Саналар
21.12.2024
Баннер
Мулла ниқоби остида
27.12.2011 08:29    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

1833 йили Оренбург ҳарбий губернатори В. А. Перовскийнинг топшириғи билан Оренбургдаги Неплюев ҳарбий билим юртида араб, форс, татар тиллари муаллими бўлиб ишлаётган Петр Иванович Демезон Бухорога юборилди. Бу одам асли италиялик бўлиб, Сардинияда туғилган эди. У Русияга қандоқ келиб қолгани номаълум бўлса-да, кейинчалик у рус фуқаролигини қабул қилган. Унинг Бухорога тўрт ойлик сафаридан мақсад «Ўрта Осиё вилоятларида содир бўлаётган ҳамма нарсалар ҳақида ишончли ва батафсил маълумотлар тўплаш» эди. Бу борада Петербургдаги чор ҳукуматининг Афғонистон ва Ҳиндистон орқали келаётган инглиз молларининг Ўрта Осиё бозорларида рақобатбардорлиги кучаяётганидан, умуман чет эл агентурасининг бу ердаги фаоллиги ортаётганидан ташвишга тушаётгани ҳам ана шу сафарга туртки бўлгани аниқ эди.
Демезон Бухорога татар мулласи Мирза Жаъфар номи остида бухоролик тожир Ниёз Муҳаммаднинг савдо карвони билан жўнатилди. Бухороликлар асосан суннийлар бўлгани учун сунний мулла Жаъфар ниқобидаги Демезонга барча масжид ва мадрасаларнинг эшиги ланг очиб қўйилди ва бу шаҳарнинг барча таниқли кишилари билан танишиш ва Бухоро муллалари билан илмий мунозара олиб бориш имконини берди.

(Б. Лунин, «История Узбекистана в источниках», Ташкент, 1990 г.).

Бизнинг изоҳ: ҳозиргача ниқоби ва номини ўзгартирган, аммо мақсадлари эскича қолган яна қанчалаб демезонларнинг иркит қадами табаррук ерларимизни топташдан тўхтагани йўқ.

Янгиланди ( 27.12.2011 08:37 )
 
Давлат думасидаги мусулмон уюшмаси
25.12.2011 06:35    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

1905–1907 йиллардаги сайлов қонунларининг чеклангани, шунингдек, марказий ва ҳудудий маъмурларнинг сайлов кампанияларини бошқариш жараёнига бевосита аралашуви шунга олиб келдики, Русия Давлат думасининг инқилобдан олдинги тарихида парламентга жами 79 мусулмон депутати, шундан 25 депутат 1-чақириқ Думасига, 37 депутат – иккинчисига, ўн депутат – учинчисига, етти депутат эса тўртинчи чақириқ Думасига сайланган эди. Айрим депутатларнинг икки ва ундан кўпроқ марта сайлангани ҳисобга олинса, мамлакат мусулмон аҳолисининг парламентдаги манфаатларини алоҳида уюшма (фраксия) га уюшган 67 шахс ҳимоя қилган эди.

Батафсил ...
 
Омонатга хиёнат
19.12.2011 03:54    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Миллий мужодала йилларида Бухоро жумҳурияти ҳукумати раиси Файзулла Хўжаевнинг саъй-ҳаракати билан Туркияга юбориш учун халқдан 100 миллион олтин рубл йиғилди. Пулларни Туркияга етказиш учун Ленинга топширишади. Бироқ Ленин бу пулнинг фақат 11 миллион рублини Онадўлига юбориб, қолган қисмини ўзлаштириб юборди. (Mehmet Kafkas, “Milli Mucadele’de Onculer”, Izmir, 1991).

 
Илк мусулмон газеталари
25.12.2011 06:30    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Ҳозирги газеталар Оврупанинг маҳсули. Ўн олтинчи асрда Венетсияда кенг урф бўлган янгиликларга тўла қўлёзма варақалар («газете»)ни замонавий газеталарнинг илк аждоди дейиш мумкин. Ўша пайтда жаҳон савдоси маркази бўлган Венетсия газеталари Италия ва Оврупадаги урушлар ва сиёсий ҳаёт ҳақида ёзишарди. Ўн еттинчи асрдан бошлаб босма газеталар бутун Оврупа бўйлаб кенг тарқалди.

Батафсил ... Янгиланди ( 25.12.2011 06:35 )
 
«Мовароуннаҳр хароб бўлғусидир»
11.12.2011 07:35    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Ўн бешинчи асрнинг саксонинчи йилларида Андижонда турган Муҳаммад Амин Султон ибн Наврўз Аҳмадхоннинг мактубидан: «…сониян ул ҳазрат замирига равшан бўлғайки, агар биргалашиб олди олинмаса, қадим замонлардан бери бутун дунё ҳаваси ва ҳасадини қўзғаб келган Мовароуннаҳр аслида бир аждод авлодлари бўлмиш оға-инилар ва қариндошлар ўртасидаги низо-хунрезликлар туфайли хароб бўлғусидир. Агар низолар кучайгудек бўлса, афсус ва надоматлар фойда бермагай. Ул ҳазрат бандаларидан садоқатли дўст сифатида илтимосимиз шулки, саъй-ғайрат кўргузиб, низо-адоват оға-иниларининг дўстлиги ва иноқлиги, мусулмонлар орасида осойишталик ва фаровонлик мубаддал бўлса…, мулозимлар орасида энг мартабали ва содиқ дўстимиз, қадим мухлисимиз яна сизга муҳим ишлардан сўзлаб берур…» (Бадриддин ибн Абдуссалом Кашмирий, «Равзатур-ризвон ва ҳадиқат ул-иймон», қўлёзма, ЎРФАШИ кутубхонаси).

 


67 дан 69 сахифа

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин