Саналар
05.10.2024
Баннер
VI-VIII асрлардаги этник-маданий жараёнлар хусусида
PDF Босма E-mail

Эрамизнинг 551 йилида Олтойда янги давлат – Турк хоқонлиги юзага келди. Турк хоқонлиги ҳукмдори Муқанхоқон (554-576 йй.) ва унинг амакиси Истами Ябғуларнинг Ўрта Осиёга юришлари VI асрнинг 50-йиллари охири ва 60-йилларида айниқса ку-чайди. 568 йили Ўрта Осиё батамом улар қўлига ўтди. Улар аввал кўпроқ ўзлаштирилмаган ерларга, сўнгра аста-секин маҳаллий аҳоли яшайдиган қишлоқларга яқинлашиб, ерли халқ маданий-хўжалик ютуқлари таъсирида ярим ўтроқ ва кўп ҳолларда ўтроқ турмуш кечиришга, улар билан иқтисодий ва маданий алоқани кучайтиришга муяссар бўлдилар. Натижада Хоразм, Фарғона, Сўғднинг катта қисмида яшовчи туркий қабилалар улар билан аралашиб кетди.
VI асрнинг 60-70 йилларида хоқонлик қабилалари Бухоро воҳаси ва ҳатто Шимо-лий Афғонистон ҳудудларига ҳам бориб ўрнаша бошладилар. Бунинг натижасида маҳаллий аҳоли билан ўзаро яқинлашув ва қон-қариндошчилик алоқаларининг ри-вожланиши жараёни содир бўла бошлади. 603 йилга келиб Турк хоқонлиги узил-кесил 2 қисмга: Шарқий ва ўарбий қисмларга бўлиниб кетади. Ўрта Осиёдаги бир не-чта кичик ярим мустақил давлатлар ўарбий Турк хоқонлиги таркибида эди.
Янги ер эгалиги муносабатлари ривожланаётган ўарб хоқонлигининг ижтимоий таркиби ҳам, сиёсий бошқаруви ҳам анча-мунча мураккаб эди. Ярим асрлик ҳукмронлик жараёнида туркларнинг бир қисми ўтроқлашади, қолганлари ерли чор-вадорлар билан аралашиб кетади. Ўтроқ ҳаётнинг анъанавий-маъмурий удумлари таъсирида бошқарув таркиблари аста-секин ўзгариб, хоқонлик қабилаларининг иж-тимоий-сиёсий мавқеи мустаҳкамланиб боради. Турклар этник-сиёсий ҳаётда фаол-лашиб, Ўрта Осиё жамиятининг барча жабҳаларида тенг қатнаша бошлайдилар. Хоқон Шегуй вафотидан кейин (618 й.) ҳокимиятга келган Тўн Ябғу (Тўн баҳодир) даврида ўарбий хоқонлик янада кучаяди.
Бу жараённи тўхтатиш учун ҳеч бир сиёсий куч майдонга чиқмади. Аксинча, маҳаллий аслзодалар, айниқса, сўғд зодагонлари турк хоқонлари ҳимоясида ўз савдо-сотиқ ишларини ривожлантириб, бу ишлардан жуда катта даромад олар эдилар. Туркий аҳоли сон жиҳатдан кўпайиб, уларнинг маҳаллий аҳоли ўртасидаги этник қатлами тобора қалинлашиб борди. Айниқса, туркий қатлам VII-VIII асрларда Шош ва Фарғонада устун даражага эга эди. Гарчи ўарбий Турк хоқонлиги 659 йилга келиб парчаланиб кетса-да, унинг этник таъсири ўлкада сақланиб қолди.
VIII аср бошида арабларнинг Ўрта Осиёга бостириб кириши маҳаллий аҳоли этно-генезига деярли таъсир кўрсатмади. Араблар улардан сиёсий ҳукмронликни тортиб олиб, туркий халқларнинг Ўрта Осиёга кириб келиш жараёнига чек қўя бошладилар. Хоқонлик қабилаларининг маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетиши, уларнинг тобора ўтроқ ҳаёт тарзига ўтиши ҳолати юз берди. Туркий тил тобора кенг тарқала бошла-ди. Араблар туркий халқлар таъсирини синдириш мақсадида Мовароуннаҳрни эрон-ликларга яқинлаштириш сиёсатини тутдилар. Шу мақсадда Ўрта Осиёга VIII-IX аср-ларда арабий ва эроний оилаларни кўчириб келтириб жойлаштириш сиёсатини юргиздилар. Бу даврга келиб турклар ўз таъсирларида Еттисувни сақлаб қолдилар холос.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин