Саналар
12.11.2024
Баннер
20-30-йиллар Ўзбекистон иқтисоди ва унинг Марказга қарамлиги
PDF Босма E-mail

20-йилларнинг бошларида жорий этилган янги иқтисодий сиёсат Ўзбекистоннинг ҳам иқтисодиётида жонланишга олиб келди. Лекин 20-йилларнинг охирида бу сиёсат ўзининг моҳиятини йўқота бошлади ва 1929 йилда батамом бекор қилинди. Эркин савдо, хусусий тадбиркорликка чек қўйилди. Қишлоқ хўжалик махсулотларининг ха-рид нархи туширилиши озиқ-овқат муаммосини келтириб чиқарди, деҳқонлар қашшоқлашди.
Ўзбекистонда совет ҳокимиятини мустаҳкамлашнинг зарурий шарти сифатида ин-дустриялаштириш сиёсатини амалга ошириш бошланди. Саноати қолоқ, малакали ишчи кадрлари, мутахассислари деярли йўқ, оғир саноатни ривожлантириш тажриба-си йўқ ўлкада индустриялаштириш оғир кечди. Шу баҳона малакали ишчилар, муҳандис-техник ходимларни Россиянинг марказий ҳудудларидан кўчириб келтирил-ди. Фақат 1931 йилнинг ўзида кўчириб келтирилганлар 15.000 нафарни ташкил қил-ди. Оқибатда 1926-1939 йиллари Ўзбекистон аҳолиси 37 фоизга кўпайган бўлса, ев-ропаликлар сони 62 фоизга ошди.
Индустриялаштиришнинг дастлабки пайтида кичик сув электростанциялари ҳамда қишлоқ хўжалигига, пахтачиликка қаратилган хом-ашёни қайта ишлаш корхоналари қурилиб ишга туширилди. Чирчиқдаги ГЭСлар, Тошкент тикувчилик, пойафзал, тама-ки, Фарғона тўқимачилик, Самарқанд ва Марғилондаги ипак фабрикалари шулар жумласидандир. 30-йилларда Тошкент тўқимачилик комбинати, қишлоқ хўжалик ма-шинасозлик заводи, Чирчиқ химия комбинати ва бошқа кўплаб йирик корхоналар иш-га туширилди. 30-йиллар охирида республикада 1445 та ҳар хил саноат корхоналари мавжуд бўлиб, буларда 142 минг ишчи меҳнат қилар эди.
Советларнинг «ўз кучимиз билан қисқа муддатда» деб олиб борган индустриялаш-тириш сиёсати Ўзбекистон учун ғоят оғир кечди. Марказ республикамизнинг ер ости ва ер усти қазилма бойликлари, хом-ашё манбаларини талон-тарож қилиб, арзон иш-чи кучидан фойдаланиб, ўлкадан мумкин қадар кўпроқ фойда олиш ҳаракатида бўлди. Бу сиёсат айниқса миллионлаб деҳқонлар ҳисобидан амалга оширилди. Чунки қишлоқда зўрлик билан олиб борилган жамоалаштириш сиёсати ғаразли мақсад учун жуда ҳам қўл келди.
1930 йилнинг бошларидан ёппасига жамоалаштириш ҳаракати бошланиб, катта ер эгалари, ўрта ҳол деҳқонлар ва камбағалларнинг ерлари жамоа хўжаликларига бир-лаштирилди, уларнинг қўлларидаги от-улов, меҳнат воситалари, чорва моллари ҳам мажбурий умумлаштирилди.
Давлат, жамоа хўжаликлари орқали режалаштирилган йўл билан меҳнаткаш деҳқонлар оладиган ҳосилнинг деярли барчасини йиғиб оладиган бўлди. Бунинг нати-жасида деҳқонлар хўжалиги хонавайрон бўлди. 30-йиллар бошларида юз берган очар-чилик, унинг оқибатида минглаб кишиларнинг қирилиб кетиши, аҳолининг ҳалигача қишлоқ хўжалик маҳсулотларига ёлчимай келиши-ўша давр кўр кўрона сиёсатининг натижаси бўлди.
Оммавий жамоалаштиришга суяниб, бадавлат хўжаликлар, айрим ўртаҳол деҳқон-лардан 5,5 мингдан ортиғи ўз оиласи билан узоқ ўлкаларга сургун қилинди. Бу билан совет давлати қишлоқ аҳолисининг бош кўтаришга қодир, вазиятни тушунадиган қисмини йўқ қилиб, талончилик сиёсатини осонлаштирди.
Ўз-ўзидан равшанки, жамоалаштириш сиёсати натижасида қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги пасайиб, моддий манфаатдорлик йўқолди, қишлоқ аҳолиси қашшоқлашди, деҳқонни эксплуатация қилишнинг бирдан-бир такомиллашган услуби кашф этилди.
Ҳатто халқимизнинг қадим анъанаси ҳашар ҳам эксплуатация қуролига айланти-рилди. 1939 йилда қазилган Катта Фарғона канали бир томондан, халқимизнинг меҳнат жасорати, иккинчи томондан халқни эзишнинг советча кўриниши бўлган де-сак хато қилмаймиз. Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлигини кучайтириш йўли билан СССР пахта мустақиллигига эришди.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин