Саналар
21.12.2024
Баннер
Адиб Аҳмад Югнакий (XII—XIII асрлар)
PDF Босма E-mail

Туркий адабиётнинг бизга маълум намояндаси машҳур «Ҳибат ул-ҳақойиқ» асарининг муаллифи Аҳмад Югнакий бўлганлигини қайд этиш мумкин. Аҳмад Югнакий ҳақидаги маълумотларни биз XV асрга оид Алишер Навоий, Арслон хожа Тархон ва бошқалар ёзиб қолдирган маълумот ҳамда шоирнинг ўз ёзганларидан биламиз.
Манбаларда Аҳмаднинг туғилган жойи Югнак деб аталади. Бу номдаги қишлоқлар қадимги Самарқанд атрофи, Фарғона водийси ва Сирдарё бўйларида мавжуд бўлган. Аҳмад онадан кўзи ожиз туғилди. Алишер Навоий бу ҳақда шундай ёзади: «Ҳақ субҳонаҳу ва таоло агарчи зоҳир кузин ёпуқ яратгандур, оммо кўнгил кузин бағоят ёруқ қилғондур». Аҳмад ёшлигидан жуда қобилиятли ва зийрак бўлган.
Унинг илмий-назарий рисолалар ёзган ёки ёзмаганлиги бизга номаълум. Адиб Аҳмад салоҳиятли шоир ва ахлоқ муаллимидир. Ундан бизгача етиб келган ягона яхлит асар «Ҳибат ул-ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар туҳфаси») достони бўлиб, 484 мисрадан иборат. Бу асарнинг бу-гунгача 3 та тўлиқ қўлёзмаси, 2 та айрим парчалари сақланиб қолган. Улардан энг қадимгиси 1444 йилда Самарқандда Улуғбекнинг нуфуз-ли амирларидан Арслон хожа Тархон топшириғига кўра, котиб Зайнул Обилии ибн Султонбахт ал-Журжоний ал-Ҳусайний томонидан уйғур ёзувида кўчирилган. Матн орасидаги оят, ҳадис ва айрим байт-лар араб ёзувида. Асар номи мазкур нусхада «Атабатул ҳақойиқ» («Ҳақиқат эшиклари») деб кўрсатилган. Кейинги нусха уйғур ва араб ёзувларида бўлиб, 1480 йилда Туркистондан Истамбулга бориб қолган истеъдодли котиб Шайхзода Абдураззоқ бахши томонидан кўчирилган. Турк олими Нажиб Осим 1914—1916 йилларда ушбу нусхани топиб, тадқиқ этиб нашрдан чиқарди. Учинчи қўлёзма араб хатида бўлиб, унга Туркия султони Боязид II (1481 — 1512)нинг муҳри босилган. Демак, бу нусха ҳам XV аср охири XVI асрнинг бошида кўчирилган бўлиб чиқади. Асар 14 бобдан иборат бўлиб, биринчи 5 бобини муқаддима қисми деб аташ мумкин. Унда ягона Аллоҳи таолога ҳамд, Расулуллоҳ (САВ) га наът, тўрт улуғ саҳобалар — хўлафойи рошидин мадҳи, амир Муҳаммад Дод-сипоҳсолорбек ва фазилат эгаси Анас ибн Муовияларга бағишланган мадҳиявий сатрлар мавжуд. Муқадди¬ма қисмининг охирида достоннинг ёзилиш сабаби баён этилган. Асар Мовароуннаҳрда ёзилган бўлиши керак, чунки буюк амир Муҳаммад Дод-сипоҳсолорбек турк ва ажам мамлакатларининг ҳукмдори деб улуғланган, араблар эсга олинмаган.
«Ҳибат ул-ҳақойиқ» асари ёзилган даврда форсий ва туркий достонлар учун умумий бўлган муайян шеърий шакл () ҳали мавжуд эмас эди. Шу сабабдан асарнинг мадҳиявий кириш қисмлари ўша давр араб адабиётига хос бўлган қасида жанридан ижодий фойдаланиб ёзилган. Аммо достоннинг асосий қисми ва хулосаси қадимги туркий оғзаки адабиётида кенг қўлланилган тўртликлар шаклида ёзилган. Шу сабабли достон ҳажмини байтлар (2 сатрли банд системаси) билан ўлчаш тўғри эмас. Аҳмад Югнакий номига «Адиб» сўзи қўшиб айтилиши маълум сабабга эга. У ўзини шоир эмас, балки адаб илми намояндаси деб билади. Унинг достони ҳам туркий элатларга исломий одоб қоидалари, маънавий-ахлоқий камолот сирларидан таълим беришга мўлжалланган. Буни ундаги боб сарлавҳаларидан ҳам англаш мумкин. Биринчи боб (аннавъул-аввал) — «Илм манфаати ва жаҳолатнинг зарари ҳақида» деб аталган. Маълумки, исломнинг илк нозил бўлган оятлари «Иқра!» (яъни, «Ўқи!») деб бошланади ва илмга ташвиқ этиш ислом маънавиятининг муҳим асосларидан бирини ташкил этади. Достон матни орасида пайғамбаримнзнинг «Илм Чин эли (яъни Хитой)да бўлса ҳам, ўрганинг!» деган ҳадислари араб тилида келтирилган ва ушбу фикр туркий тўртликлар шаклида шарҳланган. «Саодат йўли билим билан билинади», дейди Адиб. У билим эгаси бўлган аёл кишини эрлар қаторида кўради, билимсиз эркакни эса аёлдан ҳам заиф билади.
Алишер Навоий ўз асарида Адиб Аҳмад достониинг ушбу бобидан энг эркин тимсолни келтирган:
Сўнгакка илик тур, эранга билик,
Биликсиз эран ул иликсиз сўнгак.
Арслон хожа Тархон туздирган матнда шу сатрлар бироз бршқачароқ жаранглайди:
Сўнгакка йиликтек эранга билик,
Эран курки ақл, ул сўнгакнунг йиллик.
Билим эгаси вафот этганда ҳам унинг номи боқий қолади, деб хулосалайди шоир, аммо билимсиз киши тиригида ҳам ўлиқдан фарқи йўқдир. Адиб Аҳмад билимсизликни қоралаб яна Расулуллоҳ (САВ) ҳадисларига мурожаат этади: «Тангри ҳеч қачон жоҳилларни азиз қилган эмас». Илм қадрига фақат маърифатли одам етади, нодонга эгир кишини бой этади, илм аҳлини эса араб ҳам, ажам ҳам олқишлайди.

Дарҳақиқат, Адиб Аҳмад яшаган давр, амриқо о.<ими Франц Ро-у гснталь таъбири билан айтганда, «илм тантанаси» даври эди- Адиб Аҳмад минтақа маданиятидаги мислсиз камолот йўлнинг иштирок-чиси эди. Аммо давр мураккаб, ўта зиддиятли ғам эДи- Бу ҳолат илк |уркий пандноманинг кейинги боблари мундарижсида ўз аксини топган. Иккинчи боб «Тилни тийиш ва бошқа одоблар ҳақида» деб номланади. Бу бобдаги машҳур сатрлар:
«Тилинг бекта тутғил тишинг синмасун, қали чиқса бекта, тишингни сийур».
Алишер Навоийнинг Адиб Аҳмад ҳақида ёзганларида бироз ўзгар-ган ҳолда такрор этилади. Адиб фикрича, киши бошига ҳар қандай иш тушса, тили туфайли содир бўлади, баъзилар яхшилик кўради, баъзилар афсус чекади. Аҳмоқ одамнинг тили — душмани, кўп ки-шиларнинг тили туфайли қони тўкилди. Адиб Аҳмад беҳудагўйлик ва ёлғон сўзлашни қаттиқ қоралайди. Сўзнинг тўғриси ва қисқаси яхши деб ҳисоблайди. Боб давомида сир сақлашнинг муҳимлиги таъ-кидланади, «ҳатто яқин дўстингдан ҳам эҳтиёт бўл»— дея огоҳлан-тиради шоир. Бундай огоҳлантиришлар замонанинг қалтислигани эслатиб турарди. Учинчи боб ҳам шунга мувофиқ «Дунё ҳолатлари-нинг ўзгариб туриши ва дунё аҳлида вафо камлиги ҳақида». Адиб Аҳмад ўз асарини кексалик чоғида ёзганлиги ушбу боб мазмунидан сезилади. Адиб дунёнинг ўткинчилиги, киши умрининг елдек ўти-ши, обод ўлкалар хароб бўлиб, доноларнинг купи дунёни тарк этга-нини афсус билан қайд этади. Дунё бир қўли билан кишига асал тутса, иккинчи қўли билан оғу тутади.
Шу сабабли «егулигинг ва кийгулигинг бор бўлса, кўп ҳам мол-дунё йиғишга ружу қўйма», дейди Адиб.
«Ҳибат ул-ҳақойиқ» асари асосий қисмининг кейинги 4—7- боблари ҳам инсонларнинг юксак фазилатларини таърифлаш, нуқсонларини қоралашга бағишланган. Уларда саховат, қўли очиқлик, та-возеъ, инсонларга меҳрли бўлиш, вафоли, шавкатли, ҳалим табиатли, кечирувчан, камтар бўлиш тарғиб қилинади, бахил ва очкўз-лик, молпарастлик, ғазабнок ва такаббурлик, риёкорлик, бесабрлик, зулм ва зўравонлик, сафсатабозлик қаттиқ қораланади. Асар бошдан оёқ тавҳид эътиқодига таянади, муаллиф фикрлари Аллоҳ таолонинг муборак оятлари, Расулуллоҳ (САВ)нинг ҳикматли ҳадис-лари билан далилланади. Туркий тилда битилган шеърий матн ора-сида қатор оятлар, 20 дан ортиқ ҳадисларнинг асл арабий матни келтирилган, улар туркийда шеър воситасида шарҳ этилган. Умуман олганда, «Ҳибат ул-ҳақойиқ» тил жиҳатидан жуда қадимий, аммо асрлар давомида кўп кўчирилиб, котиблар томонидан тушуниш қийин жумлалар соддалаштирилган, кейинги асрлар тил унсурлари асарга анча таъсир кўрсатган. Достоннинг илмий-танқидий матнлари 1951 йилда туркиялик олим Рашид Раҳмат Арат, 1972 йилда узбек олими қозоқбой Маҳмудов, кейинчалик қозоғистон олимлари томонидан турли қўлёзмаларни чоғиштириб тайёрланди ва чоп этилди. Бу нашр-лар барчаси XV—XVI асрлар матнига таянади, чунки қадимийроқ қўлёзмалар сақланиб қолмаган. Достоннинг барча мавжуд қўлёзмаларида асл муаллиф матни охирида илова қилиб, бир номаълум котиб (ёки шоир) ва Амир Сайфиддин (шоир Сайфий)нинг алоҳида тўртликлари ҳамда Арслон хожа Тархоннинг 10 байтли маснавийси илова қилинган. Бу шеърий иловалар кейинги асрларда қўшилган бўлиб, тил хусусиятларига кўра ҳам Адиб Аҳмад асаридан фарқ қилади. Улар мазмуни асосан достон муаллифини таъриф этиш, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қўшимча маълумотлар беришга қаратилган. Арслон хожа Тархон Адиб Аҳмад асарини «қашқарий тил била» ёзилган дейди, аммо муаллифнинг ўзи — «Анин уш чиқардим бу туркий китаби деб» ёзган эди. Демак, VI—VII асрларда шаклланиб бўлган умум-минтақа туркий тилини Адиб Аҳмад даврида «туркий» аташган бўлса, кейинчалик маданий-адабий марказ қорахонийлар пойтахтига кўчгач, уни «кошғарий» тил деб аташ расм бўлган ва Улуғбекнинг амири ушбу кейинги атамадан фойдаланган. Умуман Адиб Аҳмад достони тил хусусиятларини Култегин, Тунюқуқ, Билка қоон битиклари билан қиёслаб ўрганиш туркий маданият такомилини тўғри англаб етишда катта аҳамият касб этган бўлур эди.
Илк мутафаккирлардан бўлмиш Адиб Аҳмад Мовароуннаҳр ва Хуросонда туркий элатлар маданиятини юксалтиришда катта хизмат қилди. XI—XII асрларда ижод этган Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий каби нафақат узбек халқи, балки бутун турк олами, ҳатто ислом минтақасининг буюк алломалари ичида Адиб Аҳмад муҳим ўрин эгалайди. Алишер Навоий у ҳақда шундай ёзади: «Хейли элнинг муқтадоси эрмиш. Балки аксар турк улусинда ҳикмат ва нуқталари шоедур (Кўпгина эл унга иқтидо қиладилар, яъни эргашадилар. Унинг ҳикматли сатрлари ва нозик ишоралари аксарият туркий халқлар орасида тарқалгандир). Асосан маснавий шаклида ёзилган «қутадғу билик» асарида юзлаб туркий тўртликлар учрайдики, вазн ва қофияланиши, баъзан мазмуний йўналиши айни Адиб Аҳмад достонидаги тўртликлар кабидир. Аҳмад Яссавий ҳикматларида ҳам мувофиқ жойлари йўқ эмас.
«Ҳибат ул-ҳақойиқ» асари Узбекистонда кенг ўрганилиб, ўзбек адабиёти тарихи дарсликларига киритилган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин