Саналар
20.12.2024
Баннер
Очарчилик
PDF Босма E-mail

ЁҲУД ТУРКИСТОН ФОЖЕАЛАРИДАН БИР ЛАВҲА

БИЗ ҲОЗИР ШУНДАЙ ПАЙТГА ЕТИБ КЕЛДИККИ, ҲАР КУНИ ЎН МИНГЛАБ КИШИЛАР КИРИЛИБ КЕТМОҚДА ВА ШУНДАЙ ПАЙТ КЕЛИШИ МУМКИНКИ. БУТУН БИР МИЛЛАТ ЙЎҚ БУЛИБ КЕТАДИ.

Турор РИСҚУЛОВ

Ҳар бир миллатнинг ўз ўтмишига қизиқиши беҳад кучайган ҳозирги кунда тарихимизнинг ўқилмаган саҳифаларини қайта кашф этаётирмиз. Марказий матбуот саҳифаларида Волга бўйида 20-йиллар бошида ва Украина ҳамда Қозоғистонда 30-йиллар бошида уюштирилган очарчилик фожеаларига оид даҳшатли маълумотлар кўп марта берилди. Бироқ 1917—1919 йилларда Туркистонни қамраб олган очарчиликнинг оғир оқибатлари ҳакида деярли ҳеч нарса билмаймиз, яқин-яқинларгача бу фожеа тез ва муваффақиятли ҳал этилган, деб ҳисобланди.

Аслида-чи! Ўша даврда эьлон қилинган статистика тўпламлари, архив манбалари, давлат арбоблари қамда тарихчи олимларнинг асарларини синчиклаб ўрганиб чиқиб, бу фожеа кўлами жиҳатидан юқорида айтилган ҲУДУДлардагидан қолишмаганлигининг гувоҳи бўламиз. Бироқ улардан фарқли ўлароқ, бизда халкаро ташкилотлар ёрдами ҳам уюштирилмаган, озиқ-овқат билан бир қадар таъминланган жойларга аҳоли кўчирилмаган ҳам.

Очарчилик сабаби нималарда эди! 1917 йилги Октябрь тўнтаришига қадар Туркистонга ўз ғалласи етишмас эди. Ўтган аср охирлари — асримиз бошларида ўлкада боғ-роғ, ғалла, полиз ва бошка экин майдонларинииг узлуксиз қискариши ҳисобига пахта яккаҳокимлиги кучайиб борди. 1915 йилда тайёрланадиган барча пахта хомашёсииииг бешдан уч қисми Фарғона вилоятига тўғри келарди. Бу ерда жами суғориладиган майдонларнинг 60—80 фоизида, айрим бўлисларда эса 95 фоизида пахта етиштириларди. Самарқанд ва Еттисув вилоятларида зарур ғалланинг бир кисми экиларди, холос. Туркистоннинг тўқимачилик саноати марказлари ва дон-дун етиштириладиган губерниялардан узоқлиги ғалла ташиб келтири-ни кимматлаштирар, пахта нархини эса арзон килиб юборарди. Собиқ совет давлатининг таниқли арбобларидан бўлган Турор Рисқулов шундай ёзган эди: «Туркистондаги очарчилик чоризм эксплуататорлик фаолияти қолдирган мерос ва мақаллий хўжалик юритиш шаклларининг қолоқлиги туфайлидир». Бироқ очарчилик фақат чоризм туфайли эмас эди, большевиклар сиёсати ҳам бунга яхшигина «қисса» қўшган.

Ҳаммасини бир бошидан бошлайлик. Биринчи жақон уруши Русиянинг озиқ-овқат билан таъминлаш аҳволини кескин ёмонлаштирди. 1916 йил охирларидан Туркистоига ғалла юбориш кисқарди. 1917 йил апрелида бутун мамлакатда очарчилик бошланди. Августда маҳаллий озиқ-овқат қўмиталари Вақтли ҳукуматни «очарчилик билан курашишга куч йўқ» мазмунидаги телеграммаларга кўмиб юборди. Бунииг устига 1917 йил ёзида Туркистонда курғоқчилик бўлди, бу ҳол келгуси йили ҳам такрорланди. 1917 йили ҳосилнинг атиги чорак қисми олинди. Дон маҳсулотлари экиш бағоят қисқариб кетди (1916 йил Кўзғолонининг давом этгани, эркакларнинг мардикорликка олиниши, деҳқон хўжалигининг умумий инкирози бунга сабаб бўлди. Лалмикор ерлар яроқсиз ҳолга келди. Масалан, 1917 йилнинг кузида Самарқанд уездидаги Чашмаиоб бўлисида аҳоли бедадан тайёрланган ёвғон билан озиқланган.

Бир неча ўн йиллар четдан ғалла олган туркистонликлар, Русия билан иқтисодий алоқалар тўлиқ узилганига қарамай, ўз аҳволини тезда ўнглай олмади, бироқ секин-аста пахта майдонини қисқартириб буғдой, шоли, жўхори, тарик етиштира бошладилар. Бу ҳол Туркистон аҳолиси умумий фаровонлигини пасайтирди, чунки, алмаштиришга
пахта қолмади ва озиқ-овқат масаласи ҳам ҳал бўлмади. Кўпчилик деқкон, чорикор ва мардикорлар, шаҳарликлар, ҳарбийлар келтириладиган ғалласиз яшай олмас эди.

Совет ҳокимиятининг иқтисодий сиёсат бобидаги хатолари ўлганнинг устига тепган бўлди. 1918 йил 28 февралда Туркистон ХКС раиси, большевик Ф. Колесовнинг пахтани одамлардан очикдан-очик мусодара этиш ҳақидаги декрети эълон килинди. Жойларда маҳаллий ҳокимиятнинг ўзбошимчалиги, жабр-зулми, шахсий «ҳисоб-китоб» қилишлар авж олди. Бундан ташқари, 5 март куни пахтамой саноати корхоналарини национализация килиш, яъни хусусий мулкни давлат мулкига ўтказиш ҳақида декрет эълон қилинди. Қиска муддатда бундай корхоналардан 274 таси эгаларидан тортиб олинди. Илгари четдан келтирилган энг яхши сифатли ғалладан 3 баравар қиммат турган пахта энди белгиланган қатъий нархидан анча қадрсизланди; ғалланинг нархи осмонга чиқиб кетди. Туркистон аҳолисинииг тақдири бир неча кун ичида ҳал бўлди қўйди.

Пахтани мусодара этиш ҳакидаги декрет «Фарғона узра момақалдироқ каби гумбурлади», деб ёзганди ҳарбий тарихчи Д. Зуев. Унинг таъкидлашича, босмачилик деб аталадиган ҳаракат шу пайтдан пайдо бўлди, деққонлар, аравакашлар, юкчилар ва бу каби юз минглаб кишилар ишсиз колди. Ўша йиллардаги турли сиёсий қарашлар эгалари, социал-иқтисодий бўҳронларни кўрган кўпчилик кишилар шу фикрга кўшилишади. Уларнинг таъкидлашича, ўша даврдаги ҳукумат раҳбарлари босмачилик ҳаракатининг чуқур иқтисодий сабабларини дастлабки пайтда тушуниб етмадилар.

Қурғоқчилик факат деқкончиликка эмас, шунингдек чорвачиликка ҳам кучли зарба берди, бундан илгари эса чорва моллари кўшин учун сафарбар қилинган эди. 1917—1918 йиллари суронли келган қишда минг-минглаб мол қирилиб кетди. Самарқанд вилоятидаги кўчманчи аҳоли яшайдиган жойларда чорва моллари 73 фоизга камайди. Туркреспубликада 1920 йилга келиб, 1917 йилга қараганда чорва моллари икки баравар камайиб кетди, ўзига тўқ хўжаликлардагина омон колди. Қуруккина килиб ёзилган бу статистика ҳисоботларига назар ташлагандаёк. 1917 йилги «дунёни титратган инкилоб» (биз уни ҳар йили 7 ноябрда байрам килиб келдик миллионлаб оддий одамлар учун қанчалик кулфат, азоб-уқубатлар келтирганини яққол кўрамиз.

