Саналар
04.10.2024
Баннер
Работи Малик (XI аср)
03.05.2014 17:06    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Марказий Осиёдаги монументал архитектура ёдгорликларидан. Қадимги Бухоро—Самарқанд йўлининг чўли Маликдаги йирик чегара ва савдо бекатида бунёд этилган (ҳозирги Навоий шаҳри яқинида). Тахминан 1069—1070 йилларда қурилган бўлса керак. Унинг кўп қисми бузилиб кетган. Ўртадаги улкан пештоқ (бўй 18 м., эни 12 м.) Ўрта Осиёдаги энг қадимги пештоқдир.

 
Император Қуръон ўқийдими?
22.11.2015 22:18    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Туркистон генерал губернатури фон Кауфман 1869 йили Ислом оламида ниҳоятда мўътабар бўлган Мусҳафи Усмонни Русия импературига «тортиқ» қилиб юборади ва ўғрилигини оқлаш учун Русия маориф нозирига юборган мактубида уялмай-нетмай қуйидагиларни ёзади: «Бу Қуръон Хожа Аҳрор масжидида бўлгани билан унинг мулки эмас, балки Бухоро амирининг хазинасига мансуб. Масжиднинг ҳам, мусулмонларнинг ҳам унга заруратлари йўқ… Ҳеч ким бу Қуръонни ўқий олмайди, шунинг учун неча асрлардан буён ўқилмай ва тиловат қилинмай ётибди. Шундан сўнг генерал Абрамов бу Қуръонни олиб, масжид фойдаси учун юз рубл (!) берди. Самарқанд уламолари бунга кўп хурсанд бўлдилар. Ёзилиш тарихи жиҳатидан катта жаҳоншумул аҳмиятга молик бўлса керак, деган ниятда ушбу Қуръонни шошилинч равишда юборяпман». (Шайх Исмоил Махдум, «Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи», Тошкент, 1995 йил).

 
Паранжи тарихидан
11.03.2017 16:34    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

 

Паранжи (арабча фаранжи – кенг кўйлак) – мусулмон аёллари ёпинчиғи бўлиб, чачвон билан бирга ансамбл ҳосил қилган.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, паранжи Мисрда пайдо бўлиб, кейинчалик бошқа Шарқ мамлакатларига тарқаган.

Батафсил ...
 
Мономах қалпоғи аслида Бухоро дўпписи бўлган
05.01.2016 15:09    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Буюк Рус давлатчилигини тарғиб қилаётган миллатчиларига ёқмаса ҳам, Мономах қалпоғи аслида Ўрта осиёликларнинг бош кийими эканига янги ҳужжат-далиллар топилди. Бундан ташқари, Москва давлатчилигининг салтанат рамзи сифатида наслдан-наслга ўтувчи бу регалия Олтин Ўрданинг Буюк хони Ўзбекхоннинг Юрий Данилович ёки Иван Калитага (Москва князлари) тортиқ қилган инъоми экани ҳақида янги маълумотлар ҳам чиқди. Ўша вақтлар Ўзбекхон Москвалик князларга ҳомийлик қилар эди. Тадқиқотчилар яна бир бор Мономах қалпоғи шарқлик усталар тарафидан тайёрланганини исботлаб беришди.
Бу қалпоққа ном бўлган Мономах исми қаердан олинган? Иван III даврида Москов давлатчилиги Ўрдадан Византия томон бурилганидан кейин қалпоққа ҳам "Москва - учинчи Рим" концепцияси доирасида янгича мазмун бағишланди. Фақат, 1518 йилда унинг келиб чиқишига расмий талқин пайдо бўлди («Сказание о князьях Владимирских»). Гўёки бу византиялик император Константин IX Мономахнинг ўз невараси, Киев князи Владимир Всеволодович Мономахга берган совғаси эмиш. Яъни, Византия императорлари салтанатининг рус ҳукмдорларига мерос бўлиб ўтишининг рамзи эмиш. Ҳақиқатда эса бу қалпоқнинг келиб чиқиши жуда шубҳалидир, чунки Константин 1055 йили вафот қилганида Владимирнинг ёши  иккида бўлган. Бобоси невараси борлигини билмаган бўлиши ҳамда неваранинг Киевда салтанат бошига келишини билиши мумкин эмас эди. Бундан ташқари, Византия ҳам йўқ бўлиб кетиши кўзда тутилмаган эди. Санъатшунослик нуқтаи назаридан ҳам олиб қаралса, Византияда бу каби бош кийимлар урфда бўлмаган, яъни бундай қалпоқлар бўлмаган.
Шундай қилиб, Рус подшоҳларининг тожи сифатида кўриладиган бу зар билан тикиб, безатилган дўппи 99 фоизга Олтин Ўрданинг буюк хони Ўзбекхоннинг ўзи ҳомийлик қилаётган Иван I га берган инъоми бўлиб чиқмоқда. Сўнг, подшоҳликка айланган Москва хонлигида бу дўппи “Мономах қалпоғи”га айлантирилган. “Бухоронинг тилло зарларидан тайёрланган дўпписига Иван I Калита сувсар мўйнаси қўштириб, қимматбаҳо чақноқ тошлар ҳамда тепасига Москва ҳокимияти рамзи ҳисобланган хочни ҳам ўрнатиб қўйишга буйруқ беради. Шундай қилиб, давлатчиликни акс эттирадиган жуда чиройли "тож" пайдо бўлади. Бу тож Буюк Москва князларига кийдирилган, сўнг бу анъана Москва подшоҳлигига ҳам ўтган. Шундай қилиб, қўлбола тож Московия ҳокимиятининг асосий рамзига айланиб қолган...
Айтмоқчи, Олтин Ўрданинг хони ўзига қарам ва тобе бўлган князга Ўрдага таҳдид солиши мумкин бўлган православ эътиқодидагиларни тобеликда ушлаб туриш учун берилган тортиқ, совға эди.
Бу тарихий воқеа ҳақиқатан ҳам ажоийб ва рамзий бир маъно касб этади. Рамзийлиги шундаки, Москва князлари Ўрта Осиё дўпписини Москванинг ҳукмдорлик атрибутига айлантириб олгани каби давлатчилигини ҳам Олтин Ўрдадан мерос қилиб олган бўлиб чиқади (расман россияликлар Москва давлатчилиги қадимги Киев Русидан бошланади, десалар ҳам... бироқ бу алоҳида мавзу).

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Янгиланди ( 05.01.2016 15:11 )
 
Боғдоднинг қулаши - Боғдодга йўл (4-қисм)
30.11.2017 11:36    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Боғдоднинг қулаши

Муаллиф: Муҳаммад Султанов

Халифа Ал-Мутасим Биллоҳ Боғдоднинг сўнги кунларида

Боғдодга йўл

4-қисм

Батафсил ...
 


7 дан 69 сахифа

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин