди. Саноатлаштиришнинг ижтимоийиқтисодий оқибатлари ҳадцан ташқари аянчли бўдци. Буларни ўйлаганда совет тарихчилари ва маъмурларининг 30илларда Ўзбекистоннинг саноатлаштириш соҳасидаги «муҳим» ютуқлари ҳақида берган аввалги баҳолари сохта бўлиб туюлади.
Тўғри, республика бутунлай аграр ўлкадан аграр-саноатлашган ўлкага айланиш борасида муҳим қадам қўйганлигини таъкидламаслик мумкин эмас. Масалан, агар 1927 йилда Ўзбекистон ҳудудида 191 та нисбатан йирикроқ саноат корхоналари мавжуд бўлса, советгерман уруши бошланиш вақтига келиб улар 1445 тага етди. Республика халқ хўжалиги умумий маҳсулотлари ҳажмида саноатнинг салмоғи 1940 йилга келиб қарийб 50%ни ташкил этди. Ана шу даврда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи, Тошкент тўқимачилик комбинати, Фарғонадаги йигирув-тўқув фабрикаси, Чирчиқ-электр техника комбинати, Қўқон суперфосфат заводи ва бошқа корхоналар қурилди. Жанубий Ўзбекистон (Хаурдоғ ва Учқизил) янги конларидан нефть, Ангрендаги кўмир конларидан тошкўмир қазиб чиқарила бошлади. Олтингугурт ва тоғ мумига бой конлар очилди, мис, вольфрам, молибден, кўп металли маъданларнинг 38 та истиқболли қатламлари топилди.
Жадаллик билан олиб борилаётган саноат қурилиши чоризмдан мерос бўлиб қолган миллий иқтисодиётнинг ошкора мустамлакачилик қиёфасини шак-шубҳасиз ўзгартирди. Саноатлаштириш бир қатор янги саноат тармоқларини, шу жумладан, фақат қишлоқ хўжалик хом ашёсини бирламчи қайта ишлашга эмас, шу билан бирга, қисман тайёр маҳсулот ҳам ишлаб чиқаришга қаратилган тармоқларни вужудга келтиришга ёрдам берди. Масалан, агар 1913 йилда оғир саноат улуши 2%ни ташкил этган бўлса (машинасозлик йўқ бўлган шароитда), 1940 йилда 13,3%ни ташкил этди. Пахтачилик ва ёғмой тармоқларининг салмоғи 80,7% дан 38% гача тушиб қолди. Шу билан бирга қишлоқ хўжалик хом ашёсини иккиламчи ишлаш бўйича тармоқларнинг салмоғи бирмунча кўпайди. Масалан, озиқовқат саноатида янги тармоқлар унёрма, мева-консерва, сут, совутиш тармоқлари, енгил саноатда ип газлама, пиллага ишлов бериш ва ҳоказо тармоқлар вужудга келди. Шунингдек, ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмлари ишлаб чиқарадиган тармоқлар ўртасидаги нисбат ўзгарди. Йирик саноатнинг умумий маҳсулотида (пахта тозалашдан ташқари) «А» гуруҳининг салмоғи 1940 йилда 32,8% га етди, ҳолбуки, 1928 йилда у 16,3% ни ташкил этган эди.
Шунга қарамасдан, марказ билан республика ўртасидаги империяча муносабатлар тизими, юқоридан тазйиқ ўтказиш амалиёти, буйруқбозлик расмиятчиликка асосланган раҳбарлик усуллари Ўзбекистоннинг шаклланиб келаётган янги саноатлашган қиёфасида из қолдирди.
Бугунги кунда шу нарса аниқкй, саноатлаштириш сиёсатининг жадаллик билан амалга оширилиши миллий иқтисодиётнинг мустамлакачилик хусусиятини фақат ташқи томонидангина янгилади. У ниқобланган шаклга эга бўлди, бунда саноат умумий тарзда ўсган ва мамлакат саноатининг тармоқлари кенгайган бўлса ҳам ўзбек халқини ваҳшиёна талаш ички томондан кучайди. Ўзбекистон жадал саноатлаштириш жараёнида йирик саноат хом ашё минтақасига айланди, бу ерда метрополияни рангли ва нодир металлар, олтингугурт, тоғ муми, вольфрам, молибден, пахта толаси, хом ипак билан самарали таъминлашга асос яратилди, булар совет давлатини хорижий мамлакатларга хом ашё жиҳатидан қарам бўлишдан қутқарар эди.
Бироқ Ўзбекистон собиқ СССРни саноатлаштиришга ва унинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшиш билан бирга аслида хом ашё республикаси бўлиб қолаётган эди. Иттифоқнинг умумий халқ хўжалик мажмуида ўлкамизнинг ихтисослашуви ўзгармади. У «инқилобдан олдинги» даврда қандай бўлса, яъни «қизил империя» марказий минтақаларининг саноат жиҳатидан ривожланиш имкониятларини қондиришга қаратилган бўлса, худди шундай аҳволда қолаверди, республиканинг иқтисодий манфаатлари билан мутлақо ҳисоблашилмади.
Ортиб бораётган саноат ишлаб чиқаришини кадрлар билан таъминлаш жараёни зиддиятли тарзда давом этди. Бир томондан, саноатлаштиришнинг шиддатли суръатлари ишчилар ва муҳандис-техник ходимларнинг сон жиҳатидан жадал ўсишига имкон берди. Масалан, йирик саноатда ишчилар синфининг сон жиҳатидан ўсиши биринчи беш йилликда 17,9 минг кишидан 62,4 минг кишига етиб, деярли 3,5 баравар ўсди. 1937 йилга келиб саноат ишчиларининг умумий миқдори 181 минг кишидан иборат бўлди.
Мутахассис кадрларнинг кўпайишида ҳам сезиларли силжиш кўзга ташланди. Агар 1929 йилда республиканинг саноат соҳасида ҳаммаси бўлиб 232 муҳандистехник ходим ишлаган бўлса, 1937 йилга келиб улар 6 минг кишидан ошиб кетди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда саноат кадрларини шакллантириш жараёнлари буюк давлатчилик қусурлари билан нотўғри йўлдан борди. Совет давлатининг кадрлар сиёсати ва унинг миллий жиҳатлари марказнинг мустамлакачилик интилишларини яққол акс эттиради. У аввал бошдан биринчи галда миллий кадрлар тайёрлашни эмас, балки келгинди иш кучини тайёрлашга қаратилган эди. Бу жиҳатдан СССР давлат режа қўмитасининг саноат бўйича биринчи беш йиллик режасини ишлаб чиқиш комиссиясининг қарори (1927 йил) ажралиб туради, унда «Ўрта Осиё каби мамлакатларда йирик саноатни четдан келтирилган иш кучи асосида дарҳол вужудга келтириш маъқулроқдир», деб айтиб ўтилган эди.
Ишчи кадрлар асосаи марказий минтақалардан келтириларди. Совет вақтида бу жараён ўзбек халқига «байналмилал ёрдам кўрсатиш»нинг намоён бўлиши деб баҳоланди. Бироқ реал ҳаётда аҳвол бундай эмасди.
Тўғри, дастлабки вақгларда рус ишчилари ва мутахассисларининг келтирилиши Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларига ҳақиқатан мос келарди, чунки бу ерда саноат кадрларини вужудга келтиришнинг моддий негизи ниҳоятда заиф эди. Республикага келган малакали ходимлар саноатнинг янги тармоқларини ташкил этиш ва ривожлантиришда, маҳаллий ишчи кадрлар тайёрлашда иштирок этдилар. Шуни ҳам айтиш керакки, Ўзбекистон шаҳарларига келувчилар оқими дастлаб унчалик кўп эмасди. Масалан, 1933—1935 йилларда республика корхоналари ва қурилишларига қарийб 10 минг киши келган бўлиб, улар кадрлар танқислигига барҳам бериши лозим эди. Бироқ шундан кейинги йилларда атайлаб кўчириб келтирилганлар сони ортиб борди. Келгиндилар сони эндиликда хўжалик эҳтиёжларига мувофиқ эмасди, чунки Ўзбекистон ўзининг йирик ресурсларига эга эди. Кўчириб келтириш оммавий тус олди. Лекин юз минглаб янги келганлар орасида тажрибали ходимлар билан бир қаторда, малакасиз ходимлар ва боқимандалар тобора кўпайиб борди. Аслида улар ортиқча иш кучи эди. У бусиз ҳам республикада керагидан ортиқча мавжуд бўлган меҳнат ресурсларидан фойдаланишда юзага келган қийинчиликларни янада чуқурлаштирди.
Бугунги кунда маълум бўлишича, марказий минтақалардан аҳолининг оммавий равишда кўчириб келтирилиши фақат халқ хўжалик мақсадларини эмас, кўпроқ сиёсий мақсадларни назарда тутар эди. Иттифоқ ҳукумати «миллий чекка ўлкалар»ни руслаштиришдан иборат империяча сабабларга амал қилиб, Ўзбекистонда, хусусан, бу ердаги таянч тармоқларда таркиб топаётган ва «пролетариат диктатураси» давлатининг ижтимоий таянчи деб қаралаётган ишчилар синфи таркибида рус ишчилари салмоғи кўпроқ бўлишига онгли равишда интиларди. Натижада гарчи ишчилар синфининг миллий кадрларини таркиб топтириш йўлида муайян қадамлар қўйилган бўлсада, улар сон жиҳатидан ўсгани ҳолда фоиз жиҳатидан уларнинг салмоғи тушиб кетди. Масалан, 1926 йилда Ўзбекистон ишчилари орасида ўзбеклар 50,4%ни ташкил этган бўлса, 1936 йилда — 36,5% ни ташкил этди. Бутунлай Иттифоққа бўйсунувчи йирик саноат тармоқларида бу тафовут янада яққол кўзга ташланарди. Бу ерда маҳаллий миллат ишчилари улуши 30-йиллар охирларида 17,2% дан ошмасди. Техник зиёлилар орасида мазкур кўрсаткич 20% дан камроқни ташкил этарди.
Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистоннинг саноат борасидаги тараққиётида ўзига хос омил бўлди. Фашистлар Германиясининг СССРга тўсатдан ҳужум қилиши, мамлакатдаги катта ҳудудларнинг босиб олиниши республикамизнинг фронт учун таянч аслаҳахонага айланишига олиб келди. Бу ерда қисқа муддат ичида ғарбий туманлардан кўчириб келтирилган 100 дан ортиқ йирик саноат корхоналари жойлаштирилди ва халқнинг матонатли меҳнати туфайли қисқа фурсатда ишлаб турган корхоналар қаторига қўшилди. Улар орасида Ленинград тўқимачилик машиналари заводи, «Ростсельмаш», Москвадаги «Электрокабель» ва «Подъемник» заводлари, Чкалов номли Авиация заводи, Киевнинг «Транссигнал», Сталинград кимё комбинати ва бошқа корхоналар бор эди. Булар тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга объектив равишда кўмаклашувчи бир қатор сифат жиҳатидан янги саноатлашган тармоқларга асос солинишига олиб келди. Улар жумласига авиация, электр кабель, кимё ва тўқимачилик асбобскуналари, ишлаб чиқариш корхоналарини киритиш мумкин. Индустриа |