Туркистонда мисли кўрилмаган очарчилик туфайли дақшатли ўлат, терлама, қинг [яъни зангила) касалликлари оммавий таркалди. Оч кишилардан иборат оломон нон сўраб озиқ-овқат кўмитаси биносини ўраб олади. Озиқ-овқат комиссарининг марказга йўллаган телеграммаларида айтилишича, бутун ўлкада аҳвол жуда жиддий, Туркистон «ҳалокат ёқасида турибди». 1918 йил январида ўлка озиқ-овқат съездида вилоятлардан келган вакилларнинг айтишича, «аҳолининг асаби жуда таранглашган. Ҳалитдан даҳшатли очарчилик исёнлари бошланмоқда».

Гражданлар уруши бошланиши билан аҳвол бундан ҳам оғирлашди. Кўпгина туманлардан очликдан ўлаётган одамлар қакида хабарлар кела бошлади. Ҳаммадан кўра маҳаллий миллатлар кўп жабр чекди. Г. Сафаров ўзининг «Колониальная революция» китобида ёзишича, «ўзи шусиз ҳам камбағал бўлган мусулмонларни очарчилик бундан ҳам кучлирок гирибонидан олди».

Очарчиликдан ҳалок бўлганларнинг аниқ ҳисоб-китоби йўқ. Ҳарбий ҳаракатлар ва транспорт алоқалари узилган шароитда аниқ қисоб юритиш қакида сўз бўлиши мумкинмиди! Буни факат статистика маълумотлари асосида ҳисоб-китоб қилишимиз мумкин: Туркреспублика аҳолиси 1917—1920 йиллар оралиғида 1 миллион кишига — бешдан бир кисмига кискарган! Ҳаммадан кўп меҳнатга лаёқатли эркаклар кирилиб кетган. Кўчманчи аҳоли кўпроқ яшайдиган Еттисув, Сирдарё, қисман Самарқанд вилоятларида анчагина одам очликдан ўлди.

Самарқанд вилоятининг Жиззах уездида 1916 йилги қўзғолондан буён оғир аҳвол ҳукм сурарди. Маълумотларга кўра, 1917—1918 йилги каратон қиш пайти «бу ерда аҳоли пашша каби қирилиб кетган... мурдаларни йиғиштириб олишга одам йўқ эди, уларнинг ит ва чиябўрилардан ортган қолдиқлари ҳар қадамда учрар, бу бечораларнинг суяклари 1919 йилдагина тугал йиғиштириб олинди». Атрофда очарчилик ҳукмрон эди. Омон қолган кўчманчилар Бухоро ва кўшни вилоятларга кетиб қолишди. Турғун аҳолининг аҳволи нисбатан тузук эди, бироқ деҳқончилик билан шуғулланиладиган туманларда аҳоли анча сийраклашиб қолди.

Турор Рискулов Советларнинг VII съездида бутун бир миллат йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳакида гапирганда унинг сўзларида кучли дард бор эди. Очарчилик жуда бир олий нуқтага етиб, кишилар шу даражага етказилган эдики, бу ўлка тарихида бўлмаган одам гўшти ейиш, одамхўрлик ҳакидаги фактлар суд ишларида қаид этила бошлади. Кўз кўриб, кулоқ эшитмаган бу ҳодисалар ҳакида озиқ-овқат комиссари, большевик В. Ляпин «Марказий Русиядаги очарчиликлар Туркистондаги даҳшатлар олдида ҳеч нарса эмас», деб ёзган эди.

Туркистондаги совет қокимияти оч колганларга ёрдам учун турли кўмиталар ташкил этди, съезд, курултой ва бошқа йигилишларда бу масалани кўп марта кўриб чиқиб, қарорлар қабул қилди. Бироқ бу ҳаракатлар кутилган натижани бермади. Турли шаҳарларда арзон ва бепул ошхоналар очилди. 1918 йилда Туркистон бўйича 3 миллион, 1919 йилнинг 5 ойи мобайнида эса 32 миллион тушлик овқат ташкил этилди. Бирок бу рақам бир қарашда кўпга ўхшаб кўринса-да, аслида, ҳар бир оч қолган кишига ўрта ҳисобда ҳафтасига бир яримта(!) тушлик тўғри келар-ди. Умумий очарчилик шароитида бу овқатланиш жойлари-да чайқовчилик кучайганини ҳам унутмаслик керак.

1918 йилда Тошкентда ҳайр-эҳсон ташкилоти — оч қолганларга ёрдам бериш Туркистон жамоатчилик ташкилоти тузилиб, у ўлка қишлоқ хўжалиги жамиятининг раиси, таниқли олим Р. Шредер ташаббуси билан иш бошлади. Тошкент ижрокўми қарори билан бу ташкилот Марказии меқнат кооперативи ихтиёрига ўтказилди. Қўмита арзон ошхоналар тармоғи ва «Бир пиёла чой» кафесини ташкил этди, уни бу ишда маҳаллий ҳокимият кўллаб-кувватлади. Ўз навбатида, бу кўмита карамоғидаги кооператив унинг фаолиятига халақит бериб, ошхоналар керак эмас деган муносабатда бўлди. 1919 йил декабрида ошхоналар меҳнат кооперативи ихтиёрига ўтказилди.

Бу мисолдан кўриниб турибдики, давлат органлари бу ҳайр-эқсон ташаббусини нафақат қўллаб-қувватламади, балки тўсқинлик қилиб, оч қолганларга ёрдамни марказлаштиришга интилди. Шу боис бу муҳим ишдаги ҳайр-эҳсончилик фаолияти кенг қулоч ёзмади.

Очарчилик билан кураш бўйича марказий комиссия қарамоғида 1919 йил бошига келиб 800 минг нафар (олдинги йилгидан анча кўп), апрель ойида эса қарийб бир миллион оч қолган кишилар бор эди. Айрим маълумотларда бу рақам 1 миллион 200 минг киши эди, деган мисоллар бор.

Овқатлантириш жойларида оч қолганларни гуруҳларга: меҳнатга яроқли, кам қувватли ва касалларга ажратилган. Меҳнатга яроқли кишиларни (оч қолган одамларнинг ярми) касб-қунари бўйича гуруҳларга бўлиш ва устахоналар (тўқимачилик ва бошкалар) ташкил этиш лозим эди.

Бундан ташкари, меҳнат биржаси орқали иш топганларга кам ҳак тўланар, ишсизлар ундан бўйин товлашар-ди. Масалан, экин-тикин ишларига юборилган оила топганини еб битирар ва қишга ҳеч нима колмасди. Айни пайтда нон эвазига хусусий ишга ёллаш ҳам кенг тарқалган бўлиб, ўзаро келишув бўйича иккала томон йил бўйи таъминланарди.

Ғалати вазият юз берди: ҳамма жоида ишчи кучига катта эқтиёж бўлишига қарамай оч қолган кишилар таклиф этилган шартларга кўнмасди. Уларни таъминлашга давлат маблағи етишмади. 1919 йил апрелида Туркистон МИҚ Очарчилик бўйича комиссиясига кузга бориб оч қолганлар ўз-ўзини боқиши, кийим-кечак билан таъминлаши бўйича чоралар кўришни таклиф этди. Ўшанда, Советларнинг VII съездида ишга лаёкатли оч колган кишиларни ўрта қол кишиларга етиштириладиган экинларга шерик, пайчи сифатида бириктириб кўйиш (хусусий ишга ёллашни конунлаштириш) қакида таклиф киритилди.

Шу йилнинг баҳорига келиб бу комиссиянинг ярим йиллик фаолиятига якун ясаш мумкин эди. Советларнинг VII съездида Т. Рискулов комиссия якинда тузилгани ва моҳиятан бирор нарса килишга улгурмаганини кайд этди. Агар озиқ-овқат бўйича комиссарлик, Ўлка озиқ-овқат директорияси ва бошка иқтисодий органлар бевосита ўз вазифасини бажарганида очарчилик билан кураш бўйича ҳеч қандай махсус комиссиялар керак бўлмасди. Бу органлар эса ҳеч нарса қилмади, бунга тоқат қилиб бўлмайди. Агар миллионлаб оч колган кишилар мушт ўкталиб, МИҚ ёки озиқ-овқат директориясига келганлари-да ҳеч кимни соғ қолдирмаган бўларди, бироқ улар уюшмаган эди. Оч-наҳор колган йўқсиллар айниқса маҳаллий аҳоли жимгина жон бераверди. Рисқулов шуни ҳам таъкидладики, «ҳалок бўлган бу кишилар... совет ҳокимиятини қуткариб қолди, дейиш мумкин».

МИҚнинг 1919 йил 31 июль карори билан бу комиссия Халк хўжалиги марказий кенгаши ихтиёрига ёрдамчи орган сифатида ўтказилди. Т. Рискулов ушбу комиссия фаолияти туфайли ҳаёти сақлаб қолинганларнинг расмий рақамини келтирди, улар карийб 1 миллион кишини ташкил этди.

Бу кулфатнинг кўлами ва оч ақолининг даҳшатли аҳволини ҳукумат аъзоларидан ҳаммаси ҳам тушунавермади (улар орасида. масалан, эсер К. Успенскийдан тортиб то большевик, ўзини «Ўрта Осиё Ленини» деб атаган И. Тоболингача бор эди.). Бунга кўп жиҳатдан шовинистик муносабат, яъни ўзбек, қозоқ, кирғиз, тожик каби маҳаллий миллатларга паст назар билан қараш сабаб бўлди.

Советларнинг VIII съездида рус шовинистлари ниқобини йиртиб ташлайдиган бир мисол келтирилди. Улуғ ўзбек маърифатпарвари, Туркистон халкларининг мустақиллиги йўлида фидокорлик ва жонбозлик намуналарини кўрсатган Мунаввар Қори ўз сўзида бундай деди: «ТуркМИҚ га савол берилдики, Перовск уездининг кўчманчи аҳолиси Оқмўла вилоятига кетиб колгани ҳукуматга маълумми, деб. Бунга ўрт. Успенский жавоб берди: ҳа, ҳукумат билади, кўчманчи аҳоли кўчиб кетяпти. Бизга эса шу нарса ҳам маълумки, мусулмон аҳолисининг 50 фоизи очликдан ўлди. Энди, ўрт. Успенскийнинг бунга нима дейишини эшитишни истардик. У ҳар ҳолда шундай деган бўларди: ҳа, ўлиш одамларга хос нарса, шунинг учун ҳам улар ўлиб кетишди...» Мунаввар Қори бу ўткир кинояли гап билан Туркистоннинг ўша вақтдаги раҳбарларини сўз билан «узиб» олган эди.

Хуллас, 1917 йилда бошланган озиқ-овқат каҳатчилиги 1921 йилга кадар чўзилиб кетди (Очарчилик билан курашиш бўйича комиссия факат 1922 йил 10 октябрда тугатилди.). Хўжалик ҳаётининг ҳамма соҳаларида вайронагарчи-лик кучайди. 20-йиллар бошларида ақвол секин-аста ўнгланиб борди, экин-тикин майдолари кенгайиб борди.

Туркистонда социалистик деб аталмиш мавҳум жамият қурилиши «тажриба»ларидан бири шундай фожеали тугади. Ҳозирги авлодлар мазкур ҳалокатлар қайталанмаслиги учун тарихимизнинг бундай ўқилмаган саҳифаларидан яхши хабардор бўлишсин. Биз, тарихчилар шунга хизмат қилишимиз керак.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин